Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
16874 O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi 17/04/2020 02/05/2020 19

Muhokama yakunlandi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Qarori
Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини янада соддалаштириш тўғрисида
ID-16874

 

 

Ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, жадал иқтисодий ўсиш учун мос профессионал кадрларни тайёрлашда соғлом муҳитни яратиш, халқаро майдонда миллий кадрларнинг рақобатбардошлигини ошириш ишларини жадаллаштириш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда муносиб ҳисса қўшувчи юқори малакали мутахассислар тайёрлаш суръатини ошириш ҳамда олдимизда турган устувор вазифаларни профессионал даражада бажаришга қодир ёшларни тарбиялаш мақсадида, шунингдек
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат
ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда – Давлат тест маркази), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда – мактаб) битирувчилари якуний давлат аттестацияси ҳамда республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириш синовларини бирлаштириб, мажбурий фанлар ва мактаб битирувчиси танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан бўйича ягона тест синовларини (кейинги ўринларда – тест синови) апрель – май ойларида ўтказиш;

тест синовлари натижаларини ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилиш;

тест синовлари натижаларини мактаб битирувчилари умумий ўрта таълим дастурларини тўлиқ ўзлаштиргандан кейин ўтказиладиган якуний давлат аттестациясида ҳамда олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш танловида инобатга олиш.

2. Белгилаб қўйилсинки:

мактаб битирувчилари учун тест синови топшириладиган фанлар, баҳолаш мезонлари, топшириқлар сони, тест синовлари ва танловда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишнинг аниқ муддатлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади;

Халқ таълими вазирлиги тест синови фанлари бўйича натижасини умумий ўрта таълим тўғрисидаги аттестатга қўйиш ва ягона маълумотлар базасига киритиш учун минимал кўрсаткични (қониқарлилик даражасини) белгилайди, мактаб битирувчилари ҳақидаги тегишли маълумотларни ҳар йили 1 февралга қадар Давлат тест марказининг махсус дастурига киритилишини таъминлайди ҳамда тест синовларини белгиланган талаблар асосида ташкил этилишида масъул ҳисобланади;

мактаб битирувчилари мажбурий учта фан ва ўзи танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан тест синовларини топширади;

мактаб битирувчиси танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фаннинг ҳар биридан ўтказилган тест синови натижаси қониқарли бўлганда, уларнинг натижаси умумий ўрта таълим тўғрисидаги аттестатига баҳолаш мезонига мувофиқлаштирилган ҳолда қўйилади ва қўшимча тест синовларисиз белгиланган тартибда тест синови топширган мос ўқув тили ва таълим йўналиши бўйича танловда қатнашади;

мактаб битирувчиси танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фаннинг камида биридан тест синови  натижаси қониқарсиз бўлганда, у мактаб томонидан ўтказиладиган якуний давлат аттестациясида мажбурий равишда иштирок этади;

тест синовларида иштирок этмаган ёки унда қониқарсиз баҳоланганларга белгиланган тартибда, барча абитуриентлар қатори июль-август ойларида тест синовларида қатнашиш ҳуқуқи берилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича, тест синовлари ўтказиладиган биноларни зарур қурилмалар билан жиҳозласин.

4. Давлат тест маркази манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.

 

 

 

                         Ўзбекистон Республикаси
                      Пре
зиденти

 

                                           Ш.Мирзиёев

Umumiy takliflar: 15

3572