Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
16981 Олтинсой тумани ҳокимияти 22/04/2020 07/05/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туман бюджетидан маблағ билан таъминланадиган бюджет муассасаларининг тасдиқланган харажатлар режасига ўзгартириш киритиш тўғрисида
ID-16981

Туман бюджетидан маблағ билан таъминланадиган бюджет муассасаларинингтасдиқланган харажатлар режасига ўзгартириш киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 147-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-589-сон Қонунининг 8-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сон қарорига асосан ҳамда туман молия бўлимининг 2020 йил 22 апрелдаги  хатини инобатга олиб,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сон қарорига асосан туман бюджетидан маблағ билан таъминланадиган бюджет муассасаларининг 2020 йил 1 февралдан бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдори 1,07 баробарга оширилганлиги;

туман маҳаллий бюджетидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдоригакиритилаётган ўзгаришлар миқдори 10 фоиздан кам эканлиги инобатга олинсин.

2. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2019 йил 30 декабрдаги
қарори билан тасдиқланган 2020 йил учун  Олтинсой тумани бюджетидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган парламент ажратмаларининг чекланган миқдорларигаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

3. Туман молия бўлими (Ж.Жўраев)га 2020 йилги бюджет ижросини сифатли амалга ошириш ва кредитор қарздорликка йўл қўймаслик мақсадида туман бюджетидан маблағ билан таъминланадиган бюджет муассасаларининг 2020 йил харажатлар режасига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси юклатилсин.

4. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Бобоқулов зиммасига юклансин.

Туман ҳокими                     А.Джумаев

 

Umumiy takliflar: 0

307