ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
1662 Хокимият Учкудукского района 29/12/2018 20/01/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туманда 2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пуктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-1662

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Туманда 2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив  техникани,    шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар  ва сервис пуктларининг асбоб-ускуналарини техник  

кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги                       “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш  инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3699-сон қарори,                       (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон) ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2018 йил 02 октябрдаги “Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бошқармаси     тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги 25-сон буйруғи  ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги  Қонуннинг   6-моддасига асосан

 

Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н :

 

1 Туманда  2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив  техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар  ва сервис пуктларининг асбоб-ускуналари  2019 йил 1 февралдан 2019 йил 30 ноябрга қадар техник  кўрикдан ўтказилсин.

2. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар, қишлоқ хўжалиги         ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар   ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага мувофиқ, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани,               машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг                 асбоб-ускуналарини  техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби  2-иловага  мувофиқ  тасдиқлансин.

3.Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Навоий вилояти,Учқудуқ туман бўлими Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўъбаси катта инспектори (А.Аминов)га:

қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалари, шунингдек                    машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг                асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги иш режани юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги                       “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш  инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3699-сон қарори,                       ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2018 йил 02 октябрдаги “Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бошқармаси тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги 25-сон буйруғига мувофиқ техникаларни техник кўрикдан ўтказилганлиги учун  йиғим ундириш;

техникани қайта кўрикдан ўтказиш учун мулкдордан йиғим ундирилмаслик топширилсин.

4. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг   2018 йил 22 январдаги “Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган трактор, ўзиюрар шассилар, мелиоратив, йўл-қурилиш               ва қишлоқ хўжалик машиналари, трактор тиркамаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги Қ-33-сонли (“UCHQUDUQ” газетаси,2018 йил 31 январ 3-сон)  қарори ўз  кучини йўқотган  деб  ҳисоблансин.

5. Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи (Л.Гадоев)га мазкур  қарорни “UCHQUDUQ” газетасида расман эълон қилинишини ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамга қолдираман.

7. Мазкур қарор расмий  эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

       Туман ҳокими                                                              С.Ҳамроев 

                                                                                             

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                           Учқудуқ туман ҳокимининг

                                                                           2019 йил  “    ” январдаги

                                                                                      Қ-    -сонли  қарорига

                                                                                                                                1-илова

Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини   техник кўрикдан ўтказиш

ИШ РЕЖАСИ

 

Техниканинг

номи

Техника

русуми

Техник кўрикдан ўтказиш муддати

Техник кўрикдан ўтказиш

манзили

Техник кўрикдан ўтказиш

Санаси

1

Транспорт тракторлари

Т-28,Т-40,МТЗ-80,МТЗ-82,ТТЗ-80.10,ТТЗ-100

09.00-16.00

Учқудуқ тумани Йулчилар қурғони

15-28.02.2019 йил

2

Трактор тиркамалари

2ПТС-4-793А,ИАПЗ-785,ХАС-175

09.00-16.00

Учқудуқ тумани Йўлчилар қўрғони

13-27.03.209 йил

3

Мелиоратив техникалар

ЭО-652,ЭО-3211,ЭО-304,ЕС-290,ТО-49 ROBEX-555

09.00-16.00

жойида

10-25.2019 йил

4

Йўл қурилиш техникалари

ДЗ-99,ДЗ-122,KД-10,SR14MP-2, GR-165

09.00-16.00

хойида

10-22.05.2019 йил

5

Юклагичлар

LW-300, LW-500,К-700А

09.00-16.00

жойида

14-21.06.2019 йил

6

Қишлоқ хўжалик машиналари

ПС-1,6,Кир-1,5,КПИ-2,ИГК-30

09.00-16.00

жойида

15-20.07.2019 йил

7

Машина трактор паркларининг асбоб-ускуналари

ВД-201,1М63Н,21Н116М,ТД-317,М-2888

09.00-16.00

жойида

10-18.10.2019 йил

 

                                             

 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат инспекцияси Навоий вилояти Учқудуқ тумани Техника назорати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўъбаси катта инспектори

  

 

 

 

 

 

 

А.Аминов

      
 

 

 

 

 

  Туман ҳокимининг

                                                                           2019 йил  “   ” январдаги

                                                                                      Қ-   -сонли  қарорига

                                                                                   2-илова

 

Туман ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани,

машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг

асбоб-ускуналарини  техник кўрикдан ўтказиш бўйича

туман комиссияси

                                                        Т А Р К И Б И

 

  1. А.Аминов             Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
                                              ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат
                                              хавфсизлиги устидан назорат қилиш
                                              инспекцияси Навоий вилояти Учқудуқ тумани
                                              Техника ҳолати ва агротехник
                                              тадбирларниназорат қилиш шўъбаси катта
                                              инспектори  комиссия раиси

2.  Б.Бекназарова                   туман “Агросуғурта” бўлими бош менеджери,

                                                комиссия  аъзоси

3. Ж.Исмаилов                      туман ЙФУК давлат корхонаси бош

                                                механиги, комиссия  аъзоси

4. Ф.Ҳасанов                         туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи,

                                                комиссия  аъзоси

5. Р.Ризақулов                       туман ўрмон хўжалиги бошлиғи, комиссия       

                                                аъзоси

6. К.Каримсаков                   Букантау ТБП бош механиги, комиссия  аъзоси

7. С.Рахимов                         ШКБ транспорт бўлими ҳаракат хавфсизлиги 
                                                муҳандиси,  комиссия  аъзоси

8.  И.Имомов                         Кўкпатас ГҚЭ бош механиги,  комиссия  аъзоси  

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат инспекцияси Навоий вилояти Учқудуқ тумани Техника назорати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўъбаси катта инспектори

  

 

 

 

 

 

 

А.Аминов

 

Umumiy takliflar

719