ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
1607 Министерство водного хозяйства Республики Узбекистан 26/12/2018 11/01/2019 0

Muhokama yakunlandi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 29 ноябрдаги ПҚ-4039-сонли қарори)
ID-1607

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш, катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини таъминлаш ва назоратини олиб боришни таъминлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-3358-сон Фармонига илованинг VI боб 3-бандидаги “Фавқулодда вазиятлар” деган сўзлари “Сув хўжалиги” деган сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида:

а) 1-банд еттинчи хатбошидан “Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси, шунингдек,” деган сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 2-банднинг:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошидан “Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси,” деган сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 5-банднинг:

иккинчи хатбошидан “гидротехника иншоотларининг барқарор ишлаши,” деган сўзлари чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбошидан “гидротехник иншоотлар” деган сўзлари чиқариб ташлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 февралдаги “Тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 585 – сонли қарорининг рус тили матнидаги 1-иловасининг 14-банди биринчи хатбошисидаги “по чрезвычайным ситуациям” деган сўзлари “водного хозяйства” деган сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3003-сонли қарори рус тили матнидаги 1-иловасининг йигирма иккинчи хатбошисидаги “ТИИИМСХ” деган сўзлари “Министерстве водного хозяйства Республики Узбекистан” деган сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 2007 йил 31 октябрдаги ПҚ-718-сонли қарори 2-иловаси ўн саккизинчи хатбошидаги “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” деган сўзлари “Сув хўжалиги вазирлиги” деган сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018-2019 йилларда ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури тўғрисида”ги 2017 йил 27 ноябрдаги ПҚ-3405-сонли қарори 1-иловаси 1, 3, 4, 5-позицияларининг “Ответственные исполнители” графасидаги “Ташкентском институте ирригации и механизации сельского хозяйства” деган сўзлари “Министерстве водного хозяйства Республики Узбекистан” сўзларига алмаштирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сонли қарори 5д-иловаси матнини иккинчи хатбошидаги “Қуаришжарма” деган сўз “Қуанишжарма” деган сўзга алмаштирилсин.

Umumiy takliflar

246