Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
16978 O’zbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qo'mitasi 22/04/2020 07/05/2020 19
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-16978

Лойиҳа

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

 

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи тадбиркорларни янада қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уларга ажратилган ер участкаларида енгил конструкцияли объектларни қуришда ер ажратиш механизмини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

                 Бош вазири                                                              А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” __________ даги ____-сон қарорига

илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилснн:

“6. Якка тартибда уй-жой қуриш учун 0,04 гектаргача ва ушбу ҳажм доирасидаги ер участкалари аукционсиз:

ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига;

давлат ва хусусий уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган уй-жойни туман (шаҳар) ҳокимликларига ўтказаётган фуқаролар ва мулкдорларга;

даромади юқори бўлмаган (бир ойдаги жами даромади ҳар бир оила аъзосига белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг(ҳисоблашнинг базавий  миқдори 3 бараваригача тўғри келадиган) оилаларга;

чин етимлар, «Меҳрибонлик уйлари»да тарбияланганларга;

техноген (кучки, сел келиши) хавф юқори бўлган худудларда, шунингдек, сув муҳофазаси ва санитария-ҳимоя зоналарида жойлашган ва бузилишига тушган уй-жой ва мулкдорлар эгаларига;

узоқ ва чекка қишлоқ (овул) аҳоли пункларида истиқомат қиладиган фуқароларга ҳамда узоқ худудларда янгидан ташкил этиладиган аҳоли пуктларида яшаш истагини билдирадиган фуқароларга;

алоҳида Ҳукумат қарорлари асосида белгилаб берилган давлат органларининг давлат хизматчиларига берилади. 

Ер участкасини бериш бўйича имтиёзлар бир оилага бир марта (мулкдорнинг номига) берилади ва оиланинг бошқа аъзоларига татбиқ этилмайди.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарорининг
2-иловаси билан тасдиқланган ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 1-банднинг иккинчи хатбошидаги “”Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” 2006 йил 29 майдаги 97-сон” деган сўзлар ““Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва конпенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимчалар чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 16 ноябрдаги 911-сон” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) 3-бандда

биринчи хатбошидаги “тегишли равишда” деган сўзлардан аввал “ҳамда уларни қоплаш режа графиги” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

иккинчи хатбошидаги “ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатлар янги эгага, фойдаланувчига ва ижарачига топширилгунига қадар қопланади” деган сўзлар “режа график асосида 3 йил муддатгача бўлган даврда қопланади ва тўлиқ қоплангунга қадар ер участкаси ва унда жойлашадиган кўчмас мулкни олди-сотди қилишга, айирбошлашга, ҳадя этишга, гаровга қўйишга таъқиқ қўйилади.”

в) 18-банднинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирдаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“ажратиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ери ўрнига 2 баробар кўп ўлчамда ер участкаси фойдаланишга киритилганда”.

г) 30-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Нқ/хм = {[(Cсуғ. х Бб х Sсуғ. х 10) + (Cлал. х Sлал. х 20) + (Cсуғ. х Бб х Sб.суғ. х 10 х 0,1) + (Cлал. х Sб.лал. х 20 х 0,1) + (Cп.я. х Sп.я. х 20)] х Ки} +  (Cсуғ. х Бб х Sфч.суғ. х 10 х 0,2) + СФ”;

қуйидаги таҳрирдаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“S фч.суғ. — олиб қўйиладиган фойдаланишдан чиққан суғориладиган ер майдони, га”;

тўққизинчи-ўн тўртинчи хатбошилар тегишлича ўнинчи-ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги таҳрирдаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Олиб қўйиладиган қишлоқ хўжалиги ерлари қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ажратилганда 10 ва 20 баробарга ошириш коэффициентлари қўлланилмайди.”

д) 30-банддаги “суғориладиган бўз ерлар” деган сўзлардан кейин “(оборотдан чиқган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ерлари бундан мустасно)” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

“ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорини ҳисоблашда” деган сўзлар “олиб қўйиладиган қишлоқ хўжалиги ерлари қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ажратилганда” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3. Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 20 декабрдагидаги 1023-сон қарори:

1-банднинг иккинчи хатбошидаги “бўш турган ер участкалари” деган сўзлардан кейин “ҳамда суғорилмайдиган лалми, яйлов ва пичанзорлар” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 167-сон қарорининг иловаси билан тасдиқланган тадбиркорлик субъектларига ажратилган ер участкаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бевосита уларни етиштириш жойларида суғориш, тайёрлаш ва сақлаш бўйича енгил конструкцияли инфратузилма объектларни қуриш учун ер участкаси ажратиш тартиби тўғрисидаги низоми:

а) Низом номи қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Тадбиркорлик субъектларига ажратилган ер участкаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бевосита уларни етиштириш жойларида енгил конструкцияли инфратузилма объектларни қуриш учун ер участкаси ажратиш тартиби тўғрисида”;

б) 1-бандда:

“мева-сабхзавот” деган сўзлар “қишлоқ хўжалиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

“суғориш” деган сўздан аввал “енгил конструкцияли дала шийпон, чорвачилик бино ва иншоотлари ҳамда” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

в) 4-бандда:

“мева-сабзавот” деган сўзлар “қишлоқ хўжалиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

 “суғориш” деган сўз аввал “енгил конструкцияли дала шийпон, чорвачилик бино ва иншоотлари ҳамда” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

“омбор” деган сўздан кейин “ҳамда енгил конструкцияли дала шийпони, чорвачилик бино ва иншоотлари” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

 г) 5-бандда

“мева-сабзавот” деган сўзлар “қишлоқ хўжалиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин,

“суғориш, тайёрлаш ва сақлаш бўйича” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

Umumiy takliflar: 8

1372