Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
16155 O’zbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat ko'rsatish vazirligi 20/03/2020 04/04/2020 0
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Вазирлар Маҳкамасининг “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 20 августдаги 698-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-16155

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 31 январдаги ПФ–5930-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 20 августдаги 698-сонли қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Уй-жой комммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари кабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов, Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Ҳ. Салиев зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

               Бош вазири                                                               А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасиниинг

2020 йил “___” _______даги ___-сон қарорига

ИЛОВА

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 20 августдаги 698-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“3. Белгилансинки ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларини амалга оширишда юридик ва жисмоний шахслар ўз ҳохишига кўра Давлат хизматлари марказлари, ЯИДХП, “Ўзстандарт” агентлигининг давлат метрология хизмати органларида ёки аккредитациядан ўтган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг метрология хизматлари орқали мурожаат қилиши мумкин.

Бунда электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини истеъмолчиларни мурожаатига кўра Давлат хизматлари марказлари орқали фақат электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасининг созлиги ёки қўллашга яроқлилиги, метрологик тавсифлари бўйича мунозарали саволлар туғилганда қиёслашдан ўтказилади”.

2. 2-иловада:

а) 15-бандда:

иккинчи хатбошидаги “20” рақами “40” рақами билан алмаштирилсин;

“а” кичик бандда:

тўртинчи хатбошидаги “50” рақами “18” рақами билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“қолган маблағлар ҲГТТнинг банк ҳисобрақамига ўтказилади. Бунда, ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ҲГТТ маблағлари ҳисобидан, янгисига алмаштириш талабгор маблағлари ҳисобидан қопланади”;

“б” кичик банднинг тўртинчи хатбошисидаги “50” рақами “10” рақами билан алмаштирилсин;

б) 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“27. Хабарнома олинган тақдирда ҲГТТ ҳисобга олиш ускунасини 3 иш кунида таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш чорасини кўради. Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини таъмирлаш ҲГТТ маблағлари ҳисобидан, янгисига алмаштиришга доир сарф-харажатлар эса талабгор томонидан қопланади”.

3. 3-иловада:

а) 2-баднинг “б” кичик бандидаги “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) барча жараёнларда” сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 6-бандаги “, Бюро” сўзи чиқариб ташлансин;

в) 8-банддаги “Бюрони хабардор қилган ҳолда” сўзлари чиқариб ташлансин;

г) 15-бандда:

иккинчи хатбошидаги “20” рақами “35” рақами билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги “1,5 баравари” сўзлари “80 фоизи” сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

“а” кичик бандда:

тўртинчи хатбошидаги “50” рақами “15” рақами билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“қолган маблағлар таъминотчи корхонанинг махсус банк ҳисобрақамига ўтказилади. Бунда, ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш таъминотчи корхона маблағлари ҳисобидан, янгисига алмаштириш талабгор маблағлари ҳисобидан қопланади”;

“б” кичик бандда:

тўртинчи хатбошидаги “50” рақами “15” рақами билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши “банк” сўзидан олдин “махсус” сўзи билан тўлдирилсин;

д) 20-банддаги “ва Бюрога” сўзлари чиқариб ташлансин;

е) 21-банддаги “ва Бюро вакиллари томонидан” сўзлари чиқариб ташлансин;

ё) 22-бандда:

“ва Бюро”, “ходимида, учинчи нусҳаси Бюро” сўзлари чиқариб ташлансин;

“3” рақами “2” рақами билан алмаштирилсин;

ж) 23-банднинг:

“ва Бюро” сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошисидаги “ўрнатиш” сўзлари “ечиш” сўзлари билан алмаштирилсин;

з) 25-банднинг тўртинчи хатбошидаги “ва Бюрога” сўзлари чиқариб ташлансин;

и) 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“27. Хабарнома олинган тақдирда таъминотчи корхона ҳисобга олиш ускунасини 3 иш кунида таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш чорасини кўради. Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини таъмирлаш таъминотчи корхона маблағлари ҳисобидан, янгисига алмаштиришга доир сарф-харажатлар эса талабгор томонидан қопланади”.

й) 29-бандда:

“ва Бюро” сўзлари чиқариб ташлансин;

“уч” сўзи “икки” сўзи билан алмаштирилсин;

к) 30-банддаги “ва Бюро” сўзлари чиқариб ташлансин.

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарор лойиҳасига

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

 

 

I. Лойиҳани тайёрлаш ва уни қабул қилиш учун асос

 

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 январдаги
ПФ-5930-сон Фармони билан тасдиқланган Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини кўрсатишни такомиллаштириш бўйича
“Йўл харитаси”нинг 46 ва 47-позициялари асосида ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисида”
2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарорига мувофиқ лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг қарори шаклида қабул қилиниши мақсадга мувофиқдир.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.

 

II. Лойиҳа билан белгиланадиган асосий қоидалар

 

Лойиҳа билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сон қарори билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига иловага мувофик ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шу билан бирга, лойиҳа билан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириш таклифи берилмоқда.

 

III. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш

ҳамда қабул қилишдан кутилаётган натижа

 

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, “Ўзстандарт” агентлиги билан келишилган.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси ягона давлат интерактив порталида жамоа муҳокамасидан ўтиш учун жойлаштирилган.

Лойиҳани қабул қилиниши сув таъминоти ва канализация корхоналари ҳамда иссиқтик таъминоти корхоналарининг нормал тарзда ишлашга эришилади.

 

IV. Лойиҳага бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича ҳаволалар

 

Лойиҳа матнида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳуқуқий нормаларига бўлган ҳаволалар қўлланилмади.

 

V. Лойиҳа қабул қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг бошқа қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд уларни ўз кучини йўқотган деб топиш зарурияти

 

Лойиҳани қабул қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг бошқа қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд уларни ўз кучини йўқотган деб топиш зарурияти аниқланмади.

Лойиҳанинг қоидаларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси бюджетидан молиявий харажатлар талаб этилмайди.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш

    вазирининг биринчи ўринбосари                                                        С. Саифназаров

 

 

Тошкент ш.

Вазирлар Маҳкамасинин “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 20 августдаги 698-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарор лойиҳасига

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

 

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

Вазирлар Маҳкамасинин “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 20 августдаги 698-сон қарори

3. Белгилансинки, 2019 йил 1 ноябрдан бошлаб ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қиладилар.

 

 

 

 

Тўлдирилмоқда

3. Белгилансинки ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларини амалга оширишда юридик ва жисмоний шахслар ўз ҳохишига кўра Давлат хизматлари марказлари, ЯИДХП, “Ўзстандарт” агентлигининг давлат метрология хизмати органларида ёки аккредитациядан ўтган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг метрология хизматлари орқали мурожаат қилиши мумкин.

Бунда электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини истеъмолчиларни мурожаатига кўра Давлат хизматлари марказлари орқали фақат электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасининг созлиги ёки қўллашга яроқлилиги, метрологик тавсифлари бўйича мунозарали саволлар туғилганда қиёслашдан ўтказилади.

Хизматларни амалга оширишда монополияни юзага келтирмаслик ҳамда аҳоли учун хизматларда фойдаланишада кенг имконият яратиш мақсадида қарорнинг
3-бандидаги “фақат” сўзини чиқариб ташлаш таклифи берилмоқда, шунингдек аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш билан боғлиқ нормалар киритилмоқда.

 

Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ (2-илова)

15. Ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш давлат хизматини кўрсатганлик учун:

жисмоний шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи;

...

а) жисмоний шахслардан ундирилган йиғимларнинг:

...

50 фоизи – метрология хизматининг ҳисобрақамига ўтказилади (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш бўйича мурожаат қилинганда);

қолган маблағлар ҲГТТнинг банк ҳисобрақамига ўтказилади. Бунда, ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари ҲГТТ маблағлари ҳисобидан қопланади;

 

б) юридик шахслардан ундирилган йиғимларнинг:

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига ўтказилади;

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг махсус ҳисобрақамига ўтказилади (агар давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилса);

50 фоизи – метрология хизматининг ҳисобрақамига ўтказилади (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш бўйича мурожаат қилинганда);

қолган маблағлар ҲГТТнинг банк ҳисобрақамига ўтказилади.

15. Ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш давлат хизматини кўрсатганлик учун:

жисмоний шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 фоизи;

...

а) жисмоний шахслардан ундирилган йиғимларнинг:

...

18 фоизи – метрология хизматининг ҳисобрақамига ўтказилади (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш бўйича мурожаат қилинганда);

қолган маблағлар ҲГТТнинг банк ҳисобрақамига ўтказилади. Бунда, ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ҲГТТ маблағлари ҳисобидан, янгисига алмаштириш талабгор маблағлари ҳисобидан қопланади.

б) юридик шахслардан ундирилган йиғимларнинг:

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига ўтказилади;

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг махсус ҳисобрақамига ўтказилади (агар давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилса);

10 фоизи – метрология хизматининг ҳисобрақамига ўтказилади (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш бўйича мурожаат қилинганда);

қолган маблағлар ҲГТТнинг банк ҳисобрақамига ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
20 августдаги 698-сонли қарорининг
2-иловасига мувофиқ, табиий газ сарфини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш давлат хизматини кўрсатганлик учун жисмоний шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи, яъни
44 600 сўм миқдорида йиғим ундирилади.

Ундирилган йиғим суммасининг
20 фоизи (8 920 сўм) ҳудудий газ таъминоти ташкилотларининг банк ҳисоб рақамига ўтказилади.

Ҳудудий газ таъминоти ташкилотларига ажратиладиган ушбу сумма табиий газ сарфини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва қайта ўрнатишга кетадиган ҳақиқий харажатларни қоплай олмайди. Бу эса газ таъминоти корхоналарининг фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Маълумот учун: газ таъминоти корхоналари томонидан 1 та ҳисоблагични ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва қайта ўрнатишнинг ҳақиқий харажати 59,8 минг сўмни ташкил этади.

Ўз ўрнида, корхонанинг молиявий рентабеллик даражасида фаолият юритмаслиги, кўрсатиладиган хизматларнинг ўз вақтида бажарилмаслигига ҳамда хизмат сифатининг пасайишига сабаб бўлади.

27. Хабарнома олинган тақдирда ҲГТТ ҳисобга олиш ускунасини 3 иш кунида таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш чорасини кўради. Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини таъмирлаш ёки янгисига алмаштиришга доир сарф-харажатлар ҲГТТ томонидан қопланади.

27. Хабарнома олинган тақдирда ҲГТТ ҳисобга олиш ускунасини 3 иш кунида таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш чорасини кўради. Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини таъмирлаш ҲГТТ маблағлари ҳисобидан, янгисига алмаштиришга доир сарф-харажатлар эса талабгор томонидан қопланади.

 

Қарорнинг 15-бандида кўрсатилган харажатлар таркибига табиий газни ҳисобга олиш ускунасини таъмирлаш ёки янгисига алмаштиришга доир сарф-харажатлар инобатга олинмаганлиги ҳамда ҳисоблагичга ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш ва ундан тўғри фойдаланишда талабгорнинг (ҳисоблагич эгасининг) маъсулиятини ошириш мақсадида ҳисоблагични таъмирлаш ёки янгисига алмаштиришга доир сарф-харажатлар талабгор томонидан қопланиши мақсадга мувофиқ.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти (3-илова)

2. Давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали кўрсатилади. Бунда:

...

б) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) барча жараёнларда таъминотчи корхона(иссиқлик таъминоти корхоналаридан ташқари) билан ҳамкорлик қилади, ҳисобга олиш ускуналарига тамға (пломба) қўйишни амалга оширади;

2. Давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали кўрсатилади. Бунда:

...

б) таъминотчи корхона (иссиқлик таъминоти корхоналаридан ташқари) билан ҳамкорлик қилади, ҳисобга олиш ускуналарига тамға (пломба) қўйишни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
26 ноябрдаги ПФ-5883-сон фармон, 5-банд тўртинчи хатбоши билан 2020 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг кўрсатилаётган сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун тўловларнинг тўлиқлиги ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтириш бўйича функцияларини “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларга ўтказилганлиги муносабати билан Низомдан мажбурий ижро бюроси функциялари чиқариб ташланмоқда

6. Давлат хизматлари марказлари, таъминотчи корхона, Бюро ва метрология хизмати ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

6. Давлат хизматлари марказлари, таъминотчи корхона ва метрология хизмати ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

 

8. Ҳисобга олиш ускунасини талабгорнинг айбисиз вақтинчалик бузилганда ёки қиёслашдан ўтказиш учун ечиб олинганда, етказиб берилган ичимлик ва иссиқ сув учун ҳисоб-китоб Бюрони хабардор қилган ҳолда, ҳисобга олиш бузилишига ёки қиёслашдан ўтказишга қадар бўлган олдинги уч ҳисоб-китоб ойидаги ўртача сарф бўйича аниқланади. Ҳисоб-китобнинг бундай тартиби бир ойдан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас.

8. Ҳисобга олиш ускунасини талабгорнинг айбисиз вақтинчалик бузилганда ёки қиёслашдан ўтказиш учун ечиб олинганда, етказиб берилган ичимлик ва иссиқ сув учун ҳисоб-китоб, ҳисобга олиш бузилишига ёки қиёслашдан ўтказишга қадар бўлган олдинги уч ҳисоб-китоб ойидаги ўртача сарф бўйича аниқланади. Ҳисоб-китобнинг бундай тартиби бир ойдан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил

26 ноябрдаги ПФ-5883-сон фармон, 5-банд тўртинчи хатбоши билан 2020 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг кўрсатилаётган сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун тўловларнинг тўлиқлиги ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтириш бўйича функцияларини “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларга ўтказилганлиги муносабати билан Низомдан мажбурий ижро бюроси функциялари чиқариб ташланмоқда

15. Давлат хизматини кўрсатганлик учун:

жисмоний шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи;

юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

...

(бешинчи хатбоши) Ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш назарда тутилмаган ҳолларда ечиш ёки ўрнатиш учун йиғим ундирилмайди.

 

а) жисмоний шахслардан ундирилган йиғимларнинг:

...

(тўртинчи хатбоши) 50 фоизи – метрология хизматининг ҳисобрақамига ўтказилади (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш бўйича мурожаат қилинганда);

қолган маблағлар таъминотчи корхонанинг банк ҳисобрақамига ўтказилади. Бунда, ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари таъминотчи корхона маблағлари ҳисобидан қопланади;

 

б) юридик шахслардан ундирилган йиғимларнинг:

...

(тўртинчи хатбоши) 50 фоизи – метрология хизматининг ҳисобрақамига ўтказилади (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш бўйича мурожаат қилинганда);

қолган маблағлар таъминотчи корхонанинг банк ҳисобрақамига ўтказилади.

 

 

15. Давлат хизматини кўрсатганлик учун:

жисмоний шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 35 фоизи;

юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

...

 

Чиқариб ташланмоқда

 

 

 

а) жисмоний шахслардан ундирилган йиғимларнинг:

...

(тўртинчи хатбоши) 15 фоизи – метрология хизматининг ҳисобрақамига ўтказилади (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш бўйича мурожаат қилинганда);

қолган маблағлар таъминотчи корхонанинг махсус банк ҳисобрақамига ўтказилади. Бунда, ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш таъминотчи корхона маблағлари ҳисобидан, янгисига алмаштириш талабгор маблағлари ҳисобидан қопланади;

б) юридик шахслардан ундирилган йиғимларнинг:

...

(тўртинчи хатбоши) 15 фоизи – метрология хизматининг ҳисобрақамига ўтказилади (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш бўйича мурожаат қилинганда);

қолган маблағлар таъминотчи корхонанинг махсус банк ҳисобрақамига ўтказилади.

 

Ҳозирги кунда ичимлик сув ва иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан маиший истеъмолчиларнинг ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун ўртача 43 000 сўм харажатни ташкил этмоқда. Шуни инобатга олган ҳолда, истеъмолчиларга ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш харажатларини сунъий ошириб юбормаслик мақсадида, йиғимлар суммаларининг фоиз улушига ташкилотлар кесмида ўзгартиришлар киртилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сон қарорига
3-илова
юридик ва жисмоний шахсларга Давлат хизматлари марказлари орқали ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.

Шу муносабат билан низомнинг 15-банд бешинчи хатбошини чиқариб ташлаш таклифи берилмоқда.

Ҳозирги кунда, ичимлик сув ва иссиқлик таъминоти корхоналарининг кредитор қарздорлиги 9 15,1 млрд. сўмни ташкил этади. Бунинг оқибатида корхонанинг асосий ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномалари қўйилган. Натижада ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш корхонанинг ҳисобидан амалга ошириш имконияти мавжуд эмас. Давлат хизматлари марказларидан келиб тушаётган маблағларни таъминотчи корхонада махсус хисоб рақамларда юритиш мақсадга мувофик.

20. Талабгор Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқланганидан сўнг 20 дақиқа ичида таъминотчи корхона ва Бюрога электрон шаклда юборилади (қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда, метрология хизматига ҳам юборилади). ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда таъминот ташкилотига ва Бюрога электрон шаклда юборилади (қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда, метрология хизматига ҳам юборилади).

20. Талабгор Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқланганидан сўнг 20 дақиқа ичида таъминотчи корхона ва Бюрога электрон шаклда юборилади (қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда, метрология хизматига ҳам юборилади). ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда таъминот ташкилотига электрон шаклда юборилади (қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда, метрология хизматига ҳам юборилади).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил

26 ноябрдаги ПФ-5883-сон фармон, 5-банд тўртинчи хатбоши билан 2020 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг кўрсатилаётган сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун тўловларнинг тўлиқлиги ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтириш бўйича функцияларини “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларга ўтказилганлиги муносабати билан Низомдан мажбурий ижро бюроси функциялари чиқариб ташланмоқда

21. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш таъминотчи корхона вакиллари томонидан ва Бюро вакиллари томонидан талабгор иштирокида амалга оширилади.

21. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш таъминотчи корхона вакиллари томонидан талабгор иштирокида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил

26 ноябрдаги ПФ-5883-сон фармон, 5-банд тўртинчи хатбоши билан 2020 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг кўрсатилаётган сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун тўловларнинг тўлиқлиги ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтириш бўйича функцияларини “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларга ўтказилганлиги муносабати билан Низомдан мажбурий ижро бюроси функциялари чиқариб ташланмоқда

22. Таъминотчи корхона ва Бюро ходимлари сўровнома келиб тушганидан сўнг 5 иш куни ичида талабгор билан келишиб, унинг иштирокида мазкур Регламентга 3-4-иловаларга мувофиқ шаклда тегишли далолатномани 3 нусхада тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олади. Далолатноманинг бир нусхаси талабгорда, иккинчи нусхаси таъминотчи корхона ходимида, учинчи нусхаси Бюро (иссиқлик таъминоти корхонасидан ташқари) ходимида қолдирилади.

Талабгор ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилганда, ҳисобга олиш ускунаси таъминотчи корхона томонидан далолатнома билан бирга метрология хизматига топширилади.

22. Таъминотчи корхона ходимлари сўровнома келиб тушганидан сўнг 5 иш куни ичида талабгор билан келишиб, унинг иштирокида мазкур Регламентга 3-4-иловаларга мувофиқ шаклда тегишли далолатномани 2 нусхада тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олади. Далолатноманинг бир нусхаси талабгорда, иккинчи нусхаси таъминотчи корхона ходимида, (иссиқлик таъминоти корхонасидан ташқари) ходимида қолдирилади.

Талабгор ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилганда, ҳисобга олиш ускунаси таъминотчи корхона томонидан далолатнома билан бирга метрология хизматига топширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил

26 ноябрдаги ПФ-5883-сон фармон, 5-банд тўртинчи хатбоши билан 2020 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг кўрсатилаётган сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун тўловларнинг тўлиқлиги ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтириш бўйича функцияларини “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларга ўтказилганлиги муносабати билан Низомдан мажбурий ижро бюроси функциялари чиқариб ташланмоқда

23. Талабгор ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, сўровномада кўрсатилган телефон рақами (электрон манзили, интернет ва ижтимоий тармоқ) орқали алоқага чиқиб сабабини аниқлайди ва бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи муҳри билан расмийлаштирилади ва мурожаат кўрмасдан қолдирилади.

Талабгор томонидан ҳисоблагич ўрнатиш учун жойнинг ҳозирланмаганлиги, ҳисоблагич ўрнатиш учун назорат винтели мавжуд эмаслиги таъминотчи корхона ва Бюро томонидан ушбу камчиликлар бартараф этилгунга қадар мурожаатни кўрмасдан қолдиришга асос бўлади.

Мурожаат кўрмасдан қолдирилганлиги ҳақида таъминотчи корхона ва Бюро масъул ходимлари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган хабарнома тузилиб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.

 

23. Талабгор ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, сўровномада кўрсатилган телефон рақами (электрон манзили, интернет ва ижтимоий тармоқ) орқали алоқага чиқиб сабабини аниқлайди ва бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи муҳри билан расмийлаштирилади ва мурожаат кўрмасдан қолдирилади.

Талабгор томонидан ҳисоблагич ечиш учун жойнинг ҳозирланмаганлиги, ҳисоблагич ечиш учун назорат винтели мавжуд эмаслиги таъминотчи корхона томонидан ушбу камчиликлар бартараф этилгунга қадар мурожаатни кўрмасдан қолдиришга асос бўлади.

 

Мурожаат кўрмасдан қолдирилганлиги ҳақида таъминотчи корхона масъул ходимлари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган хабарнома тузилиб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.

 

Лойиҳа матнига аниқлик киритиш мақсадида ўрнатиш деган сўз ечиш деган сўзи билан ўзгартириш таклифи берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил

26 ноябрдаги ПФ-5883-сон фармон, 5-банд тўртинчи хатбоши билан 2020 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг кўрсатилаётган сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун тўловларнинг тўлиқлиги ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтириш бўйича функцияларини “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларга ўтказилганлиги муносабати билан Низомдан мажбурий ижро бюроси функциялари чиқариб ташланмоқда

25. Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси ижобий бўлган тақдирда, ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқли деб топилади ва метрология хизмати томонидан ҳисобга олиш ускунасининг қиёслашдан ўтказилганлиги ҳақида сертификат расмийлаштирилади.

...

(тўртинчи хатбоши) Сертификат ёки хабарнома расмийлаштирилгандан сўнг 20 дақиқа ичида метрология хизмати масъул ходими уларни ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, таъминотчи корхона ва Бюрога, шунингдек, Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юборади.

25. Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси ижобий бўлган тақдирда, ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқли деб топилади ва метрология хизмати томонидан ҳисобга олиш ускунасининг қиёслашдан ўтказилганлиги ҳақида сертификат расмийлаштирилади.

...

(тўртинчи хатбоши) Сертификат ёки хабарнома расмийлаштирилгандан сўнг 20 дақиқа ичида метрология хизмати масъул ходими уларни ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, таъминотчи корхона, шунингдек, Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юборади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил

26 ноябрдаги ПФ-5883-сон фармон, 5-банд тўртинчи хатбоши билан 2020 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг кўрсатилаётган сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун тўловларнинг тўлиқлиги ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтириш бўйича функцияларини “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларга ўтказилганлиги муносабати билан Низомдан мажбурий ижро бюроси функциялари чиқариб ташланмоқда

27. Хабарнома олинган тақдирда таъминотчи корхона ҳисобга олиш ускунасини 3 иш кунида таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш чорасини кўради. Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини таъмирлаш ёки янгисига алмаштиришга доир сарф-харажатлар таъминотчи корхона томонидан қопланади.

27. Хабарнома олинган тақдирда таъминотчи корхона ҳисобга олиш ускунасини 3 иш кунида таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш чорасини кўради. Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини таъмирлаш таъминотчи корхона маблағлари ҳисобидан, янгисига алмаштиришга доир сарф-харажатлар эса талабгор томонидан қопланади.

Қарорнинг 27-бандида кўрсатилган харажатлар таркибига ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини таъмирлаш ёки янгисига алмаштиришга доир сарф-харажатлар инобатга олинмаганлиги ҳамда ҳисоблагичга ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш ва ундан тўғри фойдаланишда талабгорнинг (ҳисоблагич эгасининг) маъсулиятини ошириш мақсадида ҳисоблагични янгисига алмаштиришга доир сарф-харажатлар талабгор томонидан қопланиши мақсадга мувофиқ.

29. Таъминотчи корхона ва Бюро ходимлари ҳисобга олиш ускунаси қиёслашдан ўтказилгандан кейин 3 иш куни ичида талабгор билан келишилган вақтда талабгор иштирокида ўрнатилиб, уч нусхада ушбу Регламентга 5-6-иловаларга мувофиқ шаклдаги ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш тўғрисидаги далолатнома тузган ҳолда тамғаланади. Далолатноманинг бир нусхаси талабгорда қолдирилади.

Таъминотчи корхона ва Бюро томонидан хизмат кўрсатиш якунланганлиги ҳақида хабардор қилиш учун ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилганлиги ҳақидаги далолатнома тузилган кундан бошлаб 1 иш куни ичида Давлат хизматлари марказларига юборилади.

...

29. Таъминотчи корхона ходимлари ҳисобга олиш ускунаси қиёслашдан ўтказилгандан кейин 3 иш куни ичида талабгор билан келишилган вақтда талабгор иштирокида ўрнатилиб, икки нусхада ушбу Регламентга 5-6-иловаларга мувофиқ шаклдаги ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш тўғрисидаги далолатнома тузган ҳолда тамғаланади. Далолатноманинг бир нусхаси талабгорда қолдирилади.

Таъминотчи корхона томонидан хизмат кўрсатиш якунланганлиги ҳақида хабардор қилиш учун ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилганлиги ҳақидаги далолатнома тузилган кундан бошлаб 1 иш куни ичида Давлат хизматлари марказларига юборилади.

...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил

26 ноябрдаги ПФ-5883-сон фармон, 5-банд тўртинчи хатбоши билан 2020 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг кўрсатилаётган сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун тўловларнинг тўлиқлиги ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтириш бўйича функцияларини “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларга ўтказилганлиги муносабати билан Низомдан мажбурий ижро бюроси функциялари чиқариб ташланмоқда

30. Далолатнома таъминотчи корхона ва Бюро масъул ходимлари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.

30. Далолатнома таъминотчи корхона масъул ходимлари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил

26 ноябрдаги ПФ-5883-сон фармон, 5-банд тўртинчи хатбоши билан 2020 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг кўрсатилаётган сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун тўловларнинг тўлиқлиги ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтириш бўйича функцияларини “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларга ўтказилганлиги муносабати билан Низомдан мажбурий ижро бюроси функциялари чиқариб ташланмоқда

 

 

Ўзбекистон Республикаси

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш

вазирининг биринчи ўринбосари

 

 

С.Саифназаров

 

Umumiy takliflar: 0

285