Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
16105 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 24/03/2020 08/04/2020 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-16105

 

 

ЛОЙИХА

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул
муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги
йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ҳамда “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:

1.-Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил
24 февралдаги 7/14-сон қарори (рўйхат рақами 3003, 2018 йил 1 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 18-сон, 372-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банк раиси

 

 

М.Б. Нурмуратов

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил ___________даги

__/__ -сонли қарорига

ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. 3-банднинг тўртинчи хатбошисидан “ҳамда банклар” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

2. 3-бобнинг номидаги “БАНК” деган сўз “БОШ БОШҚАРМАЛАР ҲККМ АЙЛАНМА” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“10. Бош бошқармалар ҲККМ айланма кассаларига нақд пуллар қолдиқлари бўйича лимитлар белгиланиши шарт.”.

4. 11-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

5. 12-банддан “ва нақд пуллар захира жамғармаларига” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

6. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“13. Бош бошқармалар ҲККМ айланма кассасидаги лимитдан ортиқча пуллар нақд пуллар захира фондига шу куни ўтказилиши шарт.”.

7. 14-16-бандлардаги “Банк кассаларидаги” деган сўзлар “Бош бошқармалар ҲККМ айланма кассаларидаги” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8. 48-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

9. 49-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“49. Банкларнинг 10101 – “Айланма кассадаги нақд пуллар” ва 10111 – “Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар” ҳисобварағидаги қолдиқлардан келиб чиққан ҳолда тегишли (Марказий банк ёки инкассация хизматига эга бўлган тижорат банкнинг) фармойишга асосан эҳтиёжидан ортиқча нақд пуллар ҲККМга ёки нақд пул сўраб буюртма берган банкларга жўнатилади.”.

10. 50-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“50. Банклардан нақд пулларни Бош бошқармалар ҲККМ айланма кассасига олиб келиш ёки бошқа банкларга етказиб бериш тегишли (Марказий банк ёки инкассация хизматига эга бўлган тижорат банкнинг) фармойишларга асосан инкассация хизмати томонидан амалга оширилади.”.

 

 

 

 

 

 

Umumiy takliflar: 0

450