Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
16939 O‘zbekiston Respublikasi Suv хo‘jаligi vаzirligi 20/04/2020 05/05/2020 0
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг филиаллари ва бўлимларини ташкил қилиш тўғрисида
ID-16939

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг

филиаллари ва бўлимларини ташкил қилиш тўғрисида

 

Сув хўжалигида илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини ошириш, илғор технологиялар, илм-фан ютуқларини тадбиқ қилиш, республика ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитларида суғоришнинг инновацион ва ресурстежамкор технологияларини кенг жорий қилиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари натижадорлигини ошириш ҳамда Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти инфратузилмасини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти тизимида:

а) юридик шахс мақомига эга:

Хоразм бўлими негизида Хоразм филиали;

Қашқадарё бўлими негизида Қашқадарё филиали (кейинги ўринларда филиал деб аталади) ташкил қилинсин.

б) юридик шахс мақомига эга бўлмаган, таркибий тузилмалари уч штат бирликдан иборат:

Андижон бўлими, Бухоро бўлими, Жиззах бўлими, Навоий бўлими, Наманган бўлими, Самарқанд бўлими, Сурхондарё бўлими, Сирдарё бўлими ва Фарғона бўлими (кейинги ўринларда бўлим деб аталади) ташкил қилинсин.

2. Қуйидагилар Филиаллар ва бўлимларнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

Вилоятлар тупроқ-иқлим шароитларига мос инновацион ва ресурстежамкор технологияларни такомиллаштириш мақсадида сув хўжалиги илм-фан соҳасида мамлакатнинг илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқилган энг самарали илмий-тадқиқот ишланмалари натижаларини амалиётга кенг жорий қилиш кўламини кенгайтириш;

Сув ресурслардан самарали фойдаланишни таъминловчи ресурстежамкор, смарт, рақамли ва инновацион технологияларга асосланган сув хўжалигини ривожлантиришнинг илмий-амалий натижаларини минтақалар шароитига кенг жорий этиш;

Сув ресурсларини ҳисобга олиш, уларни оқилона бошқариш ва сувдан самарали фойдаланиш, мавжуд сув хўжалиги иншоотларини ишончли ишлатиш ва хавфсизлигини таъминлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва унумдорлигини ошириш, сув хўжалигида замонавий инновацион технологияларни жорий қилиш.

3. Қуйидагилар:

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг Хоразм ва Қашқадарё филиалларининг таркибий тузилмалари 1-иловаларга мувофиқ;

Филиаллар, бўлимларнинг фаолиятини ташкил қилиш бўйича “Йўл харитаси” 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
 

4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг Хоразм ва Қашқадарё филиаллари низомини ишлаб чиқиб тасдиқлансин.

5. Ирригация ва сув муаммолари имий-тадқиқот институтининг Хоразм ва Қашқадарё филиаллари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан вилоят ҳокимликлари билан келишган ҳолда  лавозимига тайинланади.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2021 йилдан бошлаб Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти, унинг филиаллари ва бўлимларининг бино ва иншоотларини сақлаш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштириш шартларига ўтказсин.

7. Қуйидагилар, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти филиалларининг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

белгиланган тартибда жалб этилган бюджетдан ташқари маблағлар;

халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотларнинг грантлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда филиалларнинг илмий-тадқиқот лабораторияларини ташкил этиш ҳамда зарур бўлган асбоб-ускуналар ва замонавий лаборатория жиҳозларини сотиб олиш ва ўрнатиш билан боғлиқ тадбирларни амалга оширсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги икки ой муддатда сув хўжалигининг устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда Давлат ва мақсадли илмий дастурлари (фундаментал, амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион фаолиятнинг асосий йўналишлари бўйича) ҳамда илмий фаолиятга оид ҳудудий дастурларни  шакллантирсин ва молиялаштириш чораларини кўрсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.И. Барноев ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг                                         

                   Бош вазири                                                 А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” апрелдаги

____- сон қарорига

1-ИЛОВА

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг
Хоразм ва Қашқадарё филиалларининг таркибий тузилмаси

 

 

Жами: 18 нафар илмий ходим ва муҳандислар. Ёрдамчи ходимларнинг сони қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрларга асосан белгиланади.

Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассислар ва олимлар шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” апрелдаги

____- сон қарорига

2-ИЛОВА

 

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг

филиаллари ва бўлимларини ташкил қилиш бўйича

“ЙЎЛ ХАРИТАСИ”

 

Устувор вазифалар, амалга ошириладиган тадбирлар

Ижро муддати

Молиялаштириш

манбааси

Масъуллар

I.Ташкилий масалалар

1.

Хоразм вилояти Хонқа тумани Навоий ҚФЙ ҳудудида жойлашган Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг синов тажриба бўлимининг бино ва иншоотлари, ҳудуди ва моддий-техника базасини тўлиқ хатловдан ўтказиб, тегишли экин-тажриба майдонлари билан бирга филиал тасарруфига белгиланган тартибда ўтказиш.

2020 йил

май

Маблағ талаб этилмайди

Хоразм вилояти хокимлиги (Ф.Эрмонов)

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев)

 

2.

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Бешкент йўли 3 км манзилида  жойлашган Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг Қашқадарё бўлимининг бино ва иншоотлари, ҳудуди ва моддий-техника базасини тўлиқ хатловдан ўтказиб, тегишли экин-тажриба майдонлари билан бирга филиал тасарруфига белгиланган тартибда ўтказиш.

2020 йил

май

Маблағ талаб этилмайди

Қашқадарё вилояти хокимлиги (З.Мирзаев)

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев)

 

3.

Филиалларнинг лаборатория базасини яратиш, бино ва иншоотларни сақлаш ва ходимларнинг  иш хақи билан боғлиқ харажатларнинг аниқ ҳисоб-китоблари ҳамда молиялаштириш манбаалари бўйича таклиф ишлаб чиқиш, шунингдек бажарилишини таъминлаш.

2020 йил

май

Грант маблағлари ҳисобидан

Молия вазирлиги (Т.Ишметов),

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев),

Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф.Эрмонов),

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (З.Мирзаев)

4.

Филиаллар ва бўлимларни малакали раҳбар ва мутахассислар билан бутлаш бўйича муҳим вазифаларни амалга оширилишини таъминлаш.

2020 йил

май

Маблағ талаб этилмайди

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев),

Вилоятлар ҳокимликлари

 

 

II. Филиаллар ва бўлимларнинг  илмий-тадқиқот фаолияти

5.

Филиалларнинг илмий-тадқиқот лабораторияларини ташкил этиш, зарур асбоб-ускуналар, замонавий лаборатория жиҳозларни сотиб олиш ва ўрнатиш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш.

2020 йил

май-август

Грант маблағлари ҳисобидан

Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳманов),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш.Хамраев),

Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф.Эрмонов),

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (З.Мирзаев)

6.

Минтақалар тупроқ-иқлим шароитида қишлоқ хўжалиги экинларининг сув истеъмолини мақбуллаштириш ва суғориш техника ҳамда технологияларини такомиллаштириш;

шўрланган ерлар иккиламчи шўрланишининг олдини олиш ва уларни тиклаш, сув тежовчи суғориш технологияларини илмий асослантирилган ҳолда танлаш бўйича комплекс мелиоратив чора-тадбирларни ишлаб чиқиш юзасидан илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш учун кластер ва фермер хўжаликларида тажриба-экспериментал участкасини ташкил этиш.

2020-2021 йй

Грант маблағлари ҳисобидан

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳманов)

Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев),

Вилоятлар ҳокимликлари

 

7.

Минтақаларнинг турли мелиоратив шароитларида томчилатиб суғориш тизимлари учун суғоришни автоматик бошқариш модулини яратиш ва амалиётга жорий этиш.

2020 йил

Грант маблағлари ҳисобидан

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳманов)

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев)

8.

Суғоришнинг турли гидрогеологик шароитларда ер ости сувлари мелиоратив кўрсатгичларига ва сув баланси таъсирида ўзгаришининг компьютер моделини тузиш орқали мониторинг тизимини ишлаб чиқиш.

2020 йил

Грант маблағлари ҳисобидан

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳманов)

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев)

9.

Сув танқислиги шароитида ҳозирда суғориладиган ерларнинг сув-туз баланслари ва сув-туз режимларини башоратлашнинг инновацион технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

2020 йил

Грант маблағлари ҳисобидан

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳманов)

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев)

10.

Ирригация каналларидан фойдаланиш тартибини томчилатиб суғориш тизимига мослаштириш. Лойиҳа доирасидаги ишланмалар амалиётга тадбиқ қилиниши натижасида томчилатиб суғориш тизимига сув етказиб берадиган ирригация каналларида сув ресурслари 15-20 % га иқтисод қилиш.

2020 йил

Грант маблағлари ҳисобидан

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳманов)

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев)

 

III. Рақамлаштириш технологияларини кенг жорий этиш

11.

Рақамли технологиялар усулларини қўллаб ирригация каналлари,  насос станцияларининг ишончли ва хавфсиз ишлашини модели ва алгоритмини яратиш.

2021-2023 йй.

Грант маблағлари ҳисобидан

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳманов)

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев)

12.

Геоахборот технологиялари (ГАТ), маълумотлар базаси ва спутник ҳамда дрон имейджлари ёрдамида суғориладиган ерларнинг шўрланишини аниқлаш ҳамда уларнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича мониторинг тизимини яратиш.

2021-2023 йй.

Грант маблағлари ҳисобидан

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳманов)

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев)

 

IV. Сув муаммолари илмий-тадқиқот филиалларидаги илмий ишланмаларни коммерциализация қилиш

13.

Сув тежовчи суғориш тизимини Республикамиз ҳудудларида лойиҳалаш ва қуриш бўйича “Start-up” лойиҳаларни амалга ошириш.

2021 йил

Грант маблағлари ҳисобидан

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳманов)

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев)

 

V. Халқаро ҳамкорлик асосида чет эл грантларини жалб қилиш

14.

Филиаллар лабораторияларини замонавий инновацион илмий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш бўйича чет эл грант лойиҳаларини жалб этиш.

2021-2025 йй.

Грант маблағлари ҳисобидан

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков)

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳманов)

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев)

15.

Филиаллар ходимларини чет элдаги нуфузли Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида малакасини ошириш.

2021-2025 йй.

Грант маблағлари ҳисобидан

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳманов)

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев)

 

Umumiy takliflar: 0

586