ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
16263 Министерство юстиции Республики Узбекистан 25/03/2020 09/04/2020 0
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-16263

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 31 январдаги ПФ–5930-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари _______ ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.

  Ўзбекистон Республикасининг

  Бош вазири

      ААрипов

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
____ ________даги ___-сон қарорига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-10-сон, 146-модда) билан тасдиқланган Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомда:

а) 6-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“Лицензия талабгори намунавий (оддий) лицензия олиш учун лицензияловчи органга Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали, якка тартибдаги лицензия олиш учун лицензияловчи органга тўғридан-тўғри мурожаат қилади.”;

б) 19-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Лицензия даъвогарларининг аризаларини кўриб чиққанлик учун йиғим суммалари қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилинганда:

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар – лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;

б) Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинганда:

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

11,25 фоизи – “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар – лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

в) лицензияловчи органга тўғридан-тўғри мурожаат қилинганда  йиғим суммаси тўлиқ лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади”;

учинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;

в) 29-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

“Йиғим суммаси мазкур Низомнинг 19-бандида назарда тутилган тартибда тақсимланади”;

г) 34-банд қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

“Йиғим суммаси мазкур Низомнинг 19-бандида назарда тутилган тартибда тақсимланади”;

д) 40-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

“Йиғим суммаси мазкур Низомнинг 19-бандида назарда тутилган тартибда тақсимланади”;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

е) 42-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи – ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

40 фоизи – Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади ва улардан қишлоқ жойларда телекоммуникацияларни ривожлантириш ва универсал хизматлар кўрсатишда кўрилган зарарларни қоплаш учун фойдаланилади;

40 фоизи – Давлат бюджетига йўналтирилади;

б) Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинганда:

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

11,25 фоизи – “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;

39,375 фоизи – Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади ва улардан қишлоқ жойларда телекоммуникацияларни ривожлантириш ва универсал хизматлар кўрсатишда кўрилган зарарларни қоплаш учун фойдаланилади;

39,375 фоизи – давлат бюджетига йўналтирилади;

в) лицензияловчи органга тўғридан-тўғри мурожаат қилинганда :”;

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги “Табиатдан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 255-сон қарорида (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2018 й., 09/18/255/1034-сон):

а) 1-илованинг 17-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Тўловлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилинганда:

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи – “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади”;

б) 2-илованинг 17-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Тўловлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилинганда:

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи – “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади”.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/370/1253-сон) билан тасдиқланган Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 17-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

“АРТни ишлаб чиқиш қийматининг тўлови қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилинганда:

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи – “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади”.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2018 й., 09/18/1060/2405-сон) билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Йиғим суммалари қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар – давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

б) Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

11,25 фоизи – “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар – давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

в) давлат рўйхатидан ўтказувчи органга тўғридан-тўғри мурожаат қилинганда маблағлар тўлиқ давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади”.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги “Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 636-сон қарорида (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2019 й., 09/19/636/3495-сон):

а) 1-илованинг 19-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“19. Давлат хизматларини кўрсатганлиги учун йиғим суммаси тўлиқ миқдорда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармасининг махсус ғазначилик ҳисоб рақамига (кейинги ўринларда Транспорт жамғармаси деб аталади) ўтказилади ва қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилинганда:

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар – Транспорт жамғармасида қолади;

б) Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинганда:

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

11,25 фоизи – “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар – Транспорт жамғармасида қолади”;

б) 2-илова қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

“Изоҳ: Лицензиялаш учун Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилинганда давлат божининг 20 фоизи, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса давлат божининг 10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади. Шунингдек, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда давлат божининг 11,25 фоизи “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ҳам ўтказилади”.

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳасига

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асос

Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарори билан тасдиқланган Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низом

...

6. Телекоммуникациялар соҳасида фаолиятни амалга оширишга лицензиялар намунавий (оддий) ёки якка тартибдаги лицензиялар бўлиши мумкин.

Намунавий (оддий) лицензиялар жумласига телекоммуникациялар соҳасида ягона шартлар ва талаблар асосида фаолиятни амалга оширишга чекланмаган доирадаги юридик шахсларга бериладиган лицензиялар киради.

Якка тартибдаги лицензиялар жумласига юридик шахсларга алоҳида талаблар ва шартлар асосида бериладиган, лицензиатларга фаолиятнинг мазкур турини амалга оширишда мутлақ ҳуқуқлар берувчи, миқдорий чекланган лицензиялар киради. Якка тартибдаги лицензиялар аниқ шароитларга қараб миқдори, муддати, амал қилиш ҳудуди, фаолият объектига кўра чекланади. Бунда якка тартибдаги лицензияларнинг амал қилиш муддати 5 йилдан кам бўлиши мумкин эмас.

Тўлдирилмоқда

Лицензия талабгори намунавий (оддий) лицензия олиш учун лицензияловчи органга Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали, якка тартибдаги лицензия олиш учун лицензияловчи органга тўғридан-тўғри мурожаат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 239-сон қарорилари билан тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялаш Давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширишилиши лозим.

Шу сабабли ушбу норма низомда акс эттирилмоқда.

...

19. Лицензияловчи орган томонидан лицензия даъвогарининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун фаолиятнинг ҳар бир тури бўйича Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензия даъвогарларининг аризаларини кўриб чиққанлик учун йиғим суммалари лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.

Тўлдирилмоқда

Лицензия даъвогари берган аризасидан воз кечган ёки лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш рад этилган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

...

19. Лицензияловчи орган томонидан лицензия даъвогарининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун фаолиятнинг ҳар бир тури бўйича Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензия даъвогарларининг аризаларини кўриб чиққанлик учун йиғим суммалари қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилинганда:

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар – лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;

б) Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинганда:

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

11,25 фоизи – “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар – лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

в) лицензияловчи органга тўғридан-тўғри мурожаат қилинганда йиғим суммаси тўлиқ лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Лицензия даъвогари берган аризасидан воз кечган ёки лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш рад этилган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 31 январдаги
ПФ–5930-сон Фармонининг 14-банди ҳамда
4-иловасининг 1-бандига мувофиқ Давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловлар суммасининг 20 фоизи миқдоридаги маблағлар, шунингдек ариза берувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда йўналтирилган мурожаатларига асосан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловлар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги маблағлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига ўтказилади.

Шунингдек, ушбу Фармон 4-иловасининг
5-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида” 2019 йил
15 февралдаги ПҚ–4193-сон қарорининг 1-банди тўртинчи хатбошисига асосан ариза берувчиларнинг ЯИДХП орқали мустақил равишда йўналтирилган мурожаатларига асосан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловлар суммасининг 11,25 фоизи миқдоридаги маблағлар “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

...

29. Амал қилиш муддати тамом бўлмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига даъвогарнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.

Бунда лицензиат йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон бериши, шунингдек лицензияловчи органга ушбу эълонни тақдим этиши шарт.

Лицензия дубликати берилганлиги учун лицензия бериш тўғрисида лицензия даъвогарининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.

...

29. Амал қилиш муддати тамом бўлмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига даъвогарнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.

Бунда лицензиат йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон бериши, шунингдек лицензияловчи органга ушбу эълонни тақдим этиши шарт.

Лицензия дубликати берилганлиги учун лицензия бериш тўғрисида лицензия даъвогарининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси мазкур Низомнинг 19-бандида назарда тутилган тартибда тақсимланади.

...

34. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади ва лицензиат йиғимлар ва давлат божларининг белгиланган миқдорида тегишлича ҳақ тўлайди.

...

34. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади ва лицензиат йиғимлар ва давлат божларининг белгиланган миқдорида тегишлича ҳақ тўлайди. Йиғим суммаси мазкур Низомнинг 19-бандида назарда тутилган тартибда тақсимланади.

...

40. Лицензия қайта расмийлаштирилганда лицензия даъвогарининг лицензия бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.

Йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.

...

40. Лицензия қайта расмийлаштирилганда лицензия даъвогарининг лицензия бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси мазкур Низомнинг 19-бандида назарда тутилган тартибда тақсимланади.

Чиқариб ташланмоқда

...

42. Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензияларни берганлик учун давлат божи лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб-китоб рақамига ўтказилади ва улар қуйидагича тақсимланади:

Тўлдирилмоқда

50 фоизи – Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади ва улардан қишлоқ жойларда телекоммуникацияларни ривожлантириш ва универсал хизматлар кўрсатишда кўрилган зарарларни қоплаш учун фойдаланилади;

50 фоизи – давлат бюджетига йўналтирилади.

...

42. Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензияларни берганлик учун давлат божи лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб-китоб рақамига ўтказилади ва улар қуйидагича тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

40 фоизи – Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади ва улардан қишлоқ жойларда телекоммуникацияларни ривожлантириш ва универсал хизматлар кўрсатишда кўрилган зарарларни қоплаш учун фойдаланилади;

40 фоизи – Давлат бюджетига йўналтирилади;

б) Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинганда:

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

11,25 фоизи – “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;

39,375 фоизи – Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади ва улардан қишлоқ жойларда телекоммуникацияларни ривожлантириш ва универсал хизматлар кўрсатишда кўрилган зарарларни қоплаш учун фойдаланилади;

39,375 фоизи – давлат бюджетига йўналтирилади;

в) лицензияловчи органга тўғридан-тўғри мурожаат қилинганда:

50 фоизи – Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади ва улардан қишлоқ жойларда телекоммуникацияларни ривожлантириш ва универсал хизматлар кўрсатишда кўрилган зарарларни қоплаш учун фойдаланилади;

50 фоизи – давлат бюджетига йўналтирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 31 январдаги
ПФ–5930-сон Фармонининг 14-банди ҳамда
4-иловасининг 1-бандига мувофиқ Давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловлар суммасининг 20 фоизи миқдоридаги маблағлар, шунингдек ариза берувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда йўналтирилган мурожаатларига асосан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловлар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги маблағлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига ўтказилади.

Шунингдек, ушбу Фармон 4-иловасининг
5-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида” 2019 йил
15 февралдаги ПҚ–4193-сон қарорининг 1-банди тўртинчи хатбошисига асосан ариза берувчиларнинг ЯИДХП орқали мустақил равишда йўналтирилган мурожаатларига асосан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловлар суммасининг 11,25 фоизи миқдоридаги маблағлар “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги “Табиатдан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 255-сон қарори

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 255-сон қарорига

1-ИЛОВА

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар
ва буталарни кесишга рухсатнома бериш
бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

...

17. Ариза берувчи ижобий хулоса олинган кундан бошлаб тўрт иш куни мобайнида хулосада кўрсатилган миқдорда рухсатномани бериш учун тўловни амалга оширади, ушбу Регламентнинг 2-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

Рухсатномани бериш учун тўловлар тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

Рухсатномани бериш учун тўловлар миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Тўловлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилинганда:

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи – “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 31 январдаги
ПФ–5930-сон Фармонининг 14-банди ҳамда
4-иловасининг 1-бандига мувофиқ Давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловлар суммасининг 20 фоизи миқдоридаги маблағлар, шунингдек ариза берувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда йўналтирилган мурожаатларига асосан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловлар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги маблағлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига ўтказилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электрон ҳукумат” тизими доирасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш сифатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 21 майдаги ПҚ–4328-сон қарорининг 3-бандига мувофиқ ариза берувчиларнинг ЯИДХП орқали мустақил равишда йўналтирилган мурожаатларига асосан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловлар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги маблағлар “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.

2-ИЛОВА

Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

...

17. Ариза берувчи ҳисобварақ-фактура тушган кундан бошлаб тўрт иш куни мобайнида ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган миқдорда рухсатномани бериш учун тўловни амалга оширади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти

...

17. Ариза берувчи инвойс келиб тушгандан сўнг ўн кун мобайнида инвойсда кўрсатилган суммани тўлайди.

Инвойсда кўрсатилган сумма тўланганлиги ахборот-коммуникация тизими орқали тасдиқланади.

АРТни ишлаб чиқиш қиймати миқдорлари ушбу Маъмурий регламентнинг 4 ва 5-иловаларида белгиланади.

Инвойс Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклга мувофиқ расмийлаштирилади.

АРТни ишлаб чиқиш қийматининг тўлови қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилинганда:

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи – “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 31 январдаги
ПФ–5930-сон Фармонининг 14-банди ҳамда
4-иловасининг 1-бандига мувофиқ Давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловлар суммасининг 20 фоизи миқдоридаги маблағлар, шунингдек ариза берувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда йўналтирилган мурожаатларига асосан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловлар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги маблағлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига ўтказилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электрон ҳукумат” тизими доирасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш сифатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 21 майдаги ПҚ–4328-сон қарорининг 3-бандига мувофиқ ариза берувчиларнинг ЯИДХП орқали мустақил равишда йўналтирилган мурожаатларига асосан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловлар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги маблағлар “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом

6. Юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиаллари (кейинги ўринларда давлат рўйхатидан ўтказувчи орган деб аталади) давлат рўйхатидан ўтказади.

Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг раҳбари томонидан тайинланадиган масъул шахслар (кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказувчи деб аталади) томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланадиган миқдорда йиғим ундирилади.

Йиғим суммалари қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар – давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

б) Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

11,25 фоизи – “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар – давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

в) давлат рўйхатидан ўтказувчи органга тўғридан-тўғри мурожаат қилинганда маблағлар тўлиқ давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 31 январдаги
ПФ–5930-сон Фармонининг 14-банди ҳамда
4-иловасининг 1-бандига мувофиқ Давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловлар суммасининг 20 фоизи миқдоридаги маблағлар, шунингдек ариза берувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда йўналтирилган мурожаатларига асосан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловлар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги маблағлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига ўтказилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электрон ҳукумат” тизими доирасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш сифатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 21 майдаги ПҚ–4328-сон қарорининг 3-бандига мувофиқ ариза берувчиларнинг ЯИДХП орқали мустақил равишда йўналтирилган мурожаатларига асосан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловлар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги маблағлар “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги “Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 636-сон қарори

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 636-сон қарорига

1-ИЛОВА

Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

...

19. Давлат хизматларини кўрсатганлиги учун йиғим суммаси тўлиқ миқдорда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармасининг махсус ғазначилик ҳисоб рақамига (кейинги ўринларда Транспорт жамғармаси деб аталади) ўтказилади ва қуйидаги тартибда тақсимланади:

Тўлдирилмоқда

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

Тўлдирилмоқда

10 фоизи – “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади (агар давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилса);

қолган маблағлар Транспорт жамғармасида қолади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 636-сон қарорига

1-ИЛОВА

Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

...

19. Давлат хизматларини кўрсатганлиги учун йиғим суммаси тўлиқ миқдорда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармасининг махсус ғазначилик ҳисоб рақамига (кейинги ўринларда Транспорт жамғармаси деб аталади) ўтказилади ва қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилинганда:

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар – қолган маблағлар Транспорт жамғармасида қолади;

б) Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинганда:

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

11,25 фоизи – “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар Транспорт жамғармасида қолади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 31 январдаги
ПФ–5930-сон Фармонининг 14-банди ҳамда
4-иловасининг 1-бандига мувофиқ Давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловлар суммасининг 20 фоизи миқдоридаги маблағлар, шунингдек ариза берувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда йўналтирилган мурожаатларига асосан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловлар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги маблағлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига ўтказилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электрон ҳукумат” тизими доирасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш сифатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 21 майдаги ПҚ–4328-сон қарорининг 3-бандига мувофиқ ариза берувчиларнинг ЯИДХП орқали мустақил равишда йўналтирилган мурожаатларига асосан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловлар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги маблағлар “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 636-сон қарорига

2-ИЛОВА

Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия варақалари берилганлиги учун ундириладиган давлат божи миқдорлари

Изоҳ: Лицензиялаш учун Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилинганда давлат божининг 20 фоизи, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса давлат божининг 10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади. Шунингдек, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда давлат божининг 11,25 фоизи “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ҳам ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси

  адлия вазири                                                                                                                                                     Р. Давлетов

Umumiy takliflar

70