Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
16325 Ургут тумани ҳокимияти 26/03/2020 10/04/2020 1

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Ургут тумани ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидаги кўчаларга янги ном бериш ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини номини ўзгартириш тўғрисида
ID-16325

 

Халқ депутатлари Ургут туман Кенгашининг

Қ А Р О Р И

 

2020 йил “___” март                                                                    ____/___-сон

 

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Ургут тумани ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидаги кўчаларга янги ном бериш ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини номини ўзгартириш тўғрисида

 

Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг таклифларини кўриб чиқиб, битта маҳалла фуқаролар йиғини номини ўзгартириш, 36 та янги ном бериладиган кўчалар ҳамда иккита қонун талабларига зид аҳоли пунктларини номини ўзгартириш бўйича берилган таклифлар хулосасини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1.Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ маҳалла фуқаролар йиғини номини ўзгартириш, кўчаларга янги ном бериш ҳамда қонун талабларига зид аҳоли пунктларини номини ўзгартириш юзасидан маҳалла фуқаролар йиғинларининг таклифлари қабул қилинсин.

2.Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига мос келмайдиган номи ўзгарадиган маҳалла фуқаролар йиғини, янги ном бериладиган кўчалар номи ҳамда қонун талабларига зид аҳоли пунктларини номини ўзгартириш иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман ҳокимининг ўринбосари - Оила ва маҳалла бўлими бошлиғи (Ф.Ахатов) бир ой муддат ичида 1 та маҳалла фуқаролар йиғини қайта номланиши, 35 та кўчага янги ном берилиши 1 та кўчанининг номини ўзгартирилиши ҳамда қонун талабларига зид бўлган 2 та аҳоли пунктларини номи ўзгартириш муносабати билан амалга оширилиши лозим бўлган барча (географик ном кўрсаткичларини алмаштириш, фуқаролар паспортларига, муассаса, корхона ва ташкилотларнинг муҳр ва штамплари ҳамда иш қоғозларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ва бошқалар) ишларнинг сифатли бажарилишини таъминласин.

4. Туман статистика бўлими (Д.Турсунқулов) икки ҳафта муддатда номлари қонун талабларига мос келмайдиган 1 та маҳалла фуқаролар йиғини 35 та кўча, 1 та номи ўзгарадиган кўча ҳамда қонун талабларига зид бўлган                 2 та аҳоли пунктларининг статистик кўрсаткичларига белгиланган тартибда зарурий ўзгартиришлар киритсин.

5.Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси С.Ахмедова зиммасига юклатилсин.

 

 

Кенгаш раиси                                                  М.Турдиев

Umumiy takliflar: 1

232