ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
1689 Министерство по инвестициям и внешней торговли Республики Узбекистан 04/01/2019 19/01/2019 1

Muhokama yakunlandi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5600-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-1689

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5600-сон Фармонини амалга ошириш

чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги

ПФ-5600-сонли Фармонига мувофиқ:

1. “Маъмурий кенгашлар ва эркин иқтисодий зоналарнинг дирекциялари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом” 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим

ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р.Холмурадов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири

А.Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ___ январдаги

 ___ - сон қарорига

1-илова

 

Маъмурий кенгашлар ва эркин иқтисодий зоналарнинг дирекциялари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом маъмурий кенгашлар ва эркин иқтисодий зоналарнинг дирекциялари фаолиятини ташкил этилиши, фаолият юритиши тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

эркин иқтисодий зона (кейинги ўринларда ЭИЗ деб
аталади) — минтақани жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун мамлакат ва чет эл капиталини, истиқболли технология ва бошқарув тажрибасини жалб этиш мақсадида тузиладиган, аниқ белгиланган маъмурий чегаралари ва алоҳида ҳуқуқий тартиботи бўлган махсус ажратилган ҳудуд;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгашлари (кейинги ўринларда маъмурий кенгашлар деб
аталади) — Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарори билан ташкил этиладиган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат коллегиал орган;

маъмурий кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конститутциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, фармойишларига ва бошқа қонун ҳужжатлари шунингдек ушбу низомга мувофиқ иш олиб боради;   

Эркин иқтисодий зона дирекцияси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) — ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқариш учун ташкил этиладиган юридик шахс бўлиб, у қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилади.

ЭИЗ инвестори — белгиланган тартибда танловдан ўтган ҳамда
ЭИЗ ҳудудида инвестициялашни амалга оширадиган инвестиция фаолияти субъекти;

ЭИЗ ҳудудида инвестициялар — маъмурий кенгаш томонидан белгиланган тадбиркорлик фаолияти объектларига ЭИЗ қатнашчиси томонидан киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар, шунингдек реинвестициялар;

ЭИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда инвестициялаш тўғрисидаги битим деб аталади) — Дирекция билан инвестор (инвесторлар) ўртасида тузиладиган, томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайдиган битим;

ЭИЗ хўжалик фаолияти қатнашчиси (кейинги ўринларда
ЭИЗ қатнашчиси деб аталади) — белгиланган тартибда ЭИЗ ҳудудида рўйхатдан ўтказилган ва Дирекция томонидан ЭИЗ қатнашчилари реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъект.

2-боб Маъмурий кенгашлар фаолияти.

1. Маъмурий кенгашларининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари.

ЭИЗ фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва мувофиқлаштириш функциялари маъмурий кенгашлар томонидан амалга оширилади.

Маъмурий кенгашларнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қўйидагилар белгилансин:

Тегишли худудда ЭИЗ фаолятини бошқариш, мувофиқлаштириш ва давлат томонидан тартибга солиш, шунингдек махсус хуқуқий режимга риоя этилишини назорат қилиш;

лойиҳа, танлов ва шартномага оид ҳужжатларни ўз вақтида тайёрлаш билан боғлиқ масалаларда ЭИЗ ларда лойиҳаларни амалга оширишга маъсул бўлган маҳаллий ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг, шунингдек ЭИЗларнинг фаолият олиб бориши билан боғлиқ масалаларда маҳаллий ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

тегишли ҳудудда ЭИЗлари фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, алоҳида ҳуқуқий ва иқтисодий режимга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

ЭИЗ худудида амалга ошириш учун истиқболли инвестиция лойихаларини ишлаб чиқиш,хорижий инвесторларни жалб қилиш;

ЭИЗларнинг самарали фаолият кўрсатишини ташкил қилиш бўйича чора тадбирлар мажмуини амалга ошириш, дирекция фаолиятини ташкил қилиш ва ЭИЗлар дирекция директорларига номзодларни Вазирлар Маҳкамасига келишиш учун тақдим этиш ҳамда улар фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;

ЭИЗларнинг ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш;

ЭИЗларни ривожлантириш бўйича бош режани ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 

ЭИЗлар худудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича қарорлар “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази”(кейинги ўринларда-Марказ) ДУКнинг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда қабул қилиш;

инвестиция лойиҳаларини танлаш ва уларни амалга ошириш учун ЭИЗ зоналар ҳудудида жойлаштириш бўйича қарор қабул қилиш;

ишлаб чиқариш лойиҳаларин эркин иқтисодий зоналар худудида жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомаларини кўриб чиқиш муддати Марказ томонидан хулоса бериш жараёни билан бирга ўттиз календаръ кунидан ошмаслиги керак.

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун эркин иқтисодий зоналарининг иштирокчиларига туман (шаҳар) ҳокимининг ер ажратиш тўғрисидаги алохида қарорисиз, маъмурий кенгашларнинг баённомаларига асосан ер майдонларини ажратиш;

давлат мулки бўлган ишламаётган корхоналар ва бўш ётган мол-мулкларни эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларига инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ҳолда “нол” харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмаларини қуриш учун лойихаларни ўз вақтида ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва амалга оширишни таъминлаш;

Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда инвесторларни жалб қилиш мақсадида ЭИЗлар худудида зарур шарт шароитлар яратиш, шу жумладан муҳандислик-транспорт инфратузилмаси, ижтимоий-маиший
ва маданий-жамоатчилик объектлар билан таъминланганлик даражасини яхшилаш;

Муҳандислик-коммуникация, автомобил-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар бериш ва ЭИЗ худудларида сифатли логистика хизматларини кўрсатиш учун замановий инфратузилмани шакллантириш; 

ЭИЗни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, ЭИЗларни ривожлантиришнинг бош режаларини, шунингдек, муҳандислик-коммуникация ҳамда транспорт инфратузилмасини қуриш бўйича лойиҳаларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш;

белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилишига тўсқинлик қилувчи сабабларни аниқлаган ҳолда, ЭИЗлар ҳудудида инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини, шунингдек, юзага келаётган масалалар ва муаммоларни ҳал этишда уларга амалий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини қабул қилган ҳолда ЭИЗ иштирокчилари-ҳўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик фаолиятининг самарадорлигини доимий мониторинг қилиб бориш;

инвестициялаш тўғрисида битимга киритилган мажбуриятларнинг, шу жумладан, ЭИЗ иштирокчилари корхоналарининг бизнес-режалари параметрлари бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш;

инвестициялаш тўғрисидаги битимларда назарда тутилган инвестиция лойиҳаси параметрларини бажариш бўйича белгиланган мажбуриятларнинг хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилмаган тақдирда, тадбиркорлик субъектини ЭИЗ иштирокчиси мақомидан белгиланган тартибда маҳрум қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига тақдимнома киритиш;

ЭИЗлари фаолияти самарадорлигини ошириш, ЭИЗларининг иштирокчилари-хўжалик юритувчи субъектларнинг самарали фаолият юритиши, улар ишлаб чиқараётган маҳсулотни экспортга етказиб беришни кўпайтириш учун яна ҳам кўпроқ қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш бўйича белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;

ЭИЗларни самарали ишлашини ташкил этиш, ЭИЗларни дирекцияларини шакллантириш ва уларни фаолиятини назорат қилиш;

ЭИЗлар дирекцияси фаолияти устидан амалий назорат ўрнатиш, маъқулланган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши тўғрисида дирекция раҳбарларининг мунтазам ҳисоботларини тинглаб бориш, эркин иқтисодий зоналар дирекцияларининг зиммасига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини таъминламаган раҳбарларига нисбатан жавобгарлик чоралари кўриш;

ЭИЗни малакали ходимлар билан бутлаш, харажатлар сметаларини мувофиқлаштириш;

ЭИЗлар дирекцияларининг хизматлар кўрсатишдан ва қонун билан тақиқланмаган бошқа даромадларидан тушумлари асосида мустақил бюджетларини шакллантириш;

ЭИЗларнинг мустақил бюджетлари ва ривожланиш фондларидаги маблағлардан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш;

Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда ЭИЗлар дирекцияларининг директорларини тайинлаш ва лавозимидан озод этиш;

ваколатли органларнинг асосли таклифлари бўйича эркин иқтисодий зона иштирокчиси мақомини тўхтатиш ёки ундан маҳрум қилиш;

ЭИЗлар худудларининг чегараларини аниқлаштириш ва янги барпо этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;

2. Маъмурий кенгашларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари.

Маъмурий кенгашлар ўзларига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб қуйидагиларга хақли:

маъмурий кенгашларнинг ваколатлар доирасидаги масалалар бўйича ижро этувчи хокимият органлари ва бошқа ташкилотлар учун  ижро этиши зарур бўлган қарорлар қабул қилиш;

маъмурий кенгаш ваколатларига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат хокимияти органлари, ЭИЗ қатнашчилари шунингдек ЭИЗ худудида ишлаб чиқаришни жойлаштириш учун инвестиция буюртманомаларини тақдим этган инвесторлардан маъмурий кенгаш ваколатига таълуқли бўлган статистик
ва бошқа маълумотларни талаб қилиб олиш;

ЭИЗлар худудига чиқган ҳолда амалга оширилаётган лойихаларнинг аҳволини ва ЭИЗ иштирокчиларига тақдим этилган имтиёз
ва енгилликлардан оқилона фойдаланилаётганлигини ўрганиш;

маъмурий кенгаш йиғилишларида маҳаллий ижро этувчи ва хўжалик бошқаруви органлари вакилларининг шунингдек маъмурий кенгаш аъзоларининг ўз ваколатига кирадиган масалалари юзасидан хисоботларини эшитиш;

маьмурий кенгаш фаолиятидаги муҳим масалалари ва вазифаларини амалга ошириш бўйича ўрганиш ва таклифларни тайёрлаш учун ишчи гуруҳлар ташкил этиш;     

маьмурий кенгашлар қонун хужжатларига мувофиқ бошқа хуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Маъмурий кенгаш қуйидагиларга жавобгардир:

Ўзига юклатилган вазифа ва функцияларни самарали ижросини таьминлаш, шунингдек ЭИЗ худудида давлат сиёсатини самарали амалга оширишга;

ЭИЗ фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларини бажарилишини қатъий таьминлашга;

ЭИЗлар худудида амалга оширилаётган лойихаларнинг сифати, якуний натижалари ва оқибатларига;

ЭИЗларни ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг кўрсатмаларини, дастурларини, йўл хариталари ва бошқа хужжатлари, шунингдек ЭИЗларда юзага келадиган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш
ва муаммоларни ҳал қилиш бўйича кўрсатмаларни самарали бажариш;

ЭИЗ худудида тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш;

3. Маъмурий кенгаш раисининг асосий вазифалари:           

Ўзбекистон Республикаси Конститутциясига ва қонунларининг талабларига шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг норматив-хуқуқий хужжатларига ва кўрсатмаларига риоя қилиш;

Маъмурий кенгашнинг умумий бошқарувини амалга ошириш, маъмурий кенгашга юклатилган вазифалар ва фаолият йўналишларини бажарилишини ташкил этиш;

ЭИЗ худудида жойлаштириладиган лойихаларни кўриб чиқишда маъмурий кенгаш аъзоларининг мустақиллигини таъминлаш;

ЭИЗ фаолияти билан боғлиқ бўлган режа кўрсаткичларга эришишнинг таьминланишига қаратилган самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш
ва қабул қилиш.       

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси, шунингдек вазирлик ва идораларнинг худудий бўлинмалари билан ЭИЗ фаолияти доирасидаги масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини бажариш;

ЭИЗлар фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, маъмурий кенгаш аъзолари ва ЭИЗ дирекцияларининг чораклик иш режаларини тасдиқлаш ва уларни бажарилиши назоратини таьминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижросини мониторингини ташкил этиш  ва мониторинг қилишнинг самарали тизимини яратиш, маьмурий кенгаш фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий-чора тадбирларни амалга ошириш шунингдек маъмурий кенгаш аьзолари ва дирекция рахбарлари томонидан кўрсатмаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш учун шахсий жавобгарликни ошириш бўйича чоралар кўриш;  

Давлат хизматлари шу жумладан ЭИЗларнинг ягона портали самарадорлиги ва сифатини ошириш ва тадбиркорлик субъектлари ва ЭИЗ қатнашчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда “ягона ойна” тамойили хизматларини такомиллаштириш шунингдек “Электрон хукумат”   тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

Ўзбекистон Республикасининг “Электрон хукумат тўғрисида”ги қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

Давлат сирлари ва махфий ахборот сифатида таснифланган маьлумотлар билан ишлаганда қонуний талабларга риоя қилиш;  

4. Бошқарув кенгаши раиси ва аъзолари жавобгарлиги      

Маъмурий кенгаш раиси қўйидагиларга жавобгардир:

маъмурий кенгашга юклатилган вазифа ва фаолият йўналишларини бажарилишига:

Ушбу низомнинг 5-бандида назарда тутилган ЭИЗ маъмурий кенгашининг жавобгарлик йўналишлари бўйича;

Ушбу низомниг 3-бандида кўрсатилган вазфаларни сифатли бажариш учун;

Маъмурий кенгаш аъзолари ўз функционал мажбуриятларини сифатли бажариш учун шахсан жавобгардирлар шунингдек:

Қоракалпоғистон Республикаси инвестициялар бўйича қўмитаси раиси, вилоят ва Тошкент шахар инвестициялар бўйича бош бошқармалари бошлиқлари- инвестицияларни шу жумладан хорижий инвестицияларни ЭИЗлар худудидга жалб қилиш,инвестиция лойихаларни ўз вақтида амалга ошириш, ЭИЗлар худудида инвестиция лойихаларини ўз вақтида ишга туширишга тўсқинлик қилаётган сабабларни аниқлаб, юзага келаётган муаммоларни хал этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш чораларини кўрган ҳолда, лойихаларнинг бажарилиши ва иштирокчилар фаолияти самарадорлиги устидан доимий мониторинг олиб бориш;

Қоракалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва худудларнинг комплекс ривожлантириш бош бошқармалари бошлиғлари- инвесторларни жалб қилиш мақсадида эркин иқтисодий зоналар худудида зарур шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан муҳандислик- транспорт инфратузилмаси, ижтимоий-маиший ва маданий-жамоатчилик объектлар билан таъминланганлик даражасини яхшилаш;

Қоракалпоғистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси , вилоятлар ва Тошкент шаҳар худудий бошқармалари бошлиғлари- ЭИЗ лар худудида мавжуд бўлган ишламаётган ва қурилиши тугалланмаган қурилиш обьектларини тўлиқ инвентаризация қилиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг янгидан қурилган корхоналарини жойлаштириш ва янги кенгайтирилаётган худудларни барпо этиш бўйича таклиф киритиш;

Қоракалпоғистон Республикаси Адлия вазири, вилоят ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиғлари- ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш, давлат органлари ва ташкилотлари тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;

Қоракалпоғистон Республикаси Молия вазири, вилоят ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари бошлиғлари- бюджет тизимидаги бюджет маблағларидан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланиш устидан давлат молиявий назоратини амалга ошириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда кенг қамровли ишларини олиб бориш;

Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси худудий бўлинмаси раҳбари- атроф-муҳитнинг қулай экологик ҳолатини, экологик тизимлар, табиий комплекслар ва алоҳида объектлар муҳофаза қилинишини, экологик шароитнинг соғломлаштирилишини таъминлаш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларини мувофиқлаштириш, табиатни муҳофаза қилиш ва ресурсларни тежаш борасида ягона сиёсатни амалга оширишга оид амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш;

Қоракалпоғистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ва Тошкент шахар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиқлари, худудий газ таьминоти ва электр энергия таьминоти корхоналари раҳбарлари-ЭИЗ ҳудудларини, шунингдек, уларнинг иштирокчиларининг ишлаб чиқариш майдонларини тегишли ташқи муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмаси билан кафолатли таъминлаш.

5. Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш. 

Маъмурий кенгашни раис бошқаради ва унинг ваколатларига қуйидагилардан иборат:

маьмурий кенгашнинг кун тартибини белгилаш ва кенгаш аъзоларини йиғиш;

маъмурий кенгаш томонидан қабул қилган қарорлар ижросини таьминланишини назоратини ташкил этиш;

белгиланган вазифаларини бажариш бўйича маъмурий кенгаш аъзоларини ишларини мувофиқлаштириш;

маъмурий кенгашнинг самарали ишини таъминлаш учун қонун билан тақиқланмаган бошқа харакатларни амалга ошириш;

маъмурий кенгашнинг ишчи органи этиб Қоракалпоғистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Тошкент шахри ва вилоятларнинг инвестициялар бўйича бош бошқармалари хисобланади.

Ишчи орган:

маъмурий кенгашларнинг навбатдаги йиғилишига барча зарур материалларни ўз вақтида тайёрлашни таьминлайди ва маҳаллий ижро этувчи ва хўжалик бошқаруви органларидан ва кенгаш аьзоларидан зарур материаллар ва хулосаларни олишга хаклидир;

маъмурий кенгаш кун тартибини унинг аьзолари, лойиха ташаббускорлари, инвесторлар, манфаатдор вазирлик, идоралар ва ташкилотлар таклифларини инобатга олган ҳолда шакллантиради ва маъмурий кенгаш раисиги келишиши учун киритади;

кун тартибидаги масалаларга боғлиқ  аналитик маълумотларни, шу жумладан маъмурий кенгаш қарорларига мувофиқ материалларни тайёрлайди ва олдиндан кенгаш аъзоларига тақдим этади;         

маьмурий кенгаш мажлисининг баённомаларини юритиш ва кенгаш аъзолари билан келишишни таъминлаш;

маъмурий кенгаш қарорларини бажарилишини назорат қилади;

маъмурий кенгаш аъзоларини мунтазам равишда кенгаш қарорларини ижроси бўйича хабардор қилади;

маъмурий кенгаш йиғилишларни зарурат бўлганда ўтказади, лекин хафтада камида бир марта бўлиши керак;

йиғилишни маъмурий кенгаш раиси унинг йўқлигида эса маъмурий кенгаш раисининг ўринбосари бошқаради;

маъмурий кенгаш йиғилишида рўйхатга олиш тугаган бўлса,  йиғилишда қатнашиш учун маъмурий кенгаш аъзоларининг учдан икки қисми рўйхатга олинган бўлса йиғилиш ўтган ҳисобланади;

маъмурий кенгашнинг қарорлари йиғилишда қатнашган аъзоларнинг овоз бериш йўли билан амалга оширилади, агар овозлар тенг бўлса маъмурий кенгаш раисининг овози хал қилувчи қарор ҳисобланади;

маъмурий кенгашнинг хар бир аьзоси қабул қилинган қарорлар юзасидан ўз фикрини ёзма равишда баён этиш хуқуқига эга;

маьмурий раиси алоҳида масалалар бўйича тезкор қарорлар қабул қилиш мақсадида, администарция кенгаши аъзолари билан мулоқот йўли орқали қарор қабул қилиши мумкин;

маъмурий кенгаш қарорлари маьмурий кенгаш мажлисининг баённомаларида қайд этилади. Маъмурий кенгаш мажлисининг баённомаси унинг барча аьзолари, котиб томонидан имзоланади ва маъмурий кенгаш раиси томонидан тасдиқланади ва уч кун ичида маъмурий кенгаш
ва ташкилотларга юборилади.

Маъмурий кенгаш баённомасининг асл нусхаси ва унга тегишли материаллар ишчи органда сақланади;

Ишчи орган маъмурий кенгаш қарорларини бажарилишини мунтазам равишда кўриб чиқади ва ўрганиб боради, зарур холларда маъмурий кенгаш раисига тегишли таклифларни киритади;

Маъмурий кенгаш аъзоларидан бирининг ташаббуси билан маъмурий кенгашнинг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказиш мумкин. Маъмурий кенгашнинг фавқулотда мажлисини ўтказиш учун асосли талабнома ишчи органга ёзма равишда юборилади;

Маъмурий кенгашнинг кейинги мажлиси кун тартибига киритилган масалалар ишчи орган томонидан маъмурий кенгашнинг хар бир аъзосига уни ўтказиш санасидан икки кун олдин юборилади.

6. Маъмурий кенгашнинг Вазирлар Маҳкамаси билан ўзаро хамкорлик тартиби:

Маъмурий кенгашнинг Вазирлар Маҳкамаси билан ўзаро ҳамкорлиги маъмурий кенгаш раиси ёки унинг ўринбосари томонидан таьминланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош вазири ва унинг ўринбосарлари кўрсатмаларини бажарилиши бўйича хисобот бериш;

ЭИЗларни худудларини ривожлантириш бўйича тегишли дастурларни, йўл хариталарини, чора тадбирлар режасини шунингдек ЭИЗ худудида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва муаммоли масалаларни ҳал қилиш ва бошқа дастурий хужжатларни амалга ошириш бўйича хисобот бериш;

ЭИЗ фаолияти давомида қонунчиликни амалага ошириш билан боғлиқ фаолият натижалари ва ЭИЗ худудида лойихаларни танлаш ва жойлаштириш натижалари бўйича ахборот бериш;

ЭИЗлар фаолиятини ўрганиш ва текшириш натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан хисобот бериш;

ЭИЗ худуди ривожланишининг муаммоларини шу жумладан ЭИЗ қатнашчилари ва потенциал инвесторларни долзарб муаммоларини ҳал этишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиб киритиш;

Ваколатли органлар томонидан амалга оширилган текширувлар тўғрисида маьлумот бериш;

7. Маъмурий кенгашнинг самарадорлиги ва натижадорлигини бахолаш меъзонлари ва кўрсаткичлари:   

Маъмурий кенгашларнинг самарадорлигини бахолаш мунтазам олиб борилади;

Маъмурий кенгашларнинг самарадорлигини ва натижадорлигини  бахолаш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси
ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган фаолият самарадорлигини бахолаш мезонлари ва кўрсаткичлари асосида амалга оширилади;

Маъмурий кенгаш фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини бахолаш натижалари асосида қўйидаги чора амалга оширилади:

Маъмурий кенгаш раиси ва унинг аъзоларини рағбатлантириш ёки интизомий чора кўриш;

Маъмурий кенгаш фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш;

Маъмурий кенгаш фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини бахолаш тартиби ва услублари  Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

8. Маъмурий кенгашнинг Вазирлар Маҳкамаси олдидаги хисобдорлиги:

Маъмурий кенгаш раиси хар чоракда ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича, шу жумладан ЭИЗларни бошқаришга қўйилган қонуний талабларга риоя қилиниши бўйича;

Вазирлар Маҳкамаси ўз вазифаларини самарали амалга ошириш мақсадида маъмурий кенгаш фаолиятини доимий равишда назорат қилиб боради ва маъмурий кенгаш фаолиятининг самарадорлигини обьектив бахолайди;

Мониторинг ва бахолаш натижаларига кўра маъмурий кенгаш раиси ва аъзоларига жиддий камчиликларга йўл қўйганлиги учун ишдан бўшатишгача бўлган чоралар кўрилади ёки жавобгарликка тортилади;  

3-боб.Эркин иқтисодий зоналар фаолияти.     

1. ЭИЗ дирекциясининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари.

ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқариш Дирекция томонидан амалга оширилади.

ЭИЗ дирекциясининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб қўйидагилар белгилансин:

Маъмурий кенгашнинг қабул қилинган қарорларига мувофиқ
ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказади, шунингдек уларнинг реестрини олиб боради;

Маъмурий кенгаш қарорларига мувофиқ инвесторлар билан
ЭИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисида битимлар, давлат мулкини “нол”га тенг харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида ЭИЗ қатнашчилари билан шартномалар тузади;

ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни қидиради ва жалб этади;

ишлаб чиқилган ЭИЗ бош режаси ва Маъмурий кенгаш қарори билан маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштиради;

ЭИЗ ҳудудидаги ер участкалари тўғридан-тўғри тегишли вилоятлар маъмурий кенгашлари тасарруфида бўлади(“Навоий” ЭИЗдан
ташқари) ва ЭИЗ қатнашчиларига белгиланган тартибда берилади.

Дирекциялар маъмурий кенгашлар қарорлари ва ишлаб чиқилган
ЭИЗ бош режаси асосида маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштиришни, биринчи навбатда, фаолият юритмаётган, бўш турган бино, иншоотлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар негизида ва муҳандислик инфратузилмаси мавжуд ҳудудларда амалга оширади.

Битимда инвестиция лойихаларини жойлаштиришнинг шарти сифатида фаолият бошланганидан кейин иккинчи молиявий йили якунларига кўра икки йил давомида йиллик ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг
25 фоизидан кам бўлмаган, кейинги йилларда 50 фоиздан кам бўлмаган миқдорда экспорт қилиш белгиланади;

«ягона дарча» тамойили асосида муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тармоқларига уланиш учун зарур бўлган барча рухсатномаларни беришни ташкил этади;

белгиланган тартибда танлаб олинган инвесторлар томонидан
ўз зиммаларига қабул қилинган мажбуриятларнинг зарур тарзда бажарилишини тизимли назорат қилади, кейинчалик натижаларни Маъмурий кенгашга тақдим этади;

эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларининг ишлаб чиқариш қувватларини ўз вақтида ишга тушириши, маҳсулотларни экспорт қилиши, янги иш ўринлари яратиши ҳамда инвестициявий мажбуриятларни бажариши устидан тезкор назорат олиб бориш имконини берувчи ЭИЗлар худудида инвестиция лойихаларини мониторинг қилишнинг автоматлаштирилган тизимига маълумотларни жойлаштириш учун хар ойнинг 5 санасигача Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг худудий бош бошқармаларига тўлиқ ва ишончли маьлумотларни тақдим этади;

ЭИЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектларини ўзига берилган ваколатлар доирасида бошқаради;

ЭИЗ ҳудудидаги лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш
ва корхоналарнинг тўхтовсиз фаолият юритишини таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда ЭИЗ қатнашчиларига кўмаклашади;

ЭИЗни ривожлантириш дастурининг амалга оширилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда маъқулланган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши бўйича ҳисобот бериш;

эркин иқтисодий зоналарнинг бош режалари ва архитектура-режалаштириш ишларини ишлаб чиқишда буюртмачи сифатида иштирок этиш;

экологик ҳолатнинг яхшиланиши устидан назоратни таъминлайди, шунингдек, ЭИЗ ҳудудида жойлашган тарихий-маданий бойликларнинг
бут сақланиши учун жавоб беради;

ЭИЗ фаолиятини бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга оширади.

ЭИЗ қатнашчиларининг бошқа соҳалардаги фаолиятини тартибга солиш белгиланган тартибда амалга оширилади.

ЭИЗ ҳудудида давлат органларининг фаолияти ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини қўллаш эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш бўйича «Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, Президент қарорларида ва уларни ижро этиш мақсадида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, инвестициялаш тўғрисидаги халқаро шартномалар ва битимларда, шунингдек, ушбу Низомда назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.

ЭИЗ ҳудудида шаҳарсозлик фаолияти ЭИЗнинг бош режасига мувофиқ амалга оширилади.

2.Эркин иқтисодий зонанинг бюджети.

Дирекция Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг худудий бошқармалари билан келишган ҳолда ҳар йили тегишли молиявий йил учун ЭИЗнинг мустақил бюджети лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Маъмурий кенгашга тақдим этади.

ЭИЗнинг мустақил бюджети қуйида келтирилганлар ҳисобидан шакллантирилади:

давлат мулки бўлган ва ЭИЗ ҳудудида жойлашган бинолар
ва иншоотларни ижарага беришдан тушумлар;

хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;

Республика кенгаши томонидан белгиланган миқдорда
ЭИЗ қатнашчиларининг ажратмалари ва ЭИЗ қатнашчилари сифатида рўйхатдан ўтиш учун тўловлари;

Ўзбекистон Республикасининг тегишли йилга Инвестиция дастурида назарда тутилган мақсадли бюджет маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.

3.Эркин иқтисодий зона бюджети маблағларидан фойдаланиши.

ЭИЗ бюджети маблағларидан:

маблағлари ЭИЗ инфратузилмасини ривожлантиришга ва унинг фаолият кўрсатиши самарадорлигини оширишга йўналтириладиган ЭИЗни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш;

белгиланган тартибда Дирекция таъминоти;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ЭИЗ ташкил этиш тўғрисидаги тегишли қарорини бажаришга йўналтирилган бошқа вазифалар амалга оширилишини молиялаштириш учун фойдаланилади.

ЭИЗни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланади.

Дирекциянинг штат жадвали ва харажатлари сметаси Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланади.

4.Эркин иқтисодий зоналарни бошқаришда Вазирлар Маҳкамасининг асосий вазифалари:

Қуйидагилар Вазирлар Маҳкамасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари хисобланади:

маъмурий кенгашлар ва эркин иқтисодий зоналар дирекциялари фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш;

ЭИЗлар худудида лойиҳаларни амалга оширувчи инвесторлар учун янада қулай шарт-шароитларни яратиш, улар ишлаб чиқараётган маҳсулотни экспортга етказиб беришни кўпайтириш мақсадида қонунчиликни янада такомиллаштириш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритиш;

ЭИЗлар дирекциялари фаолияти устидан таъсирчан назорат ўрнатиш, вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органларига ҳамда эркин иқтисодий зоналар дирекциялари зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини таъминламаган рахбарларга нисбатан жавобгарлик чораларини кўриш тўғрисида таклифлар киритиш;

ЭИЗларнинг иштирокчиси мақомини тўхтатиш ёки бекор қилиш, маъмурий кенгашлар, эркин иқтисодий зоналар дирекциялари ёки бошқа органлар ва ташкилотларнинг инвесторлар томонидан ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажармагани тўғрисидаги тақдимномалари асосида маъмурий кенгашларнинг хўжалик юритувчи субъектларни эркин иқтисодий зоналар худудида жойлаштириш бўйича қарорларини бекор қилиш;

5. ЭИЗ ҳудудида хўжалик фаолиятини амалга ошириш

ЭИЗ ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган алоҳида низом билан тартибга солинади.

ЭИЗ қатнашчисига бериладиган гувоҳнома унинг ЭИЗ ҳудудидаги фаолиятига нисбатан унинг алоҳида солиқ режими ва божхона имтиёзларини қўллаш ҳуқуқларининг тасдиғи ҳисобланади.

ЭИЗ қатнашчисига, у белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилгандан кейин ЭИЗ ҳудудидаги фаолиятга тегишли қисми юзасидан инвестициялаш тўғрисидаги тегишли битимда мустаҳкамланган мажбуриятлар юкланади.

ЭИЗ қатнашчиси инвестициялаш тўғрисидаги битим бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга беришга ҳақли эмас.

ЭИЗ қатнашчиси бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар
ЭИЗ ҳудудида фаолиятни қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш ҳуқуқига эга.

ЭИЗ қатнашчилари томонидан Ўзбекистон Республикасида
ЭИЗ ҳудудидан ташқарида ўз филиалларини ташкил этишга йўл қўйилмайди.

ЭИЗлар катнашчиларига берилган имтиёзлар фақат ЭИЗлар ҳудудида ишлаб чиқарилган маҳсулотларга татбиқ этилади;

ЭИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум этишга Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, ЭИЗ Дирекциясининг асослантирилган таклифлари бўйича ёки суд тартибида йўл қўйилади.

Инвестиция киритиш тўғрисидаги битимларда назарда тутилган инвестиция лойиҳаси параметрларини бажариш бўйича белгиланган мажбуриятларнинг хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилмаслиги тадбиркорлик субъектини ЭИЗ иштирокчиси мақомидан белгиланган тартибда маҳрум этиш учун асос ҳисобланади.

ЭИЗ иштирокчиси мақомидан маҳрум бўлган тадбиркорлик субъектидан, зарур ҳолларда, ер участкасини олиб қўйиш қонунчиликка ҳамда инвестор билан тузилган инвестиция киритиш тўғрисидаги битим ёки бошқа шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.

Тадбиркорлик субъектининг ЭИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум этилиши унинг ЭИЗ ҳудудида фаолияти тўхтатилишига ҳамда мулкка эгалик ҳуқуқи бўйича ЭИЗ қатнашчисига тегишли бўлган бошқа объектларга нисбатан ҳуқуқларнинг бекор бўлишига олиб келмайди.

ЭИЗ ҳудудидаги фаолиятга доир низолар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва инвестициялаш бўйича битимларга мувофиқ ҳал этилади.

4-боб: Якунловчи қоидалар

Маъмурий кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган тартибда тугатилади.

Эркин иқтисодий зонанинг мақоми:

уни ташкил этиш тўғрисидаги қарорда белгиланган муддат тугаганидан кейин;

уни ташкил этиш тўғрисидаги қарорда назарда тутилган вазифалар бажарилмаганда ва мақсадларга эришилмаганда тугатилади.

Эркин иқтисодий зонанинг мақомини тугатиш тўғрисидаги қарор белгиланган муддат тугашидан камида уч йил олдин Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинади.

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

20___ йил “___”________

_____-сон қарорига

2 - ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
16 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 25 октябрдаги
ПҚ-3356-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
29-сонли қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

а) 1-илова “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги низом” ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

б) 2-иловага қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

4-банд учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларининг экспорт қилиш ҳажми фаолият бошлаганидан кейин иккинчи молиявий йили якунларига кўра икки йил давомида йиллик ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 25 фоизидан кам бўлмаган, кейинги йилларда 50 фоиздан кам бўлмаган миқдорда. Шунингдек, мазкур шартлар бажарилмаган тақдирда, тадбиркорлик субъектининг эркин иқтисодий зонаси иштирокчиси мақоми ҳамда аввал тақдим этилган имтиёзлар бекор қилинади.”

6 банд “е” кичик банди билан қуйидаги таҳрирда тўлдирилсин:

“Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича маъмурий кенгашлар томонидан қарорлар бизнес-режалар ва техник-иқтисодий асосларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” (кейинги ўринларда - Марказ) ДУКнинг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда қабул қилинади.”;

7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

8, 9 ва 10-бандлардаги “6 ва 7-бандлари” сўзлари “6-банди” сўзлари билан алмаштирилсин;

111-банди билан қуйидаги тахрирда тўлдирилсин:

“111. Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича маъмурий кенгашлар томонидан қарорлар бизнес-режалар ва техник-иқтисодий асосларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” (кейинги ўринларда - Марказ) ДУКнинг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда қабул қилинади.

ЭИЗ дирекциялари Марказ томонидан ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан инвестиция лойиҳасининг ҳужжатлар тўпламини Марказга тақдим этади.

Марказнинг амалга оширилаётган лойиҳалар бизнес-режалари ёки уларнинг техник-иқтисодий асосномалари бўйича хулосалар бериш муддатлари йигирма календар кунидан ошмаслиги зарур.”;

13-банд биринчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Маъмурий кенгашлар томонидан ишлаб чиқариш лойиҳаларини эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомаларини кўриб чиқиш муддати муддати Марказ томонидан хулоса бериш жараёни билан бирга ўттиз календарь кунида кўриб чиқади ва:”

4-боб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

32-банд учинчи хатбошидаги “Республика кенгаши” сўзлари “Маъмурий кенгаш” сўзлари билан алмаштирилсин.

36 ва 37-бандлардаги “Республика кенгаши” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

1-илова “Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ҳамда ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш схемаси” қуйидаги тахрирда баён этилсин:

 

Маъсул орган

 

Кўриб чиқилаётган масала

 

Кўриб чиқиш муддати

         

ЭИЗ ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларни танлаб олиш

         

Дирекция

 

Бизнес режа ёки техник иқтисодий асосномаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” (кейинги ўринларда - Марказ) ДУКнинг хулосаси олиш мақсадида киритиш.

Паралел равишда ЭИЗ ҳудудида фармацевтика соҳасидаги инвестиция лойиҳаси киритилган тақдирда инвестиция буюртманомасини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юбориш.

 

1 иш кунида

         

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

 

Лойиҳанинг эркин иқтисодий зона ҳудудида амалга оширилишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосасини тақдим этади

 

5 иш кунида

 

 

 

 

 

Марказ

 

Амалга оширилаётган лойиҳалар бизнес-режалари ёки уларнинг техник-иқтисодий асосномалари бўйича инвестиция буюртманомаларини кўриб чиқади ва асосланган хулоса тақдим этади.

 

20 календарь кунида

 

 

 

 

 

Дирекция

 

Марказнинг хулосаси, ивестиция буюртманомаси ва ҳужжатлар тўпламини шакллантиради ва тақдим этади.

 

1 иш кунида

 

 

 

 

 

Маъмурий кенгаш

 

Марказнинг хулосасига кўра ва ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш мумкинлигини ёки тадбиркорлик субъектига ЭИЗ қатнашчиси мақомини бериш, ер участкасини ёки бўш турган ва нафаол бинони ажратиб бериш, уларнинг умумий майдони ва жойлашган жойини кўрсатган ҳолда;
аниқ ва асосланган мулоҳазалар ҳамда камчиликларни кўрсатган ҳолда тақдим этилган ҳужжатларни пухталаштиришнинг зарурлиги;

ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида қаор қабул қилади. 

 

Марказнинг
хулосасига кўра

30 календарь кунида

         

Дирекция

 

Маъмурий кенгаш мажлиси баёнидан кўчирмани инвесторга ёки унинг ваколатли шахсига юбориш.

 

1 иш кунида

         

ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатга олиш (қайтадан рўйхатдан ўтказиш)

         

Дирекция ва инвестор

 

инвестициялаш тўғрисида битим тузиш, зарурат бўлганда, инвестициялаш тўғрисидаги битим қоидаларини келишиш мақсадида музокоралар ўтказилиши мумкин.

 

3 иш кунида

         

Инвестор

 

Рўйхатдан ўтказувчи ташкилотга керакли ҳужжатларни, у ташкил этаётган тадбиркорлик субъектини юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш ёки аввал рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектини қайтадан рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиш

 

Маъмурий кенгаш йиғилишининг баёни тасдиқланган кундан бошлаб 5 иш кун ичида

         

Рўйхатдан ўтказувчи орган

 

Давлат рўйхатидан ўтказиш, ваколатли ташкилотлар рўйхатига олиш.

 

1 иш кунида

         

Дирекция

 

Хўжалик субъектини ЭИЗ қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ва гувоҳнома бериш.

 

Ҳужжатларни олган кундан бошлаб 2 иш кун ичида

         

Дирекция

 

Хўжалик юритувчи субъект жойлашган жойдаги давлат солиқ ва божхона хизмати органларини хабардор қилиш.

Барча зарур ҳужжатларни хўжалик юритувчи субъектига ер участкаси ажратиш учун тегишли вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри бўйича давлат корхонасига бериш.

 

Хўжалик субъектини ЭИЗ қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказган кундан бошлаб 1 кун ичида

 

3-иловаси Дирекция ва инвестор (инвесторлар) ўртасида тузиладиган инвестициялаш тўғрисидаги битимнинг наъмунавий шаклининг
7.1.8-банддаги “Республика кенгаши” сўзлари “Маъмурий кенгаш” сўзлари билан алмаштирилсин. 

в) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
10 апрелдаги “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 196-сонли қарорига
қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

а) 3-банд икинчи хатбошидаги “Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгашига деб аталади)” сўзлари “Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналар Маъмурий кенгашларига (кейиги ўринларда Маъмурий кенгашларига )” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3-иловага қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

16-банд тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрир билан тўлдирилсин:

“импорт қилинадиган товарлар рўйхатини ҳар томонлама экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқарув миллий агентлигининг “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” (кейинги ўринларда - марказ) ДУКнинг ижобий хулосаси.”;

21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан божхона имтиёзлари қўлланган ҳолда импорт қилинган товарларнинг божхона расмийлаштируви товарлар рўйхатини ҳар томонлама экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича Марказнинг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади;

товарлар рўйхатини ҳар томонлама экспертизадан ўтказиш бўйича Марказнинг хулоса бериш муддати ўн беш календарь кунидан ошмаслиги лозим.”;

22-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

27-банд иккинчи хатбоши билан қуйидаги таҳрирда тўлдирилсин:

“эркин иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштиришнинг шарти сифатида фаолият бошланганидан кейин иккинчи молиявий йили якунларига кўра икки йил давомида йиллик ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 25 фоизидан кам бўлмаган, кейинги йилларда 50 фоиздан кам бўлмаган миқдорда экспорт қилиш белгиланади. Мазкур шартлар бажарилмаган тақдирда, тадбиркорлик субъектининг эркин иқтисодий зонаси иштирокчиси мақоми ҳамда аввал тақдим этилган имтиёзлар бекор қилинади.”.

в) 6, 7, 8, 9 – иловаларга қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

13-бандидаги “Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)” сўзлари “Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналар Маъмурий кенгаши “кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади” сўзлари билан алмаштирилсин;

15-банди биринчи хатбошидаги, 30-бандидаги ва 32-банди учинчи хат бошидаги “Республика кенгаши” сўзлари “Маъмурий кенгаш” сўзлари билан алмаштирилсин;

16-банддаги “Республика кенгаши” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

18-банддаги “Республика кенгаши” сўзлари “Маъмурий кенгашлар тақдимномаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

21-банддаги “Республика кенгаши” сўзлари “Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси” сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
25 июлдаги “Нукус-фарм” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси”, “Зомин-фарм” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», “Косонсой-фарм” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси”, “Сирдарё-фарм” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси”, “Бойсун-фарм” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси”, “Бўстонлиқ-фарм” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси”, “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” давлат унитар корхоналарининг уставларини тасдиқлаш тўғрисида”ги
542-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

а) 1-банд иккинчи хатбошидаги “Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгашига деб аталади)” сўзлари “Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналар Маъмурий кенгашларига (кейинги ўринларда Маъмурий кенгашларига)” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8 – иловаларга қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

13-бандаги “Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)” сўзлари “Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналар Маъмурий кенгаши “кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади” сўзлари билан алмаштирилсин;

15-банди биринчи хатбошидаги, 30-бандидаги ва 32-банди учинчи хат бошидаги “Республика кенгаши” сўзлари “Маъмурий кенгаш” сўзлари билан алмаштирилсин;

16-банддаги “Республика кенгаши” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

18-банддаги “Республика кенгаши” сўзлари “Маъмурий кенгашлари тақдимномаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

21-банддаги “Республика кенгаши” сўзлари “Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси” сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил
27 январдаги “Навоий” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 21-сонли қароридаги 8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
27 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг эркин иқтисодий зоналарида импорт ўрнини қоплайдиган ва экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 110-сонли қарорининг 3-бандига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

а) биринчи хатбошидаги “Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши” сўзлари “Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) иккинчи хатбошидаги “Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси” сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил
13 июлдаги 213-сон 
қарори билан тасдиқланган иловаси “Ангрен” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонасининг Уставига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

а) 13-бандидаги “Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)” сўзлар “Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналар Маъмурий кенгаши “кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 15, 30, 39-бандларидаги “Республика кенгаши” сўзлари “Маъмурий кенгаш” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 18-банддаги “Республика кенгаши” сўзлари “Маъмурий кенгашлар тақдимномаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 21-банддаги “Республика кенгаши” сўзлари “Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 38-банддаги “Республика кенгаши” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси” сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
15 майдаги “Жиззах” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 130-сонли қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

а) 2-банд иккинчи хатбошидаги “Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)” сўзлари “Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналар Маъмурий кенгаши “кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) “Жиззах” эркин иқтисодий зонаси дирекциясининг Устави 3-илова:

13-бандидаги “Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)” сўзлари “Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналар Маъмурий кенгаши “кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади” сўзлари билан алмаштирилсин;

15, 30, 39-бандларидаги “Республика кенгаши” сўзлари “Маъмурий кенгаш” сўзлари билан алмаштирилсин;

18-банддаги “Республика кенгаши” сўзлари “Маъмурий кенгашлар тақдимномаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

21-банддаги “Республика кенгаши” сўзлари “Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

38-банддаги “Республика кенгаши” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси” сўзлари билан алмаштирилсин.

 

Umumiy takliflar

829