Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
16683 O'zbekiston Respublikasi Energetika vazirligi 09/04/2020 24/04/2020 1
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Qarori
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 22 августдаги ПҚ–4422-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида
ID-16683

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига энергия сарфловчи ускуналарни олиб кириш ва фойдаланиш ҳамда иқтисодиёт тармоқларида энергия тежамкорлигини янада ошириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 22 августдаги ПҚ–4422-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.

2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти

            

                                        Ш.Мирзиёев

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил “ __ ” ______ даги П
Қ - ___ сон қарорига

илова

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 22 августдаги ПҚ–4422-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча

 

 

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 22 августдаги ПҚ–4422-сон қарорида:

а) 11-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2020 йил 1 июндан бошлаб илгари фойдаланилган генератор ускуналарини, кучланишни пасайтирувчи трансформаторларни, электр двигателларни “эркин муомалага чиқариш” (импорт) божхона режимига расмийлаштириш тақиқлансин.”;

б) қуйидаги таҳрирдаги 111-банд билан тўлдирилсин:

“111. “Ўзстандарт” агентлиги Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси билан бирга 2020 йил 1 июнга қадар республика ҳудудига олиб кириладиган ускуналарнинг турлари, уларнинг энергия самарадорлиги бўйича тоифасини аниқлашниинг тартиби ва механизми ҳамда уларнинг янги ёки илгари фойдаланишда бўлганлиги ҳолатиини аниқлаб берувчи ваколатли давлат органини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқсин.”.

Umumiy takliflar: 1

432