Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
16982 Олтинсой тумани ҳокимияти 22/04/2020 07/05/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида Олтинсой туман маҳаллий бюджетидан мақбуллаштириладиган харажатларни тасдиқлаш тўғрисида
ID-16982

2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида Олтинсой туман маҳаллий бюджетидан мақбуллаштириладиган харажатларни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва биринчи навбатдаги тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 15 апрелдаги ПҚ-4679-сон Қарори ҳамдаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 16 апрелдаги 232-сон қарори ҳамда вилоят ҳокимининг қарори ижросини таъминлаш мақсадида,

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 16 апрелдаги 232-сон қарори билан вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:

бюджет ташкилотларида (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3 разрядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари) ишлайдиган ходимларга
2020 йил 16 апрелдан 1 октябрга қадар моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланишини тўхтатиб туриш;

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида ҳамда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида кўзда тутилган харажатларни мақбуллаштириш;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджетлари харажатларини мақбуллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг 2020 йил II чораги учун режалаштирилган харажатларни 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Олтинсой туман маҳаллий бюджетидан мақбуллаштириладиган харажатлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Халқ депутатлари туман Кенгашига иловага мувофиқ иқтисод қилинган маблағларни маҳаллий бюджетларнинг даромадлар прогнозининг бажарилмаган қисмини қоплашга йўналтириш тавсия қилинсин.

4. Туман ҳокимлиги молия бўлими (Ж.Жўраев) тегишли давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда барча бюджет ташкилотларида (тиббиёт ва тиббий-ижтимоий муассасаларидан ташқари):

асосий воситаларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатларни жорий йилнинг 1 июлига қадар тўхтатиш (молиялаштириш бошланган чора-тадбирлар бундан мустасно) ва ушбу мақсадлар учун
II чоракда режалаштирилган маблағларни қисқартириш ёки 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигига ўтказиш;

коммунал хизматлар, озик-овқат, қоғоз ва бошқа канцелярия товарлари харид қилиш, тадбирлар ўтказиш, жорий таъмирлаш ва бошқа харажатларни қисқартириш чораларини кўрсин.

5. Туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими (С.Алиқулов) тегишли ташкилот ва идоралар ҳамда туман (шаҳар)ҳокимликлари билан биргаликда мақбуллаштирилган маблағлар ҳисобига 2020 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастуридан чиқариладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини шакллантириб, бир кун муддатда вилоят ҳокимлигига  киритсин.

6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари И.Бобоқулов зиммасига юклансин.

Туман ҳокими                                                           А.Джумаев

Umumiy takliflar: 0

292