Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
16638 Oʻzbekiston Respublikasi Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi 08/04/2020 23/04/2020 0
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-16638

ЛОЙИҲА

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

ҚАРОРИ

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ майдончадан ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун фойдаланишга доир рухсатномабериш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атом электр станцияси қуришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4048-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атом электр станциясини қуришда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битимни 2018 — 2021 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”сига мувофиқ атом электрстанциясини ва унинг ташқи инфратузилмасини қуриш учун майдончани белгилаш ишлари якунланаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
  4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси Б.В. Гулямов зиммасига юклансин.

 

 

 

                     Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири                                                                  А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

20___ йил “____” _______даги

“___”-сон қарорига

Илова

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

  1. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й.. 8-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатининг “XIX. Бошқа соҳаларда” бўлими қуйидаги позиция билан тўлдирилсин.

 

XIX. Бошқа соҳаларда

 

 

 

 

 

 

»

139.

Майдончадан ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун фойдаланишга доир рухсатнома

Майдончадан ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш

учун фойдаланиш

 

 

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

           

            139, 140, 141, 142, 143 ва 144 позициялар мос равишда  140, 141, 142, 143, 144 ва 145 деб ҳисоблансин;

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 июндаги “Ер қаъридан фойдаланиш, хавфли ишлар, хавфли товарлар ва моддалар, портловчи материаллар ишлаб чиқариш, уларнинг айланиш соҳасида ҳамда бошқа соҳаларда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 360-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й..
6-сон, 95-модда) 2
-банди қуйидаги таҳрирдаги учинчи хат боши билан тўлдирилсин:

“Майдончадан ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун фойдаланиши соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом 3 иловага мувофиқ.

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 6 июндаги 360-сон қарорига

3-Илова

 

Майдончадан ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун фойдаланиши соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом юридик шахслар томонидан (кейинги ўринларда ­ Буюртмачи деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Майдончадан ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун фойдаланиши соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартибини белгилайди.

2. Майдончадан ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун фойдаланиши соҳасида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш, қонун хужжатларида белгиланган тартибда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш ёки тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда ­ Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тегишли хулосалар тайёрлаш мақсадида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бериш ёки беришни рад этиш, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиш ёхуд уни бекор қилиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш учун мазкур соҳада малакали экспертларни ҳам жалб этишга ҳақли.

Майдончадан ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун фойдаланишга бир марталик  рухсатнома берилади.

3. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бериш мазкур Низомнинг
1 -иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

4. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан мазкур Низомнинг 2 -иловасига мувофиқ шаклда берилади.

5. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бошқа шахсларга берилмайди,
у буюртмачи билан бирга фаолият юритаётган шунингдек, бюртмачи таъсисчилардан бири хисобланган юридик шахсларга амал қилмайди.

 

2 боб. Рухсат берувчи талаблар ва шартлар

 

6. Қуйидагилар майдончадан ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун фойдаланишга доир фаолиятни амалга оширишда қуйидагилар рухсат берувчи талаблар ва шартларга тегишлидир:

а) буюртмачи томонидан майдончадан ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, давлат стандартларига, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар
ва қоидалар, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш ҳамда санитария норма ва талабларига  риоя этилиши;

б) буюртмачида мавжудлиги:

ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдонча танлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори;

ядровий қурилманинг ва (ёки) сақлаш пунктининг мазкур атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг лойиҳа ҳужжатлари таркибидаги ядровий қурилманинг ва (ёки) сақлаш пунктининг атроф-муҳитга радиациявий таъсирини баҳолаш бўйича ҳужжатлар;

ядровий қурилманинг ва (ёки) сақлаш пунктининг жойлаштиришни асослаш юзасидан техник-иқтисодий асословчи ҳужжатлар;

сифатни назорат қилиш умумий программаси;

ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдонча танлаш сифатни назорат қилиш программаси;

в) юридик шахс қайта ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда ариза берувчи (унинг ҳуқуқий вориси) қайта рўйхатдан ўтказишдан ўтилгандан кейин етти иш куни мобайнида Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасини хабардор қилиш;

г) рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш, қайта расмийлаштириш шунингдек, дубликатини бериш учун йиғим суммаси тўлаш.

 

3 боб. Майдончадан ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун фойдаланишга доир рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар

 

7.    Майдончадан ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун фойдаланишга доир рухсатнома олиш учун буюртмачи томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:

рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисида юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами, юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган фаолият тури (унинг бир қисми) кўрсатилган мазкур Низомнинг 2 -иловасига мувофиқ шаклдаги ариза;

атом энергиясидан фойдаланиш учун тегишли объектнинг хавфсизлигини ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш объектининг ва атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг потенциал хавфига мос келадиган фаолиятнинг хавфсизлиги таъминланганлигини асословчи хужжатлар (танланган майдонча учун, хавфсизлик билан боғлиқ жихатларни қамраб олган ҳолда атом энергиясидан фойдаланиш объектининг умумий тавсифи ва унинг атроф-муҳит
ва аҳоли учун хавфсизлиги, шу билан бирга жисман ҳимояни олдиндан таҳлил қилишни амалдаги норматив хужжатлар талаб қиладиган барча асосларни ўз ичига олган хажмда) (кейинги ўринларда – ҳужжатлар тўплами деб юритилади) уч нусхада буюртмачининг хоҳишига кўра қоғоз ёки электрон шаклда (электрон шаклда расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан белгиланади) тақдим қилинади.

Бунда буюртмачи ҳужжатлар тўпламининг қоғоз ва электрон шакилларини бир-бирига мувофиқ келишини таъминлайди. 

ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдонча танлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори нусхаси;

ядровий қурилманинг ва (ёки) сақлаш пунктининг мазкур атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг лойиҳа ҳужжатлари таркибидаги ядровий қурилманинг ва (ёки) сақлаш пунктининг атроф-муҳитга радиациявий таъсирини баҳолаш бўйича ҳужжатлар;

ядровий қурилманинг ва (ёки) сақлаш пунктининг жойлаштиришни асослаш юзасидан техник-иқтисодий асословчи ҳужжатлар;

сифатни назорат қилиш умумий программаси;

ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдонча танлаш сифатни назорат қилиш программаси;

илова қилинган ҳужжатлар рўйҳати.

8. Буюртмачидан мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди (рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги аризага илова қилинган ҳужжатларда хавола қилинган ҳужжатлар, агар бундай ҳужжатлардан умумий фойдаланиш чекланган ва илгари Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига тақдим этилмаган бўлса, бундан мустасно).

9. Ҳужжатлар Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига буюртмачи томонидан бевосита ёки уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан бирга почта алоқа воситаси орқали ёхуд электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар буюртмачининг электрон имзоси билан тасдиқланади.

Ҳужжатлар Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

10. Буюртмачи ишончли бўлмаган ёки бузилган маълумотлар тақдим этгани учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

 

4-боб.  Аризани кўриб чиқиш ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш

 

12. Буюртмачининг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш аризаси кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Йиғим суммаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилади. Буюртмачи берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди.

13. Ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқиш жараёнида, унда келтирилган маълумотларни ҳаққонийлигини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш тартибига мувофиқ, экспертизасини шунингдек, жойига чиққан ҳолда буюртмачи томонидан амалга оширилиши режалаштираётган рухсат этилаётган фаолият тури учун шароитларини баҳолаш (текшириш)ни ташкил этади.

Хавфсизликни асослаш экспертизани ўтказиш муддати экспертиза объектининг мураккаблигига қараб техник топшириқда белгиланади,

Техник топшириқ Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг Радиация
ва ядро хавфсизлиги департаменти бошлиғи томонидан тасдиқланади.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатлари, Буюртмачининг мурожатномасида кўрсатилган муддатларга қадар тўхтатилиб туриши ёки буюртмачи томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш тўғрисидаги аризани қайтариб олган тақдирда тугатилиши мумкин.

14. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг Ҳайъат кенгаши томонидан буюртмачи томонидан тақдим қилинган хужжатлардаги маълумотларни тўлиқлиги ва ишончлийлигини баҳолаш (текшириш) натижалари шунингдек, хавфсизликни асослаш экспертизаси хулосаси асосида қабул қилинади.

15. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор хавфсизликни асослаш экспертизаси якунланган кундан ўн куни мобайнида қабул қилинади.

Хавфсизликни асослаш экспертизаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси  томонидан атом энергиясидан фойдаланиш объекти ва (ёки) фаолият турининг хавфсизлиги таъминланганлиги ва хавфсизликни асослаш экспертизаси хулосасига мувофиқ, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги қарор қабул қилиш мумкин бўлган тақдирда якунланган хисобланади.

Хавфсизликни асослаш экспертизаси якунланганлиги санаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан ёзма равишда хавфсизликни асослаш экспертизаси қабул қилинганлиги тўғрисидаги қарор қабул қилинган сана хисобланади.

Қабул қилинган қарор тўғрисида буюртмачи ёзма равишда уч кун мобайнида хабардор қилинади.

16. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш учун буюртмачидан Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Йиғим суммаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилади.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат буюртмачи томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш учун йиғим суммасини Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилингандан сўнг уч куни мобайнида берилади.

Агар, буюртмачи рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун йиғим суммасини тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни уч ой мобайнида тақдим этмаса, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги қарорни бекор қилишга ҳақлидир.

17. Қуйидаги ҳолларда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш рад этилиши мумкин:

рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш учун зарур бўлган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаслиги;

буюртмачининг рухсат берувчи талаблар ва шартларга номувофиқлиги;

буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжудлиги;

хавфсизликни асослаш экспертизаси хулосасида салбий бўлган тақдирда;

буюртмачи томонидан амалга оширилиши режалаштираётган рухсат этилаётган фаолият тури учун шароитларини баҳолаш мақсадида ўтказилган текширувлар натижалари салбий бўлган тақдирда;

18. Бошқа асослар бўйича, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслик сабаби билан рухсатномани бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.

19. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома буюртмачига рад этишнинг аниқ сабаблари ва буюртмачи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта кўриб чиқишга тақдим этиши учун

ёзма шаклда билдиришнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлмаган муддат кўрсатилиши лозим.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

20. Буюртмачи томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш буюртмачининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Буюртмачининг аризасини қайта кўриб чиқиш учун йиғим ундурилмайди.

21. Буюртмачининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

22. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади

23. Буюртмачи рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек Саноат хавфсизлиши давлат қўмитасининг мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.

 

5 боб. Рухсатномани қайта расмийлаштириш, дубликат бериш

 

24. Юридик шахс қайта ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда ариза берувчи (унинг ҳуқуқий вориси) қайта рўйхатдан ўтказишдан ўтилгандан кейин етти иш куни мобайнида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва усулларда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқлайдиган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

Рухсатномани қайта расмийлаштириш жараёнида мазкур бандда кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни сўрашга йўл қўйилмайди.

25. Рухсатнома қайта расмийлаштирилгунига қадар рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган буюртмачи ёки унинг ҳуқуқий вориси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ариза қабул қилинганлиги тўғрисидаги белгиси қўйилган аризанинг нусхаси асосида буюртмачи ўз фаолиятини амалга оширади.

Рухсатномани қайта расмийлаштиришда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси берилган рухсатномалар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тегишли ҳужжатлар илова қилинган рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда рухсатномани расмийлаштиради.

26. Рухсатноманинг қайта расмийлаштиришда буюртмачининг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган йиғим сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилади.

27. Рухсатнома йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда буюртмачининг аризасига кўра унинг дубликати берилади.

Рухсатноманинг дубликати Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан ариза, шунингдек рухсатнома яроқсиз ҳолда келиб қолган тақдирда унинг асл нусхаси олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда берилади.

Рухсатноманинг дубликатини беришда буюртмачининг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган йиғим сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилади.

 

6 боб. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш

 

28. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

29. Рухсат этилган фаолиятни амалга ошириш натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиш ёхуд бундай зарар етказилишининг амалий хавфини яратиш рухсатноманинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўладиган рухсат бериш талаблари ва шартларининг бир марта қўпол равишда бузилишига тегишлидир.

 

7 боб. Берилган рухсатномалар реестри

 

30. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси берилган рухсатномалар реестрини юритади ва уларни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради.

31. Берилган рухсатномалар реестрида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

рухсатнома берилган сана ва рақами;

рухсатномани қайта расмийлаштириш, амал қилишини тўхтатиб туриш
ва тиклашнинг асоси ва санаси;

рухсатноманинг амал қилиши тўхтатилишининг асоси ва санаси;

рухсатномани бекор қилишнинг асоси ва санаси;

рухсатноманинг дубликатларини беришнинг асоси ва санаси.

32. Берилган рухсатномалар реестридаги маълумотлар юридик
ва жисмоний шахсларнинг танишиши учун очиқ бўлади.

8 боб. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатн бериш учун аризани кўриб чиқиш, қайта расмийлаштириш унингдек, дубликатини бериш учун Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилган йиғим суммасини сарфлаш

 

32. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатн бериш учун аризани кўриб чиқиш, қайта расмийлаштириш шунингдек, дубликатини бериш учун Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилган йиғим суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сарфланади.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тизимли равишда ҳар чорак якунлари бўйича Ўзбекистон Респудликаси Молия вазирлигига Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилган йиғим суммаси ва мазкур суммани сарфланиши юзасидан хисобот беради.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ғазначилик ҳисоб рақамига Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатн бериш учун аризани кўриб чиқиш, қайта расмийлаштириш шунингдек, дубликатини бериш учун кирим қилинган йиғим суммасининг қолдиқ суммаси олиб қўйилмайди.

 

9 боб. Якунловчи қоидалар

 

33. Майдончадан ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун фойдаланиши соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш жараёнида юзага келган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд томонидан амалга оширилади.

34. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

 

Майдончадан ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун фойдаланиши соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан  ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга

1 - Илова

 

Майдончадан ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун фойдаланишга доир рухсатнома бериш

Схемаси

 

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

 

  1. Майдончадан ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун фойдаланиши соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан  ўтир тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган руйхатга мувофиқ, рухсат этиш хусусиятига эга хужжатни олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди
  2. Ўзбекистон республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига ҳужжатларни бевосита ёки почта алоқа воситаси орқали ёҳуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан электрон шаклда тақдим этади.

 

 

 

 

Буютмачи

2 босқич

Надпись: 2 босқичНадпись: 2 босқич

1 босқич

Надпись: 1 босқич

 

 

 

Буюртмачининг ҳохишига кўра

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

Надпись:  
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

1. Аризага илова қилинган ҳужжатларни тўлиқлийлиги ва тўғри расмийлаштирилганлиги юзасидан дастлабки баҳолашни амалга оширади.

2. Қабул қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади, жойига чиққан ҳолда буюртмачи томонидан амалга оширилиши режалаштираётган фаолият тури учун шароитларини баҳолаш (текшириш)ни амалга оширади шунингдек, хавфсизликни асослаш экспертизани ташкил этиш ва ўтказиш учун техник топшириқни ишлаб чиқиб, буюртмачига юборади..

3. Буюртмачи томонидан рухсат этиш хусусиятига эга хужжатни бериш рад этишига асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин ҳужжатлар такроран тақдим этилган тақдирда ҳужжатларни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисида протокол тайёрлайди.

1. Аризани қабул қилгандан сўнг, ўн иш куни мобайнида

2. Ўттиз иш куни мобайнида (буюртмачи томонидан амалга оширилиши режалаштираётган фаолият тури учун шароитларини баҳолаш (текшириш)ни жойига чиққан ҳолда ўн календарь куни давомида амалга оширади)

3. Беш иш куни мобайнида

 

       
   
 
 

 

 

 

 

 

 

                                             

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Буютмачи

Надпись: Буютмачи

3 босқич

 

Экспертизани амалга ошириш учун техник топшириқ тасдиқланганидан сўнг, беш иш куни мобайнида

 

Эксперт ташкилотига ўрнатилган шаклдаги аризани бевосита, унинг олингани тўғрисидаги билдиришнома билан бирга почта алоқа воситаси орқали ёхуд электрон шаклда тақдим этади. Электрон шаклда тақдим этилган ариза электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.

 

           
  Надпись: 3 босқич   Надпись: Экспертизани амалга ошириш учун техник топшириқ тасдиқланганидан сўнг, беш иш куни мобайнида
   
 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Эксперт ташкилоти

Надпись: Эксперт ташкилоти

1. Экспертизани амалга ошириш учун тақдим қилинган аризани қабул қилади.

2. Экспертизани амалга ошириш учун техник топшириқни дастлабки баҳолаш жараёнидан ўтказади.

3. Буюртмачи билан шартнома расмийлаштиради.

1. Тақдим қилинган кунда.

2. Беш иш куни мобайнида.

 

3. Ўн иш куни мобайнида.

 

 

 

 

 

 

               
      Надпись: 1. Тақдим қилинган кунда.
2. Беш иш куни мобайнида.

3. Ўн иш куни мобайнида.
 
 
   
 

 

 

 

 

 

 

 

Техник топшириқда белгиланган муддатларда

Надпись: Техник топшириқда белгиланган муддатларда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда, экспертизани амалга оширади

Надпись: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда, экспертизани амалга оширади

 

 

Эксперт ташкилоти

Надпись: Эксперт ташкилоти

 

 

4 босқич

1. Экспертиза якунлангандан сўнг, буюртмачига  рухсат этиш хусусиятига эга хужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор тўғрисида протокол тузади.

2. Қарор протоколини тасдиқлайди (раҳбар ёки унинг ўринбосари).

3. Буюртмачини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади. 

4. Рухсат этиш хусусиятига эга хужжатни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Буюртмачига рад этишнинг аниқ сабаблари ва буюртмачи кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ёзма билдиришнома юборилади (топширилади).

 

 

 

 

 

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

 

  1. Ўн иш куни мобайнида.

 

 

  1. Бир кун муддатида..                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                             
  2. Бир кун муддатда..

 

 

  1. Бир кун муддатда.

 

 

 

 

           
   
 
   
  Надпись: 4 босқичНадпись: 4 босқич

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                       

 

 

 

4 босқич

 

                   
   
 
  Надпись: 4 босқич  

Буюртмачига рухсат этиш хусусиятига эга хужжатни бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинганлиги  ҳақидаги билдиришнома юборилган вақтдан бошлаб 3 ойдан кечикмай

   

 

Буютмачи

 

     

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига рухсат этиш хусусиятига эга хужжат берилганлиги учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади. Мазкур шарт бажарилмаган тақдирда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси рухсат этиш хусусиятига эга хужжатни бекор қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилишга ҳақлийдир.

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

                 

 

           
 

 

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

 

 

1. Рухсат этиш хусусиятига эга хужжатни беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни кўриб чиқиш учун қайта этиш ҳуқуқига эга.

2. Буюртмачининг аризаларни қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

3 Рухсат этиш хусусиятига эга хужжатни бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.  

     

 

Рухсат этиш хусусиятига эга хужжатни беришни рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда

 
 

 

 

 

                                                                          

 

 

 

 

 
 

 

 

 

1. Бир кун муддатда.
 

 

 

2. Уч иш куни муддатида

5 босқич

Надпись: 5 босқич

 

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

 

1. Буюртмачи томонидан рухсат этиш хусусиятига эга хужжатни берилганлиги учун давлат божи тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган тақдирда тегишли рухсат этиш хусусиятига эга хужжат бланкаларини расмийлаштиради.

2. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раҳбари (унинг ўринбосари) томонидан имзоланган лицензияни лицензиятга беради (юборади) ҳамда реестрга тегишли ёзувни киритади.

                                                                                            

 

 

           
   
 
 
   
 

 

 

 

Майдончадан ядровий қурилмани

ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун фойдаланиши соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга

 2-илова

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси давлат герби тасвири

 

 

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси
 

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат ___________________________________________________________________________
(
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат турининг номи)

 

 

_______________________________________________________________________________________

 

(аризачининг номи (Ф.И.О.), идоравий мансублиги,

 

_______________________________________________________________________________________
жойлашган жойи)
____________________________________________________________________нинг аризасига асосан

 

Вазирлар Маҳкамасининг 20___йил “___”_________даги ____-сон қарори билан тасдиқланган “Майдончадан ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун фойдаланиши соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом”га асосан аризачига

_____________________________________________________________________________________да
(объект, участка номи ва унинг жойлашган жойи)

___________________________________________________________________________________учун
(ҳаракат номи (фаолият тури)

________________________________________________________________________________берилди

 

(рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат номи)

 

Махсус шартлар: _______________________________________________________________________________________
_______________________________________________________________________________________
_______________________________________________________________________________________
_______________________________________________________________________________________

 

 

 

Рўйхат рақами __________

 

 

Берилган вақти   20___й. “ ___”__________.

 

 

           
         

 

Ваколатли шахс

 

_________________________________________

 

 

 

(Имзо, Ф.И.О.)

 

М.П.

     

 

             

 

Майдончадан ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун фойдаланиши соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга

2 - Илова

 

 

‎‎Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш тўғрисида

АРИЗА

‎1. Ваколатли орган номи

 

‎‎1.1. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

__________‎_______________________

 

‎‎

2. Юрибик шахс тўғрисида умумий маълумотлар

 

2.1. Тўлиқ номи: _______________________________________________________________________‎________

 

‎‎2.2. Қисқартирилган номи:________________________________________________________

 

‎‎2.3. Ташкилий ҳуқуқий шакли:_____________________________________________________

 

2.4. Ўзбекистон Республикасидаги почта манзили:‎

почта индекси:‎‎

‎‎________________________________________

 

вилоят:‎

________________________________________

 

шаҳар:‎

‎‎________________________________________

 

туман:‎

‎‎________________________________________

 

кўча:‎

‎‎________________________________________

 

СТИР:‎

‎‎________________________________________

 

алоқа телефонлари

‎‎________________________________________

 

‎‎

2.5. Объектнинг Ўзбекистон Республикасидаги жойлашган манзили (агар бир нечта объект мавжуд бўлган тақдирда уларнинг жойлашган манзилини шу шаклда мазкур аризага илова тарзида кўрсатиш лозим):

 

почта индекси:‎‎

‎‎_________________________________________

 

вилоят:‎

‎‎_________________________________________

 

шаҳар:

‎‎_________________________________________

 

туман:‎

‎‎_________________________________________

 

кўча:‎

‎‎_________________________________________

 

уй рақами:‎

_________________________________________

 

электрон почта манзили:‎‎

‎‎_________________________________________

 

‎‎3. Юридик шахснинг фаолияти тўғрисида малумот

 

‎‎3.1. Фаолиятнинг асосий тури: _________________________________________________________________________________

 

‎‎3.2. Аризачи рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни сўраётган фаолият (ҳаракат) тури:____________________________________________________________________________

 

‎‎3.3. Ишчиларнинг таҳмин қилинаётган рўйхатли сони: _________________та.‎

 

‎‎3.4. Фаолиятни амалга ошириш жойи:________________________________________________

 

‎‎3.5. Фаолиятниамалгаоширишмуддати:______________________________________________‎

 

‎‎

4. Юридикшахснинграҳбарлари ёки улранинг қонуний вакиллари

 

‎‎4.1. Раҳбар _______Қонуний вакил ________ (кераклигини “Х” белги билан белгиланади)

 

‎‎4.2. Фамилияси:___________________________________________________________________

 

‎‎4.3. Исми:________________________________________________________________________

 

‎‎4.4. Отасининг исми:______________________________________________________________

 

‎‎4.5. Паспорт серияси ва рақами:_____________________________________________________

 

‎‎4.6. Ким томонидан берилган:_______________________________________________________

 

‎‎4.7. Паспортни берилган вақти: ______ 4.8. Ишончномани берилган вақти:_________________

 

‎‎4.9. Почта индекси: __________‎4.10. Вилоят, шаҳар, туман: _____________________________

 

4.11. Кўча: ___________________4.12. Уй рақами:______________________________________

 

4.13. Хонадон рақами: ______________

 

алоқа телефони ____________________

‎(иш жойи)

‎‎___________________

(уяли)

 

‎‎

5. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига берилаётган аризанинг мазмуни

 

 

‎‎5.1. Мен_________________________________________________________________________

 

(Раҳбарнинг Ф.И.О. ва юридик шахснинг номи)

 

____________________________________________________________________________шуни тасдиқлайман (миз)ки рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилинаётган ҳужжатлар
ва маълумотлар ҳақиқий, рост ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мос келади. Акс ҳолда ёлғон маълумотлар берганлигим учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўламан (миз). Мазкур аризанинг 3.2. позициясида кўрсатилган фаолият турига
рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришингизни сўрайман.

 

Аризага илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати:

 

‎‎

‎‎

 

1. Қонуний вакилга берилган ишончноманинг нусхаси

‎_________

 

2. Аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

‎‎

_________

 

‎‎3. Тадбиркорлик субъектлари томонидан Майдончадан ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун фойдаланиши соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандига асосан бошқа ҳужжатлар.




‎_________‎

 

‎‎5.2. Ариза бериш санаси20___й“_____________.

 

‎‎5.3. Ваколатли органнинг масъул шахсининг имзоси (электрон имзоси)

‎‎
‎_________________________________

 

‎‎‎

 

                                                   

 

Ўзбекистон Републикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳасига

Тушунтириш хати

 

 

Ўзбекистон Републикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришларва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси (кейинги ўринларда – Лойиҳа деб юритилади) “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 25 моддаси учинчи қисмини бажарилшини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур лойиҳа атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган томонидан майдончадан ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун фойдаланишга доир рухсатнома берилиши тартибини белгилайди.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси  томонидан ишлаб чиқилган.

Майдончадан ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун фойдаланишга доир рухсатнома бериш рухсат бериш тартиб-таомили ҳисобланиб, лойиҳа билан қуйидаги норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш
ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилмоқда:

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатига;

Взирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 июндаги “Ер қаъридан фойдаланиш, хавфли ишлар, хавфли товарлар ва моддалар, портловчи материаллар ишлаб чиқариш, уларнинг айланиши соҳасида ҳамда бошқа соҳаларда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 360-сон қарорига.

Лойиҳани қабул қилиш зарурияти атом электрстанциясини ва унинг ташқи инфратузилмасини қуриш учун майдончани белгилаш ишлари якунланаётганлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган (Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси)дан майдончадан ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун фойдаланишга доир рухсатнома олиниши лозимлиги билан боғлиқ.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 декабрдаги “Қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 328-сон қарорига мувофиқ лойиҳани муҳокама қилиш
ва тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш учун мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона портали (regulation.gov.uz)га жойлаштирилган.

Қарорнинг қабул қилиниши давлат бюджетидан қўшимча маблағлар сарфланишини талаб этмайди.

Лойиҳани ишлаб чиқишда Россия Федерациясининг ва Беларусь Республикасининг тажрибаси ўрганилди.

 

 

 

                Саноат хавфсизлиги

давлат қўмитаси раиси                                       Б.В. Гулямов

Umumiy takliflar: 0

319