Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
16663 O'zbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi 09/04/2020 24/04/2020 0
Распоряжение Кабинета Министров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ФАРМОЙИШИ
ID-16663

Қашқадарё вилоятида тўла қувватда фойдаланилмаётган бўш турган бино ва ер майдонларинегизида истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида:

1. Қуйидагилар:

“Қашқадарёнефтгазишчитаъминот” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда – жамият) бошқарув органлари томонидан жамиятнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлигини кечиш ҳисобига жамиятга тегишли бўлган Ғузор тумани, Шўртан қўрғони, Қоракўл МФЙ ҳудудида жойлашган умумий ер майдони 3,5 гектар, шундан қурилиш ости майдони 1 882,48 м2 бўлган бино ва иншоотларни (кейинги ўринларда – объект) Давлат активларини бошқариш агентлигига бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги;

Қашқадаре вилояти ҳокимлиги ва “Pooya polymer G’uzor” МЧЖ (кейинги ўринларда – Инвестор) ўртасида келишув Меморандуми имзоланганлиги ва унга Инвестор Объектга ўз маблағлари ва жалб қилинадиган маблағлар ҳисобига 2020 йилнинг якунига қадар 20,0 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиши, 25 та ишчи ўрни яратиш орқали Пластик қувурлар ва полимер маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиши маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг:

Объектни бериш санасида жамиятнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари олдидаги қарздорлиги ва улар бўйича ҳисобланган пенялар, шунингдек объектни бериш натижасида юзага келадиган солиқ ҳисобига Давлат активларини бошқариш агентлигига бериш;

Объект негизида келгусида истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида 2020–2021 йиллар мобайнида 20,0 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш, замонавий хориж технологиялари билан жиҳозланган пластик қувурлар ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш орқали 25 та янги иш ўрни яратиш мажбурияти билан “Pooya polymer G’uzor” масъулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий корхонасига “ноль” харид қийматида тўғридан-тўғри сотиш таклифлари маъқуллансин.

3. Давлат активларини бошқариш агентлиги жамият билан биргаликда икки ҳафта муддатда бино ва иншоотларни белгиланган тартибда топшириш 
– қабул қилиш ишларини амалга оширилишини таъминласин.

4. Қашқадаре вилояти ҳокимлиги бир ҳафта муддатда Инвестор билан мазкур фармойишнинг 1-бандида кўрсатилган шартларда Инвестиция битими тузилишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда жамиятнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлигининг мазкур фармойиш талабларига мувофиқ белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги бир ой муддатда “Pooya polymer G’uzor” масъулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий корхонаси билан ўзаро мажбуриятлар бўйича олди-сотди шартномасини имзоланишини ва бажарилиши юзасидан мониторинг ўрнатилишини таъминласин.

7. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Ў. Умурзоқов, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов ва Қашқадарё вилояти ҳокими З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

             Бош вазири                                                                                    А. Арипов

Umumiy takliflar: 0

419