Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
16306 Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши 26/03/2020 10/04/2020 4

Muhokama yakunlandi

Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni
О внесении изменений и дополнений в некоторые законодательные акты Республики Узбекистан
ID-16306

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

 

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига

ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

Қонунчилик палатаси томонидан _______ қабул қилинган

Сенат томонидан _______ маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги ЎРҚ-427-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 4, 135-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 5-модданинг:

биринчи қисмидаги “ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар,” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

бешинчи қисмидаги “ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар,”  деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 7-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Судьялар олий малака ҳайъати қарори ва хулосаси устидан берилган шикоятларни кўриб чиқади”;

ўнинчи, ўн биринчи, ўн иккинчи, ўн учинчи, ўн тўртинчи, ўн бешинчи, ўн олтинчи, ўн еттинчи ва ўн саккизинчи хатбошилар тегишинча ўн биринчи, ўн иккинчи, ўн учинчи, ўн тўртинчи, ўн бешинчи, ўн олтинчи, ўн еттинчи, ўн саккизинчи ва ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган “Судлар тўғрисида”ги 924-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган 162-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1-2, 10-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 249-модда, № 7, 324-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 4, 104-модда; 2012 йил, № 9/2, 244-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 4, 136-модда; 2018 йил, № 7, 486-модда, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 5, 261-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 26-модданинг ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси судлари судьяларига нисбатан интизомий жавобгарлик ҳақида иш қўзғатиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига тақдимнома киритади”;

2) 73-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Судья:

одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги учун;

суд ишини ташкил этишда бепарволиги ёки интизомсизлиги оқибатида йўл қўйган камчиликлари учун, шунингдек судьялик шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган ҳамда суднинг обрўсини туширадиган қилмиш содир этганлик учун;

судьялар одоб-ахлоқи қоидаларини бузганлиги учун фақат судьялар малака ҳайъатининг қарорига кўра интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Интизомий жавобгарликка тортилган судьяга қуйидаги интизомий жазолардан бири қўлланилиши мумкин:

огоҳлантириш;

ҳайфсан;

малака даражасини уч ойдан бир йилгача бўлган муддатга пасайтириш;

ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима;

судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш.

Суд қарорининг бекор қилиниши ёки ўзгартирилишининг ўзи, суд қарорини чиқаришда қатнашган судьянинг, агар у атайлаб қонун бузилишига ёки жиддий оқибатларга олиб келган виждонсизликка йўл қўймаган бўлса, жавобгар бўлишига сабаб бўлмайди.

Судьяни интизомий жавобгарликка тортилганлиги тўғрисидаги қарор асоссизлиги исботланган тақдирда қарор бекор қилинади ва етказилган зарар қопланади.

Судьяга нисбатан интизомий иш қўзғатиш ва уни кўриб чиқиш жараёнида судья шахсан иштирок этади ҳамда ҳимоячи хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган низом билан белгиланади”;

3) 74-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

“Судьялар малака ҳайъати қарори ва хулосаси устидан Судьялар олий малака ҳайъатига шикоят қилиниши мумкин.

Судьялар олий малака ҳайъати қарори ва хулосаси устидан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига шикоят қилиниши мумкин”;

бешинчи қисм тегишинча еттинчи қисм деб ҳисоблансин;

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 7 декабрда қабул қилинган 323–II-сонли Қарори билан тасдиқланган Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 22 апрелда қабул қилинган ЎРҚ–368-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 4, 87-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:

1) 20-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

20-модда. Судьялар олий малака ҳайъатининг қарорлари ва хулосалари устидан манфаатдор шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига шикоят қилиниши мумкин”;

2) 49-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

49-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси Ўзбекистон Республикаси судлари судьяларига нисбатан судьянинг интизомий жавобгарлиги тўғрисида иш қўзғатиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига тақдимнома киритади”;

3) 50-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

50-модда. Олий суднинг раиси томонидан  судьянинг интизомий жавобгарлиги тўғрисида киритилган тақдимномада  интизомий жавобгарликка сабаб бўлган  асослар кўрсатилиши керак.

Олий суд раиси судьяни интизомий жавобгарликка тортиш асосларига тааллуқли маълумотларни олдиндан текширади ва ундан ёзма шаклда тушунтириш талаб қилади.

Ўзига нисбатан интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида Судьялар олий кенгашига тақдимнома киритилган судья иш материаллари билан улар Судьялар олий кенгашига юборилгунига қадар таништирилиши керак.

Судьяга нисбатан интизомий иш қўзғатиш ва уни кўриб чиқиш жараёнида судья шахсан иштирок этади ҳамда ҳимоячи хизматидан фойдаланиши мумкин.

Судьяга нисбатан интизомий иш қўзғатиш тўғрисидаги масала Судьялар олий кенгашида кўриб чиқилиши жараёнида судья қўшимча тушунтиришлар тақдим этишга ёхуд қўшимча текширув ўтказиш тўғрисида илтимоснома беришга ҳақли.

Судьянинг интизомий жавобгарлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги қарор зарур материаллар билан бирга судьяларнинг тегишли малака ҳайъатига кўриб чиқиш учун юборилади”;

4) 55-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

55-модда. Судьяларнинг малака ҳайъати интизомий жавобгарликка тортилган судьяга қуйидаги интизомий жазолардан бирини қўллаши мумкин:

огоҳлантириш;

ҳайфсан;

малака даражасини уч ойдан бир йилгача бўлган муддатга пасайтириш;

ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима;

қонунда назарда тутилган ҳолларда удьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш.

Интизомий жазо чораси қўлланилаётганида қоидабузарликнинг хусусияти ва оқибатлари, ножўя хатти-ҳаракатнинг оғир-енгиллиги, судьянинг шахси, айбдорлик даражаси инобатга олинади.

Судьяни интизомий жавобгарликка тортилганлиги тўғрисидаги қарор асоссизлиги исботланган тақдирда қарор бекор қилинади ва етказилган зарар қопланади”;

5) 58-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда,” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

   Ўзбекистон Республикаси

                 Президенти

 

 

 

Umumiy takliflar: 4

351