Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
16626 O'zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi 08/04/2020 23/04/2020 1
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида
ID-16626

ЛОЙИҲА

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 – 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 28 январдаги ПҚ–4575-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Пахта хомашёси етиштириш харажатларини кредитлаш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;

Нарх барқарорлигини таъминлашни амалга ошириш тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;

Шоли ҳамда сабзавот маҳсулотлари етиштириш харажатларини кредитлаш тартиби тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва саноат вазири Д.А. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

 

А. Арипов

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” __________даги ____ - сон қарорига

1-илова

 

 

Пахта хомашёсини етиштириш харажатларини

кредитлаш тартиби тўғрисида

Низом

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобидан тижорат банклари томонидан фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига (кейинги ўринларда қарз олувчилар деб аталади) пахта хомашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун кредитлар бериш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Жамғарма ва тижорат банки ўртасида кредит ресурсларни жойлаштириш бўйича битим тузилади.

Ушбу битимга асосан тижорат банклари агротехник тадбирлар муддатларига мувофиқ пахта хомашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ҳар ойнинг 5-санасига қадар Жамғармага кредит буюртманомаларини тақдим этади.

2. Кредит ресурслар ажратиш учун Жамғармада маблағ тақчиллиги юзага келганда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Жамғарманинг буюртмасига асосан фоизсиз ссуда ажратилади.

3. Тижорат банклари ўзларининг филиаллари орқали Жамғарма маблағлари ҳисобидан қарз олувчиларга пахта хомашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун муддатлилик, қайтаришлилик, тўловлилик, таъминланганлик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида кредит линияларини очадилар.

4. Ушбу Низом қоидалари пахта хомашёси етиштирувчи барча қарз олувчиларга жорий этилади.

2-боб. Жамғарма кредит ресурсларини тижорат банкларига жойлаштириш

5. Жамғарма тижорат банклари билан тузилган битимга мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлардан кечиктирмасдан кредит ресурсларни:

а) фермер хўжаликларининг пахта хомашёсини етиштириш харажатларига кредит бериш учун 12 ой муддат билан пахта хомашёси қийматининг 50 фоизигача йиллик 6 фоиз ставкада, 60 фоизигача йиллик 8 фоиз ставкада;

б) пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари–кластерларнинг пахта хомашёсини етиштириш харажатларига кредит бериш учун умумий фойдаланиш муддати 19 ойгача бўлган давр билан пахта хомашёси қийматининг 50 фоизигача йиллик 6 фоиз ставкада, 60 фоизигача йиллик 8 фоиз ставкада жойлаштиради, ҳар бир транш учун 11 ой ўтганидан сўнг кейинги ойнинг биринчи санасигача қайтариш шарти билан, қайтариш муддатини ҳисоблаш эса кредит ресурслар тижорат банкларига жойлаштирилган кундан бошланади;

6. Тижорат банклари томонидан кредит ресурслар битимда белгиланган муддатда қайтарилмаса, кредит ресусрларнинг қайтарилмаган қисмига фоизлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасини 1,5 баробари миқдорида ҳисобланади.

Кредит маблағларининг мақсадсиз ишлатилган қисмига қўлланиладиган жарима миқдори Жамғарма ва тижорат банки ўртасида тузиладиган битимда белгиланади.

Тижорат банкларига жойлаштирилган кредит ресурсларнинг ишлатилмаган қисми агротехник тадбирларни молиялаштириш даври тугагандан сўнг тижорат банклари томонидан бир кун муддатда Жамғармага қайтарилади.

3-боб. Тижорат банкининг филиали томонидан қарз

олувчиларнинг аризасини кўриб чиқиш

7. Қарз олувчилар кредит олиш учун уларнинг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банклари филиалларига ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

тегишли туман ҳокимининг экинни жойлаштириш тўғрисидаги қарори;

тупроқнинг бир бонитет балига нисбатан норматив ҳосилдорлиги (ц/га) тўғрисидаги маълумотнома.

8. Қарз олувчиларнинг тўлов интизоми ва кредит тарихидан келиб чиқиб, қуйидаги таъминот турларидан бири қабул қилинади:

қарз олувчилар томонидан олинган кредитни қайтармаслик хатарининг тижорат банки фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси ёки қарз олувчиларнинг бўлғуси ҳосилни суғурта қилиши;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган кафиллик ёки бошқа таъминот турлари;

шунингдек, доимий равишда тижорат банки олдидаги мажбуриятларини бажариб келаётган қарз олувчиларга кредитлар қонунчиликда белгиланган тартибда таъминотсиз (ишончли кредитлар) берилиши мумкин.

9. Мазкур Низомнинг 7-бандида қайд этилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг, тижорат банклари филиаллари қарз олувчиларнинг аризасини белгиланган тартибда кўриб чиқиши лозим.

Қарз олувчиларнинг аризаси қаноатлантирилганда, тижорат банки филиали ва қарз олувчилар ўртасида кредит шартномаси тузилади.

Кредит бериш рад этилганда, рад этиш сабаблари асослантирилган ҳолда 1 кун муддатда ёзма равишда қарз олувчиларни хабардор қилади.

10. Кредитлар қарз олувчиларнинг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит хисобварағига хизмат кўрсатувчи тижорат банки филиали томонидан берилади.

Жорий йил ҳосилни етиштириш харажатларини молиялаштириш учун кредитлар, аввал ажратилган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги бўлмаганда берилади.

4-боб. Кредит миқдори, муддати ва фоизи

11. Кредит миқдори ҳар йили эълон қилинадиган индикатив нарх асосида ҳамда тупроқнинг бир бонитет балига нисбатан норматив ҳосилдорлигини (ц/га) ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

12. Кредит шартномаси кучга киргандан сўнг, кейинги иш кунидан кечиктирмасдан қарз олувчиларга ссуда ҳисобварағи очилади.

13. Тижорат банкларининг филиаллари кредит шартномасига асосан кредитни:

а) фермер хўжаликларига 12 ой муддат билан пахта хомашёси қийматининг 50 фоизигача йиллик 8 фоиз ставкада, 60 фоизигача йиллик 10 фоиз (шундан банк маржаси 2 фоиз) ставкада;

б) пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари–кластерларга умумий фойдаланиш муддати 19 ойгача бўлган давр билан пахта хомашёси қийматининг 50 фоизигача йиллик 8 фоиз ставкада, 60 фоизигача йиллик 10 фоиз ставкада (шундан банк маржаси 2 фоиз), ҳар бир транш учун 11 ой ўтганидан сўнг кейинги ойнинг биринчи санасигача қайтариш шарти билан, қайтариш муддатини ҳисоблаш эса кредит ресурслар тижорат банкларига жойлаштирилган кундан бошланади, кредитлар қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз ажраилади.

14. Қарз олувчилар олган кредитларни шартномада белгиланган муддатда сўндирмаса, кредитнинг сўндирилмаган қисмига фоизлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасини 1,5 баробари миқдорида ҳисобланади.

Кредитларининг мақсадсиз ишлатилган қисмига қўлланиладиган жарима миқдори кредит шартномасида белгиланади.

Қарз олувчилар томонидан муддатидан олдин сўндирилган кредитлар тижорат банклари томонидан бир кун муддатда Жамғармага қайтарилади.

5-боб. Кредит мониторинги ва кредитни сўндириш тартиби

15. Қарз олувчиларнинг ссуда ҳисобварағидан тўловлар қарз олувчиларнинг тўлов топшриқномаларига асосан амалга оширилади.

Шу билан бирга қарз олувчиларнинг тўлов топшириқномаси асосида тўловлар, улар учун “HUMO” тўлов тизимида очиладиган ягона махсус карта орқали амалга оширилиши мумкин.

16. Қарз олувчилар пахта хомашёсини етиштириш билан боғлиқ агротехник тадбирлар учун кредит маблағларидан эркин фойдаланади ҳамда моддий ресурслар етказиб берувчилар ва хизмат кўрсатувчиларни ихтиёрий танлайди.

17. Жамғарма маблағлари айланадиган ҳисобварақларга инкассо топшириқномалари кўйилишига, шунингдек уларни ундириб олиш ва таъқиқ қўйишга қонун ҳужжатларига мувофиқ йўл қўйилмайди.

18. Тижорат банклар суғурта ташкилотлари билан биргаликда суғурта шартномаси асосида ҳар бир қарз олувчи бўйича экинларнинг ҳолатини ва бўлажак ҳосилнинг берилган кредитларнинг қайтарилишини таъминлаш учун етарлилигини аниқлаш мақсадида доимий мониторинг ўрнатадилар.

19. Экинлар (тўлиқ ёки қисман) мавжуд бўлмаган ёки улар аҳволининг қониқарсизлиги, жумладан агротехник тадбирларнинг кечикиши, экин майдонларини бегона ўтлар босиб кетиши натижасида кутиладиган ҳосил олишнинг имкони йўқлиги аниқланганда, бу ҳақда тижорат банк ва суғурта ташкилоти қарз олувчи билан биргаликда уч томонлама далолатнома тузадилар. Ушбу далолатнома асосида банк кредитлашни тўхтатади ва кредитлар ҳамда уларга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин сўндириш чораларини кўради. Бу чоралар кредит шартномасида келишилган бўлиши керак.

20. Тижорат банклари томонидан қарз олувчиларга пахта хомашёсини сотишдан тушган маблағларни жамлаш, кредит ва унган ҳисобланган фоиз тўловларини сўндириш учун 23210-сонли ҳисобварақ очилади.

Қарз олувчилар 23210-сонли ҳисобварағига пахта хомашёсини сотишдан тушган маблағлардан биринчи навбатда пахта хомашёсини етиштириш учун олинган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини сўндиради.

Бунда, қарз олувчилар сотилган маҳсулотлар ҳисобидан тушган маблағларни кредит муддати давомида ойма-ой бўлиб тўлаши мумкин.

21. Пахта хомашёсини етиштириш учун берилган кредит ва унга ҳисобланган фоизлар тўлиқ сўндирилгандан сўнг тижорат банклари филиаллари 23210-сонли ҳисобварақда қолган маблағларни қарз олувчининг асосий ҳисобварағига мемориал ордер билан ўтказади, ушбу маблағлардан қарз олувчилар эркин фойдаланади.

22. Қарз олувчилар томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоиз муддатидан олдин сўндирилиши мумкин.

23. Кредитни қайтариш муддати келганда, уларни сўндириш учун қарз олувчиларнинг маблағи етарли бўлмаганда, тижорат банклари филиаллари суғурта полиси асосида суғурта ташкилотларига суғурта ҳодисаси рўй берганлиги тўғрисида мурожаат қиладилар.

Суғурта товони, тижорат банки филиали ва суғурта ташкилоти ўртасида тузилган полис асосида тижорат банки филиалига тўлаб берилади.

24. Қарз олувчиларга берилган кредитларнинг мақсадли ишлатилиши хизмат кўрсатувчи тижорат банклари раҳбарлари зиммасига юклатилади.

7-боб. Якунловчи қоида

25. Тижорат банклари раҳбарлари қарз олувчиларга ўз вақтида кредит берилишини таъминлаш учун шахсан жавобгардирлар.

26. Тижорат банкларига ажратилган кредит ресурсларнинг мақсадли фойдаланилиши назорати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати Департаменти томонидан амалга оширилади.

27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

 

Вазирлар Маҳкамасиининг

2020 йил “___” __________даги ____ - сон қарорига

2-илова

 

 

Буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш

тартиби тўғрисида

Низом

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобидан тижорат банклари томонидан фермер хўжаликлари, ғаллачилик кластерлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларига (кейинги ўринларда қарз олувчилар деб аталади) буғдой етиштириш харажатларини молиялаштириш учун кредитлар бериш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Жамғарма ва тижорат банки ўртасида кредит ресурсларни жойлаштириш бўйича битим тузилади.

Ушбу битимга асосан тижорат банклари агротехника тадбирлар муддатларига мувофиқ буғдой етиштириш бўйича ҳар ойнинг 5-санасига қадар Жамғармага кредит буюртманомаларини тақдим этади.

2. Кредит ресурслар ажратиш учун Жамғармада маблағ тақчиллиги юзага келганда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Жамғарманинг буюртмасига асосан фоизсиз ссуда ажратилади.

3. Тижорат банклари ўзларининг филиаллари орқали Жамғарма маблағлари ҳисобидан қарз олувчиларга буғдой етиштириш харажатларини молиялаштириш учун муддатлилик, қайтаришлилик, тўловлилик, таъминланганлик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида кредит линияларини очадилар.

4. Ушбу Низом қоидалари пахта хомашёси етиштирувчи барча қарз олувчиларга жорий этилади.

2-боб. Жамғарманинг кредит ресурсларни тижорат банкларига жойлаштириш

5. Жамғарма тижорат банклари билан тузилган битимга мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлардан кечиктирмасдан кредит ресурсларни:

а) нарх барқарорлигини таъминлаш учун Жамғарма номидан буғдой харид қилувчи корхоналар билан шартнома тузган фермер хўжаликлари ва ғаллачилик кластерларининг буғдойни етиштириш харажатларига кредит бериш учун 12 ой муддат билан буғдой қийматининг 60 фоизигача йиллик 6 фоиз ставкада;

б) буғдойни биржа савдоларида ёки тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотувчи фермер хўжаликлари ва ғаллачилик кластерларининг буғдойни етиштириш харажатларига кредит бериш учун 12 ой муддат билан буғдой қийматининг 40 фоизигача йиллик 8 фоиз ставкада, 50 фоизигача йиллик 10 фоиз ставкада қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз ажратилади.

6. Тижорат банклари томонидан кредит ресурслар битимда белгиланган муддатда қайтарилмаса, кредит ресусрларнинг қайтарилмаган қисмига фоизлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасини 1,5 баробари миқдорида ҳисобланади.

Кредит маблағларининг мақсадсиз ишлатилган қисмига қўлланиладиган жарима миқдори Жамғарма ва тижорат банки ўртасида тузиладиган битимда белгиланади.

3-боб. Тижорат банкининг филиали томонидан қарз

олувчиларнинг аризасини кўриб чиқиш

7. Қарз олувчилар кредит олиш учун уларнинг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банклари филиалларига ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

тегишли туман ҳокимининг экинни жойлаштириш тўғрисидаги қарори;

тупроқнинг бир бонитет балига нисбатан норматив ҳосилдорлиги (ц/га) тўғрисидаги маълумотнома.

8. Қарз олувчиларнинг тўлов интизоми ва кредит тарихидан келиб чиқиб, қуйидаги таъминот турларидан бири қабул қилинади:

қарз олувчилар томонидан олинган кредитни қайтармаслик хатарининг тижорат банки фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси ёки қарз олувчиларнинг бўлғуси ҳосилни суғурта қилиши;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган кафиллик ёки бошқа таъминот турлари;

шунингдек, доимий равишда тижорат банки олдидаги мажбуриятларини бажариб келаётган қарз олувчиларга кредитлар қонунчиликда белгиланган тартибда таъминотсиз (ишончли кредитлар) берилиши мумкин.

9. Мазкур Низомнинг 7-бандида қайд этилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг, тижорат банклари филиаллари қарз олувчиларнинг аризасини белгиланган тартибда кўриб чиқиши лозим.

Қарз олувчиларнинг аризаси қаноатлантирилганда, тижорат банки филиали ва қарз олувчилар ўртасида кредит шартномаси тузилади.

Кредит бериш рад этилганда, рад этиш сабаблари асослантирилган ҳолда 1 кун муддатда ёзма равишда қарз олувчиларни хабардор қилади.

14. Кредитлар қарз олувчиларнинг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит хисобварағига хизмат кўрсатувчи тижорат банки филиали томонидан берилади.

Жорий йил ҳосилни етиштириш харажатларини молиялаштириш учун кредитлар, аввал ажратилган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги бўлмаганда берилади.

4-боб. Кредит миқдори, муддати ва фоизи

15. Кредит миқдори ҳар йили эълон қилинадиган индикатив нарх асосида ҳамда тупроқнинг бир бонитет балига нисбатан норматив ҳосилдорлигини (ц/га) ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

16. Кредит шартномаси кучга киргандан сўнг, кейинги иш кунидан кечиктирмасдан қарз олувчиларга ссуда ҳисобварағи очилади.

17. Тижорат банкларининг филиаллари кредит шартномасига асосан кредитларни:

а) нарх барқарорлигини таъминлаш учун Жамғарма номидан буғдой харид қилувчи корхоналар билан шартнома тузган фермер хўжаликлари ва ғаллачилик кластерларига 12 ой муддат билан буғдой қийматининг 60 фоизигача йиллик 8 фоиз (шундан банк маржаси 2 фоиз) ставкада;

б) буғдойни биржа савдоларида ёки тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотувчи фермер хўжаликлари ва ғаллачилик кластерларига 12 ой муддат билан буғдой қийматининг 40 фоизигача йиллик 10 фоиз ставкада, 50 фоизигача йиллик 12 фоиз (шундан банк маржаси 2 фоиз) ставкада қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз ажратилади.

18. Қарз олувчилар олган кредитларни шартномада белгиланган муддатда сўндирмаса, кредитнинг сўндирилмаган қисмига фоизлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасини 1,5 баробари миқдорида ҳисобланади.

Кредитларининг мақсадсиз ишлатилган қисмига қўлланиладиган жарима миқдори кредит шартномасида белгиланади.

Қарз олувчилар томонидан муддатидан олдин сўндирилган кредитлар тижорат банклари томонидан бир кун муддатда Жамғармага қайтарилади.

5-боб. Кредит мониторинги ва кредитни сўндириш тартиби

19. Қарз олувчиларнинг ссуда ҳисобварағидан тўловлар қарз олувчиларнинг тўлов топшриқномаларига асосан амалга оширилади.

Шу билан бирга қарз олувчиларнинг тўлов топшириқномаси асосида тўловлар, улар учун “HUMO” тўлов тизимида очиладиган ягона махсус карта орқали амалга оширилиши мумкин.

20. Қарз олувчилар буғдойни етиштириш билан боғлиқ агротехник тадбирлар учун кредит маблағларидан эркин фойдаланади ҳамда моддий ресурслар етказиб берувчилар ва хизмат кўрсатувчиларни ихтиёрий танлайди.

21. Жамғарма маблағлари айланадиган ҳисобварақларга инкассо топшириқномалари кўйилишига, шунингдек уларни ундириб олиш ва таъқиқ қўйишга қонун ҳужжатларига мувофиқ йўл қўйилмайди.

22. Тижорат банклар суғурта ташкилотлари билан биргаликда суғурта шартномаси асосида ҳар бир қарз олувчи бўйича экинларнинг ҳолатини ва бўлажак ҳосилнинг берилган кредитларнинг қайтарилишини таъминлаш учун етарлилигини аниқлаш мақсадида доимий мониторинг ўрнатадилар.

23. Экинлар (тўлиқ ёки қисман) мавжуд бўлмаган ёки улар аҳволининг қониқарсизлиги, жумладан агротехник тадбирларнинг кечикиши, экин майдонларини бегона ўтлар босиб кетиши натижасида кутиладиган ҳосил олишнинг имкони йўқлиги аниқланганда, бу ҳақда тижорат банк ва суғурта ташкилоти қарз олувчи билан биргаликда уч томонлама далолатнома тузадилар. Ушбу далолатнома асосида банк кредитлашни тўхтатади ва кредитлар ҳамда уларга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин сўндириш чораларини кўради. Бу чоралар кредит шартномасида келишилган бўлиши керак.

24 Тижорат банклари томонидан қарз олувчиларга буғдойни сотишдан тушган маблағларни жамлаш, кредит ва унган ҳисобланган фоизларни сўндириш учун 23210-сонли ҳисобварақ очилади.

Қарз олувчилар 23210-сонли ҳисобварағига буғдойни сотишдан тушган маблағлардан биринчи навбатда буғдойни етиштириш учун олинган кредит ва унга ҳисобланган фоизни сўндиради.

Бунда, қарз олувчилар сотилган маҳсулотлар ҳисобидан тушган маблағларни кредит муддати давомида ойма-ой бўлиб тўлаши мумкин.

25. Буғдойни етиштириш учун берилган кредит ва унга ҳисобланган фоизлар тўлиқ сўндирилгандан сўнг тижорат банклари филиаллари 23210-сонли ҳисобварақда қолган маблағларни қарз олувчининг асосий ҳисобварағига мемориал ордер билан ўтказади, ушбу маблағлардан қарз олувчилар эркин фойдаланади.

26. Қарз олувчилар томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоиз муддатидан олдин сўндирилиши мумкин.

27. Кредитни қайтариш муддати келганда, уларни сўндириш учун қарз олувчиларнинг маблағи етарли бўлмаганда, тижорат банклари филиаллари суғурта полиси асосида суғурта ташкилотларига суғурта ҳодисаси рўй берганлиги тўғрисида мурожаат қиладилар.

Суғурта товони, тижорат банки филиали ва суғурта ташкилоти ўртасида тузилган полис асосида тижорат банки филиалига тўлаб берилади.

28. Қарз олувчиларга берилган кредитларнинг мақсадли ишлатилиши хизмат кўрсатувчи тижорат банклари раҳбарлари зиммасига юклатилади.

7-боб. Якунловчи қоида

29. Тижорат банклари раҳбарлари қарз олувчиларга ўз вақтида кредит берилишини таъминлаш учун шахсан жавобгардирлар.

30. Тижорат банкларига ажратилган кредит ресурсларнинг мақсадли фойдаланилиши назорати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати Департаменти томонидан амалга оширилади.

31. Ушбу Низома талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” __________даги ____ - сон қарорига

3-илова

 

 

Нарх барқарорлигини таъминлашни жорий этиш

ва амалга ошириш тартиби

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур тартиб, буғдойни харид қилиш, сақлаш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш, нарх барқарорлигини таъминлаш учун буғдойни харид қилишни молиялаштириш услубини белгилайди.

2. Тартибда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

Жамғарма – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси - Нарх барқарорлигини таъминлаш учун буғдойни харид қилиш ва сотиш бўйича асосий орган;

Агент – Жамғарма номидан нарх барқарорлигини таъминлаш учун буғдой харид қилиш учун буғдой етиштирувчилар билан шартнома тузувчи, харид қилинган буғдойни ички ташиш, сақлаш ва харидорларга юклаш амалиётларини бажарувчи дон қабул қилувчи корхоналар;

Буғдой етиштирувчилар – нарх барқарорлигини таъминлаш учун буғдой етказиб берувчи фермер хўжаликлари ва ғаллачилик кластерлари;

Биржа – Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси.

2-боб. Нарх барқарорлигини таъминлаш учун буғдойни харид қилишни ташкил этиш

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва дон қабул қилувчи корхоналар ўртасида нарх барқарорлигини таъминлаш учун Жамғарма номидан буғдой харид қилиш, ички ташиш, сақлаш ва харидорларга юклаш бўйича Агент вазифасини бажариш юзасидан шартнома тузилади.

Шартнома харид қилинган буғдой хажми тўлиқ сотилгунга қадар муддага тузилади.

Шартнома муддати давомида Агент фаолияти Жамғарма томонидан мувофиқлаштирилиб борилади.

Нарх барқарорлигини таъминлаш учун буғдой харид қилишда “Агент” омбор сиғимидан келиб чиқиб ҳудудларда етиштирилаётган буғдойни бошқа “Агент” билан ўзаро тузиладиган далолатнома асосида сақлаш учун юклайди.

Бунда, ўзаро ички ташиш, сақлаш учун қабул қилинадиган буғдой ҳажми тўғрисида Жамғармага асосли ҳужжат тақдим этилади. Жамғарма томонидан ўрганиб чиқилгандан сўнг “Агент”га руҳсат берилади.

4. Жамғарма томонидан ҳар йили 1 апрелдан бошлаб нарх барқарорлигини таъминлаш учун буғдой етказиб берувчиларни танлаш тўғрисида оммавий ахборот воситалари ҳамда Жамғарма веб-саҳифасида танлов эълон қилинади.

5. Танлов ҳудудлардаги Жамғарманинг “Агенти” ва буғдой етиштирувчиларга хизмат кўрсатувчи тижорат банки томонидан ўтказилади. Буғдой етиштирувчилар Танловда ихтиёрий қатнашади.

6. Танловда қатнашиш учун таклиф берган буғдой етиштирувчилар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси;

ер майдони ажратиш тўғрисидаги тегишли қарор (туман ҳокими қарори нусхаси);

экинларни жойлаштириш тўғрисида белгиланган тартибда тасдиқланган маълумот;

ер балл бонитети;

айланма маблағлар тўғрисида банк ҳисобварағидан кўчирма;

кредит қарздорлиги тўғрисида банк маълумоти;

солиқ қарзи ва молиявий холати бўйича ҳисоботи.

7. Тақдим этилган ҳужжатлар “Агент” ва буғдой етиштирувчиларга хизмат кўрсатувчи тижорат банки томонидан кредитга лаёқатлилиги, кредит интизоми ҳамда маҳсулот етиштириш даражаси бўйича таҳлил қилинади.

Танлов натижалари тўғрисидаги маълумотлар “Агент” ва тижорат банки томонидан тасдиқланади ҳамда Жамғармага йўлланади.

8. Танловда ғолиб бўлган буғдой етиштирувчилар “Агент” билан нарх барқарорлигини таъминлаш учун буғдой етказиб бериш тўғрисида фьючерс шартномасини тузади.

9. Буғдой етиштирувчилар кредит олиш учун тижорат банкига тақдим этадиган ҳужжатларга ушбу фьючерс шартномасини ҳам илова қилади.

Тижорат банки ушбу шартнома тақдим этилганда, нарх барқарорлиги учун буғдой харид қилишни молиялаштириш йўналишида кредит беради.

10. Нарх барқарорлигини таъминлаш учун харид қилинган буғдойни ҳисобини юритиш, ички ташиш, сақлаш ва харидорларга юклашни амалга оширишга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштиришга, уларнинг сақланиши устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2006 йил 25 майдаги 95-сонли қарори талаблари татбиқ этилади.

Бунда, харид қилинган буғдойни ички ташиш, сақлаш жараёнида юзага келадиган буғдой миқдорининг табиий камайиши, тасдиқланган меъёрларга мувофиқлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорат департаменти томонидан ўрганилгандан сўнг табиий камайиш натижасида юзага келган қиймат Жамғармадан “Агент”га қоплаб берилади.

11. Нарх барқарорлигини таъминлаш учун харид қилинадиган буғдой миқдори қонун ҳужжатларида белгиланади.

12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда “Ўзстандарт” агентилиги томонидан «Агент»нинг фаолияти, махсус сиғимли омборларининг ҳолати ўрганилади. Ўрганиш натижалари тўғрисида хулосани Жамғармага тақдим этади.

13. Ушбу хулоса асосида Жамғарма ва “Агент” ўртасида Жамғарма номидан нарх барқарорлигини таъминлаш учун буғдойни харид қилиш, ташиш, сифатли сақлаш ва харидорларга юклаш бўйича шартнома тузилади.

14. “Агент”га хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида Жамғарма номидан нарх барқарорлигини таъминлаш учун  буғдойни харид қилиш учун махсус ҳисобварақ очилади.

15. Жамғарма томонидан нарх барқарорлигини таъминлаш учун буғдойни харид қилиш мақсадлари учун “Агент”нинг махсус ҳисобварағига маблағ ўтказиб берилади.

“Агент” махсус ҳисобварақга келиб тушган маблағлар ҳисобидан фьючерс шартномасига асосан буғдой етиштирувчиар томонидан етказиб берилган буғдой учун ҳисоб-китобларни амалга оширади.

16. “Агент” харид қилинган буғдойнинг ҳажми тўғрисида Жамғармага маълумот тақдим этади.

3-боб. Нарх барқарорлигини таъминлаш учун харид қилинган

буғдойни сотиш

17. Нархни барқарорлигини таъминлаш учун харид қилинган буғдой Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан тасдиқланган график асосида Жамғарма томонидан биржа савдоларида сотилади.

18. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан бозордаги индикатив нархлар эълон қилиниб борилади.

Нархни барқарорлигини таъминлаш учун харид қилинган буғдойни биржа савдоларига қўйишда буғдойнинг бошланғич нархи (индикатив) нарх бўйича белгиланади.

19. Жамғарма нархни барқарорлигини таъминлаш учун харид қилинган буғдойни биржа савдоларида сотиш учун биржада аккредациядан ўтади.

Нарх барқарорлигини таъминлаш учун харид қилинган буғдойни Биржа савдоларида сотиш учун “Агент” ва товар манзили кўрсатилган стандарт биржа контрактларини очади.

Тасдиқланган графикка асосан нархни барқарорлигини таъминлаш учун харид қилинган буғдойни биржа савдоларига қўяди.

4-боб. Биржа савдоларида сотилган буғдойни харидорларга

юклаб жўнатиш

20. Биржа, харидорлардан шартнома бўйича келиб тушган 100 фоизлик пул маблағлари тўғрисидаги маълумотни Жамғармага тақдим этади.

21. Биржа томонидан тақдим этилган маълумотга асосан Жамғарма, “Агент”га махсус сиғимларида сақланаётган  буғдойни харидорларга юклаш бўйича топшириқ (наряд) беради.

22. Топшириққа (наряд) асосан “Агент” махсус сиғимда сақланаётган буғдойни харидорларга юкла       йди.

23. “Агент” харидорларга юклаб жўнатилган буғдой тўғрисида юк хатини ҳамда буғдойни харид қилингандаги нархга ҳисобланган ҚҚС, (фойдасиз) кўрсатилган хисобварақ-фактураларни шу куннинг ўзида Жамғармага тақдим этади.

24. Ушбу юк хати Жамғарма томонидан биржага тақдим этилади. Тақдим этилган юк хатларига асосан Биржа ҳар бир шартномалар бўйича пул маблағларини Жамғарма ҳисобварағига ўтказади.

5-боб. Нарх барқарорлигини таъминлаш учун харид қилинган буғдойни ташиш, сақлаш, юклаш билан боғлиқ ҳаражатларни қоплаш

25. Нарх барқарорлигини таъминлаш учун харид қилинган буғдойни ташиш, сақлаш, юклаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш тўғрисида “Агент” томонидан Жамғармага хисобварақ-фактура тақдим этилади.

26. Тақдим этилган хисобварақ-фактураларга асосан “Агент”нинг харажатлари Жамғарма томонидан тўлаб берилади.

Ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрисида Жамғарма ва “Агент” ўртасида солиштирма далолатнома тузилади.

6-боб. Нарх барқарорлигини таъминлаш учун харид қилинган буғдойни ташиш, сақлаш, юклаш ва сотишда юзага келган тафовутни қоплаш

27. Буғдойни сотишда юзага келадиган ижобий ёки салбий фарқ қуйидагича:

биржадаги сотиш нархидан, буғдойни харид қилиш билан боғлиқ “Агент” ва биржа харажатлари чегирилган ҳолда аниқланади.

Ижобий тафовут Жамғарма томонидан буғдойни ташиш, сақлаш, сотиш ва юклаш билан боғлиқ ҳаражатларда фойдаланилади.

Нарх барқарорлигини таъминлаш учун харид қилинган буғдойни сотишда юзага келган салбий тафовут Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

28. Жамғарма буғдойни сотиш билан боғлиқ ҳаражатларни таҳлил қилади, юзага келган салбий тафовутни қоплаб бериш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига буюртма беради.

Буюртмага асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан икки кун муддатда юзага келган салбий тафовут суммаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Жамғармага қоплаб берилади.

29. Нарх барқарорлигини таъминлаш учун буғдойни харид қилиш, сақлаш жараёнларини, буғдой қолдиғини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорат департаменти томонидан амалга оширилади.

7-боб. Якунловчи қоида

30. “Агент” раҳбарлари нарх барқарорлигини таъминлаш учун харид қилинган буғдойни яхлит ҳажмда, сифатли ва кафолатли сақлаш бўйича жавобгардирлар.

31. Нарх барқарорлигини таъминлаш учун харид қилинган  буғдойни сақлаш жарёнида ҳажмининг яхлитлиги ёки сифатининг бузилганлиги аниқланганда, айбдор шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” __________даги ____ - сон қарорига

4-илова

 

 

Шоли ҳамда сабзавот маҳсулотлари етиштириш

харажатларини кредитлаш тўғрисида

Низом

 

1-боб. Умумий қоидалар

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобидан тижорат банклари томонидан фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига (кейинги ўринларда қарз олувчилар деб аталади) шоли ҳамда сабзавот маҳсулотлари етиштириш харажатларини молиялаштириш учун кредитлар бериш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Жамғарма ва тижорат банки ўртасида кредит ресурсларни жойлаштириш бўйича битим тузилади.

Ушбу битимга асосан тижорат банклари агротехник тадбирлар муддатларига мувофиқ шоли ҳамда сабзавот маҳсулотларини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ҳар ойнинг 5-санасига қадар Жамғармага кредит буюртманомаларини тақдим этади.

2. Кредит ресурслар ажратиш учун Жамғармада маблағ тақчиллиги юзага келганда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Жамғарманинг буюртмасига асосан фоизсиз ссуда ажратилади.

3. Тижорат банклари ўзларининг филиаллари орқали Жамғарма маблағлари ҳисобидан қарз олувчиларга пахта хомашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун муддатлилик, қайтаришлилик, тўловлилик, таъминланганлик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида кредит линияларини очадилар.

4. Ушбу Низом қоидалари пахта хомашёси етиштирувчи барча қарз олувчиларга жорий этилади.

2-боб. Жамғарма кредит ресурсларини тижорат банкларига жойлаштириш

5. Жамғарма тижорат банклари билан тузилган битимга мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлардан кечиктирмасдан кредит ресурсларни:

а) шоли етиштириш харажатларига кредит бериш учун 6 ой муддат билан шоли қийматининг 50 фоизигача йиллик фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида;

б) сабзавот маҳсулотлари етиштириш харажатларига кредит бериш учун 6 ой муддат билан сабзавот маҳсулотлари қийматининг 50 фоизигача йиллик фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан икки фоиз пункт камайтирган ҳолда жойлаштиради.

6. Тижорат банклари томонидан кредит ресурслар битимда белгиланган муддатда қайтарилмаса, кредит ресусрларнинг қайтарилмаган қисмига фоизлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасини 1,5 баробари миқдорида ҳисобланади.

Кредит маблағларининг мақсадсиз ишлатилган қисмига қўлланиладиган жарима миқдори Жамғарма ва тижорат банки ўртасида тузиладиган битимда белгиланади.

Тижорат банкларига жойлаштирилган кредит ресурсларнинг ишлатилмаган қисми агротехник тадбирларни молиялаштириш даври тугагандан сўнг тижорат банклари томонидан бир кун муддатда Жамғармага қайтарилади.

3-боб. Тижорат банкининг филиали томонидан қарз олувчиларнинг аризасини кўриб чиқиш

7. Қарз олувчилар кредит олиш учун уларнинг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига кўрсатаётган тижорат банклари филиалларига ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

тегишли туман ҳокимининг экинни жойлаштириш тўғрисидаги қарори;

тупроқнинг бир бонитет балига нисбатан норматив ҳосилдорлиги (ц/га) тўғрисидаги маълумотнома.

8. Қарз олувчиларнинг тўлов интизоми ва кредит тарихидан келиб чиқиб, қуйидаги таъминот турларидан бири қабул қилинади:

қарз олувчилар томонидан олинган кредитни қайтармаслик хатарининг тижорат банки фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси ёки қарз олувчиларнинг бўлғуси ҳосилни суғурта қилиши;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган кафиллик ёки бошқа таъминот турлари;

шунингдек, доимий равишда тижорат банки олдидаги мажбуриятларини бажариб келаётган қарз олувчиларга кредитлар қонунчиликда белгиланган тартибда таъминотсиз (ишончли кредитлар) берилиши мумкин.

9. Мазкур Низомнинг 7-бандида қайд этилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг, тижорат банклари филиаллари қарз олувчиларнинг аризасини белгиланган тартибда кўриб чиқиши лозим.

Қарз олувчиларнинг аризаси қаноатлантирилганда, тижорат банки филиали ва қарз олувчилар ўртасида кредит шартномаси тузилади.

Кредит бериш рад этилганда, рад этиш сабаблари асослантирилган ҳолда 1 кун муддатда ёзма равишда қарз олувчиларни хабардор қилади.

10. Кредитлар қарз олувчиларнинг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит хисобварағига хизмат кўрсатувчи тижорат банки филиали томонидан берилади.

Жорий йил ҳосилни етиштириш харажатларини молиялаштириш учун кредитлар, аввал ажратилган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги бўлмаганда берилади.

4-боб. Кредит миқдори, муддати ва фоизи

11. Кредит миқдори ҳар йили эълон қилинаиган индикатив нарх асосида ҳамда тупроқнинг бир бонитет балига нисбатан норматив ҳосилдорлигини (ц/га) ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

12. Кредит шартномаси кучга киргандан сўнг, кейинги иш кунидан кечиктирмасдан қарз олувчиларга ссуда ҳисобварағи очилади.

13. Тижорат банкларининг филиаллари қарз олувчилар билан тузилган кредит шартномасига асосан кредитни:

а) 6 ой муддат билан шоли қийматининг 50 фоизигача йиллик фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасига икки фоиз пункт қўшилган ҳолда (шундан банк маржаси 2 фоизни ташкил этади);

б) 6 ой муддат билан сабзавот маҳсулотлари қийматининг 50 фоизигача йиллик фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида (шундан банк маржаси 2 фоиз) қайтариш муддатни узайтириш ҳуқуқисиз ажратади.

14. Қарз олувчилар олган кредитларни шартномада белгиланган муддатда сўндирмаса, кредитнинг сўндирилмаган қисмига фоизлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасини 1,5 баробари миқдорида ҳисобланади.

Кредитларининг мақсадсиз ишлатилган қисмига қўлланиладиган жарима миқдори кредит шартномасида белгиланади.

Қарз олувчилар томонидан муддатидан олдин сўндирилган кредитлар тижорат банклари томонидан бир кун муддатда Жамғармага қайтарилади.

5-боб. Кредит мониторинги ва кредитни сўндириш тартиби

15. Қарз олувчиларнинг ссуда ҳисобварағидан тўловлар қарз олувчиларнинг тўлов топшриқномаларига асосан амалга оширилади.

Шу билан бирга қарз олувчиларнинг тўлов топшириқномаси асосида тўловлар, улар учун “HUMO” тўлов тизимида очиладиган ягона махсус карта орқали амалга оширилиши мумкин.

16. Қарз олувчилар шоли ҳамда сабзавот маҳсулотларини етиштириш билан боғлиқ агротехник тадбирлар учун кредит маблағларидан эркин фойдаланади ҳамда моддий ресурслар етказиб берувчилар ва хизмат кўрсатувчиларни ихтиёрий танлайди.

17. Жамғарма маблағлари айланадиган ҳисобварақларга инкассо топшириқномалари кўйилишига, шунингдек уларни ундириб олиш ва таъқиқ қўйишга қонун ҳужжатларига мувофиқ йўл қўйилмайди.

18. Тижорат банклар суғурта ташкилотлари билан биргаликда суғурта шартномаси асосида ҳар бир қарз олувчи бўйича экинларнинг ҳолатини ва бўлажак ҳосилнинг берилган кредитларнинг қайтарилишини таъминлаш учун етарлилигини аниқлаш мақсадида доимий мониторинг ўрнатадилар.

19. Экинлар (тўлиқ ёки қисман) мавжуд бўлмаган ёки улар аҳволининг қониқарсизлиги, жумладан агротехник тадбирларнинг кечикиши, экин майдонларини бегона ўтлар босиб кетиши натижасида кутиладиган ҳосил олишнинг имкони йўқлиги аниқланганда, бу ҳақда тижорат банк ва суғурта ташкилоти қарз олувчи билан биргаликда уч томонлама далолатнома тузадилар. Ушбу далолатнома асосида банк кредитлашни тўхтатади ва кредитлар ҳамда уларга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин сўндириш чораларини кўради. Бу чоралар кредит шартномасида келишилган бўлиши керак.

20. Тижорат банклари томонидан қарз олувчиларга шоли ҳамда сабзавот маҳсулотларини сотишдан тушган маблағларни жамлаш, кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини сўндириш учун 23210-сонли ҳисобварақ очилади.

Қарз олувчилар 23210-сонли ҳисобварағига шоли ҳамда сабзавот маҳсулотларини сотишдан тушган маблағлардан биринчи навбатда шоли ҳамда сабзавот маҳсулотларини етиштириш учун олинган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини сўндиради.

Бунда, қарз олувчилар сотилган маҳсулотлар ҳисобидан тушган маблағларни кредит муддати давомида ойма-ой бўлиб тўлаши мумкин.

21. Шоли ҳамда сабзавот маҳсулотларини етиштириш учун берилган кредит ва унга ҳисобланган фоизлар тўлиқ сўндирилгандан сўнг тижорат банклари филиаллари 23210-сонли ҳисобварақда қолган маблағларни қарз олувчининг асосий ҳисобварағига мемориал ордер билан ўтказади, ушбу маблағлардан қарз олувчилар эркин фойдаланади.

22. Қарз олувчилар томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоиз муддатидан олдин сўндирилиши мумкин.

23. Кредитни қайтариш муддати келганда, уларни сўндириш учун қарз олувчиларнинг маблағи етарли бўлмаганда, тижорат банклари филиаллари суғурта полиси асосида суғурта ташкилотларига суғурта ҳодисаси рўй берганлиги тўғрисида мурожаат қиладилар.

Суғурта товони, тижорат банки филиали ва суғурта ташкилоти ўртасида тузилган полис асосида тижорат банки филиалига тўлаб берилади.

24. Қарз олувчиларга берилган кредитларнинг мақсадли ишлатилиши хизмат кўрсатувчи тижорат банклари раҳбарлари зиммасига юклатилади.

7-боб. Якунловчи қоида

25. Тижорат банклари раҳбарлари қарз олувчиларга ўз вақтида кредит берилишини таъминлаш учун шахсан жавобгардирлар.

26. Тижорат банкларига ажратилган кредит ресурсларнинг мақсадли фойдаланилиши назорати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати Департаменти томонидан амалга оширилади.

27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Umumiy takliflar: 0

440