Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
16002 Самарқанд вилояти ҳокимияти 17/03/2020 01/04/2020 0

Muhokama yakunlandi

Распоряжение Кабинета Министров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ФАРМОЙИШИ
ID-16002

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5953-сонли Фармони билан тасдиқланган Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5953-сонли Фармони билан тасдиқланган Давлат дастури доирасида Имом Ал-Бухорийнинг Самарқанддаги ёдгорлик мажмуасини янги лойиҳа асосида қайта барпо этиш белгиланганлиги маълумот қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги (Закиров) тегишли лойиҳа ташкилотларини жалб этган ҳолда Имом Ал-Бухорийнинг Самарқанддаги ёдгорлик мажмуасини мусулмон дунёсидаги улуғ мақомига мос равишда мутлақо янги лойиҳа асосида барпо этилиши юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида тақдимот қилсин.

3. Қурилиш вазирлиги (Закиров) Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Турдимов) билан биргаликда объект қурилиши бўйича лойиҳа ташкилотлари ва қурилиш-пудрат ташкилотларини белгиланган тартибда танлаш чораларини кўрсин.

4. Молия вазирлиги (Ишметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Рустамов) объектнинг қайта барпо этиш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан зарур маблағларни республика бюджетидан ажратилишини таъминласин.

 5. Белгилаб қўйилсинки, объектни қайта қуриш жараёнида талаб этилган республикада мавжуд бўлмаган қурилиш материалларини четдан олиб келишда божхона тўловларидан (божхона расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) истисно тариқасида озод этилади.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж.Раматов ва Самарқанд вилояти ҳокими Э.О.Турдимов зиммасига юклатилсин.

 

          Ўзбекистон Республикаси

                     Бош вазири                                                                     А. Арипов

Umumiy takliflar: 0

412