Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
16679 O‘zbekiston Respublikasi Suv хo‘jаligi vаzirligi 09/04/2020 24/04/2020 1
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги “Божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этиш, озод этиш шартлари, шунингдек имтиёзларнинг амал қилиш муддатлари қўлланиладиган вақтинча олиб кириладиган товарлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 212-сонли қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-16679

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2016 йил 20 июндаги “Б
ожхона божлари ва солиқлар тўлашдан
шартли озод этиш, озод этиш шартлари, шунингдек имтиёзларнинг
амал қилиш муддатлари қўлланиладиган вақтинча олиб кириладиган товарлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 212-сонли қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

 

Халқаро молия институтлари ва хорижий молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда ортиқча сарф-харажатларни камайтириш, жалб қилинаётган инвестициялардан тўғри ва оқилона фойдаланиш, мамлакатимизнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш ҳамда инвестиция сиёсатини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 212-сонли қарори билан тасдиқланган рўйхат қуйидаги тўртинчи банд билан тўлдирилсин.

Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни камайтириш вазирлиги ҳузуридаги лойиҳалар ва импорт шартномаларни комплекс экспертизаси маркази томонидан тасдиқланадиган рўйхатга асосан халқаро молия институтлари ва хорижий молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш муддати ва кафолат даврида олиб келинган ва олиб келинадаган ускуналар, махсус техника, эҳтиёт қисмлари ва материаллардан олинадиган божхона тўловларидан вақтинчалик озод килинади (божхона йиғимлари бундан мустасно).

2. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирисинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни камайтириш вазири Ж.А.Қўчқоров ҳамда Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б.Азимов зиммасига юклатилсин.

 

Ўзбекистон Республикаси

 

Бош вазири

А.Н.Арипов

 

Umumiy takliflar: 1

410