Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
16685 O'zbekiston Respublikasi Energetika vazirligi 09/04/2020 24/04/2020 0
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 22 августдаги ПҚ–4422-сон қарори)
ID-16685

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 22 августдаги ПҚ–4422-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада сотиладиган маиший электр приборларини, янгидан қуриладиган бинолар ва иншоотларни энергетика жиҳатидан мажбурий маркировкалаш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 9 апрелдаги 86-сон қарорининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“3. Энергия самарадорлигининг “G” классига мансуб бўлган маиший электр приборларини “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига жойлаштириш ва сотиш – 2017 йил 1 январдан бошлаб, “F” классидагилар учун – 2018 йил 1 январдан бошлаб ва “Е” классидагилар учун – 2019 йил 1 январдан бошлаб ҳамда “D” классидагилар учун – 2020 йил 1 июндан бошлаб босқичма-босқич тақиқлансин.”.

2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари котибиятига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

            

                                  А.Арипов

 

Umumiy takliflar: 0

361