ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
16030 Хокимият Самаркандской области 25/03/2020 09/04/2020 0
Hokim qarori
Вилоят ҳокимининг 2020 йил 20 февралдаги “Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 22-Қ-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-16030

 

Вилоят ҳокимининг 2020 йил 20 февралдаги “Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 22-Қ-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2010 й., 17-сон, 131-модда) га мувофиқ, вилоят Бозорлар ва савдо комплекслари уюшмасининг 2020 йил 13 мартдаги (66-сон) хати ва вилоят Молия бошқармасининг 2020 йил 13 мартдаги (01/02-38/377-сон) хатларини инобатга олиб

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

1. Вилоят ҳокимининг 2020 йил 20 февралдаги “Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 22-Қ-сон қарори (Зарафшон газетаси, 2020 йил 22 февраль, 23-24-сон) 2-иловасининг 3.14 ва 3.15 бандлари чиқариб ташлансин.

2. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати матбуот котиби (М.Мирзаев) мазкур қарорни “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталарида эълон қилинишини ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

3.  Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ураков зиммасига юклатилсин.

 

 

                           Вилоят ҳокими                                                  Э.Турдимов

Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари  худудидаги  бино-иншоотлар ва инвентарларни ижарага бериш ҳамда кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг  миқдорлари
          сўмда
т/р Кўрсатиладиган хизматлар тури Ўлчов
бирлиги 
Олинадиган тўловлар
Самарқанд,
К-Қўрғон шаҳри, Ургут туманлари бозорларида
 Самарқанд, Пастдарғом ва Нарпай туманлари бозорларида Вилоятнинг қолган туман бозорларида 
1. Бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги бино ва  иншоотлардан фойдаланганлик учун  ижара тўлови:
Озиқ-овқат  ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари сотиш 1 кв.м./ ойига 26 000 22 000 18 000
Умумий овқатланиш 1 кв.м./ ойига 26 000 22 000 18 000
Маиший хизмат кўрсатиш 1 кв.м./ ойига 16 000 14 000 12 000
Бошқа турлар (омбор, офис, дорихона, пайнет  ва х.к.) 1 кв.м./ ойига 18 000 15 000 13 000
2. Инвентарларни ижарага бериш:
2.1.  Тош-тарозилар учун      1 кунга  4 000 3 000 2 000
2.2.  Катта юк тортиш тарозилари учун        
150 кг.гача       1 кунга  4 000 3 000 3 000
150 кг.дан 1500 кг.гача       1 кунга  10 000 9 000 8 000
2.3. Савдо жиҳозлари учун (болта, тахтакач, пичоқ, ўриндиқ, воронка, патнис, сават ва ҳ.к.) (бутун туплам учун, бунда туплам савдо фаолияти тури заруратидан келиб чиккан холда аникланади)      1 кунга  2 000 2 000 2 000
2.4. Маҳсус уст-бош кийимлар учун (халат, этак, енглик) (бутун туплам учун, бунда туплам савдо фаолияти тури заруратидан келиб чиккан холда аникланади)                                               1 кунга  1 000 1 000 1 000
2.5.  Маҳсулотлар учун брезент бериш      1 кунга  2 000 2 000 1 500
2.6.   Аравачалар  учун      1 кунга  4 000 3 000 2 000
2.7.  Реклама жойлаштиришга ажратилган ер майдонидан фойдаланганлиги учун   (1 кв.м)      1 кунга  2 500 2 000 2 000
3. Кўрсатиладиган хизмат турлари:
3.1.  Қишлоқ хўжалик ва бошқа озиқ -овқат маҳсулотларини сақлаш:        
совутгичларда (хар бир яшик, коп ва х.к. учун)      1 кунга  4 000 4 000 3 500
омборхоналарда, сақлаш камераларида (хар бир яшик, коп ва х.к. учун )      1 кунга  4 000 4 000 3 000
 бозор ҳудудидаги расталарда  ва очиқ жойларда (савдо ўрни ҳисобидан)      1 кунга  3 000 3 000 2 500
3.2.  Буюмларни омборларда сақлаш (бир 50х50х100 ўлчамдаги  жой учун)      1 кунга  3 000 3 000 2 500
3.3.  Маҳсулотларни тарозида тортиш:        
катта юк тарозида     1 марта тортиш                2 000 2 000 1 500
йирик ва майда шоҳли қорамолни тортиш     1 марта тортиш                2 500 2 500 2 000
3.4. Автотарозилардан фойдаланиш:        
юк кутариш куввати 5 тоннадан ортик булган тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездлардан:        
юк билан  1 марта ўлчаш 3 500 3 500 3 000
юксиз  1 марта ўлчаш 2 500 2 500 2 000
юк кутариш куввати 5 тоннагача булган  тиркамали ва ярим тиркамали юк автомашиналаридан:        
юк билан  1 марта ўлчаш 2 500 2 500 2 000
юксиз  1 марта ўлчаш 2 000 2 000 1 500
енгил автомашиналардан:        
юк билан  1 марта ўлчаш 2 500 2 000 1 500
юксиз  1 марта ўлчаш 2 000 1 500 1 000
тиркамали енгил автомашиналардан:        
юк билан  1 марта ўлчаш 3 000 2 500 2 000
юксиз  1 марта ўлчаш 2 000 1 750 1 500
3.5.  Меҳмонхона хизматидан фойдаланиш (1 та жой учун)      1 кунга  8 000 7 000 6 000
3.6. Автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш учун:
енгил автомашиналар учун 1 соатга  2 500 2 500 1 500
юк автомашиналари учун 1 соатга  4 000 3 000 3 000
"Сам.иновацион автомобилларни сотиш" бозорида:   а) бозор бўлмаган кунлари  худудда автотранспорт воситасига хизмат кўрсатиш  учун    1 кунга  3 000 х х
3.7. Транспорт воситаларининг юк ортиш ва тушириш учун бозорлар ва савдо  комплекслари худудига кириши (қишлоқ хўжалик махсулотларини тушириш учун кирган автотранспорт воситалари бундан мустасно):
енгил автомашиналар учун 1 марта кириш 3 000 2 500 2 000
юк автомашиналари учун 1 марта кириш 4 500 3 500 3 000
3.8. Пойабзал таъмирлаш хизмати    1 урин/кунга  3 000 3 000 2 500
3.9.  Ҳожатхона хизматидан фойдаланиш 1 марта  1 000 1 000 1 000
3.10. Телефондан фойдаланиш 1 марта  500 400 200
3.11. Радиоузел орқали эълон бериш  3 марта такрор  1 000 1 000 1 000
3.12.  Бошқа кўрсатиладиган ҳар хил хизматлар учун  1 кунга  5 000 5 000 4 000
3.13. Умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар (асфальтланган ва брусчатка ётқизилган йўлаклар, тротуарлар, кириш ва чиқиш жойлари, ер остки ва ер устки канализация лотоклари,  ташқи ёритиш тармоклари ва иншоотлари, ичимлик сувининг санитар-техник бўғинлари, умумий худудни қўриқлаш ва тозалаш, маиший ва мева -сабзавот махсулотларининг чиқиндиларини йиғиш ва олиб чиқиш, ташқи муҳандислик-коммуникация иншооатлари) * 1 кв.м./ ойига 15 000 13 000 11 000
3.14. Иккинчи ва ундан юқори қаватдаги бино-иншоотлардан фойдаланганлик учун 1 кв.м./ ойига 12 000 10 000 8 000
3.15. Ер тўла(подвал)дан фойдаланганлик учун 1 кв.м./ ойига 12 000 8 000 7 000
           
  *) Каттакургон шаҳридаги деҳқон ва савдо комплексларида умумий фойдаланадиган объектларни сақлаш учун кўрсатиладиган мажбурий  хизматлар - 13000  сўм деб олинсин;
  *) Туманлардаги хафтада бир(икки) иш куни бўлган филиалларда умумий фойдаланадиган объектларни сақлаш учун кўрсатиладиган мажбурий хизматлар - 9000 сўм деб олинсин;
           

Umumiy takliflar

35