ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
16128 Министерство инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан 24/03/2020 08/04/2020 0
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
“Махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини республика бюджетидан қоплаб бериш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш тўғрисида
ID-16128

Лойиҳа

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ

 

“Махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан
тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини республика бюджетидан қоплаб бериш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш тўғрисида

 

“Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 39 моддаси нормаларини амалда ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 39 моддасига мувофиқ тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси махсус иқтисодий зона иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қоплаб берилиши белгиланганлигини маълумот учун қабул қилинсин.

2. Махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини республика бюджетидан қоплаб бериш тартиби тўғрисида Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси махсус иқтисодий зона иштирокчилари томонидан тўланган кўшимча қиймати солиғини республика бюджетидан қоплаб бериш жараёнининг автоматлаштирилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров, С.У. Умурзаков ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Т.А.Ишметов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири

А. Арипов

Махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини республика бюджетидан қоплаб бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан ушбу Низом ва Солиқ кодекси билан белгиланган турдаги ишлаб чиқарилган маҳсулотлар реализация қилинганда тўланган қўшимча қиймат солиғини (кейинги ўринларда ҚҚС деб аталади) республика бюджетидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомнинг амал қилиши ҚҚС тўловчиси ҳисобланган махсус иқтисодий зоналар иштирокчиси мақомини олган юридик шахсларга (кейинги ўринларда солиқ тўловчи деб аталади) нисбатан татбиқ этилади.

3. Ушбу Низом махсус иқтисодий зона иштирокчиси мақоми бекор қилинган, махсус иқтисодий зоналар ҳудудида иштирокчи мақомисиз фаолият юритувчи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари билан белгиланган солиқ ва божхона тўловларидан имтиёз муддатлари тугаган юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан татбиқ этилмайди.

4. Солиқ тўловчиларга белгиланган турдаги ишлаб чиқарилган маҳсулотлар реализация қилинганда тўланган ҚҚСни республика бюджетидан қоплаб бериш имконияти давлат солиқ хизмати органлари томонидан берилади.

 

2-боб. Қўшилган қиймат солиғи суммасини республика бюджетидан қоплаб бериш тартиби ва амалга ошириш механизми

5. Солиқ тўловчилари томонидан тўланган ҚҚС суммасини республика бюджетидан қоплаб бериш ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

6. Тўланган ҚҚСни қоплаш, солиқ тўловчининг электрон солиқ хизматлари порталидаги шахсий кабинети орқали солиқ органларига ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган наъмунага мувофиқ солиқ суммасини қайтариш бўйича тақдим этиладиган ариза (кейинги ўринларда ариза деб юритилади) асосида амалга оширилади.

7. Ариза солиқ тўловчи рўйҳатга олинган жойдаги давлат солиқ органлари томонидан, йирик солиқ тўловчи ҳисобланган солиқ тўловчилар Ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси томонидан кўриб чиқилади.

 

3-боб. Қопланадиган солиқ суммасини аниқлаш тартиби

9. Солиқ тўловчиларга тўланган ҚҚС қоплаб берилиши махсус иқтисодий зона иштирокчилари томонидан қуйидагиларни ишлаб чиқаришда (хизмат кўрсатишда) татбиқ этилади:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилиб олиб киришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор ва баёнлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасанинг қарорлари билан солиқ ва божхона тўловларидан имтиёзларга эга ҳом-ашё, бутловчи қисмлар ва ускуналар (хизматлар);

Мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган маҳсулотлар Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатураси коди бўйича якуний маҳсулот товар позициясининг дастлабки тўртта белгилари мос келган маҳсулотлар (хизматлар).

10. Солиқ тўловчи томонидан тўланган ва қопланадиган ҚҚС суммасига мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган тайёр маҳсулотлар (хизматлар):

реализация қилинганда қўшимча қўшилган қиймат миқдоридан келиб чиқиб тўланган ҚҚС суммаси;

ишлаб чиқариш (хизматларни кўрсатиш) мақсадида солиқ тўловчи томонидан харид қилинган, шу жумладан чет давлатларидан импорт қилинган барча турдаги хом-ашё, бутловчи қисмлар, материаллар ва хизматлар учун тўланган ҚҚС суммаси киради.

11. Солиқ тўловчилар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларга (кўрсатилган хизматларга) нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилиб олиб киришда солиқ ва божхона тўловларидан имтиёзлар берилганлиги тўғрисида асос ҳужжатлар мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган шаклдаги аризада кўрсатиб ўтилади.

12. Солиқ тўловчилар томонидан ишлаб чиқарилган якуний маҳсулотлар (кўрсатилган хизматларга) Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатураси коди бўйича товар позициясининг дастлабки тўртта белгилари мос келганлиги тўғрисида хулоса зарур ҳолларда ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатураси бўйича товарнинг кодини аниқлаш борасидаги ваколатли орган томонидан берилади.

4-боб. Қопланиши учун аризада кўрсатилган солиқ суммаси асослантирилганлиги юзасидан камерал солиқ текширувини ўтказиш тартиби

13. Аризада кўрсатилган солиқ суммасининг асосланганлигини текшириш учун солиқ органи аризада қопланиши учун кўрсатилган солиқ суммасини асослантирилганлиги юзасидан камерал солиқ текширувини ўтказади.

Камерал солиқ текшируви давлат солиқ органининг текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруғисиз ўтказилади.

14. Камерал солиқ текшируви солиқ тўловчи томонидан ариза тақдим этилган кундан кейинги келувчи кундан бошланади.

Камерал солиқ текшируви ўтказиш муддати 5 иш кунидан ошмаслиги керак.

15. Камерал солиқ текширувини ўтказиш жараёнида солиқ органи зарур ҳужжатлар мавжудлигини ўрганиш юзасидан сайёр солиқ текширувини тайинлаш ҳамда учинчи шахслардан тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга.

16. Камерал солиқ текшируви якуни бўйича солиқ органи солиқ суммасини (тўлиқ ёки қисман) қоплаш ёки солиқ суммасини қоплашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

17. Солиқ суммасини қисман қоплаш ёки қоплашни рад этиш тўғрисида қарор, қоида тариқасида, солиқ суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда, ҳуқуқни суистеъмол қилиш белгилари, қалбаки ёки кўзбуямачилик учун битимлар тузилганлиги, солиқ базасини (яшириш) камайтириш фактлари ҳамда бошқа шунга ухшаш ҳолатлар аниқланганда қабул қилинади.

18. Давлат солиқ органи томонидан қабул қилинган қарор солиқ тўловчига унинг шахсий кабинети орқали, ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан 1 иш кунидан кечиктирмай юборилади.

Давлат солиқ органи томонидан солиқ суммасини қисман қоплаш ёки қоплашни рад этиш тўғрисида қарор солиқ тўловчига юборилганда, ради этиш учун асос ҳисобланган сабабларни аниқ ва батафсил ёритиб беради.

 

5-боб. Солиқ суммасини қоплаш тартиби

19. Солиқ суммасини (тўлиқ ёки қисман) қоплаш тўғрисида қарор қабул қилиш чоғида солиқ тўловчида солиқлар бўйича қарздорлик мавжуд бўлса, солиқ органи мустақил равишда 1 иш куни ичида қопланиши лозим бўлган солиқ суммасини ҳисобга олиш орқали солиқ қарздорлигини сўндиришни амалга оширади.

20. Қопланадиган солиқ суммасини ҳисобга олиш амалга оширилгандан сўнг, қолган солиқ суммаси давлат солиқ органининг солиқ суммасини қайтариш тўғрисидаги хулосасига асосан солиқ тўловчининг банкдаги ҳисоб рақамига қайтарилади.

Солиқ суммасини қайтариш тўғрисидаги хулоса 1 иш куни ичида солиқ органи томонидан расмийлаштирилади ва расмийлаштирилган кундан эътиборан 1 иш куни ичида электрон шаклда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги 2 иш куни ичида солиқ органининг солиқ суммасини қайтариш тўғрисида хулосасини ижро қилади.

21. Агар қопланадиган солиқ суммасини солиқ тўловчига қайтариш мазкур Низомнинг 20-бандида белгиланган муддат бузилган ҳолда амалга оширилса, белгиланган муддатда қопланмаган сумма учун солиқ тўловчига қайтариш муддати бузилган ҳар бир календарь кун учун фоизлар ҳисобланади.

Ҳисобланган фоизлар тегишли бюджет маблағлари ҳисобидан тўланади.

Фоиз ставкаси қайтариш муддати бузилган кунларда амал қилган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг этиб қабул қилинади.

22. Тўланган солиқ суммасини қоплаш ҳамда ҳисобланган пеня (фоизларни) қайтариш миллий валютада амалга оширилади.

23. Тўланган солиқ суммасини қоплаш тўғрисидаги ариза, агар солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, кўрсатилган сумма тўланган кундан эътиборан 3 йил ичида берилиши мумкин.

 

6-боб. Якунловчи қоидалар

24. Солиқ тўловчи ва давлат солиқ органлари ўртасида тўланган ҚҚС қоплаб бериш бўйича низолар томонлараро келишув ёки суд орқали ҳал қилинади.

25. Солиқ тўловчилар ушбу Низом талабларига риоя қилиниши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

 

 

 

Махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини республика бюджетидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги

Низомга 1-илова

 

Махсус иқтисодий зона иштирокчилари томонидан тўланган қўшимча қиймат солиғи суммасини республика бюджетидан қоплаб бериш
СХЕМАСИ

 

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Муддатлар

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

МИЗ иштирокчиси

 

Қўшилган қиймат солиғи суммасини қоплаш бўйича ариза тақдим этади

 

Реал вақт режимида

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

Солиқ органи

 

Солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ариза кўриб чиқилади

 

5 иш кунида

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Солиқ органи

 

Солиқ органи томонидан қабул қилинган қарор солиқ тўловчига унинг шахсий кабинети орқали хабар қилинади

 

1 иш кунида

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

Солиқ органи

 

Солиқ тўловчисининг олдинги солиқлари бўйича қарздорлик мавжуд бўлса, қопланиши лозим бўлган солиқ суммасини ҳисобга олиш орқали солиқ қарздорлигини сўндиришни амалга оширади

 

1 иш кунида

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

Солиқ органи

 

Солиқ суммасини қайтариш тўғрисидаги хулоса расмийлаштирилади

 

1 иш кунида

 

 

 

 

 

 

 

6-босқич

 

Солиқ органи

 

Солиқ суммасини қайтариш тўғрисидаги хулоса Ғазначиликга юборилади

 

1 иш кунида

 

 

 

 

 

 

 

7-босқич

 

Молия вазирлиги Ғазначилиги

 

Солиқ органининг солиқ суммасини қайтариш тўғрисидаги хулосасини ижро қилади

 

2 иш кунида

 

Махсус иқтисодий зона иштирокчиси томонидан тўланган қўшимча қиймат солиқ суммасини қоплаш бўйича ариза тақдим этилгандан сўнг ўн бир (11) иш кунида қоплаб берилади.

 

 

 

 

Махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини республика бюджетидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги

Низомга 2-илова

 

Махсус иқтисодий зона иштирокчилари томонидан тўланган
қўшимча қиймат солиғи суммасини республика бюджетидан
қоплаб бериш тўғрисида
АРИЗА

Корхона номи _________________________________________________

(Солиқ тўловчининг тўлиқ номи)

 

манзил бўйича жойлашган _______________________________________

(почта индекси, шаҳар (туман, қишлоқ), кўча номи ва уй (квартира) рақами)

___________________________________________________________________________________________________________ амалга оширувчи

(асосий фаолият (ихтисослик) тури)

Корхонанинг банк ҳисобварағига ____________ давр учун _________сўм

ҚҚС бўйича суммасини қайтариб бериш бўйича материалларни қўриб беришингизни сўрайди.

 

Материаллар

 

 

 

варақда тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тузилган ва уларнинг иловалари

 

 

 

варақда

 

Ўлчов бирлиги

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Аризани тақдим қилиш муддати (кун/ой/йил)

_____________________________________________ га тақдим этилади.

 

Корхона томонидан ишлаб чиқариладиган ____________ ТИФ ТН кодли якуни маҳсулот ________________________________________________ _____________________________________________________________ ҳужжатга асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда солиқ ва божхона тўловларидан озод этилган.

 

Солиқ тўловчи тўғрисида маълумот:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1. ЭИЗ гувоҳномаси рақами ва санаси (кун/ой/йил)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2. СТИР (ИНН)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Телефон: код рақам

Корхона раҳбари                               имзо                                       Ф.И.Ш

 

 

 

 

Махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини республика бюджетидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги

Низомга 3-илова

 

Махсус иқтисодий зона иштирокчилари томонидан тўланган
қўшимча қиймат солиғи суммасини республика бюджетидан қоплаб бериладиган ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) йўналишлари
РЎЙХАТИ

 

Т/р

Иқтисодиёт йўналиши

ТИФ ТН коди

Машинасозлик ва металлни қайта ишлаш йўналиши

  1.  

Робот техникаси ва саноат роботларини ишлаб чиқариш

8479

  1.  

Автомобиль ва электромобиллар ишлаб чиқариш

8701, 8702, 8703, 8704, 8705, 8709

  1.  

Автомобиль компонентларини ишлаб чиқариш - агрегатлар (электрон тарзда бошқариладиган двигателлар, гибрид машиналар учун двигателлар, ёнилғи қуйиш тизимлари, автомобилларнинг чиқинди газини тозалаш тизимлари, двигателлар ва электромобилларни бошқариш учун мосламалар)

8407, 8413, 8708, 8421, 8501, 8511, 8537

  1.  

Электрон ва электрлашган қурилмалар ва компонентлар, шу жумладан, электрон тарзда бошқариладиган блоклар, қайта қувватланувчи автомобиль аккумуляторлари учун тезкор зарядловчи қурилмалар, чиқиндиларни камайтириш тизимлари ва борт диагностика тизимларини ишлаб чиқариш

8504. 8507, 8537, 8543, 9030, 9031

  1.  

Қишлоқ хўжалиги техникаси ва ускуналари, шу жумладан, зараркунандаларга қарши автомат бошқариладиган машиналар ва уларнинг компонентлари, компьютерлар, сенсорлар ва уларнинг компонентларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш учун ускуналар ишлаб чиқариш

8432, 8433, 8434, 8802, 8484, 8482, 8435, 8436

  1.  

Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган компютерлар, сенсорлар, стерилизация воситалари (ултрабинафша лампалар, қум фильтрлари, озон стерилизаторлар) ёрдамида автоматик равишда озуқа моддалари ва намликни таъминлайдиган технологиялар билан жиҳозланган қишлоқ хўжалиги экинларининг ўсаётган ҳолатини ўлчаш учун сенсорлар ишлаб чиқариш

8413, 8414, 8424, 8479, 8539, 9025, 9026, 9027, 9031, 9032

  1.  

Қурилиш, йўл ва коммунал транспортлар, машина ва ускуналар ишлаб чиқариш

8426, 8427, 8429, 8430, 8479 10, 8705

  1.  

Гидравлик ва пневматик ускуналар ишлаб чиқариш

8412, 8413, 8414, 8481

  1.  

Юқори сифатли двигателлар (шу жумладан саноат соҳаси учун) ва асосий компонентларини ишлаб чиқариш

8407, 8407, 8501, 8502

  1.  

Йўналтирувчи ўзак (приводная ось), тишлар ва узатиш коробкаси (коробка передачь), юқори сифатли редукторлар, юқори частотали шпинделлар, йўналтирувчилар, датчиклар, юқори аниқликдаги гидропневматик компонентлар ишлаб чиқариш

8412, 8483, 8501

  1.  

Технологик жараёнларни бошқариш ва саноат жараёнларини автоматик бошқариш учун ускуналар ишлаб чиқариш

8537, 9032

  1.  

Металлургия соҳаси учун, шу жумладан, металлга ишлов бериш, металлни кесиш ва пардозлаш машина ва ускуналари ишлаб чиқариш

8455-8463

  1.  

Металл қуйиш ва металлургия соҳаси учун машиналар ишлаб чиқариш

8454

  1.  

Юқори даражаларда кесиш ускуналарини ишлаб чиқариш

8201, 8202, 8203, 8207, 8467

  1.  

Қуйма ва аниқ қолиплар ишлаб чиқариш юқори сифатли технологиясини жорий этиш

8207, 8480

  1.  

Темир йўл локомотивлари, электровозлар, ҳаракат таркиби ва уларнинг компонентларини ишлаб чиқариш

8601, 8602

  1.  

Тез юрар поездларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш учун асбоб-ускуналар, синов ускуналари, кузатув ускуналари ва уларнинг компонентларини ишлаб чиқариш

8608, 9024, 9030, 9031

  1.  

Дастгоҳ ва инструментлар, кранлар, юклаш ва тушириш ускуналарини ишлаб чиқариш

8426, 8427, 8428 (84 гуруҳ)

  1.  

Электрокимёвий машиналар, лазер генераторлари ва уларнинг таркибий қисмлари, лазер ускуналари (лазерли кесиш, пайвандлаш, бурғулаш, маркалаш), лазер билан жиҳозланган ўлчаш асбоблари ишлаб чиқариш

8456, 8515

  1.  

Тўқимачилик ва чарм-пойабзал ускуналари, уларнинг қисмлари ва эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш

8445-8449, 8451-8453

  1.  

Қоғоз ва картон ишлаб чиқариш учун ускуналар ишлаб чиқариш

8419, 8439

  1.  

Босма машиналарни ишлаб чиқариш

8443

  1.  

Қоғоз ва картон ишлаб чиқариш учун ускуналар ишлаб чиқариш

8477

  1.  

Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш учун машина ва ускуналар ишлаб чиқариш

8419, 8422, 8438, 8509, 8516

  1.  

Пластмасса ва каучукни қайта ишлаш учун ускуналар ишлаб чиқариш

8477

  1.  

Электроферроли қотишмалар ва саноат ускуналарини ишлаб чиқариш

7318

  1.  

Ҳавони музлатиш системасини ишлаб чиқариш

8415

  1.  

Насос ва компрессорларни ишлаб чиқариш (суюқ, газ ва вакуумли)

8413, 8414

  1.  

Суюқ филтрлар ва тозалагичларни ишлаб чиқариш

8421

  1.  

Паст шовқинли иссиқлик алмашинувчилари ишлаб чиқариш

8419 50 000 0

  1.  

Электрсиз пишириш ва иситиш мосламаларини ишлаб чиқариш

7321, 8419

  1.  

Фармацевтика саноати учун ускуналар, уларнинг қисмлари ва эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш

8422, 8479

  1.  

Чизиқли, паст шовқинли, юқори тезликда ишлайдиган лифтлар, эскалаторлар ва уларнинг таркибий қисмлари, уларни бошқарув тизими ва асосий таркибий қисмларни ишлаб чиқариш

8428 10, 8428 40 000 0,  8431 31 000 0, 8425

  1.  

Магнитли, ўта ўтказувчан, диэлектрик ва иссиқликка бардошли металл материаллари ишлаб чиқариш

8505

  1.  

Қуйма ва прокат, қайта ишлаш, чоксиз қувурлар ишлаб чиқариш, узлуксиз иссиқ прокат ишлаб чиқариш бўйича янги технологиялардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқаришни ташкил этиш

7304

  1.  

Иссиқхоналар учун металл конструкциялари ишлаб чиқариш

7308, 7610, 9406

  1.  

Подшипниклар ишлаб чиқариш

8482, 8483

Электротехника саноати

  1.  

Масофадан бошқариладиган аппаратлар ва дронлар ишлаб чиқариш

8802

  1.  

Маълумотларни сақлаш мосламалари, юқори тезликдаги тасвир сканерлари, сенсорли экранлар, нутқ аниқловчилар, белгилар ва тасвирларни таниб олувчи воситалар, симли ва симсиз маълумотларни узатиш технологиялари ва асосий уларнинг компонентларини ишлаб чиқариш

8471, 8443, 8528, 8517

  1.  

Сунъий йўлдош (спутник) тизимлари, масофавий терминаллар ва уларнинг асосий таркибий қисмлари учун синов ва ўлчаш ускуналари, рақамли эшиттириш тизимлари, терминал ускуналари, сунъий йўлдош (спутник) мултимедиа тизимлари, стационар ва мобил алоқанинг ултра юқори частотали тизимлари ва уларнинг асосий таркибий қисмлари, кенг полосали ақлли антенналар технологияси, 3D-телевидиние учун ускуналар ишлаб чиқариш технологияси

8526, 8802, 9024, 9030, 9031, 8517, 8471, 8525, 8528

  1.  

Яримўтказгич приборлари (диодлар,транзисторлар, интеграл микросхемалар), яримўтказгич материаллари ва уларнинг таркибий қисмларини ишлаб чиқариш, бошқариш ва таҳлил қилиш учун ускуналарни ишлаб чиқариш

8541, 8542, 8534, 8486

  1.  

Синов, ўлчаш ва тортиш асбоблари, бутловчи буюмлар ва жиҳозларни ишлаб чиқариш

9024, 9030, 9031

  1.  

Юқори даражада ўтказувчанлик мосламаларини ишлаб чиқариш (юқори даражада ўтказувчан генераторлар, трансформаторлар, кабеллар ва электр оқим чекловлари), терирга ишлов бериш ускуналари (арматура печлари, янги материалларни қайта ишлаш учун электр печлар, юқори частотали индуксион печлар, микротўлқинли фен, ултрасоник қурилмалар);

8501, 8504, 8544, 8535, 8514, 8419, 8456, 8486, 8515

  1.  

Ёруғлик лампалари (шу жумладан СКД мониторлар) учун ёруғлик чиқарадиган диодлар, ЛCД дисплейлар учун орқа ёритгичлар, металл лампалар, паст ва юқори босимли натрий лампалар, галоген лампалар ва оптик ксенон лампалар, автоматик ёритишни бошқариш тизимлари, компьютер консоллари ва плазма ёритгичларини ишлаб чиқариш;

8539, 8537, 9405, 8541

  1.  

Юқори самарали яримўтказгичли сенсорлар (босим, тезлаштириш, оқим тезлиги, ҳарорат, газ ва элементлар), нурлантирувчи, ионли ва биосенсорли сенсорлар ишлаб чиқариш

9025, 9026, 9027, 9030, 9031

  1.  

Нанотехнология, нано-қайта ишлаш технологиялари, нанопроцесслардан олинган таркибий қисмлар ва уларга тегишли бўлган асосий қисмларни ишлаб чиқариш, нано-ишлов бериш учун дизайн ва технологияларни жорий қилиш, нано-шаклли ва қолиплаш технологияси, наноэлементлардан фойдаланиш технологияси;

8471, 8517, 8479, 8543, 9018

  1.  

Юқори зичликга эга реле ва кварц генераторларининг қисмларини ишлаб чиқариш

8536, 8541,  8543

  1.  

Камералар, проекторлар, бошқа оптик асбобларнинг тегишли ускуналари (катталаштириш учун дурбин ва юқори аниқликдаги микроскоплар)

8525, 8528, 9005, 9011, 9012

  1.  

Юқори технологик оптик материалларни ишлаб чиқари

9001, 9002

  1.  

Микропроцессор, электрон нурлар, лазерлар ва ионлар, молекуляр нур ва атом нурларини қайта ишлаш технологиялари ва 3Д микроструктураси, микропроцессор элементларини (микросенсорлар, маълумот қурилмалари, симсиз/оптик алоқа, биочип ва бошқа маҳсулотлар) ишлаб чиқариш учун ускуналар ва ускуналар ишлаб чиқариш

8543, 8540, 8543, 9031, 8517

  1.  

Оптик толали кабель ишлаб чиқариш

8544

  1.  

Саноат совуткич ва вентиляция ускуналари ишлаб чиқариш

8418, 8414

  1.  

Юқори ҳароратли керамик фильтрлаш технологияси билан жиҳозланган чанг йиғувчи тизимлар, десулфуризация тизимлари учун катализаторлар, десулфуризация тизимларидан чиқинди газлар учун катализаторлар ва ҳавони тозалаш тизимларини ишлаб чиқариш;

8421

  1.  

Сувнинг сифати ва миқдорини назорат қилиш учун асбоб-ускуналар ва технологиялар ишлаб чиқариш, автоматик сув олиш мосламалари, тиббий мақсадлар учун водород ионлари концентрациясини тартибга солувчи воситалар, биологик ёки физик-кимёвий усуллардан фойдаланган ҳолда ер ости сувларини тозалаш технологияси, сув оқимини аниқлаш ускуналари ва технологиялари, оқава сувларни тозалаш ва оқава тармоғларини тозалашнинг юқори технологияли физик-кимёвий технологияларини ишлаб чиқариш

8537, 8481, 9032, 9018, 9027

Нефть ва газ саноати

  1.  

Геофизик тадқиқотлар ва қудуқларни кесиш учун асбоб-ускуналар, шунингдек бурғулаш ускуналари, бутловчи қисмлар ва кўчма лабораториялар ишлаб чиқариш

7304, 8429, 8430, 8431, 8479, 8705, 9015, 9027, 9031

Энергетика саноати

  1.  

Муқобил энергия манбалари (қуёш ва шамол) асосида замонавий энергия ишлаб чиқариш (электр станциялари) қуриш

8501, 8502, 8504, 8507

  1.  

Электродвигителлар, генераторлар ва электр тақсимотини бошқариш ускуналарини ишлаб чиқариш

8501, 8502, 8504,  8535, 8536, 8537, 8538, 9030

  1.  

Муқобил энергия технологиялари ва жиҳозларидан, ёқилғи ишлаб чиқариш ускуналари ишлаб чиқариш

8419, 8479, 8501, 8502, 9027

  1.  

Электр энергиясини узатиш, тақсимлаш ва сақлаш технологиялари ишлаб чиқариш

2716, 8504, 8507, 8535, 8536, 8537, 8546, 9028

  1.  

Энергия тежаш ускуналари ишлаб чиқариш

8501, 8502, 8504,  8536, 8537, 8539, 8543, 9030

Кимё, нефть-кимё ва биокимё саноати

  1.  

Мураккаб минерал ўғитлар, шунингдек янги турдаги ўғитларни ишлаб чиқариш

3101-3105

  1.  

Илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда кимёвий маҳсулотлар аралашмалари, кимёвий маҳсулотлар учун ҳом-ашё ва материаллар ишлаб чиқариш

3824; 3402; 2801-3826

  1.  

Синтетик каучук ва сунъий толалар ишлаб чиқариш

4001-4017; 5504; 5507 5516,
6001-6006;

  1.  

Маиший кимёвий моддалар, тозалаш ва полировкалаш препаратлари, косметика (шу жумладан, косметика маҳсулотлари учун хомашё ва оралиқ маҳсулотлар) ишлаб чиқариш

3401-3407; 3824

  1.  

Синтетик қатронлар ва бошқа пластмассалар - полимер композитлари, полимер мембраналари, биомедикал полимерлар, ахборот соҳаси учун полимерлар, электроактив полимерлар, юқори функционал полимерлар, кўп компонентли полимерлар, муҳандислик пластмассалари, экологик тоза полимерлар, силикон полимерлар, махсус каучук материаллар, полимерларни янги куринишда қайта ишлаш технологиясидан ишлаб чиқариш

3910-3926; 3824

  1.  

Оптик ва саноат керамикаларини ишлаб чиқариш

6801 - 6815; 6901 – 6914

 

 

  1.  

Углерод материаллар ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш

6801-6815; 6901-6914

  1.  

Фармацевтика ва диагностика реагентлари учун моддалар ишлаб чиқариш

3001-3006; 3822; 3824

  1.  

Биофармацевтика маҳсулотлари билан боғлиқ технологиялардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқаришни ташкил этиш

3001-3002; 3824

  1.  

Ноорганик пигментлар (юқори консентрацияланган органик пигментлар ва юқори самарали анорганик пигментлар), бўёқлар (мураккаб функционал реактив бўёқлар) ишлаб чиқариш

3201 – 3215

  1.  

Саноат газини ишлаб чиқариш (юқори даражали тоза газлар)

2701-2716; 2804

  1.  

Фотокимёвий ва фотосенситив материаллар ишлаб чиқариш

3701 - 3707

  1.  

Хушбўй мойлар ва улар билан боғлиқ маҳсулотлар, асосий нефт кимёси ва органик кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш

3301; 3302; 3824

  1.  

Ноорганик кимёвий моддалар ишлаб чиқариш

2801 – 2853

  1.  

Сирт фаол моддалар ишлаб чиқариш (тўқимачилик, косметика ва озиқ-овқат саноати учун);

3402; 3809; 3302–3307

  1.  

Биологик соҳаларда юқори технологияларидан фойдаланган ҳолда сунъий ферментлар, биоэлектроника (биосенсорлар ва биогипс), микробиал пестицидлар, зарарсиз биопестицидлар ишлаб чиқариш

3501 - 3507; 3808

  1.  

Биологик қишлоқ хўжалиги кимёвий моддалари ва биологик назорат маҳсулотлари (пестицидлар ва бошқа агрокимёвий маҳсулотлар), ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш

3808

Кончилик ва карьер ишлари

  1.  

Темир рудаларини қазиб олиб, қайта ишлаш

2601

  1.  

Кўмир тайёрлаш

2701, 3802

  1.  

Кўмир брикетларини ишлаб чиқариш

4402

  1.  

Сланец нефтларини (горючие сланцы) чуқур қайта ишлаш

2514

  1.  

Тоғ-кон саноати ва ер ости конлари учун асбоб-ускуналар ва техникаларни ишлаб чиқариш

8425, 8426, 8427, 8428, 8429 , 8430, 8601,8602, 8606, 8701, 8704, 8709

  1.  

Графит электродларини ишлаб чиқариш

8545

Енгил саноат

  1.  

Табиий (пахта, ипак, жун, зиғир) ва синтетик толалардан, масалан вискоз, полиестер, акрил ва бошқалардан фойдаланган ҳолда тайёр жун, зиғир ва аралаш матоларни ишлаб чиқариш

5112, 5113, 5007, 5208, 5209, 5210, 5211, 5212,  5309, 5310, 5311, 5407, 5408, 5512, 5513, 5514, 5516, 5515

  1.  

Ипакдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш

6203, 6204, 6205, 6206, 6213, 6214, 6215

  1.  

Табиий толаларни қайта ишлаш (кашемир ва бошқалар)

5101, 5106, 5107, 5108, 5109

  1.  

Юқори қувватли толалар (полиестр, полиакрилитритр, полиэтилен, полипропилен), махсус функционал толалар (полиамид, нано-толалар ва нанокомпозит толалар), кўп функцияли толалар ишлаб чиқариш

5405, 5403, 5405, 5406, 5503, 5504, 5506, 5507

  1.  

Юқори сифатли тўқув бўлмаган материаллар ишлаб чиқариш

5603

  1.  

Тўқимачилик саноати учун замонавий пардозлаш ишлаб чиқариш (технология) (оловга бардошли композит тўқимачилик маҳсулотлари технологияси, инкжет технологияси, бинони энергия тежаш технологиялари)

8443, 8444, 8445, 8446, 8447, 8448, 8449, 8450, 8451, 8452

  1.  

Таниқли брендларнинг тайёр тикувчилик, трикотаж, пайпоқ ва тўқимачилик буюмлари ишлаб чиқариш

6101, 6102, 6103, 6104, 6105, 6106, 6107, 6108, 6109, 6110, 6111, 6112, 6113, 6114, 6115, 6116, 6117, 6201, 6202, 6203, 6204, 6205, 6206, 6207, 6208, 6209, 6210, 6211, 6212, 6213, 6214, 6215, 6216, 6217, 6311, 6301, 6302, 6303, 6304, 6307

  1.  

Тайёр чарм ва пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш

4202, 4203, 4205, 6401, 6102, 6203, 6204, 6205, 6206

  1.  

Чарм-атторлик буюмлари, шунингдек уларни қайта ишлаш учун кимёвий таркибий қисмлар ишлаб чиқариш

4101, 4102, 4103, 4104,

4105, 4106, 4107, 4112,

 4113, 4114, 4115, 3809,

3812, 3815, 3824, 3201, 3202

  1.  

Чарм ва мўйнали кийимлар ишлаб чиқариш

4304, 4303

  1.  

Болалар ўйинчоқлари ишлаб чиқариш

9503

  1.  

Заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш

7113, 7114, 7115, 7116, 7117

  1.  

Спорт анжомлари ишлаб чиқариш

4203, 6211, 6403, 9506

Қурилиш саноати

  1.  

Оғир бетон, юқори кучли енгил, толали, ва полимер бетонлар, шаффоф овоз ўтказмайдиган деворларни технологиясидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқаришни ташкил этиш

8474

  1.  

Девор қоғози, сопол буюмлар ва безак буюмларни ишлаб чиқариш

4814, 8441, 8439, 6907, 6910, 6912, 6913, 6914

  1.  

Органик/ноорганик композит изоляцион материаллар ишлаб чиқариш

6806, 7019

  1.  

Печларда ишлатиладиган экологик тоза рефрактер материаллар ишлаб чиқариш

6909, 6903

  1.  

Иссиқхоналар учун кўп қатламли плёнкалар ва пластмассадан эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш

3921, 8477, 3917, 9406

  1.  

Томчилатиб суғориш тизимлари ва суғориш учун махсус қувурлар ишлаб чиқариш;

3917, 8424

  1.  

Шиша, сопол ва чинни буюмлар ишлаб чиқариш

7002, 7003, 7004, 7005, 7006, 7007, 7008, 7009, 7010, 7011, 7013, 7014, 7015, 6907,

6909, 6910, 6912, 6913, 6914, 6911

  1.  

Замонавий энергия тежайдиган ва янги турдаги қурилиш материалларини ишлаб чиқариш

2509, 6809, 4410, 4411, 3917, 6902, 6903, 6810, 6802, 2530, 2520, 3214, 3816, 3824, 6806, 6815

Кишлоқ хўжалик саноати

  1.  

Чорвачилик, паррандачилик учун биоаддитларни ишлаб чиқариш

2309, 2936, 3002140000, 3002905000

Тиббиёт ва фармацевтика саноати, шунингдек, ветеринария учун дори-дармонларни ишлаб чиқариш

  1.  

Тиббий (нурлантирувчи, электромедикал ва электротерапевтик) ускуналар ва қурилмаларни ишлаб чиқариш

9018, 9019, 9020, 9021, 9022

  1.  

Тиббий ва стоматологик асбобларни ва аксессуарларни ишлаб чиқариш

9018

  1.  

Доривор ўсимликларни ўстириш

1211; 1302

  1.  

Вакциналар, дорилар ва моддалар ишлаб чиқариш

2801-3006

  1.  

Ветеринария тиббиёти учун дори-дармон ишлаб чиқариш

3004; 3808

  1.  

Ҳудудларда замонавий кўп тармоқли клиникалар ва диагностика марказларини яратиш.

9018; 9019; 9020; 9021; 9022; 9402

Озиқ-овқат саноати

  1.  

Болалар овқатлари ва парҳез озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш

1901, 2106, 2104

  1.  

Балиқ консерваларини қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш

1604

  1.  

Шоколад ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш

1704, 1806

  1.  

Агрологик комплексларни қуриш

7308, 7610, 8418, 8419, 9406

  1.  

Озиқ-овқат саноати учун қадоқлаш маҳсулотлар ва материаллар ишлаб чиқариш

3923, 4819, 7010, 7612

Туризм

  1.  

Туристик инфратузилма, замонавий меҳмонхоналар, тематик парклар, спорт мажмуалари қурилиши

9504, 9505, 9506, 9508, 9406

Ахборот технологиялари

  1.  

Таянч станцияларни, асосий тармоқ ускуналарини ва тармоқ синов ускуналарини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш

8517, 9030

  1.  

Алоқа ускуналарини ишлаб чиқариш

8517

Umumiy takliflar

105