Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
16034 O'zbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi 15/05/2020 30/05/2020 3
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Илмий даражали кадрларни тайёрлашнинг самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлари тўғрисида
ID-16034

 

Ўзбекистон Республикасининг “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги ЎРҚ-576-сон Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2020 йил 2 мартдаги ПФ–5953-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек илмий даражали кадрлар тайёрлаш, илм-фан тизимини жаҳон стандартларига мослаштириш ва мазкур тизимга рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали тизимни янада такомиллаштириш, шаффофлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Илмий даражали кадрлар тайёрлаш тизимида 2020 йил учун қабул квоталари бўйича буюртмаларни шакллантириш, ҳужжатларни топшириш ва рўйхатга олиш жараёнлари рақамлаштирилгани ва phd.mininnovation.uz сайти орқали амалга оширилгани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва тасарруфида илмий даражали кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи ташкилотларга эга вазирлик ва идоралар (кейинги ўринларда – вазирлик ва идоралар) билан биргаликда Илмий даражали кадрларни тайёрлашни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими (кейинги ўринларда – Ягона электрон тизим) жорий қилинишини таъминласин.

3. Қуйидагилар 2020 йилдан бошлаб Ягона электрон тизим орқали амалга оширилиши белгилансин:

стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантурасида ўқиш учун қабул квоталари бўйича буюртманома шакллантириш;

илмий даражали кадрларни тайёрлаш институтларида ўқиш учун талабгорларни рўйхатга олиш;

стажёр-тадқиқотчи ва изланувчига доир маълумотлар банкини шакллантириш ва шахсий иш режасининг бажарилишини қайд этиш;

илмий даражали кадрларни тайёрлаш институтларининг самарадорлиги мониторингини олиб бориш.

4. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда Ягона электрон тизимининг барча фойдаланувчиларини ўрнатилган тартибда электрон рақамли имзо билан таъминлаш чораларини кўрсин.

Ягона электрон тизим орқали киритиш тартибини ўз вақтида жорий этиш учун барча вазирликлар, идоралар, илмий ташкилот ва таълим муассасаларини Ягона электрон тизимга тезкор улаш чораларини кўрсин;

вазирликлар, идоралар, илмий ташкилот ва таълим муассасалари ходимлари учун Ягона электрон тизим орқали ишлаш моҳияти ва тартибини тушунтириш бўйича таништирув семинарларини тизимли асосда ўтказилишини таъминласин;

илмий даражали кадрларни тайёрлаш тизимида Ягона электрон тизим орқали бажариладиган барча жараёнларнинг доимий мониторингини олиб борсин;

5. Қуйидагилар:

Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантурага Ўзбекистон Республикаси давлат бюджет маблағлари ҳисобига ўқитиш учун қабул квотаси бўйича буюртманомани шакллантириш схемаси 1-иловага;

илмий даражали кадрларни тайёрлаш институтларида ўқиш учун талабгорларни рўйхатга олиш, ўқишга қабул қилиш ва изланувчиларнинг ўқишини ташкил этиш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Ягона электрон тизимдан фойдаланиш доирасида қуйидагилар асосий вазифалар этиб белгилансин:

а) Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги:

вазирликлар, идоралар, илмий ташкилот ва таълим муассасаларининг Ягона электрон тизимдан самарали амалий фойдаланишларини таъминлаш, шунингдек ундан фойдаланиш масаласига услубий раҳбарлик қилиш;

вазирликлар, идоралар, илмий ташкилот ва таълим муассасалари томонидан ушбу қарорнинг 3-бандида кўрсатилган тадбирларнинг фақатгина Ягона электрон тизим орқали амалга оширилишини доимий мониторингини амалга ошириш;

илмий даражали кадрларни тайёрлаш тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда инновацион иш услубларини янада кенг жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларнинг ушбу тизимдан фойдаланиш жараёнида келиб тушган таклифларини ҳисобга олган ҳолда Ягона электрон тизимни такомиллаштириш ва модернизация қилиш;

б) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг:

Ягона электрон тизимнинг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш;

Ягона электрон тизимни техник қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни доимий равишда ўтказиб борилишни таъминлаш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ягона электрон тизимнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш;

в) вазирлик ва идоралар:

белгиланган тартибда ва муддатларда илмий даражали кадрларни тайёрлаш институтлари фаолиятига доир маълумотларни Ягона электрон тизим орқали электрон муҳитга тўлақонли ўтказиш бўйича тезкор ташкилий ва техник чора-тадбирларни амалга ошириш;

тасарруфидаги илмий ташкилот ва таълим муассасаларида илмий даражалари кадрларни тайёрлаш институтлари фаолиятига доир маълумотларни Ягона электрон тизимда электрон шаклга келтирилгани ва сақланаётганини таъминлаш;

Ягона электрон тизим орқали илмий даражали кадрларни тайёрлаш тизимига доир ҳужжат алмашиш, маълумот ва ҳисоботларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун қонунчиликда ўрнатилган тартиб ва муддатларга қатъий амал қилиш;

г) илмий даражали кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи ташкилотлар:

талабгорлар, стажёр-тадқиқотчилар, изланувчилар, илмий раҳбар ва илмий конультантлар бўйича маълумотларнинг аниқлиги ва тўғрилигини таъминлаш;

илмий даражали кадрларни тайёрлаш учун қабул миқдори бўйича таклифларни шакллантириш, талабгорлардан ҳужжатларни қабул қилиш ва қабул ишларини ташкил этиш, изланувчилар, илмий раҳбар ва илмий консультантларга доир маълумотларни электрон кўринишда сақлаш жараёнида Ягона электрон тизимидан мажбурий фойдаланиш.

7. Белгилансинки, Ягона электрон тизимнинг узлуксиз фаолият кўрсатиши, техник хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек унинг функционал имкониятларини янада такомиллаштириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг йиллик ҳаражатлар сметаси доирасида молиялаштирилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда зарур ҳолларда қуйидагиларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

Ягона электрон тизим орқали ишлаш тартиби ва механизмини такомиллаштириш, шу жумладан, уни вазирликлар, идоралар, илмий ташкилот ва таълим муассасаларининг идоравий электрон ҳужжат айланиши ахборот тизимларига интеграция қилиш;

илмий даражали кадрларни тайёрлашда қабул миқдори бўйича таклифларни жамлаш, қабул квоталарини тақсимлаш, стажёр-тадқиқотчи ва изланувчиларнинг якка тартибдаги иш режасининг бажарилишини фақат Ягона электрон тизим орқали амалга оширишнинг белгиланган тартиби талабларини мунтазам равишда бузаётган ва унга риоя этмаётган вазирликлар, идоралар, илмий ташкилот ва таълим муассасалари раҳбарларига нисбатан тегишли жавобгарлик чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифлар.

9. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, А.Навоий номидаги Миллий кутубхонаси Илмий нашрлар бўйича миллий базасининг (кейинги ўринларда – Миллий база) электрон платформасини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

10. А.Навоий номидаги Миллий кутубхонаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда 2021 йил якунига қадар Миллий базани республикада нашр қилинган илмий журналлардаги мақолаларнинг электрон шаклидаги матнлари киритилишини таъминласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси 2022 йил 1 январидан бошлаб диссертацияларнинг илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий журналлар рўйхатини юритиш амалиётини тўхтатсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Миллий база доирасида ва Илмий иқтибосликнинг миллий индексини ҳисоблаш бўйича асосланган ва ўрнатилган тартибда келишилган таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Математика таълими ва фанларини янада ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг В.И. Романовский номидаги Математика институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 9 июлдаги ПҚ-4387-сон қарорига мувофиқ стажёр-тадқиқотчилик институти (кейинги ўринларда – стажёр-тадқиқотчилар институти) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

14. Белгилансинки:

стажёр-тадқиқотчилик институти илмий даражали кадрларни тайёрлашнинг шакли ҳисобланади;

стажёр-тадқиқотчилик институтига ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 22-майдаги 304-сон қарори асосида илмий даражали кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи ташкилотларда ташкил этилган қабул комиссияси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда танлов асосида амалга оширилади;

стажёр-тадқиқотчилик институтига ўқишга талабгорларни танлаб олиш суҳбат натижаларига кўра амалга оширилади;

стажёр-тадқиқотчилик институтига ўқиш бир йилгача давом этади;

стажёр-тадқиқотчилик институтини битирганлар илмий даражали кадрларни тайёрлашнинг мазкур шаклига қайта қабул қилинмайди.

15. Стажёр-тадқиқотчиларга стипендия ва уларга бириктирилган илмий раҳбарларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилиши белгилансин:

стажёр-тадқиқотчилик институтига қабул қилинганларга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарорига мувофиқ стажёр-тадқиқотчи лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда стипендия тўланади.

таълим муассасасида илмий раҳбарлар томонидан стажёр-тадқиқотчи билан олиб борилган иш умумий ўқув юкламасига киритилади ва қонунчиликда белгиланган тартибда ҳар бир стажёр-тадқиқотчи учун бир йилда 75 соат ҳажмида ҳар ойда тўланади;

илмий ташкилотда илмий раҳбарлар стажёр-тадқиқотчилар ҳар ойда ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг қонунчиликда белгиланган тартибида ҳар бир стажёр-тадқиқотчи учун бир йилда 75 соат ҳисобида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан “Фан” соҳасига ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ягона электрон тизимнинг узлуксиз фаолият кўрсатиши, техник хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек унинг функционал имкониятларини янада такомиллаштириш билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Вазириликнинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ унинг йиллик сметасида қўшимча ажратилишини;

ҳар йили келгуси йил учун Вазирлик томонидан тайёрланган харажатлар сметасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлар параметрларида белгиланган тартибда стажёр-тадқиқотчилик институти бўйича таълим муассасалари учун “Таълим” соҳаси бўйича илмий ташкилотлар учун “Фан” соҳаси бўйича зарур маблағларни ажратишни назарда тутсин.

17. Белгилансинки, 2020 йилнинг 1 сентябридан илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертациясини ўқиш муддати тамом бўлишидан олдин ҳимоя қилган докторантлар ҳамда уларнинг илмий раҳбар ёки консультантларга докторантларнинг илмий изланишларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг сарфланмаган қисми бир марталик тўлаб берилади.

18. Хуқуматнинг айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

19. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги  манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

20. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири И.Ю.Абдураҳмонов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.

 

 

         Ўзбекистон Республикасининг

                           Бош вазири                                                                         А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “___”_________даги ____- сон қарорига

1-илова

 

 

Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантурага
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджет маблағлари ҳисобига ўқитиш учун қабул квотаси бўйича буюртманомани шакллантириш

СХЕМАСИ

 

  Босқичлар

Маъсуллар

 

Амалга ошириш механизмлари

 

Муддатлари

             

1 босқич

 

Илмий ташкилот ва таълим муассасалари

 

1. Ягона электрон базада кейинги йилдаги қабул миқдори бўйича таклифни ишлаб чиқиш учун зарур маълумотларни тўлиқ киритиш.

2. Сўралаётган қабул миқдори юқори ташкилотга белгиланган тартибда Ягона электрон тизим орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда келишиш учун юбориш.

 

20 апрель

 

 

 

1 май

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2 босқич

 

Тасарруфида илмий ташкилот ва таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

 

1. Тегишли илмий ташкилот ва таълим муассасасидан келган таклифларни электрон шаклда Ягона электрон тизим орқали қабул қилиш.

2. Таклифларни кўриб чиқиш ва натижаларни электрон имзо билан тасдиқлаш.

3. Келишилган (имзоланган) таклифларни Ягона электрон тизим орқали электрон шаклда Инновацион ривожланиш вазирлигига юбориш ёки қайта ишлаш учун тегишли илмий ташкилот ёки таълим муассасасига қайтариш.

 

2 май

 

 

 

10 май

 

 

15 май

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3 босқич

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазириги

 

Вазирликларнинг қабул миқдори бўйича умумлаштирилган таклифларни кўриб чиқиш ва электрон имзо билан тасдиқлаш.

 

10 июнь

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4 босқич

 

Тасарруфида илмий ташкилот ва таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

 

Ихтисослик кесимида тасдиқланган қабул квотаси тўғрисидаги маълумотни тегишли илмий ташкилот ва таълим муассасаси бўйича тақсимотни электрон имзо билан тасдиқлаш.

 

15 июнь

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5 босқич

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги

 

Ўзбекистон Республикаси давлат бюджет маблағлари ҳисобига ўқитиш учун қабул квотаси бўйича буюртманомани Молия вазирлигига ўрнатилган тартибда тақдим этиш.

 

15 июнь

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “___”_________даги ____- сон қарорига

2-илова

 

 

Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантурада ўқиш учун талабгорлар рўйхатга олиш, ўқишга қабул қилиш ва изланувчиларнинг ўқишини ташкил этиш

СXEMAСИ

 

 Босқичлар

Маъсуллар

 

Амалга ошириш механизмлари

 

Муддатлари

             

1-босқич

 

Илмий ташкилот ва таълим муассасалари

 

1. Оммавий ахборот воситаларида қабул квоталарига мувофиқ ўқиш учун талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилиш тўғрисида эълон бериш.

2. Ягона электрон тизим орқали ҳужжатларни қабул қилиб олувчи масъулларни белгилаш.

 

1 сентябрь

 

 

 

15 сентябрь

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

Ўқиш учун талабгорлари

 

1. Ягона электрон тизимда рўйхатдан ўтиш учун тегишли маълумотларни киритиш ва ҳужжатларнинг электрон нусхасини юклаш.

2. Ҳужжатларни қабул комиссиясига киритилишини тасдиқлаш.

 

10 октябрга қадар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Илмий ташкилот ва таълим муассасалари

 

1. Ягона электрон тизимга ўқиш учун талабгорлар томонидан киритилган тегишли маълумотлар ва юкланган ҳужжатларни ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш ва қабул қилинганини тасдиқлаш.

2. Ўқиш учун талабгорларнинг имтиҳон ва суҳбатни ўтказиш графигини тўлдириш ва электрон имзо билан тасдиқлаш.

 

15 октябрга қадар

 

 

 

 

25 октябрь

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

Илмий ташкилот ва  таълим муассасалари

 

Ўқиш учун талабгорларнинг имтиҳон ва суҳбат натижаларини Ягона электрон тизимга киритиш.

 

1 - 25 ноябрь

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

Илмий ташкилот ва таълим муассасалари

 

1. Коллегиал органнинг ўқишга қабул қилинганлар тўғрисида қарор асосида Ягона электрон тизимдаги ҳар бир талабгор бўйича маълумотларни тўлдириш.

2. Ўқишга қабул қилганлар бўйича Коллегиал орган қарори ва ташкилот раҳбарининг буйруқ нусхасини Ягона электрон тизимга юклаш.

3. Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва (ёки) докторантурада ўқишга қабул қилинганлар, уларнинг тасдиқланган мавзулари, илмий раҳбарлари ва илмий консультантлари (консультантлар тайинланган ҳолатларда) тўғрисидаги маълумот Ягона электрон тизимга юклаш.

 

2 декабрь

 

 

 

 

5 декабрь

 

 

 

15 декабрь

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

6-босқич

 

Стажёр-тадқиқотчи ва изланувчилар ҳамда уларнинг илмий раҳбарлари/ консультантлари

 

Ягона электрон тизимда диссертация ишини тайёрлашнинг якка тартибдаги режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга киритиш.

 

31 январь

 

 

 

 

 

 

 

 

 

7-босқич

 

Илмий ташкилот ва таълим муассасалари

 

Стажёр-тадқиқот ва изланувчиларнинг якка тартибдаги режасини Ягона электрон тизимда электрон имзо билан тасдиқлаш.

 

1 февраль

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “___”_________даги ____- сон қарорига

3-илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига
киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Олий ўқув юртидан кейинги таълим ва олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон қарорининг номидаги“Олий ўқув юртидан кейинги таълим” сўзлари “Илмий даражали кадрларни тайёрлаш” сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорида:

а) номидаги “олий ўқув юртидан кейинги таълим” сўзлари “илмий даражали кадрларни тайёрлаш” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-бандда:

1-3 хатбошиларидаги “олий ўқув юртидан кейинги таълим” сўзлари “илмий даражали кадрларни тайёрлаш” сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги “олий ўқув юртидан кейинги таълимга”сўзлари “илмий даражали кадрларни тайёрлашга” сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошиларидаги “олий ўқув юртидан кейинги таълим” сўзлари “илмий даражали кадрларни тайёрлаш” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 4-банддаги“олий ўқув юртидан кейинги таълим” сўзлари “илмий даражали кадрларни тайёрлаш” сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 5-банддаги “Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаментига” сўзлари “Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига” сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 1-илованинг матнида:

номидаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълимга” сўзлари “Илмий даражали кадрларни тайёрлашга” сўзлари билан алмаштирилсин;

1, 2 ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1. Ушбу Илмий даражали кадрларни тайёрлашга қўйиладиган давлат талаблари (кейинги ўринларда Давлат талаблари деб аталади) илмий даражали кадрларни тайёрлаш тизимига мажбурий талабларни, шунингдек умумий қабул қилинган халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (кейинги ўринларда PhD деб аталади) ва фан доктори (Doctor of Science (кейинги ўринларда DSc деб аталади) илмий даражалари изланувчиларининг диссертация иши мазмунига ва сифатига қўйиладиган талабларни белгилайди.

2. Давлат талаблари илмий даражали кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи илмий ташкилот ва таълим муассасалари учун мажбурийдир.

3. Ушбу Давлат талабларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

илмий даражали кадрларни тайёрлаш – жамиятнинг олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларга эҳтиёжини таъминлашга йўналтирилган узлуксиз таълим тури;

илмий даражали кадрларни тайёрлаш институти – илмий ташкилот ёки таълим муассасаларида стажёр-тадқиқотчилик,таянч докторантура, докторантура ёки мустақил изланувчилик шаклларидаги илмий даражали кадрларни тайёрлашни амалга ошириш тизими;

стажёр-тадқиқотчилик – ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда тегишли ихтисослик бўйича илмий изланишларни олиб бориш ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун изланувчини тайёрлаш шакли;

таянч докторантура – ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда мутахассисликни чуқур ўрганиш ва докторлик диссертациясини тайёрлаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида улар томонидан илмий изланишлар олиб бориш бўйича фалсафа доктори (РhD) илмий даражаси изланувчилари учун илмий ташкилот ва таълим муассасаларида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари бўйича ташкил этиладиган илмий даражали кадрларни тайёрлаш шакли;

докторантура – ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда мутахассисликни чуқур ўрганиш ва докторлик диссертациясини тайёрлаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида улар томонидан илмий изланишлар олиб бориш бўйича фан доктори (DSc) илмий даражаси изланувчилари учун илмий ташкилот ва таълим муассасаларида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари бўйича ташкил этиладиган илмий даражали кадрларни тайёрлаш шакли;

мустақил изланувчилик – ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда докторлик диссертациясини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида мутахассисликни чуқур ўрганиш ва улар томонидан илмий изланишлар бўйича фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражалари изланувчилари учун илмий ташкилот ва таълим муассасаларида ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар бўйича илмий даражали кадрларни тайёрлаш шакли;

стажёр-тадқиқотчи – илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига стажёр-тадқиқотчиликка белгиланган тартибда қабул қилинган шахс;

докторант – илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига таянч докторантура ёки докторантурага белгиланган тартибда қабул қилинган шахс;

мустақил изланувчи – илмий ташкилот ёки таълим муассасаларида мустақил изланувчиликка белгиланган тартибда қабул қилинган шахс;

изланувчи – фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини тайёрлаётган шахс;

илмий даражали кадрларни тайёрлашни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими(кейинги ўринларда – Ягона электрон тизим) – илмий даражали кадрларни тайёрлаш институтларига қабул қилиш, стажёр-тадқиқот ва изланувчиларнинг якка тартибдаги режалари бажарилиши бўйича ҳисоботларни шакллантириш бўйича ҳужжатларнинг электрон алмашинувини ташкил этишга мўлжалланган ахборот тизими”;

2-бобнинг номланишидаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим” сўзлари “Илмий даражали кадрларни тайёрлаш” сўзлари билан алмаштирилсин;

4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“4. Илмий даражали кадрларни тайёрлаш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

стажёр-тадқиқотчилик;

таянч докторантура;

докторантура;

мустақил изланувчилик”;

5-банддаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим” сўзлари “Илмий даражали кадрларни тайёрлаш” сўзлари билан алмаштирилсин;

6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“6. Илмий даражали кадрларни тайёрлаш институтини ташкил этиш ва фаолият кўрсатиши учун илмий ташкилот ва таълим муассасалар доимий фаолият кўрсатадиган мувофиқлаштирувчи-коллегиал органга (илмий кенгаш, кенгаш, илмий-техникавий кенгаш, илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш ва бошқа шаклларда) (кейинги ўринларда Коллегиал орган деб аталади) эга бўлиши лозим”;

7-банддаги, 11-банддаги “ОТМ ёки ИТМлари” сўзи “илмий ташкилот ёки таълим муассасалари” сўзлари билан алмаштирилсин;

7-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“7. Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантурага ва докторантурага қабул қилиш илмий ташкилот ёки таълим муассасалари ташкил этадиган қабул комиссиялар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда танлов асосида амалга оширилади”;

учинчи хатбошидаги “Мустақил” сўзи “Стажёр-тадқиқотчилик ва мустақил” сўзлари билан алмаштирилсин;

8-бандда:

биринчи хатбошидаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим” сўзлари “Илмий даражали кадрларни тайёрлаш” сўзлари билан алмаштирилсин;

8-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикасида инвестиция визасига эга бўлган хорижий инвесторлар ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда илмий даражали кадрларни тайёрлаш институтларига ўқишга киришга ва таълим олишга ҳақлидир”;

3-бобнинг номланишидаги“Олий ўқув юртидан кейинги таълим” сўзлари “Илмий даражали кадрларни тайёрлаш” сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 101 банд билан тўлдирилсин:

“101. Стажёр-тадқиқотчиликка кирувчи шахслар магистр даражаси ёки клиник ординатура (тиббиёт фанлари учун), ёки олий маълумот (1997 йилгача олинган мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги дипломга эга бўлиши лозим”;

11 банд олиб ташлансин;

12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“12. Илмий даражали кадрларни тайёрлаш институтига қабул қилинадиган талабгорларнинг таянч мутахассислиги илмий даражали кадрларни тайёрлаш институтидаги ихтисослик тегишли бўлган фан тармоғига мувофиқ бўлиши керак.

Мутахассисликлар мувофиқ бўлмаганда диссертацияларни тайёрлаш ва ҳимоя қилиш масалалари Илмий даражали кадрларни тайёрлаш тўғрисидаги Низом билан тартибга солинади”;

13-банддаги “Докторант” сўзи “Стажёр-тадқиқотчи, докторант” сўзлари билан алмаштирилсин;

4-бобнинг номланишидаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим” сўзлари “Илмий даражали кадрларни тайёрлаш” сўзлари билан алмаштирилсин;

14-банддаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим” сўзлари “Илмий даражали кадрларни тайёрлаш” сўзлари билан алмаштирилсин.

15-банднинг иккинчи хатбошидаги “фалсафа” сўзи “стажёр-тадқиқотчи ва фалсафа” сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 2-илованинг матнида:

номидаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим” сўзлари “Илмий даражали кадрларни тайёрлаш” сўзлари билан алмаштирилсин;

1-банддаги “олий ўқув юртидан кейинги таълим” сўзлари “илмий даражали кадрларни тайёрлаш” сўзлари билан алмаштирилсин;

2, 3 ва 4 - бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

илмий даражали кадрларни тайёрлаш – жамиятнинг олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларга эҳтиёжини таъминлашга йўналтирилган узлуксиз таълим тури;

илмий даражали кадрларни тайёрлаш институти – илмий ташкилот ёки таълим муассасаларида стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантура ёки мустақил изланувчилик шаклларидаги илмий даражали кадрларни тайёрлашни амалга ошириш тизими;

стажёр-тадқиқотчилик – ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда тегишли ихтисослик бўйича илмий изланишларни олиб бориш ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун изланувчини тайёрлаш шакли;

таянч докторантура – ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда мутахассисликни чуқур ўрганиш ва докторлик диссертациясини тайёрлаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида улар томонидан илмий изланишлар олиб бориш бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси изланувчилари учун илмий ташкилот ва таълим муассасаларида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари бўйича ташкил этиладиган илмий даражали кадрларни тайёрлаш олий ўқув юртидан кейинги таълим шакли;

докторантура – ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда мутахассисликни чуқур ўрганиш ва докторлик диссертациясини тайёрлаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида улар томонидан илмий изланишлар олиб бориш бўйича фан доктори (DSc) илмий даражаси изланувчилари учун илмий ташкилот ва таълим муассасаларида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари бўйича ташкил этиладиган илмий даражали кадрларни тайёрлаш шакли;

мустақил изланувчилик – ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда докторлик диссертациясини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида мутахассисликни чуқур ўрганиш ва улар томонидан илмий изланишлар бўйича фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражалари изланувчилари учун илмий ташкилот ва таълим муассасаларида ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар бўйича илмий даражали кадрларни тайёрлаш шакли;

стажёр-тадқиқотчи – илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига стажёр-тадқиқотчиликка белгиланган тартибда қабул қилинган шахс;

докторант – илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига таянч докторантура ёки докторантурага белгиланган тартибда қабул қилинган шахс;

мустақил изланувчи – илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига мустақил изланувчиликка белгиланган тартибда қабул қилинган шахс;

изланувчи – фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини тайёрлаётган шахс.

илмий даражали кадрларни тайёрлашни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими (кейинги ўринларда – Ягона электрон тизим) – илмий даражали кадрларни тайёрлаш институтларига қабул қилиш, стажёр-тадқиқот ва изланувчиларнинг якка тартибдаги режалари бажарилиши бўйича ҳисоботларни шакллантириш бўйича ҳужжатларнинг электрон алмашинувини ташкил этишга мўлжалланган ахборот тизими”.

3. Илмий даражали кадрларни тайёрлаш институтида таълим қуйидаги шаклларда ташкил этилади:

стажёр-тадқиқотчилик;

таянч докторантура;

докторантура;

мустақил изланувчилик.

4. Илмий даражали кадрларни тайёрлаш институти илмий ташкилот ва таълим муассасалари ҳузурида фан ва техниканинг муҳим тармоқларида олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, шунингдек фан ва технологияларнинг устувор йўналишларида фундаментал тадқиқотларни ривожлантириш, давлат илмий-техника дастурларини амалга ошириш мақсадида очилади”;

5-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошидаги “олий ўқув юртидан кейинги таълим” сўзлари “илмий даражали кадрларни тайёрлаш” сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги “олий ўқув юртидан кейинги ташкилотларга” сўзлари “илмий даражали кадрларни тайёрлаш институтларига” билан алмаштирилсин;

6-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“6. Илмий даражали кадрларни тайёрлаш институтига қабул қилинаётган магистр ёхуд клиник ординатурага (тиббиёт фанлари учун) ёки мутахассислик дастурлари бўйича (1997 йилгача) олинган олий маълумот тўғрисидаги дипломга эга бўлиш, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган хорижий мамлакатларда илмий даражага эга бўлганлар мутахассислиги илмий даражали кадрларни тайёрлаш ихтисослиги тегишли бўлган фан соҳасига мувофиқ бўлиши шарт. Фан соҳалари мос келмаганда ёки илмий даражали кадрларни тайёрлаш фаннинг турдош соҳалари бўйича олиш режалаштирилганда талабгорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (кейинги ўринларда ОАК деб аталади) белгилаган фанлар бўйича қўшимча имтиҳонлар топшириши лозим”;

иккинчи хатбошидаги “олий ўқув юртидан кейинги таълим” сўзлар “илмий даражали кадрларни тайёрлаш” сўзи билан алмаштирилсин;

7-банда:

биринчи хатбошидаги “маслаҳатчиларга” сўзи “консультантларга” сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги “маслаҳатчини” сўзи “консультантни” сўзи билан алмаштирилсин;

8-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“8. Фан доктори бир вақтнинг ўзида учтадан кўп бўлмаган изланувчиларга илмий раҳбар ва консультант бўлиши мумкин. Сўнгги уч йилда изланувчилари ўз вақтида ҳимоя қилган илмий раҳбар ва илмий консультантларга илмий ташкилот ёки таълим муассасаларининг коллегиал органи хулосаси асосида бештадан кўп бўлмаган изланувчилар бириктирилиши мумкин”;

иккинчи хатбошиларидаги “маслаҳатчи” сўзи “консультант” сўзига алмаштирилсин;

2-бобнинг номланишидаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим” сўзлари “Илмий даражали кадрларни тайёрлаш” сўзлари билан алмаштирилсин;

9-бандда:

биринчи хатбошидаги “ОТМ ва ИТМ” сўзлари “илмий ташкилот ва таълим муассасаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи ва учинчи хатбошларидаги “олий ўқув юртидан кейинги таълим” сўзлари “илмий даражали кадрларни тайёрлаш” сўзлари билан алмаштирилсин;

9. Илмий ташкилот ва таълим муассасалари ўзлари тизимига кирадиган тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга илмий даражали кадрларни тайёрлаш институтини очишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат қилади:

10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“10. Тасарруфида илмий ташкилот ва таълим муассасалари бўлган вазирлик, идора ва ташкилотлар мурожаат тушган ва барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган санадан бошлаб бир ой муддатда илмий даражали кадрларни тайёрлаш институтини очиш ёки очишни рад этиш тўғрисида коллегиал орган қарорини қабул қиладилар. Қабул қилинган қарор ўн кун муддатда тегишли илмий ташкилот ва таълим муассасаларига юборилади.

Илмий даражали кадрларни тайёрлаш институтини очиш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси ахборот учун ОАК, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига юборилади.

11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“11. Илмий ташкилот ёки таълим муассасаларидаги илмий даражали кадрларни тайёрлаш институтларини аккредитациядан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади”;

12-банддаги “ОТМ ва ИТМ” сўзлари “илмий ташкилот ва таълим муассасаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

3-бобнинг номланишидаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим” сўзлари “Илмий даражали кадрларни тайёрлаш” сўзлари билан алмаштирилсин;

3-боб. Илмий даражали кадрларни тайёрлашни стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантура шаклида ташкил этиш

13 ва 14-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Тасарруфида илмий ташкилот ёки таълим муассасалари бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳар йили 15 майгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига илмий даражали кадрларга бўлган эҳтиёжлар, амалдаги илмий даражали кадрларни тайёрлаш институтларининг самарадорлиги, таълим олаётган стажёр-тадқиқотчилар, докторантлар ва мустақил изланувчилар контингенти, илмий раҳбарлар ва илмий консультантларнинг самарали ишлари, шунингдек, мазкур Низомда белгиланган битта илмий раҳбар ва битта илмий консультантга бириктириладиган изланувчилар ва стажёр тадқиқотчилар сонидан келиб чиқиб, кейинги йилдан бошлаб стажёр тадқиқотчиликка, таянч докторантурага, докторантурага қабул квотаси бўйича асосланган таклифлар билан мурожаат қиладилар.

14. Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар бўйича қабул квотаси Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади ва ҳар йили 1 июндан кечикмасдан тегишли равишда тасарруфида илмий ташкилот ёки таълим муассасалари бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга юборилади.

Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар идоравий мансуб илмий ташкилот ва таълим муассасалари бўйича аккредитациядан ўтган мутахассисликлар бўйича қабул квотасини тақсимлайди.

Вазирлик, идора ва ташкилотлар тегишли ихтисослик бўйича тасдиқланган қабул квотаси тўғрисидаги маълумотни тасарруфида бўлган илмий ташкилот ва таълим муассасаларига ҳар йили 15 июнгача етказади.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тасдиқланган қабул квотаси асосида ҳар йили 15 июнгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига кейинги йил учун бюджет буюртманомасини тақдим этади.

Илмий ташкилот ва таълим муассасалари вазирлик ва идора томонидан бюджет маблағлари ҳисобидан ажратилган квоталардан ташқари эҳтиёж бўлган йўналишларига изланувчининг тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан қўшимча қабул квотасини шакллантириши мумкин. Тўлов-контракт суммаси илмий ташкилот ва таълим муассасалари тегишли бўйсунувидаги вазирлик, идора ва ташкилот томонидан белгиланади”;

15-бандда:

биринчи хатбошидаги “ОТМ ва ИТМлар” сўзлари “илмий ташкилот ва таълим муассасалар” сўзларига алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ҳужжатлар илмий ташкилот ва таълим муассасалари қабул комиссияси томонидан 15 сентябрдан 15 октябргача бўлган даврда Ягона электрон тизим орқали қабул қилинади”;

қуйидаги мазмундаги 151-банд билан тўлдирилсин:

“151. Стажёр-тадқиқотчиликка кирувчи шахслар магистр даражаси ёки клиник ординатура (тиббиёт фанлари учун), ёки олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича 1997 йилгача) тўғрисидаги дипломга эга бўлиши лозим”;

17-банддаги “ОТМ ва ИТМларда” сўзлари “илмий ташкилот ва таълим муассасаларда” сўзларига алмаштирилсин;

18-банднинг биринчи хатбошиқуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“18. Стажёр-тадқиқотчилик ва таянч докторантурада ўқишга талабгорлар илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар”;

20-банднинг биринчи хатбошидаги “ОТМ ёки ИТМларда” сўзлари “илмий ташкилот ёки таълим муассасаларда” сўзларига алмаштирилсин;

21-банд олиб ташлансин;

22-бандда:

иккинчи хатбошидаги “ОТМ ёки ИТМнинг” сўзлари “илмий ташкилот ёки таълим муассасасининг” сўзларига алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги “Докторантурада” сўзи “Стажёр-тадқиқотчилик ва докторантурада” сўзларига алмаштирилсин;

қуйидаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“Барча соҳалар, шу жумладан, ахборот технологиялар ва математика йўналишларида халқаро сертификатга эга бўлган талабгорлар мутахассислик фани бўйича кириш имтиҳонларидан озод этилади. Бунда талабгор мутахассислик фани бўйича тўплаш мумкин бўлган энг юқори балга эга бўлади ҳамда кириш имтиҳонлари натижалари бўйича бир неча талабгорларнинг тўплаган якуний баллари тенг бўлиб қолган холларда – устунлик берилади.

24-бандда:

биринчи хатбошидаги “Таянч” сўзи “Стажёр-тадқиқотчилик, таянч” сўзларига алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги “талабгорларнинг” сўзидан кейин “, стажёр-тадқиқотчиликка,” сўзлари билан тўлдирилсин;

а) кичик бандидаги “таянч” сўзидан олдин “стажёр-тадқиқотчилик ва” сўзларига алмаштирилсин;

25-банднинг биринчи хатбошидаги “Докторантурада” сўзи “Стажёр-тадқиқотчилик ва докторантурада” сўзларига алмаштирилсин;

26-банддаги “Таянч докторантура ва докторантурага ўқишга қабул қилиш ОТМ ректори ёки ИТМ директори” сўзлари “Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантурага ўқишга қабул қилиш илмий ташкилот ёки таълим муассасаси раҳбари” сўзларига алмаштирилсин;

27-бандда:

биринчи хатбошидаги “Таянч” сўзи “Стажёр-тадқиқотчилик, таянч” сўзларига алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги “ОТМ ёки ИТМ” сўзлари “илмий ташкилот ёки таълим муассасаси” сўзларига алмаштирилсин;

учинчи хатбошида “жорий йилнинг 15 декабригача Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва ОАКга тақдим этилади” сўзлари “15 декабригача Ягона электрон тизимга киритилади” сўзларига алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“28. Стажёр-тадқиқотчи ва докторант илмий раҳбар ва консультант (консультант тайинланган ҳолатларда) билан биргаликда якка тартибдаги режасини ишлаб чиқади. Якка тартибдаги режа стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантурага ёки докторантурага ўқишга қабул қилингандан кейин бир ойда Коллегиал орган қарори билан тасдиқланади ва Ягона электрон тизимга юкланади”;

30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“30. Ўқишга қабул қилинган санадан бошлаб:

стажёр-тадқиқотчиликда – таҳсил олувчи шахсларга стажёр-тадқиқотчи лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда стипендия тўланади;

таянч докторантурада – таҳсил олувчи шахсларга илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган (2 йилдан ортиқ илмий фаолият тажрибасига эга бўлган) кичик илмий ходим лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда стипендия тўланади;

докторантурада — таҳсил олувчи шахсларга фан номзоди илмий даражасига эга (илмий унвонга эга бўлмаган) катта илмий ходим лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда стипендия тўланади”;

31-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“31. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантурага ўқишга қабул қилиш бўйича тасдиқланган квоталарини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган харажатлар сметасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлар параметрларида белгиланган тартибда таълим муассасаси учун – «Таълим» соҳаси бўйича ва илмий ташкилот учун – «Фан» соҳаси бўйича зарур маблағлар ажратишни назарда тутади”;

32-банддаги “тақдирда” сўзидан кейин “стажёр-тадқиқотчилик,” сўзлари билан тўлдирилсин;

33-банддаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим” сўзлари “Илмий даражали кадрларни тайёрлаш” сўзлари билан алмаштирилсин;

34 ва 35-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“34. Фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертациясини ўқиш муддати тамом бўлишидан олдин ҳимоя қилган докторантлар ҳамда уларнинг илмий раҳбар ёки консультантларга докторантларнинг илмий изланишларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг сарфланмаган қисми бир марталик тўлаб берилади.

35. Таълим муассасасида илмий раҳбарлар ва консультантлар томонидан докторант билан олиб борилган иш умумий ўқув юкламасига киритилади ва қонунчиликда белгиланган тартибда ҳар бир стажёр-тадқиқотчи учун 75 соат ва докторант учун бир йилда 100 соат ҳажмида ҳар ойда тўланади.

ОҲТМда илмий раҳбарлар ва консультантларга иш ҳақи тўлови тасарруфида ОҲТМ мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади.

Илмий ташкилотда илмий раҳбарлар ва консультантларнинг докторантлар билан меҳнатига ҳақ тўлаш ҳар ойда ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг қонунчиликда белгиланган тартибида ҳар бир стажёр-тадқиқотчи учун 75 соат ва докторант учун бир йилда 100 соат ҳисобида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан «Фан» соҳасига ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;

Хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган, шунингдек, тўлов-контракт асосида қабул қилинган докторантларнинг илмий раҳбарлари ва консультантларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ўқитиш учун келиб тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади”;

36-банддаги “Таянч” сўзи “Стажёр-тадқиқотчилик, таянч” сўзларига алмаштирилсин;

37-банддаги “олий ўқув юртидан кейинги таълимни” сўзлари “илмий даражали кадрларни тайёрлашни” сўзлари билан алмаштирилсин;

4-бобнинг номланишидаги“олий ўқув юртидан кейинги таълимни” сўзлари “илмий даражали кадрларни тайёрлашни” сўзлари билан алмаштирилсин;

40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“40. Илмий ташкилот ва таълим муассасалари талабгорларнинг мустақил изланувчиликка ҳужжатларини қабул қилиш йил давомида амалга оширилади”;

41-банднинг биринчи хатбошидаги “ОТМ ёки ИТМга” сўзлари “илмий ташкилот ёки таълим муассасасига Ягона электрон тизим орқали” сўзларига алмаштирилсин;

42-банд чиқариб ташлансин;

43-банднинг биринчи хатбошидаги “ОТМ ва ИТМ” сўзлари “илмий ташкилот ва таълим муассасаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

44-банддаги “ОТМ ёки ИТМ” сўзлари “илмий ташкилот ёки таълим муассасаси” сўзларига алмаштирилсин;

45-бандда:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Илмий ташкилот ва таълим муассасалари томонидан буйруқ қабул қилинганидан сўнг 5 кун давомида Ягона электрон тизимга киритилади.

учинчи ва тўртинчи хатбошилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

46-бандда:

биринчи хатбошидаги “шахсий” сўзи “якка тартибдаги” сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги иккичи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Мустақил изланувчининг якка тартибдаги режаси тегишли илмий ташкилот ёки олий таълим муассасаси томонидан Ягона электрон тизимга юкланади”;

47-банддаги “тайёрлаган” сўзлари “расмийлаштирган” сўзларига алмаштирилсин;

48-бандда:

биринчи хатбошидаги “ОТМ ёки ИТМда” сўзлари “илмий ташкилот ёки таълим муассасасида” сўзларига алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги “ОТМда” сўзи “Таълим муассасасида” сўзларига алмаштирилсин;

49-банддаги “ОТМ ёки ИТМда” сўзлари “илмий ташкилот ёки таълим муассасасида” сўзларига алмаштирилсин;

5-бобнинг номланишидаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим” сўзлари “Илмий даражали кадрларни тайёрлаш” сўзлари билан алмаштирилсин;

50-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“50. Хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни илмий даражали кадрларни тайёрлаш институтларига қабул қилиш ва ўқитиш қонун ҳужжатлари ва (ёки) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ илмий даражали кадрларни тайёрлашга қабул квоталаридан ташқари тўлов-контракт асосида амалга оширилади”;

иккинчи хатбошидаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим” сўзлари “Илмий даражали кадрларни тайёрлаш” сўзлари билан алмаштирилсин.

51-банддаги “олий ўқув юртидан кейинги таълимни” сўзлари “илмий даражали кадрларни тайёрлашни” сўзлари билан алмаштирилсин;

52-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“52. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, тасарруфида илмий даражали кадрлар тайёрлаш институтлари мавжуд вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда изланувчилар фаолиятининг самарадорлиги бўйича онлайн ёки жойларга чиққан ҳолда ҳар йили камида 1 марта мониторинг олиб борадилар.

Мониторингни олиб бориш учун ишчи гуруҳ тузилади, унинг таркиби тасарруфида илмий ташкилот ва таълим муассасалари мавжуд бўлган тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар ходимлари таркибидан шакллантирилади.

53-бандида:

а) кичик бандининг:

иккинчи хатбошидаги “шахсий” сўзи “якка тартибдаги” сўзлари билан алмаштирилсин;

 еттинчи хатбошидаги “ОТМ ёки ИТМда” сўзлари “илмий ташкилот ёки таълим муассасасида” сўзларига алмаштирилсин;

б) кичик бандининг:

бешинчи хатбошидаги “ОТМ ёки ИТМда” сўзлари “илмий ташкилот ёки таълим муассасасида” сўзларига алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги “шахсий” сўзи “якка тартибдаги” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) кичик бандининг тўртинчи хатбошидаги “ОТМ ёки ИТМда” сўзлари “илмий ташкилот ёки таълим муассасасида” сўзларига алмаштирилсин;

54-бандида:

а) кичик бандининг иккичи хатбоши ва б) кичик бандининг еттинчи хатбошидаги “шахсий” сўзи “якка тартибдаги” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) кичик бандининг бешинчи хатбошидаги “ОТМ ёки ИТМ” сўзлари “илмий ташкилот ёки таълим муассасаси” сўзларига алмаштирилсин;

55-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги “Шахсий” сўзи “Якка тартибдаги” сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги “ОТМ ёки ИТМнинг” сўзлари “илмий ташкилот ёки таълим муассасасининг” сўзларига алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги “Шахсий иш” сўзи “Якка тартибдаги” сўзлари билан алмаштирилсин;

7-бобнинг номланишидаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим” сўзлари “Илмий даражали кадрларни тайёрлаш” сўзлари билан алмаштирилсин;

57-банднинг биринчи хатбошидаги “шахсий” сўзи “якка тартибдаги” сўзлари билан алмаштирилсин;

58-банддаги “олий ўқув юртидан кейинги таълим” сўзлари “илмий даражали кадрларни тайёрлаш” сўзлари билан алмаштирилсин;

5. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2017 йил 18 июлдаги 515-сон қарорида

а) 12-банди б) кичик бандининг бешинчи хатбошидаги “олий ўқув юртидан кейинги таълим” сўзлари “илмий даражали кадрларни тайёрлаш” сўзлари билан алмаштирилсин;

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги 515-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисида Низомда

10-бандининг тўртинчи хатбошидаги “олий ўқув юртидан кейинги таълим” сўзлари “илмий даражали кадрларни тайёрлаш” сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 7 июлдаги 470-сон қарори билан тасдиқланган Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 1-банддаги “олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ва илмий-тадқиқот” сўзлари “илмий даражали кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи илмий ташкилот ва олий таълим” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 15-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“олий таълим ташкилотлари, шунингдек илмий даражали кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи илмий ташкилот ва таълим муассасаларида – 12 иш кунигача”;

в) 16-банднинг иккинчи хатбошидаги “олий ўқув юртидан кейинги таълим” сўзлари “илмий даражали кадрларни тайёрлаш”сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 17-бандда:

6) кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“6) илмий даражали кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи илмий ташкилот ва таълим муассасаларида”;

тўққизинчи хатбошидаги “олий ўқув юртидан кейинги таълим” сўзлари “илмий даражали кадрларни тайёрлаш”сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 18-банднинг бешинчи хатбошидаги “олий ўқув юртидан кейинги таълим” сўзлари “илмий даражали кадрларни тайёрлаш”сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 26 ва 27-бандлардаги “олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ташкилотлари ва илмий-тадқиқот муассасалари, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш” сўзлари “илмий даражали кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи илмий ва” сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) 48-банддаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ташкилотлари ва илмий-тадқиқот муассасаларида” сўзлари “Илмий даражали кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи илмий ташкилот ва таълим муассасалари”;

з) 49-банддаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим” сўзлари “Илмий даражали кадрларни тайёрлаш” сўзлари билан алмаштирилсин;

и) 50-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“50. «Аттестациядан ўтди» деб эътироф этилган илмий даражали кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи илмий ташкилот ва таълим муассасаларининг аттестациядан ўтмаган ихтисосликлари бир йилдан кейин қайта аттестациядан ўтказилади”;

к) 51-бандда:

иккинчи хатбошидаги “олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий ва илмий-тадқиқот муассасалари” сўзлари “тизимида илмий даражали кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи илмий ташкилот ва таълим муассасалари” сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги “олий ўқув юртидан кейинги таълимни” сўзлари “илмий даражали кадрларни тайёрлашни” сўзлари билан алмаштирилсин;

л) 52-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“52. илмий даражали кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи илмий ташкилот ва таълим муассасалари «аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилганда:

илмий даражали кадрларни тайёрлаш бўйича қабул тўхтатилади;

таълим олувчилари битириб чиққанидан кейин олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи нодавлат олий таълим ташкилотларининг илмий даражали кадрларни тайёрлашни бўйича лицензиясининг амал қилиши белгиланган тартибда тугатилади;

таълим олувчилар илмий ишларини давом эттириши учун тасарруфида илмий даражали кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи илмий ташкилот ва таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан бошқа илмий даражали кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи илмий ташкилот ва таълим муассасаларига ўтказилади;

хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган докторантлар ва мустақил изланувчиларнинг шартномалари улар ўтказилган олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ташкилот ва таълим муассасалари билан қолган муддатга қайта расмийлаштирилади;

бошқа илмий даражали кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи олий таълим ташкилотлари ва илмий ташкилотлари бўлмаган тақдирда илмий ишларни ушбу илмий даражали кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи илмий ташкилот ва таълим муассасаларида давом эттиришга рухсат берилади”;

м) 53-банддаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълимни” сўзлари “Илмий даражали кадрларни тайёрлашни” сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 19 июлдаги 606-сон қарори билан тасдиқланган Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисидаги Низомда:

а) 13-бандидаги “олий ўқув юртидан кейинги таълим” сўзлари “илмий даражали кадрларни тайёрлаш” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 14 ва 21-бандлардаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим” сўзлари “Илмий даражали кадрларни тайёрлаш” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) “олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси” сўзлари “таълим муассасаси” ва “илмий ташкилот” сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг “Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида талабгорларга фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (РhD) илмий даражаларини беришни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 10 февралдаги 74-сон қарори билан тасдиқланган Бинар (иккиталик) диссертация ҳимояси тизими асосида фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини бериш тартиби тўғрисида Низомида 9-банддаги “олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг” сўзлари “илмий даражали кадрларни тайёрлашнинг” сўзлари билан алмаштирилсин.

 

Umumiy takliflar: 1

967