Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
16294 O’zbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi 26/03/2020 10/04/2020 10

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-16294

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ

 

 

Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги
ПФ-5969-сон “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” Фармонига мувофиқ буюраман:

1. Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

3. Ушбу буйруқ Коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантинга оид чоралар бекор қилингунга қадарамал қилади.

 

 

Вазир                                                                  Н.Хусанов

 

 

 

 

Тошкент шаҳар,

2020 йил “____” март

______-сон

 

Ўзбекистон Республикаси Бандлик

ва меҳнат муносабатлари вазирининг

2020 йил       мартдаги

 ____ - сон буйруғига

ИЛОВА

 

 

Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

 

  1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг (кейинги ўринларда - Фармон) 18-бандини ўз вақтида ва тўлиқ бажаралишини таъминлашга қаратилган.

2. Ушбу Низом иш берувчилар ва ишчиларни, шунингдек, аҳолининг барча қатламлари ходимларини масофавий иш усулида, мослашувчан иш жадвалида ёки уйда ишлашга ўтказиш шартлари тўғрисида хабардорлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

3. Ушбу Низом ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ҳамда идоравий мансублигидан қатъи назар, барча ташкилотлар ва уларнинг ходимларига нисбатан қўлланилади.

4. Ушбу Низомга мувофиқ короновирус пандемиясининг тарқалишини олдини олиш бўйича чоралар (кейинги ўринларда – карантин чоралари) амалга оширилаётган даврда иш берувчилар ходимларнинг розилиги билан масофавий иш усулида, мослашувчан иш жадвалида ёки уйда ишлашга ўтказишлари мумкин.

5. Масофавий иш усулида, мослашувчан иш жадвалида ёки уйда ишлашга ўтишда имтиёзли ҳуқуқга ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган шахслар ва сурункали касалликларга чалинган ходимлар фойдаланади.

 

II. ХОДИМНИ МАСОФАВИЙ ИШ УСУЛИГА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

 

6. Масофадан иш – ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатилган меҳнат мажбуриятларини иш берувчининг жойлашган ҳудудидан ташқарида, бевосита ёки билвосита назоратида бўлган доимий иш жойи, ҳудуд ёки объектдан ташқарида бажариладиган иш.

7. Масофавий ишга вақтинчалик ўтказиш меҳнат шартларининг ўзгариши ҳисобланади. Масофавий ишга вақтинчалик ўтказишда вақтинчалик ишга ўтказиш муддати кўрсатилган буйруқ чиқарилади.

8. Масофавий ишга вақтинчалик ўтказиш тўғрисидаги буйруқ иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномасига киритилган ўзгартиришлар асос бўлади. Ходим ва иш берувчи томонидан меҳнат шартномасига киритиладиган ўзгартиришларни имзолаш ушбу ўзгартиришларга тарафларнинг розилиги ҳисобланади.

9.  Масофавий ишга ўтказиш юзасидан ходим билан тузилган қўшимча меҳнат шартномасига Меҳнат кодексининг 73-моддасида назарда тутилган шартлар билан бир қатор қуйидаги шартларни киритиш тавсия этилади:

иш берувчи ва ходим ўртасида электрон ҳужжат алмашинуви бўйича ўзаро алоқалари тартиби;

ходимнинг меҳнат мажбуриятларини амалга ошириш учун зарур бўлган жиҳозлар ва/ёки техника воситаларидан фойдаланиш тартиби, агар томонлар тарафидан ходимга тегишли жиҳозлар ва/ёки техника воситаларидан фойдаланиш тўғрисидаги келишув мавжуд бўлмаса;

иш берувчи билан доимий алоқаларини таъминлаш мақсадида ходимни алоқа воситалари билан таъминлаш, шу жумладан, Интернетга кириш;

иш берувчи томонидан ходимга берилган жиҳозлар ва техникаларнинг ходимнинг айби билан бузилганда, етказилган зарарни ходим томонидан иш берувчига қоплаб бериш билан боғлиқ шартлар;

ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариш учун шахсий жиҳозлар ва/ёки  техника воситаларига, шунингдек, алоқа воситалари, шу жумладан Интернетдан фойдаланган тақдирда харажатларни қоплаш тартиби ва шартлари;

ходим ва иш берувчининг зарурий меҳнат муҳофазаси ва шароитларига амал қилиш бўйича мажбуриятлари;

ходимни ишлаб чиқариш зарурияти туғилганда доимий иш жойига қайтариш шартлари.

10. Ходим ва иш берувчи ўртасидаги электрон ҳужжат алмашиш йўли орқали алоқалар қонунчиликда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

11.  Ходим иш вақтининг давомийлиги, иш жадвали ва тартибини ишлаб чиқариш топшириғининг ҳажми ва меҳнат шартномасида кўрсатилган бошқа шартлардан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда белгилайди.

12. Масофавий ишда ишловчи ходим иш вақтини ўз хоҳишига кўра тақсимланишини ҳисобга олган ҳолда, у томонидан бажарилган ишлар учун бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади. Унга нисбатан иш вақтидан ташқари иш, дам олиш ва байрам кунларидаги иш, шунингдек,  тунги вақтдаги иш учун меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қўлланилмайди.

13. Масофавий ишга вақтинчалик ўтказилган ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш қуйидагича амалга оширилади:

меҳнатга ҳақ тўлашдаги соатбай асосида – ходимнинг масофавий ишга ўтказилгунга қадар белгиланган тариф ставкаси (лавозим оклади)дан келиб чиққан ҳолда;

меҳнатга ҳақ тўлашдаги ишбай асосида – ўрнатилган нархлардан келиб чиққан ҳолда.

Ходимни мавофавий ишга ўтказилганда унинг таътиллар жадвалига мувофиқ меҳнат таътили, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа олиш ҳамда қонунчиликда ва жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлар сақланиб қолинади.

 

II. ХОДИМНИ МОСЛАШУВЧАН ИШ ГРАФИГИГА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

 

14. Иш вақти режимининг ўзгариши, шу жумладан ишнинг бошланиши ва тугаш вақти, шунингдек, тўлиқсиз иш вақтининг ўрнатилиши меҳнат шароитининг ўзгариши ҳисобланади ва иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

15. Ходимни мослашувчан иш графигига вақтинчалик ўтказиш тўғрисидаги буйруққа иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномасига киритилган ўзгартиришлар асос бўлади. Ходим ва иш берувчи томонидан меҳнат шартномасига киритиладиган ўзгартиришларни имзолаш ушбу ўзгартиришларга тарафларнинг розилиги ҳисобланади.

16.  Мослашувчан иш графигига вақтинчалик ўтказиш қуйидагиларни назарда тутиши мумкин:

ходимга тўлиқсиз иш вақти – тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтасини белгилаш (Меҳнат Кодексининг 119-моддаси);

қисқартирилган иш вақти давомийлиги доирасида ходимнинг иши бошланиши ва тугаш вақтларини (Меҳнат Кодексининг 115-118-моддалари) белгилаш, шунингдек, бошқа ходимлар учун ўрнатилган ички меҳнат тартиби қоидаларидан фарқли равишдаги ишдаги танаффуслар вақти ва давомийлиги.

17. Мослашувчан иш графигига вақтинчалик ўтказиш юзасидан ходим билан тузилган қўшимча меҳнат шартномасига қуйидагилар кўрсатилади:

тўлиқсиз иш вақтида – ишнинг бошланиш ва тугаш вақти кўрсатилган кунлик иш соатлари ёки ҳафталик иш кунлари миқдори;

иш вақти режими ўзгарганда – ишнинг кунлик бошланиш ва тугаш вақти, шунингдек, сменали ишда ишланадиган ва ишланмайдиган кунларнинг навбати.

18. Ходимни тўлиқсиз иш вақтига вақтинчалик ўтказилишида:

меҳнатга ҳақ ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда тўланади;

меҳнат таътилининг давомийлиги сақлаб қолинади.

 

III. ХОДИМЛАРНИ УЙДА ИШЛАШГА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

 

19. Ходимнинг хоҳишига кўра ва иш берувчининг розилиги билан ходим вақтинчалик уйда ишлаши учун уй меҳнати шаротига ўтказилиши мумкин.

20. Уйда ишлаш – тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ ходим яшаш жойи бўйича ёки унга ёки унинг оила аъзоларига тегишли бўлган бошқа биноларда иш берувчининг буюртмалари бўйича товарлар ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишни англатади.

21. Ходимни вақтинчалик уйда ишлашга ўтказиш қўшимча меҳнат шартномасига асосан иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

22. Уйда ишлашни ташкил этишга, ходимнинг яшаш жойидаги меҳнат шартномасига мувофиқ уйда ишлашни амалга ошириш учун зарур бўлган бинолар, шу жумладан турар-жой бинолари бўлган тақдирда йўл қўйилади.

23. Қўшимча меҳнат шартномасида қуйидагилар кўрсатилади:

Ходимнинг меҳнат мажбуриятлари, яъни мутахассислик, малака, шунингдек, уйда ишловчи ходим бажариши лозим бўлган иш турлари;

жиҳозлар, инвентарлар, бутловчи маҳсулотлар, хом-ашё, матреиаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, шунингдек, ходимлар томонидан ўз меҳнат вазифаларини амалга ошириш учун ишлаб чиқариш биноси тақдим этиш тартиби;

ходим ва иш берувчининг зарурий меҳнат муҳофазаси ва шароитларига амал қилиш бўйича мажбуриятлари;

ходим томонидан ўз меҳнат мажбуриятларини бажаришда шахсий жиҳозлари, асбоблари ва инвентарларининг ишлатилиши, шунингдек, ходимнинг меҳнат қилиши муносабати билан энергия, сув, алоқа учун харажатларини қоплаш бўйича шартлари ва тартиби.

Қўшимча меҳнат шартномасида қонунчиликка мувофиқ бошқа шартлар ҳам назарда тутилиши мумкин.

24. Уйда ишга ўтказилган ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш қуйидагича амалга оширилади:

меҳнатга ҳақ тўлашдаги соатбай асосида – ходимнинг уйда ишга ўтказилгунга қадар белгиланган тариф ставкаси (лавозим оклади)дан келиб чиққан ҳолда;

меҳнатга ҳақ тўлашдаги ишбай асосида – ўрнатилган нархлардан келиб чиққан ҳолда.

25. Уйда ишлашга ўтказилган ходимнинг таътиллар жадвалига мувофиқ меҳнат таътили ҳуқуқи сақланиб қолинади.

 

IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

 

26. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

 

27. Ушбу Низом Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.

 

Келишилган:

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси

 

2020 йил “    ” март

 

        Қ. Рафиков

 

 

 

Umumiy takliflar: 7

2047