Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
16019 Муборак тумани ҳокимияти 17/03/2020 01/04/2020 0

Muhokama yakunlandi

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Муборак туманида дам олиш кунларида ярмаркаларни ташкил этишни самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-16019

Муборак  туманида дам олиш кунларида ярмаркаларни ташкил этишни самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил
28 августдаги 253-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш Қоидаларига мувофиқ, Муборак тумани ҳудудида дам олиш кунлари ярмаркаларини ташкил этиш билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги
Қонуннииг I-боб 6-моддаси ва VI-боб 25-моддаларига асосан,

 

Қ  А  Р  О  Р      Қ  И  Л  А  М  А  Н:

1. Муборак туманидаги фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ярмаркалар ўтказиш бўйича берган тақдимномаларини инобатга олиб, “Муборак деҳқон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖ ҳудудида ҳар шанба ва якшанба кунлари соат 07-00 дан 17-00 гача ярмаркаларташкил этилиши белгилансин.

2. Ярмаркаларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва уларни қайта ишлашдан олинган товарларни, шунингдек илгари фойдаланишда бўлган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини сотишга рухсат берилиши;

ярмаркалар ҳудудида савдо ўринларининг бепул берилиши;

ярмаркалар учун ажратилган савдо ўринларининг тоза ва тартибли сақланишига сотувчилар масъул эканлиги кўрсатиб ўтилсин.

3. Ярмаркаларда маҳсулотларни сотиш қуйидаги ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилиши белгилаб қўйилсин:

товарга оид ҳужжатлар (тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган сотилаётган маҳсулот жисмоний шахс томонидан унга ёки унинг оила аъзоларига ажратилган ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи, белгиланган шаклдаги ҳужжат (маълумотнома));

сотувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар.

4. “ Муборак деҳқон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖ маъмурияти:

ярмаркалар ташкил этиш учун бозорнинг аҳоли учун қулай бўлган қисмидан, бозорнинг умумий савдо майдонининг 5 фоизидан кам бўлмаган махсус жойлар ажратилишини;

ярмаркалар учун ажратилган ҳудуддан савдо ўринларининг бепул берилишини;

ярмаркалар ўтказилишини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритишни таъминласин ва бозорнинг кириш жойларига эълонлар жойлаштиришни ташкил этилишини инобатга олсин.

5. Давлат солиқ инспекцияси (А.Темиров) ҳар якшанба кунлари ярмаркалар ташкил этиш учун жой ажратилганлигини, ўтказилаётганлигини ҳамда ярмаркалар ҳудудида савдо ўринларининг бепул берилишини ҳамда ярмаркаларда товарга оид ҳужжатлар мавжудлигини доимий назорат қилсин.

6. Санитария-эпидемиология назорати бошқармаси Муборак туман филиали (Х.Казаков) ярмаркаларда сотилаётган маҳсулотларнинг турларига қараб жойлаштириш ва улар сифатининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига тўғри келишини доимий назоратга олсин.

7. Ички ишлар бўлими (Т.Хайитов) бозор ҳудудида ярмаркалар ўтказиладиган кунда жамоат тартибини сақлаш бўйича зарур
чора-тадбирларни амалга оширилишини таъминласин.

8. Мазкур қарор “Муборак хаёти” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг Muboktuman.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

9. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (С.Нарзиев) зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                  Ғ.Джавлиев

Umumiy takliflar: 0

317