Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
16940 O‘zbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qo‘llab-quvvatlash vazirligi 20/04/2020 05/05/2020 0
Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni
“Фахрий мураббий” орденини таъсис этиш тўғрисида
ID-16940

1-модда. “Фахрий мураббий” ордени таъсис этилсин.

2-модда. “Фахрий мураббий” ордени тўғрисидаги низом тасдиқлансин(иловага мувофиқ).

3-модда. “Фахрий мураббий” орденининг тавсифи тасдиқлансин (иловага мувофиқ).

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган “Давлат мукофотлари тўғрисида”ги 176-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 апрелда қабул қилинган
ЎРҚ-473-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 4, 221-модда;
2019 йил, № 9, 589-модда) 8-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

қуйидаги мазмундаги тўққинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Фахрий мураббий” ордени”;

тўққинчи – ўн иккинчи хатбошилари тегишинча ўнинчи – ўн учунчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                                                               Ш. МИРЗИЁЕВ

 



Тошкент ш.,

2020 йил ____ апрель,

ЎРҚ-____-сон

 

 

 

“Фахрий мураббий” ордени тўғрисида

НИЗОМ

1. “Фахрий мураббий” ордени билан ёшларни она Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёш истеъдод эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим ва қобилиятларини янада ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшган, ўзининг чуқур билим ва бой тажрибаси билан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш борасида шахсий намуна кўрсатиб келаётган давлат ва жамият олдидаги юксак хизматлари билан алоҳида эътибор қозонган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мукофотланади.

“Фахрий мураббий” ордени билан чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.

2. “Фахрий мураббий” ордени билан:

ёшларни милий қадрият ва анъаналарга, катта авлод вакилларига ҳурмат, она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда уларда илм-маърифат, маънавият ва одоб-аҳлоқ кўникмаларини шакллантириш борасидаги улкан хизматлари;

фаолияти давомида чуқур билим, юқори малака ҳамда кенг тафаккурга эга шогирдларни тарбиялаш орқали юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтиришга бевосита ҳисса қўшганлиги;

илм-фан соҳасида ёш олимлар ва мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг катта муваффақиятларга эришиши учун зарур шароитларни яратиш ишларидаги алоҳида хизматлари;

“Устоз-шогирд” анъанаси асосида ёш авлодга замонавий билим ва касб-ҳунарларни ўргатиш, тадбиркорлик ва ҳунармандчиликка кенг жалб этиш, ёшлар бандлигини таъминлаш борасидаги фидойилиги;

ўзбек спортини дунёга танитиш, соҳада умидли ва иқтидорли ёшларни тарбиялаш, маҳаллаларда ва оилаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, оммавий спортни ривожлантириш борасида эришган юксак натижалари;

ёшлар онгига миллий ғурур, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик каби юксак фазилатларни сингдириш, уларни илм-маърифатга йўналтиришдаги хизматлари;

уюшмаган ёшларни фойдали меҳнатга жалб этиш, ёт ғоялар таъсиридан асраш, улар ўртасида турли салбий иллатларнинг олдини олиш борасидаги катта хизматлари;

ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган ёшларни ўз оталиғига олиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг қалби ва онгида она ватанга садоқат, мардлик, ҳалоллик, адолатлилик каби эзгу фазилатларни шакллантириш, комил инсон этиб тарбиялаш ишларидаги самарали хизматлари;

ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, оилаларни мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, шунингдек, аҳолининг кам таъминланган қатламини ижтимоий ҳимоялаш жараёнидаги фаол иштироки;

маҳаллаларда ва оилаларда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, “Соғлом оила – соғлом жамият”, “Оила – муқаддас” деган эзгу ғояларни ижтимоий ҳаётга тадбиқ этиш ишларида кўрсатган жонбозлиги ва ибратли фаолияти учун мукофотланади.

3. “Фахрий мураббий” ордени билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан амалга оширилади. Орден билан мукофотлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

4. “Фахрий мураббий” орденини ва мукофотлаш тўғрисидаги тегишли ҳужжатни топшириш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёки унинг топшириғига биноан бошқа мутасадди раҳбарлар томонидан тантанали вазиятда амалга оширилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентини “Фахрий мураббий” ордени билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ташаббуси билан амалга оширилади.

6. “Фахрий мураббий” ордени билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти ёки эсдалик совғаларини оладилар, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланадилар.

7. “Фахрий мураббий” ордени тегишли кетма-кетликка риоя этган ҳолда кўкракнинг чап томонига тақилади.

“Фахрий мураббий” орденинг

ТАВСИФИ

 

“Фахрий мураббий” ордени 1 микрон қалинликда олтин қопланган латундан тайёрланади ва иккита қопламали медальондан ибоарт бўлади.

         Пастки медальон зарҳалланган нақшинкор нурлар кўринишидаги саккиз қиррали юлдуз ва бинафша рангдаги эмаль қопланган, зарҳал ҳошияли, икки қиррали нурларга эга бўлган саккиз қиррали юлдуздан иборат. Саккиз қиррали юлдузларнинг диаметри мос равишда 45 миллиметр ва 33 миллиметрларн ташкил этади.

         Устки медальон диаметри 26 миллиметрли доира шаклида бўлади. Медальон марказида, кўтарилаётган қуёшнинг заррин нурлари ва ҳаворанг эмаль фонида ўсибкелаётган авлодни тутиб ьурганфахрий мураббийнинг очиқ кафтлари тимсоли оқ эмаль фонида акс эттирилган. Кафтлар юқорисида Ўзбекистон Республикасининг географик харитаси зарҳал кўринишда тасвирланган. Ўнг ва чап томонларида қизил эмаллий ислимий нақш билан безатилган зарҳалланган очиқ дарвоза жойлашган.

         Марказий композициялар оқ эмаль доира билан ўралган бўлиб, пастки қисмда бешта зарҳалланган саккиз қиррали юлдуз, тепа қисмида зарҳалланган нақш билан безатилган. Оқ эмалли доира четлари зарҳалланган ингичка чизиқлар билан чегараланган.

         Устки медальоннинг юқори айланаси бўйлаб, яшил эмаль фонида – “FAXRIY”, пастки қисмида – “MURABBIY” ёзуви акс эттирилган. Ўнг ва чап томонларида иккита зайтун новдаси қарама-қарши кўринишда жойлашган. Ҳарфлар баландлиги 2 миллиметр.

         Орденнинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган. Қуйи қисмига 2 миллиметрли ўлчамдаги ботиқ шрифт билан орден рақами туширилган.

         Орденнинг қалинлиги – 3,5 миллиметр.

         Тасвирлар ва ёзув – бўртма.

         Орден илмоқ ва ҳалқа ёрдамида четлари бинафша ранг билан ҳошияланган ва ўртасидан оқ йўл ўтган тўқ яшил рангдаги шойи лента қопланган беш қиррали қадағичга уланган. Лентанинг эни – 24 миллиметр, бинафша рангли ҳошияларнинг эни – 1 миллиметр, оқ рангли йўл эни – 2 миллиметр.

         Қадағичнинг орқа томонига орденни кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.

Umumiy takliflar: 0

677