Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
16291 O’zbekiston Respublikasi Oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligi 26/03/2020 10/04/2020 0

Muhokama yakunlandi

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломларининг давлат намуналарини тасдиқлаш тўғрисида 2019 йил 19 июлдаги 607-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори
ID-16291

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломларининг давлат намуналарини тасдиқлаш тўғрисида 2019 йил 19 июлдаги 607-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 январдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5930-сон фармони ижросини таъминлаш ҳамда олий таълим муассасалари битирувчиларига давлат таълим стандартлари асосида давлат намунасидаги бакалавр ва магистр дипломларига индивидуал QR-код қўйиш тизимини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломларининг давлат намуналарини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2019 йил 19 июлдаги 607-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири

 

 

   А. Арипов

 

 

 

 
 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “___” январдаги ___-сон қарорига
илова

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг “Олий маълумот тўғрисидаги бакалавр
ва магистр дипломларининг давлат намуналарини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 19 июлдаги 607-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш
ва қўшимчалар

 

1. Қарорнинг:

а) 1-банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Белгилансинки, олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломлари ва иловаларининг давлат намуналари 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларини тамомлаган барча битирувчиларга жорий этилади.”;

б) 1-банд қуйидаги таҳрирдаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломлари ҳамда иловаларининг давлат намуналари ҳарбий ва ихтисослаштирилган олий таълим муассасаларининг битирувчиларига босқичма-босқич жорий этилади”.

2. Қарорнинг 1-иловасида:

I. БАКАЛАВР ДИПЛОМИ

а) учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Диплом муқоваси ички қисми қалин, томонлари (145х200) мм ўлчамда сув белгили қоғозда офсет босма усулида беш хил: матн қисми учун қора ва тўқ ҳаворанг, тасвирий элементлар учун эса ҳаворанг ва оч ҳаворангда босилади.”;

б) тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Саҳифа марказининг оқ қисмига томонлари (80x82) мм ўлчовда бўлган ўзига хос кўринишдаги ҳаворанг бўёқда туширилган Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби жойлаштирилади. Унинг атрофи нақшли растрдан ташкил топган оч ҳаворангдаги майда миллий нақшлик фондан иборат. Саҳифанинг юқори қисмида фон устидан 20 мм энликда ҳаворанг ҳошия туширилган ҳамда ҳошия устидан дипломнинг иккала саҳифасига “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BAKALAVR DIPLOMI” ҳамда “REPUBLIС OF UZBEKISTAN BACНELOR'S DIPLOMA” сўзлари босилади.”;

в) бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Дипломнинг иккала саҳифалари ҳошияси тагидан В лотин ҳарфи ва саккиз хоналик сондан иборат бўлган рақам тўқ ҳаворангда босилади.”;

г) еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ҳар бир саҳифанинг икки томонидан саккиз қиррали юлдуз олтин рангдаги тасвири жойлаштирилади. Саккиз қиррали юлдузлар томонлари (15х15) мм дан иборат бўлган квадратлар туширилиши орқали ташкил этилган.”;

д) қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбошиси қўшилсин:

“Диплом бланкасининг ўнг томони қуйи қисмида фонсиз (35х35) мм ўлчамда QR-код тизими жойлаштирилади.”;

е) ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“4) махсус миллий орнамент нақши туширилган, зичлиги 120 г/м2 бўлган сув белгили қоғоз ишлатиш;”.

II. МАГИСТР ДИПЛОМИ

а) учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Диплом муқовасининг ички қисми қалин, томонлари (145х200) мм ўлчамда сув белгили қоғозда офсет босма усулида беш хил: матн қисми учун қора ва тўқ кизил ранг, тасвирий элементлар учун эса қаймоқранг ва оч қаймоқрангда босилади.”;

б) тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Саҳифа марказининг оқ қисмига томонлари (80x82) мм ўлчовда бўлган ўзига хос кўринишдаги қаймоқранг бўёқда туширилган Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби жойлаштирилади. Унинг атрофи нақшли растрдан ташкил топган оч қаймоқрангдаги майда миллий нақшлик фондан иборат. Саҳифанинг юқори қисмида фон устидан 20 мм энликда қаймоқ рангдаги ҳошия туширилган ҳамда ҳошия устидан дипломнинг иккала саҳифасига “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MAGISTR DIPLOMI” ҳамда “REPUBLIС OF UZBEKISTAN MASTER'S DIPLOMA” сўзлари босилади.”.

в) бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Дипломнинг иккала саҳифалари ҳошияси тагидан М лотин ҳарфи ва саккиз хоналик сондан иборат бўлган рақам тўқ қизил рангда босилади.”;

г) олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ҳар бир саҳифанинг икки томонидан саккиз қиррали юлдуз олтин рангдаги тасвири жойлаштирилади. Саккиз қиррали юлдузлар томонлари (15х15) мм дан иборат бўлган квадратлар туширилиши орқали ташкил этилган.”;

д) қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбошиси қўшилсин:

“Диплом бланкасининг ўнг томони қуйи қисмида фонсиз (35х35) мм ўлчамда QR-код тизими жойлаштирилади.”;

е) ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“4) махсус миллий орнамент нақши туширилган, зичлиги 120 г/м2 бўлган сув белгили қоғоз ишлатиш;”.

4. Қарорнинг 3-иловасида:

а) биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

б) иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Академик маълумотнома сув белгили қоғозда офсет босма усулида, матн қисми учун қора рангда ва фон учун оч ҳаворангда босилади.”;

в) саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“4) махсус миллий орнамент нақши туширилган, зичлиги 120 г/м2 бўлган сув белгили қоғоз ишлатиш;”.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломларининг давлат намуналарини тасдиқлаш тўғрисида 2019 йил 19 июлдаги 607-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳасига

 

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 январдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5930-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда олий таълим муассасалари битирувчиларига давлат таълим стандартлари асосида давлат намунасидаги бакалавр ва магистр дипломларига индивидуал QR-код қўйиш тизимини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломларининг давлат намуналарини тасдиқлаш тўғрисидаги 2019 йил 19 июлдаги 607-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.

Мазкур лойиҳада олий маълумот тўғрисида дипломларни тўлиқ базасини шакллантириш, олий таълим муассасалари томонидан берилган дипломлар базасини яратиш, олий маълумот тўғрисида диплом эгаларини шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш ва ягона ахборот тизимини яратиш, олий таълим муассасалари битирувчиларига давлат таълим стандартлари асосида давлат намунасидаги бакалавр ва магистр дипломларига индивидуал QR-код қўйиш тизимини жорий этиш ҳамда мазкур дипломларнинг кўринишини такомиллаштириш назарда тутилган.