Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
16374 O’zbekiston Respublikasi Oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligi 27/03/2020 11/04/2020 2
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Бухоро давлат университетининг Педагогика институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
ID-16374

Лойиҳа

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

 

 

 

 

 

 

 

Бухоро давлат университетининг Педагогика институти

фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

 

 

Бухоро вилоятидаги мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларини малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, болаларни мактаб ва олий таълимга тайёргарлик даражасини ошириш, таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурларини татбиқ этиш, ёшларнинг интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний қобилиятларини ривожлантириш борасида ҳал этилиши лозим бўлган қатор долзарб масалалар мавжуд.

Педагогик таълим соҳасини янада такомиллаштириш, замонавий билим ва педагогик технологияларни қўллаш кўникмаларига эга, мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда муносиб ҳисса қўшувчи юқори малакали мутахассислар тайёрлаш учун профессионал педагог кадрлар етказиб бериш, соҳага илғор таълим технологияларини жорий қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
27 февралдаги “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4623-сон қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1.  Бухоро давлат университетининг (кейинги ўринларда  Университет деб юритилади) асосан педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Бухоро давлат университетининг Педагогика институти (кейинги ўринларда Институт деб юритилади) ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Белгилансинки, Институт Университетнинг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.

3. Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Бухоро шаҳри, Пиридаскир кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган Банк ва иқтисодиёт коллежининг бино
ва иншоотларини (мавжуд жиҳоз ва мебеллари билан) тегишли ҳудуди билан биргаликда Институт балансига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ой муддатда:

Институт тузилмаси олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ тасдиқланишини таъминласин;

Институт уставини белгиланган тартибда тасдиқласин ва унинг давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўрсин;

Институтни танлов асосида амалий тажрибага эга бўлган мутахассислардан иборат юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминласин;

Институт ахборот-ресурс марказини қўшимча ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;

Институтда ўқув-методик жараённинг ташкил этилишини таъминлаш чораларини амалга оширсин.

5. Белгилансинки:

Институтда ўқув жараёни 2020/2021 ўқув йилидан бошланади;

ўқув дастурлари ўзаро яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича асосий ва қўшимча мутахассислик (квалификация) бериш тизими йўлга қўйилади;

талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади;

Институт Университетнинг ўқув ва илмий лабораторияларидан, спорт иншоотларидан ҳамда ахборот-ресурс марказидан режалаштирилган дарс жараёнларига таъсир этмаган ҳолда бепул фойдаланади.

6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларини ишлаб чиқишда институтга талабалар қабул қилишни назарда тутсин, кейинги йилларда қабул кўрсаткичлари вилоят корхона ва ташкилотларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилиши таъминлансин.

7. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ҳудудда педагогика соҳа ва тармоқларининг ривожланиш истиқболлари ва устувор вазифалари, шунингдек, замонавий техника ҳамда технологияларнинг ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда педагогика соҳаси бўйича олий маълумотли кадрларни тайёрлаш;

илмий педагогик кадрларни ижтимоий шериклик асосида тайёрлаш бўйича иш берувчилар, давлат бошқарув органлари ва ижтимоий ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

минтақа ва халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш мақсадида хорижий фуқаролар учун таълим олиш имкониятини кенгайтириш ва илғор халқаро тажрибаларни татбиқ этиш;

ўқув ва илмий лаборатория хоналарини ташкил этиш, замонавий технологиялар асосида жиҳозлаш ҳамда ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш;

таълим ва илмий изланишлар жараёнига малакали мутахассисларни кенг жалб этиш мақсадида республика ва хорижий етакчи олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;

олий маълумотли мутахассислар, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш борасидаги хорижий тажрибаларни амалиётга қўллаш, битирувчиларнинг касбий-малака даражаси халқаро меҳнат бозорида тан олинишини таъминлаш;

жаҳондаги етакчи ва нуфузли олий таълим муассасаларининг илғор тажрибаларини, жумладан, модулли меъёрий ўқув дастури (Curriculum globALE)ни татбиқ этиш асосида малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш, ўқув ва илмий-услубий таъминотни такомиллаштириш ва амалиётга татбиқ қилиш;

янги авлод ўқув-илмий адабиётларини яратиш, уларни таълим
ва илмий жараёнларга кенг татбиқ этиш, янги адабиётлар сотиб олиш, Ахборот-ресурс маркази фондини мунтазам янгилаб бориш;

таълим жарёнига рақамли технологияларни жорий этиш, замонавий ахборот-коммуникация ва таълим технологияларининг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш;

педагогика таълим соҳасини ривожлантиришнинг илмий-методик вазифаларини ҳал этиш, илғор хорижий педагогик технологияларни жорий қилишга йўналтирилган илмий тадқиқотлар олиб бориш ва иқтидорли талаба-ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб этиш;

педагог кадрларнинг илмий салоҳияти, касбий ва малакавий билим даражасини узлуксиз ривожлантириб бориш механизмларини жорий этиш, уларнинг педагогик маҳоратларини ривожлантиришда хорижий олий таълим муассасаларининг илғор тажрибаларидан кенг фойдаланиш;

юксак маданиятли, амалий касбий кўникмага эга, тарбия, ўқитиш методлари ва баҳолаш мезонларини пухта эгаллаган замонавий педагог кадрлар, жумладан, чет тилларида дарс берувчи ёш педагог ходимлар қатламини кенгайтириш, уларнинг меҳнатини моддий ва маънавий рағбатлантириш;

мамлакатимизда педагогика фани бўйича эришилган ютуқларни, хорижий мамлакатлар таълим муассасаларининг тажрибасини, шунингдек, таълим муассасаларининг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда тегишли бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари бўйича ўқув-методик адабиётлар ҳамда инновацион ўқув-меъёрий ва таълим ресурсларини яратиш;

республика ва хорижий олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказларга истиқболли ёш битирувчиларни магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш орқали институтнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш.

8. Халқ таълими вазирлиги 2020/2021 ўқув йилидан:

умумий ўрта мактабларда Институт талабалари амалиётини самарали ташкил этиш учун тегишли  шарт-шароитлар яратилишини таъминласин;

ўқувчиларни педагог касбига йўналтириш мақсадида Бухоро вилоятидаги етакчи умумий ўрта мактабларидан 10 тасида 10-11-синф ўқувчилари учун “Педагогик синфлар” ташкил этсин ва Институт таклифи асосида ўқув жараёнига тегишли ўзгартиришлар киритсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Институтнинг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш лойиҳаларини Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Институтда онлайн маъруза ҳамда масофавий таълим технологияларини жорий этиш учун телекоммуникация жиҳозлари
ва инфратузилма билан таъминлаш, шунингдек, юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғи ҳамда электрон таълим миллий тармоғига улаш чораларини кўрсин.

11. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

  Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари;

  тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

  хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушумлар;

  жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари;

  халқаро грантлар;

  қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда институт фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида у ташкил этилган кундан бошлаб, зарурий сақлаш харажатлари, шу жумладан, маъмурий бошқарув, техник ва ўқув-ёрдамчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларини 2020 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида,
2021 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминлансин.

13. Зарур ҳолларда, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Институтга ва Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Университетга моддий-техник базани ривожлантириш учун сарфлашга Университет Кенгашининг қарорига асосан рухсат берилсин.

14. Институтга 2 та, шу жумладан, 1 та бириктирилган ва 1 та навбатчи енгил автотранспорт воситаларини сақлашга лимит ажратилсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда таклифлар киритсин.

16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари, Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов
ва Бухоро вилояти ҳокими в.б. К.Ж. Камолов зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири

 

 

      А.Арипов

 

Umumiy takliflar: 0

284