Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
16570 O‘zbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi 06/04/2020 21/04/2020 21
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-16570

Лойиҳа

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ

Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5963-сон фармони ижросини таъминлаш ва кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш жараёнларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади.

1. Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқ амалдаги норматив-ҳуқуқий хужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.

3. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж.Раматовга юклатилсин.

 

                      Ўзбекистон Республикаси

                     Бош вазири                                                    А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” ________даги ____-сон қарорига

1-илова

 

Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш тўғрисида
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом улуш киритиш асосида қурувчилар маблағлари ҳисобидан кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш тартибини ва шартларини, шунингдек уларнинг банк ҳисоб рақамларида жамланган маблағларни мақсадсиз ишлатилишини тақиқлашни белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

улуш киритиш асосида қуриш – объектларни улуш киритиш асосида қурувчилар маблағлари ҳисобидан қуриш ва реконструкция қилиш;

улуш киритиш асосида қуришда улуш билан иштирок этиш – улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисида шартномага асосланган томонларнинг муносабатлари;

улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисида шартнома – қурувчи ва улуш киритиш асосида қурувчилар ўртасида тузиладиган, бир томон бошқа томоннинг топшириғига кўра улуш киритиш асосида қуриш объектларини қурилишини таъминлаш, иккинчи томон эса ўз улушига мос равишда маблағ билан таъминлаш ва улуш киритиш асосида қуриш объектини қабул қилишни назарда тутувчи, томонларнинг улуш киритиш асосида қуриш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларини тартибга солувчи давлат рўйхатидан ўтган шартнома;

улуш киритиш асосида қурувчилар – улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисида шартнома тузган жисмоний ёки юридик шахслар;

қурувчи – бўш ер участкасига, улуш киритиш асосида қуриш объектида қурилиш ишларини амалга оширишга рухсат берувчи ҳужжатларга ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида (камида уч йил) тажрибага эга юридик шахс;

қурилиш-пудрат ташкилоти – қурилиш-пудрат ташкилотларининг электрон рейтингига киритилган, улуш киритиш асосида қуриш объекти қурилишида қурувчи сифатида иштирок этиш ҳуқуқига эга юридик шахс;

улуш киритиш асосида қуриш объекти – улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартнома доирасида кўп квартирали уй-жой;

улуш киритиш асосида қуриш иштирокчилари – қурувчи, улуш киритиш асосида қурувчилар, қурилиш-пудрат ташкилоти ва тижорат банклари;

улуш киритиш асосида қуриш объектининг қиймати – улуш киритиш асосида қуриш объектини қуриш мақсадида сарфланган, улуш киритиш асосида қуриш билан боғлиқ, жумладан лойиҳани ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ишлари, жихозларни етказиб бериш ва ўрнатиш, лойиҳани бошқариш, қурилиш устидан техник ва муаллифлик назоратларини олиб бориш ва бошқа барча харажатлар.

3. Қурувчилар улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисида тузилган ва давлат рўйхатидан ўтган шартнома бўйича улуш киритиш асосида қурувчилар манбаларини жалб қилиш ҳуқуқига эга. Улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартнома предмети улуш киритиш асосида қуриш объектини қуриш ва реконструкция қилишга қурувчига улуш киритиш асосида қурувчилар топшириғи ҳисобланади.

4. Ушбу Низом тадбиркорлик фаолияти доирасида кўчмас мулк объектларини қуриш бўйича ва улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартномага асосланмаган инвестиция фаолияти билан боғлиқ тадбиркорлик субъектлари ва/ёки юридик шахслар муносабатларига тадбиқ этилмайди.

2-боб. Улуш киритиш асосида қуришда улуш билан иштирок этишни ташкил этиш

5. Улуш  киритиш асосида қуриш жараёни ушбу Низом билан тасдиқланган улуш киритиш асосида қуришни амалга ошириш схемасида келтирилган.

Улуш  киритиш асосида қуришда улуш билан иштирок этишни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар қурилиш бош бошқармаларида (кейинги ўринларда ваколатли орган деб юритилади) давлат рўйхатидан ўтказилган улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисида шартнома тузиш йўли билан амалга оширилади.

6. Қурувчи улуш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартнома доирасида қуйидаги шартларга риоя қилган ҳолда улуш киритиш асосида қурувчилар манбаларини жалб қилиш ҳуқуқига эга:

- Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ушбу мақсадлар учун ажратилган ер участкасида улуш киритиш асосида қуриш объектларда қурилиш ишларини амалга оширишга белгиланган тартибда рухсатнома олиш;

- лойиҳа – смета ҳужжатлари ва ижобий экспертиза хулосаси мавжудлиги;

- қурувчининг мажбуриятларини бажаришга таъсир қилиши ёки бошқа эҳтиёжлар учун пул маблағларининг бир қисмини олиб қўйилиши мумкин бўлган давлат олдидаги қарз мажбуриятлари ва муддати ўтган қарзлари йўқлиги;

- улуш киритиш асосида қуриш амалга ошириладиган ер участкасига ва улуш киритиш асосида қуриш объектига учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари йўқлиги;

- улуш киритиш асосида қуриш объекти қийматидан кам бўлмаган суммага улуш киритиш асосида қурувчилар олдида қарз олувчи мажбуриятларини таъминлашга жавобгарликни суғурта қилиш полиси (улуш киритиш асосида қурувчилар олдида жавобгарлик хавфини суғурталаш) шаклида ёки банкнинг кафолати мавжудлиги;

- иқтисодий жиноятлар содир этганлиги учун қурувчилар раҳбари ва бош ҳисобчисининг судланганлик ҳолати тугалланмаган ёхуд судланганлиги олиб ташланмаган ҳолат мавжуд бўлмаслиги;

- улуш киритиш асосида қуриш объектларини қурилиши устидан техник ва муаллифлик назоратини амалга ошириш бўйича шартномалар мавжудлиги;

- улуш киритиш асосида қуришда ўз иштироки суммасидан кам бўлмаган ўз активлари ёки улуш киритиш асосида қуриш объектига мос эквивалент суммада ссуда тақдим этишга тижорат банкининг шартсиз кафолати мавжудлиги.

Ушбу банд талабларига жавоб бермайдиган қурувчилар улуш киритиш асосида қуришга улуш киритиш асосида қурувчилар манбаларини жалб қилиш ҳуқуқига эга эмаслар.

7. Улуш киритиш асосида қурувчилар улуш киритиш асосида қуриш объекти ҳамда ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилганлар билан боғлиқ ҳужжатлар билан танишиш ҳуқуқига эга.

8. Улуш киритиш асосида қурувчилар билан ҳисоб-китоблар улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказгандан сўнг амалга оширилади.

9. Қурувчи ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган маълумотларни, уларни тасдиқловчи расмий ҳужжатларни илова қилган ҳолда улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар тақдим этади.

10. Ваколатли орган тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилигини идоралараро ахборот ҳамкорлиги тартибида текшириш ҳуқуқига эга.

 

3-боб. Улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартномага хулоса бериш, уни давлат рўйхатидан ўтказиш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уни бекор қилиш ва томонларга ўзгартириш киритиш тартиби

11. Улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартнома ваколатли органда давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.

12. Улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартномада қуйидагилар акс эттирилган бўлиши лозим:

- улуш киритиш асосида қуриш объекти (манзили, жойлашган жойи, квартира сони, майдони, қаватлар сони);

- улуш киритиш асосида қуриш объекти қиймати;

- улуш киритиш асосида қурувчилар томонидан киритиладиган сумма миқдори;

- ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби;

- томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;

- улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартноманинг амал қилиш муддати ва муддатидан олдин бекор қилиш тартиби;

- улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартнома бўйича талаблар ҳуқуқларини ўтказиш тартиби;

- улуш киритиш асосида қуриш объекти эксплуатациясининг кафолат муддати;

- низоларни ҳал қилиш тартиби.

13. Улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш учун қурувчи ваколатли органга улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги имзоланган шартномани, улуш киритиш асосида қурувчи паспорти нусхаси ёки юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани илова қилган ҳолда тақдим қилади.

14. Ваколатли орган улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартномани уч иш куни мобайнида кўриб чиқади ва эътирозлар мавжуд бўлмаган тақдирда давлат рўйхатидан ўтказади.

улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш:

- қурувчи томонидан электрон коммуникациялардан фойдаланган ҳолда имзоланган улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартномани тақдим этилган тақдирда, улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартноманинг ҳар бир саҳифасида якка тартибдаги рақам ва QR кодини бериш;

- қурувчи томонидан имзоланган улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартномани тўғридан-тўғри девонхона орқали тақдим этилган тақдирда, улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартноманинг ҳар бир саҳифасида якаа тартибдаги рақам ва “рўйхатга олинди” муҳрини қўйиш орқали амалга оширилади;

15. Улуш киритиш асосида қуриш иштирок этиш тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармасига базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

16. Ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган шартлар улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартномада мавжуд бўлмаган тақдирда, ваколатли орган улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказишни рад этади.

17. Улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартномаларга ўзгартириш ва қўшимчалар ваколатли органда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

18. Улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартномага улуш киритиш асосида қурувчиларни алмаштириш билан боғлиқ ўзгартишлар киритиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Шу билан бирга, улуш киритиш асосида қурувчи улуш киритиш асосида қуриш объектини аниқ кўрсатиб, улуш киритиш асосида қуриш объектига ҳуқуқни ўтказишга улуш киритиш асосида қурувчининг турмуш ўртоғи  нотариал тарзда расмийлаштирилган аризаси тадим этиш билан улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартнома бўйича улуш асосида қуриш объектига ҳуқуқини ўтказиш ҳуқуқига эга.

19. Ушбу Низомда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмаган улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартномалар, уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

20. Улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартнома бекор қилинган тақдирда, улуш киритиш асосида қурувчи уч иш куни ичида ваколатли органни ёзма равишда хабардор қилиши шарт.

4-боб. Ваколатли орган томонидан улуш киритиш асосида қуриш объект тўғрисида ягона реестр ва маълумотларни юритиш

21. Ваколатли орган тегишли ахборот ресурсида электрон шаклда ягона реестрни юритади.

22. Ваколатли орган томонидан улуш киритиш асосида қуриш объект тўғрисида ягона реестр ва маълумотларни юритиш ўз ичига:

- улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартномалар;

- улуш киритиш асосида қуриш иштирокчилари;

- улуш киритиш асосида қуриш объектлари;

- муаммоли улуш киритиш асосида қуриш объектлари, шунингдек инсофсиз қурувчилар.

23. Улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартномаларнинг ягона реестри рўйхатга олинган улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартномалар, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, уларни бекор қилинганлиги ва томонларнинг ўзгариши, QR кодларини идентификациялаш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.

24. Улуш киритиш асосида қуриш иштирокчиларининг ягона реестри ўзида улуш киритиш асосида қуришга жалб қилинган юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни ифодалайди.

25. “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимига жойлаштириладиган улуш киритиш асосида қуриш объектлари тўғрисида маълумот ўзида кўп квартирали уйлар, квартира ва нотураржойлар сони, муҳандислик-инфратузилма, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилма обектлари, шунингдек лойиҳага тегишли бошқа ёрдамчи объектлар тўғрисида очиқ батафсил маълумотларни ифодалайди.

26. Муаммоли улуш киритиш асосида қуриш объектлари тўғрисидаги маълумотлар ўзида улуш киритиш асосида қуриш, фойдаланишга топшириш муддатига олти ойдан ортиқ вақт мобайнида риоя қилинмаган объектлар, шунингдек, улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартнома бўйича улуш киритиш асосида қурувчиларга объектини топшириш мажбуриятини бузган, банкрот деб тан олинган ва жиноят ишлари қўзғатилган қурувчилар ҳақидаги маълумотларни ифодалайди.

5-боб. Улуш киритиш асосида қуриш объектлари қурилиши устидан назоратни таъминлаш

27. Улуш киритиш асосида қуриш объектлари қурилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

28. Улуш киритиш асосида қуриш иштирокчиларини улуш киритиш асосида қуриш объектда қурилиш ишларининг бориши билан танишишни таъминлаш мақсадида қурувчи:

- улуш киритиш асосида қуриш объектида қурилиш-монтаж ишлари билан танишиб боришни ва қурилиш ишлари бориши устидан кузатувни таъминлайдиган, интернет тизимига уланган онлайн режимда ведиокузатув камераларини ўрнатишга;

- ҳар ойда интернет тизимидаги ўз сайтида улуш киритиш асосида қуриш объектларида амалга оширилаётган ишларни, жумладан бажарилган ишлар далолатномалари, қурилиш-пудрат ташкилотлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тижорат сири ҳисобланмайдиган улуш киритиш асосида қуриш объектига тегишли бошқа маълумотларни жойлаштиришга мажбур.

29. Қурувчи қурилиш ишларининг ҳар бир босқичини қабул қилишда йўл қўйилган нуқсон ва камчиликларни ўз вақтида бартараф этишга мажбурдир.

6-боб. Улуш киритиш асосида қурувчилар олдида қурувчиларнинг мажбуриятларини таъминлаш кафолати

30. Қурувчи пул маблағларини жамлаш учун хизмат кўрсатувчи банкида ҳар бир улуш киритиш асосида қуриш объекти бўйича алоҳида ҳисоб рақам очади.

Қурувчининг ушбу ҳисоб рақамидан улуш киритиш асосида қурувчилардан киритилган пул маблағлари истисно тариқасида фақат улуш киритиш асосида қуриш объектида иштирок этиш тўғрисидаги шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш мақсадлари учун фойдаланилиши мумкин.

31. Улуш киритиш асосида қурувчилардан киритилган пул маблағларини қуйидаги мақсадларга йўналтириш тақиқланади:

улуш киритиш асосида қуришда улуш билан иштирок этишда улуш киритиш асосида қурувчи олиб келадиган, улуш киритиш асосида қуриш объектига аниқ алоқаси бўлмаган шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни, жумладан қарзларни қоплашга;

банк омонатларини жойлаштиришга, лизингга, кредитга, юридик ва жисмоний шахсларга займларга ажратиш;

қўшма корхоналар ҳисобига ва бошқа хўжалик жамиятлари устав фондини шакллантиришга, акциялар, улушлар ва облигациялар сотиб олишга йўналтириш;

улуш киритиш асосида қуриш объектига тегишли бўлмаган мол-мулк сотиб олишга;

улуш киритиш асосида қуриш объекти эксплуатацияга тўлиқ топширилгунга қадар таъсисчилар (акционерлар) диведенд тўловларига;

лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилмаган харажатларга.

32. Улуш киритиш асосида қурувчиларнинг пул маблағларидан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш хизмат кўрсатувчи тижорат банклари томонидан олиб борилади.

Бунда, тижорат банкларига ёлғон ёки нотўғри ҳужжатлар тақдим этиш орқали улуш киритиш асосида қурувчиларнинг пул маблағларидан мақсадли фойдаланишни таъминламагангини, шунингдек ушбу Низомнинг 31-бандида назарда тутилган мақсадларга йўналтирилганлиги учун қурувчи ва қурилиш-пудрат ташкилотлари шахсан жавобгар хисобланади.

33. Қурувчи улуш киритиш асосида қуриш объекти қурилиши билан боғлиқ ҳужжатлар ва маълумотлар билан танишиш учун улуш киритиш асосида қурувчининг талабига мувофиқ тақдим этишга мажбур.

7-боб. Улуш киритиш асосида қуриш объектини фойдаланишга топшириш тартиби

         34. Улуш киритиш асосида қуриш объектларида лойиҳада назарда тутилган ер участкасида барча қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишлари якунлангандан сўнг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда фойдаланишга топширилади.

35. Улуш киритиш асосида қуриш объекти фойдаланишга қабул қилингандан сўнг қурилиш-пудрат ташкилоти ва қурувчи ўртасида улуш киритиш асосида қуриш объектини қабул қилиш топшириш далолатномалари расмийлаштирилади.

36. Қурилиш-пудрат ташкилоти томонидан қабул қилиш топшириш далолатномалари билан улуш киритиш асосида қуриш объекти қурувчига топширилгандан сўнг қурувчи бир ой муддатида қабул қилиш топшириш далолатномаларини улуш киритиш асосида қуриш объектига эгалик ҳуқуқини Ўзбекистон Республикаси Давлат ергеодезкадастр қўмитаси органларига давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш учун юборади.

37. Ўзбекистон Республикаси Давлат ергеодезкадастр қўмитаси органлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда улуш киритиш асосида қуриш объектига эгалик ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказилишини ва давлат рўйҳатидан ўтганлик тўғрисидаги белги билан тегишли ҳужжатларни улуш киритиш асосида қурувчиларга юборишни таъминлайди.

38. Шу билан бир вақтда улуш киритиш асосида қурувчининг улуш киритиш асосида қуриш объектига эгалик ҳуқуқи кўп квартирали уй-жойнинг умумий мол-мулкига эгалик ҳуқуқини беради ва уларнинг розилигисиз бошқалар тасурруфига беришга йўл қўйилмайди.

8-боб. Улуш киритиш асосида қуриш объекти эксплуатациясининг кафолат муддати

         39. Улуш киритиш асосида қуриш объекти (объектдаги технологик ва мухандислик жихозларисиз) эксплуатациясининг кафолат муддати улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ 12 ойдан кам бўлмаган муддатга белгиланади.

         40. Улуш киритиш асосида қуриш объекти (объектдаги технологик ва мухандислик жихозларисиз) эксплуатациясининг кафолат муддати улуш киритиш асосида қуриш объектига улуш киритиш асосида қурувэгалик ҳуқуқи кучга кирган кундан бошлаб ҳисобланади.

         41. Улуш киритиш асосида қуриш объектидаги технологик ва мухандислик жихозлари эксплуатацияси кафолат муддати қурувчи томонидан етказиб берувчиларнинг тегишли ҳужжатлари асосида (шартнома, техник паспорт, сертификат ва ҳк.) белгиланадиган муддатда таъминланади.

9-боб. Хориж фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларнинг улуш киритиш асосида қуришда иштироки

42. Хориж фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларнинг улуш киритиш асосида қуришда:

улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартнома тузилган санада Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 300 бараваридан кам бўлмаган миқдорда кўчмас мулк сотиб олишга улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартнома тузиш ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5611-сон фармонининг 6-иловасига мувофиқ хорижий мамлакатлар фуқароларига Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олиш мақсадида улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисида:

         Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида – 400 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;

Самарқанд, Бухоро, Наманган, Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятларида - 200 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;

Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг бошқа вилоятларида - 100 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда кўчмас мулкни сотиб олишга шартнома тузиш шарти билан иштирок этиш ҳуқуқига эга.

         43. Хориж фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахслар билан улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартнома тузиш:

         ишончнома асосида ишонч билдирилган шахс/агент орқали ёки электрон рақамли имзолаш йўли билан;

         шартномани имзолаш ва қурувчига почта хизмати ёки электрон почта орқали юбориш йўли билан амалга оширилиши мумкин.

         44. Улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ тўловларни амалга ошириш қурувчининг хисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Тўлов валютаси улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ АҚШ доллари, ЕВРО, Япония иенаси, Швейцария франки, Англия фунт стерлинги ва Хитой юани бўлиши мумкин.

         Тўловлар хориж фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларнинг ҳисоб рақамларидан ёки уларнинг тўлов топшириқлари бўйича хорижий компаниялар ҳисоб рақамидан ўтказиб берилиши мумкин.

         45. Улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ тўловларни тўлиқ амалга оширган хориж фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларнинг кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини Ўзбекистон Республикаси Давлат ергеодезкадастр қўмитаси органларида рўйхатдан ўтказиш учун алоҳида яшаш гувохномасини олиш талаб этилмайди.

         46. Улуш киритиш асосида қуриш объекти хориж фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларга кўчмас мулкни нотариал тасдиқланиши керак бўлган шартномага мувофиқ берилади. 

         47. Улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисида шартнома тузган ва улуш киритиш асосида қуриш объектига эгалик ҳуқуқи давлат рўйхатига олинган хориж фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 27 февралдаги “Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида уй-жой сотиб олинишини тартибга солиш тўғрисида”ги 92-сон қарорининг 1-бандида белгиланган тартиб тадбиқ этилмайди.

 48. Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик корпус, ҳалқаро ташкилотларнинг доимий вакилликлари, хорижий фирмалар, компаниялар ва банклар ҳодимлари улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартномаларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартлар асосида тузиш ҳуқуқига эгалар.

10-боб. Якуний қоидалар

         49. Улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартномаларда келиб чиқадиган барча тушинмовчиликлар ва низолар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

         50. Улуш киритиш асосида қуришда улуш билан иштирок этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этмаган айбдор шахслар ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

       

Кўп квартирали уйларни улуш киритиш
асосида қуриш тўғрисида
низомга
илова

Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуришни амалга ошириш
СХЕМАСИ

             

Босқич

 

Масъуллар

 

Чора-тадбирлар

 

Муддат

             

1-босқич

 

Қурувчи

 

Ажратилган ер участкасида улуш киритиш асосида қуриш объектларида қурилиш ишларини амалга оширишга белгиланган тартибда бирламчи-рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, лойиҳа-смета ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш ва қурилиш бошланганлиги тўғрисида расмий оферта олиш

 

Улуш киритиш асосида қурувчилар билан улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартнома тузилгунга қадар

             

2-босқич

 

Қурувчи

 

Ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган маълумотларни расмий тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ваколатли органга тақдим этиш

 

1 кун

             

3-босқич

 

Ваколатли орган

 

Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ушбу низом талабларига мувофиқ келган тақдирда қурувчини огоҳ қилиш

 

3 иш куни

             

4-босқич

 

Қурувчи ва улуш киритиш асосида қурувчилар

 

Улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартнома тузиш

 

1 кун

             

5-босқич

 

Қурувчи

 

Улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш учун ваколатли органга улуш киритиш асосида қурувчи паспорти нусхаси ёки юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани илова қилган ҳолда тақдим қилиш

 

1 кун

             

6-босқич

 

Ваколатли орган

 

Улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартномани кўриб чиқиш ва эътирозлар мавжуд бўлмаган тақдирда давлат рўйхатидан ўтказиш

 

3 иш куни

             

7-босқич

 

Қурувчи

 

Улуш киритиш асосида қуриш объектида қурилиш ишларини амалга ошириш ва ўрнатилган тартибда фойдаланишга топшириш

 

шартномага мувофиқ

             

8-босқич

 

Қурувчи, қурилиш-пудрат ташкилоти

 

Улуш киритиш асосида қуриш объектини қабул қилиш топшириш далолатномасини тузиш

 

1 кун

             

9-босқич

 

Қурувчи

 

Улуш киритиш асосида қуриш объектига эгалик ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун улуш киритиш асосида қуриш объектини қабул қилиш топшириш далолатномасини Ўзбекистон Республикаси Давлат ергеодезкадастр қўмитаси органларига юбориш

 

1 кун

             

10-босқич

 

Республикаси Давлат ергеодезкадастр қўмитаси органлари

 

Улуш киритиш асосида қуриш объектига эгалик ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат рўйҳатидан ўтганлик тўғрисидаги белги билан тегишли ҳужжатларни улуш киритиш асосида қурувчиларга юбориш

 

5 иш куни

Umumiy takliflar: 21

878