Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
16631 O’zbekiston Respublikasi Sog'liqni saqlash vazirligi 08/04/2020 23/04/2020 0
Idoralarning buyruq yoki qarori
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-16631

                                                                         

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг

буЙруғи

 

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПФ-5969-сон Фармонига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 20 мартдаги
25-сон буйруғи (рўйхат рақами 2667, 2015 йил 17 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 15-сон, 194-модда) билан тасдиқланган Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги
йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Вазир                                                                            А. Шадманов

                   

 

 

                      Тошкент ш.,

            2020 йил ___”  __________,

                         ____-сон

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил _____ апрелдаги ____-сон буйруғига
ИЛОВА

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар

  1. 46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин.

  “46. Бажараётган ишининг хусусиятига кўра юқумли, паразитар касалликларни тарқатиш хавфини туғдирадиган шахсларни ишдан четлаштириш ёки атрофдагилар учун хавфли бўлган юқумли ва паразитар касаллик билан оғриган беморлар шифохонага ётқизилганда   меҳнатга лаёқатсизлик варақаси стационар шароитида даволанган кунларига даволовчи врач ва бош врач  билан биргаликда берилади”.

  1.  47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин.

“47. Муайян бир инфекция билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан карантинда 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган ота-оналарнинг бирига (улар ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек, уларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга уларнинг карантин муддатига меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

Бунда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳудудий бирламчи тиббий санитария муассасалари (Қишлоқ/шаҳар оилавий поликлиникалари, туман/шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникалари) бош врачлари рухсати асосида расмийлаштирилади”.

  1. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси                                         

Молия вазири                                                                                  Т.Ишметов               

 

 

 

2020 йил  “___” ____________

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси  

Бандлик ва меҳнат муносабатлари

вазири                                                                                                  Н.Хусанов

                                   

 

                2020 йил “___”  ____________

Umumiy takliflar: 0

364