Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
16990 Қумқўрғон тумани ҳокимияти 22/04/2020 07/05/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида туман маҳаллий бюджетидан мақбуллаштириладиган харажатларни тасдиқлаш тўғрисида
ID-16990

2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида туман маҳаллий бюджетидан мақбуллаштириладиган харажатларни тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва биринчи навбатдаги тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 15 апрелдаги ПҚ-4679-сон ҚарориҳамдаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 16 апрелдаги 232-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 16 апрелдаги 232-сон қарори билан вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:

бюджет ташкилотларида (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3 разрядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари) ишлайдиган ходимларга
2020 йил 16 апрелдан 1 октябрга қадар моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланишини тўхтатиб туриш;

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида ҳамда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида кўзда тутилган харажатларни мақбуллаштириш;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджетлари харажатларини мақбуллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг 2020 йил II чораги учун режалаштирилган харажатларни 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Туман маҳаллий бюджетидан мақбуллаштириладиган харажатлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Халқ депутатлари туман Кенгашига иловага мувофиқ иқтисод қилинган маблағларни маҳаллий бюджетларнинг даромадлар прогнозининг бажарилмаган қисмини қоплашга йўналтириш тавсия қилинсин.

4. Туман ҳокимлиги молия бўлими (Ш.Поянов) барча бюджет ташкилотларида (тиббиёт ва тиббий-ижтимоий муассасалари ҳамда меҳрибонлик уйларидан ташқари):

асосий воситаларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатларни жорий йилнинг 1 июлига қадар тўхтатиш (молиялаштириш бошланган чора-тадбирлар бундан мустасно) ва ушбу мақсадлар учун
II чоракда режалаштирилган маблағларни қисқартириш ёки 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигига ўтказиш;

коммунал хизматлар, озиқ-овқат, қоғоз ва бошқа канцелярия товарлари харид қилиш, тадбирлар ўтказиш, жорий таъмирлаш ва бошқа харажатларни қисқартириш чораларини кўрсин.

5. Туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими (З.Эшқобилов) тегишли ташкилот ва корхоналар билан биргаликда мақбуллаштирилган маблағлар ҳисобига 2020 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастуридан чиқариладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини шакллантириб, бир кун муддатда Иқтисодий тараққиёт ва кабағалликни қисқартириш бошқармасига киритсин.

6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари М.Қултаев зиммасига юклансин.

 

 

 

Туман ҳокими                                                           Р.Гаппаров

        Туман ҳокимининг
        2020 йил _____ апрелдаги
_________-сон қарорига
        илова
           
Туман маҳаллий бюджетидан мақбуллаштириладиган харажатлар
          (Минг сўмда)
Т/Р Ҳудудлар номи Мақбуллаштириш Шу жумладан,
Бюджет ташкилотларида (Соғлиқни сақлаш муассасаларидан ташқари) апрел-сентябр ойлари учун моддий рағбатлантириш жамғармаси, шу жумладан директор жамғармаси бўйича кўзда тутилган маблағларни мақбуллаштириш Бюджет ташкилотларида (Соғлиқни сақлаш муассасаларидан ташқари) асосий воситаларни сотиб олиш учун кўзда тутилган маблағларни мақбуллаштириш ҳисобига Карантин даврида бюджет ташкилотларининг IV-гурух харажатларини (коммунал тўловлар, кўмир сотиб олиш ва марказлашган харажатлардан ташқари) жумладан, озиқ-овқат харажатларидан иқтисод қилиш ҳисобига
1 Қумқўрғон тумани 2 421 742,0 1 281 529,0 209 351,0 930 862,0
ЖАМИ 2 421 742,0 1 281 529,0 209 351,0 930 862,0

Umumiy takliflar: 0

325