Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
16266 O'zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi 25/03/2020 09/04/2020 45

Muhokama yakunlandi

Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-16266

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚОНУНИ

 

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги
ЎРҚ-599-сон Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, 2019 й.,
549-III-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 344-модданинг иккинчи қисми “ташкилотларига” сўзидан кейин “маблағларни депозитга жойлаштиришидан” сўзлари билан тўлдирилсин.

2) 369-модданинг:

биринчи қисм 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“7) давлат пенсиялари, қонун-ҳужжатларида белгиланган бошқа нафақалар, бундан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги нафақалар (оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш бўйича нафақа) мустасно;”;

иккинчи қисм қуйидаги мазмундаги 15-банд билан тўлдирилсин:

“15) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хайрия ташкилотлари ва экология жамғармалари, ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, томонидан қуйидаги кўринишдаги ёрдам:

устав бўйича фаолияти доирасида бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар;

даволаш ва тиббий хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш, ногиронликни профилактика ва ногиронликни реабилитация қилиш техник анжомларни сотиб олиш;

жисмоний шахснинг манфаатини кўзлаб товар ва хизматларни бевосита етказиб берувчиларига тўлашга;

бошқа кўринишдаги қўллаб-қувватлашга (пул кўринишидан ташқари).”;

3) 378-модда қуйидаги мазмундаги 20-банд билан тўлдирилсин:

“20) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хайрия ва экология жамғармалари томонидан солиқ тўловчиларга бериладиган нафақалар ҳамда бошқа турлардаги ёрдам, шунингдек Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан пул кўринишидаги, бироқ солиқ даврида 15 миллион сўмдан ошмаган ҳолда;

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда мохияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун 2020 йил 1 апрелдан эътиборан кучга киради.

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш  тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасига

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

 

“Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш  тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сон Қонунига асосан ишлаб чиқилган.

I. Қонун лойиҳасининг асосий ғояси.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-599-сон Қонунига асосан, 2020 ва 2021 йиллар давомида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади) нормаларининг амалий таъсири ва самарадорлиги доимий равишда ҳамда ҳар томонлама мониторинг ва таҳлил қилинишини таъминлаш белгиланган.

Хайрия ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар ижтимоий характерга эга бўлиб, асосан аҳолининг муҳтож қатламига, шунингдек, кам таъминланган оилалар ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва бошқаларни қўллаб қувватлаш учун йўналтирилади, шу йўналишдаги муносабатларда солиқ слинишини тартибга солиш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш  тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.

II. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишдан кўзланган мақсад.

“Ҳомийлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, ҳомийлик (ҳомийлик фаолияти) - юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик мақсадларида бошқа юридик ва жисмоний шахсларга мол-мулкни, шу жумладан, пул маблағларини қайтармаслик шарти билан ёки имтиёзли шартларда беришда, улар учун ишлар бажаришда, уларга хизматлар кўрсатиш ва уларни бошқача шаклда қўллаб-қувватлашда ифодаланадиган ихтиёрий беғараз ёрдами (фаолияти) ҳисобланади.

Шуни инобатга олиб, бундан ташқари мамлакатимизда ушбу фаолият турини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар киритимоқда.

III. Қонун лойиҳасининг иқтисодий оқибатлари.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Давлат бюджетидан қўшимча молиявий харажатларни талаб қилмайди.

 

     

 

ТАҚҚОСЛАМА ЖАДВАЛ
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан

 

№ п/п

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

 

344-модда.Фоиз тарзидаги даромадларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари

...

Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс томонидан нотижорат ва бюджет ташкилотларига тўланадиган фоизларга тўлов манбаида ушбу Кодекс 337-моддаси биринчи қисмининг 12-бандида белгиланган миқдордаги солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади ва бундай даромадлар олувчиларнинг солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади.

344-модда.Фоиз тарзидаги даромадларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари

...

Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс томонидан нотижорат ва бюджет ташкилотларига маблағларини депозитга жойлаштиришидан тўланадиган фоизларга тўлов манбаида ушбу Кодекс 337-моддаси биринчи қисмининг 12-бандида белгиланган миқдордаги солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади ва бундай даромадлар олувчиларнинг солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади

 

 

 

369-модда. Жами даромадга киритилмайдиган

даромадлар

 

Қуйидагилар жами даромад таркибига киритилмайди:

...

7) давлат пенсиялари, ижтимоий суғурта (ҳомиладорлик ва бола туғилганда бериладиган туғиш нафақалари, қўшимча дам олиш куни, дафн этиш) бўйича нафақалар;

 

 

Солиқ агентларининг ушбу Кодекснинг 386-моддасида назарда тутилган жисмоний шахс фойдасига амалга оширадиган қуйидаги харажатларига солиқ тўловчининг даромади сифатида қаралмайди:

Киритилмоқда.

 

 

369-модда. Жами даромадга киритилмайдиган

даромадлар

 

Қуйидагилар жами даромад таркибига киритилмайди:

...

7) давлат пенсиялари, қонун-ҳужжатларида белгиланган бошқа нафақалар, бундан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги нафақа (оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш бўйича нафақа) мустасно;

 

Солиқ агентларининг ушбу Кодекснинг 386-моддасида назарда тутилган жисмоний шахс фойдасига амалга оширадиган қуйидаги харажатларига солиқ тўловчининг даромади сифатида қаралмайди:

15) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, касаба уюшмаси қўмитаси, хайрия ва экология жамғармалари томонидан ёрдам:

устав бўйича фаолияти доирасида бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизмат;

даволаш ва тиббий хизмат харажатлари, ногиронликни профилактика ва ногиронликни реабилитация қилиш техник анжомларни сотиб олиш;

жисмоний шахснинг манфаатини кўзлаб товар ва хизматларни етказиб берувчидан сотиб олиш;

хайрия мақсадида бошқа кўринишда қўллаб-қувваатлаш (пул кўринишидан ташқари).

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мазкур тўловлар ижтимоий характерга эга бўлиб, асосан аҳолининг муҳтож қатламига, шунингдек, кам таъминланган оилалар ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва бошқаларни қўллаб қувватлаш учун йўналтирилади.

 

 

 

 

“Ҳомийлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, ҳомийлик (ҳомийлик фаолияти) - юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик мақсадларида бошқа юридик ва жисмоний шахсларга мол-мулкни, шу жумладан, пул маблағларини қайтармаслик шарти билан ёки имтиёзли шартларда беришда, улар учун ишлар бажаришда, уларга хизматлар кўрсатиш ва уларни бошқача шаклда қўллаб-қувватлашда ифодаланадиган ихтиёрий беғараз ёрдами (фаолияти) ҳисобланади.

 

Шуни инобатга олиб, бундан ташқари мамлакатимизда ушбу фаолият турини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар киритимоқда.

 

 

378-модда. Солиқ солинмайдиган даромадлар

 

Қуйидаги даромад турларига солиқ солинмайди:

 

 

 

19) солиқ тўловчи бўлган қимматбаҳо металлар қидирувчиларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қазиб олиш йўли билан эга бўлган қимматбаҳо металларни реализация қилишдан олган даромадлари.

 

Киритилмоқда.

 

378-модда. Солиқ солинмайдиган даромадлар

 

Қуйидаги даромад турларига солиқ солинмайди:

 

 

 

19) солиқ тўловчи бўлган қимматбаҳо металлар қидирувчиларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қазиб олиш йўли билан эга бўлган қимматбаҳо металларни реализация қилишдан олган даромадлари;

20) хайрия ташкилотлари томонидан устав бўйича фаолиятлари доирасида жисмоний шахсларга пул шаклида кўрсатилган ёрдам, бироқ солиқ даврида 15 миллион сўмдан ошмаган ҳолда.

21) ходим билан тузилган меҳнат шартномаси (контракти) бекор қилинганда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бериладиган ишдан бўшатиш нафақаси ва бошқа тўловлар;

22) ишламайдиган пенсионерларга солиқ агенти томонидан тўланадиган тўловлар;

23) маънавий зарарни компенсация қилиш бўйича пуллик тўловлар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Хайрия фаолиятининг хусусияти, шунингдек, хайрия маблағи олувчиларнинг моддий ва молиявий аҳволини ҳисобга олган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда.

 

 

 

 

 

Umumiy takliflar: 5

1503