Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
16094 O’zbekiston Respublikasi Davlat geologiya va mineral resurslar qo'mitasi 19/03/2020 03/04/2020 0
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Qarori
Ўзбекистон Республикаси Президентинииг “Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 1 мартдаги ПҚ–3578-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида
ID-16094

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентинииг “Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 1 мартдаги ПҚ–3578-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг Китоб Давлат геология қўриқхонаси давлат муассасаси худудидаги ноёб табиат ёдгорликлари ҳамда ҳалқаро эътирофга эга “Зинзильбан” геологик кесмасини муҳофаза қилиш, шунингдек, худуднинг геотуризм ва иқтисодий салоҳиятини ошириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 1 мартдаги
ПҚ–3578-сон қарори 4-иловасидаги “Китоб Давлат геология қўрқхонаси” сўзлари “Китоб геология миллий табиат боғи” сўзларига алмаштирилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир хафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тасарруфидаги “Китоб давлат геология қўриқхонаси” давлат муассасаси негизида “Китоб геология миллий табиат боғи” давлат муассасасини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарори қабул қилсин.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси
             Президенти                                                                        Ш. Мирзиёев

 

Umumiy takliflar: 0

182