Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
16563 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита 06/04/2020 21/04/2020 0
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Qarori
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-16563

Буюк мутафаккир аждодимиз, мотуридийлик таълимоти асосчиси Абу Мансур Мотуридий ва унинг издошлари меросини чуқур ўрганиш, уларнинг калом илми ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини тадқиқ этиш ва кенг тарғиб қилиш, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, шу асосда ёш авлодни эзгу умуминсоний ғоялар руҳида тарбиялаш, уларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш мақсадида:

          1. Ўзбекистон Ресспубликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

          2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ақида ва калом илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк ватандошимиз Имом Мотуридий ва мотуридий алломаларнинг улкан илмий, диний-маънавий меросини чуқур ўрганиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима ва киёсий матнларини нашр этиш, халқимиз ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб қилиш, ушбу мавзуларга доир илмий тадқиқотларни тизимли ташкил этиш;

Имом Мотуридий, Абу Муин Насафий каби алломаларимизнинг калом илми ривожига қўшган ҳиссаси ва унинг тараққиётида тутган ўрнини чуқур тадқиқ этиш, ёш авлодни миллатлараро ва динлараро бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, тинчлик-тотувлик каби ислом динининг асл қадриятлари руҳида тарбиялаш;

ислом динининг инсонпарварлик моҳияти, унинг маърифий-маданий роли ва ривожланиш йўналишларини илмий асосда ўрганиш ва кенг жамоатчиликка етказиш;

мамлакатимизда ҳамда хорижий давлатларнинг кутубхоналари ва архив фондларида сақланаётган буюк алломаларимизнинг калом илмига оид мероси ҳамда ислом дунёси учун муҳим илмий аҳамиятга эга бўлган қўлёзма, тошбосма асарларнинг аcл ҳамда электрон нусхаларини тўплаш ва уларни келажак авлодга етказиш учун тизимли илмий тадқиқотларни ташкил этиш;

ислом илмлари, хусусан калом илми тарихи ва унинг бугунги кундаги аҳамиятини илмий тадқиқ этиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кучайтириш мақсадида илмий-назарий ва услубий масалаларга бағишланган анжуманлар конференция, симпозиум, кўргазма ва илмий маърузалар, семинар-тренинглар, танловлар ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш;

тадқиқот натижалари юзасидан қомуслар, каталоглар, альбомлар, илмий-оммабоп ҳужжатли фильмлар, ахборот-ресурс базасини тайёрлаш ва оммавий ахборот воситалари, хусусан, Интернетда эълон қилишни ташкил қилиш;

ислом тарихи ва калом илми йўналишидаги янги тадқиқотлар натижаларидан илмий жамоатчиликни кенг хабардор этиш;

“жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида ислом динига нисбатан содир этилаётган асоссиз хуружларнинг олдини олиш, шунингдек, мутаассиблик, экстремизмнинг мақсадлари, ғоявий негизлари, замонавий кўринишлари ва фаолият услубларини ўрганиш ва уларга қарши курашнинг илмий-маърифий асосларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётда қўллаш учун тавсия этиш.

3. Қуйидагилар:

Марказ фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш бўйича Васийлик кенгашининг таркиби 1-иловага мувофиқ,

“Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотини ўрганишни қўллаб-қувватлаш бўйича 2020-2024 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Белгилаб қўйилсинки:

Марказ директори Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори томонидан Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Марказ фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш бўйича Васийлик кенгаши Марказ фаолиятини мувофиқлаштиради, унга юкланган вазифаларни амалга оширишда кўмаклашади ҳамда фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди.

5. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг Низоми ва унинг тузилмасини тасдиқласин;

Марказ учун зарур моддий-техник базаси ва инфратузилмаларини барпо этиш бўйича тегишли чораларни кўрсин;

Марказга юқори малакали мутахассисларни жалб этиш бўйича ташкилий ишларни амалга оширсин.

6. Марказнинг молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларнинг жисмоний ва юридик шахсларидан тушадиган ҳомийлик хайриялари;

муайян лойиҳа ва грантлардан ажратилган маблағлар.

7. Ўзбекистон Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ҳалқаро ислом академияси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги хорижий тадқиқотчи ва изланувчилар учун Имом Мотуридий номидаги халқаро стипендияни таъсис этиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширсин.

Белгилансинки, халқаро стипендияга номзодлар Имом Мотуридий ва мотуридия таълимоти билан боғлиқ изланишларни амалга оширувчи хорижлик тадқиқотчилар орасидан саралаб олинади. Имом Мотуридий халқаро стипендияси совриндорларининг Ўзбекистондаги илмий изланишлари халқаро грантлар томонидан молиялаштирилади.

8. Ташқи ишлар вазирлиги:

Ташқи ишлар вазирлиги Марказ билан Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилотига аъзо мамлакатлар ва бошқа давлатларнинг махсус муассасалари, университетлари ўртасида халқаро ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантириш чораларини кўрсин;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг виза талабномаларига биноан марказ томонидан келгусида ўтказиладиган тадбирлар доирасида иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кириш визаларини консуллик йиғимлари ва хақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин

9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг буюртмасига асосан Марказ фаолиятига жалб этиладиган хорижий ўқитувчилар ва экспертларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддатининг узайтирилишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги:

Марказда ноёб қўлёзма асарларини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишларига давлат бюртмасини ўрнатилган тартибда шакллантирилишини;

илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажариладиган илмий лойиҳаларга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан танловлар асосида маблағлар ажратилишини таъминласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ–5416-сон фармонининг 11-банди Марказ илмий ходимлари ва мутахассисларига ҳам татбиқ этилсин.

12. Ушбу қарорнинг ижросини назорат килиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Р.С.Қосимов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси
                              Президенти                                                                       Ш.Мирзиёев

 

Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2020 йил  ___ майдаги ____-сон қарорига 
илова

 

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш бўйича Васийлик кенгашининг
ТАРКИБИ

 

  1.  

А.Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири,
Васийлик кенгаши раиси

  1.  

Р.Қосимов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори

  1.  

А.Раматов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари

  1.  

А.Камилов

Ташқи ишлар вазири

  1.  

О.Назарбеков

Маданият вазири

  1.  

Т.Ишметов

Молия вазири

  1.  

Р.Давлетов

Адлия вазири

  1.  

Ж.Кучкаров

Иқтисодиёт ва саноат вазири

  1.  

Б.Закиров

Қурилиш вазири

  1.  

М.Азимов

Давлат божхона қўмитаси

  1.  

А.Ахмедов

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси

  1.  

Ш.Миноваров

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори

  1.  

Ш.Зиёдов

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори

  1.  

Б.Йўлдошев

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти

  1.  

Ж.Артикходжаев

Тошкент шаҳар ҳокими

  1.  

М.Ҳожиматов

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

 

Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Кенгаш таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Umumiy takliflar: 0

459