Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
15999 Ховос тумани ҳокимияти 17/03/2020 01/04/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Ховос туманида янги "Нурли келажак" маҳалла фуқаролар йиғинини ташкил этиш ва айрим кўчаларга ном бериш тўғрисида
ID-15999

    

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги “Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 48-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши сессияси қарор қилади:

1. Ховос тумани Фарҳод маҳалла фуқаролар йиғини вакилларининг 2020 йил 1 февралдаги 9-сонли йиғилиш баённомаси ҳамда 2020 йил 1 февралдаги 1-сонли илтимосномаси, туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Географик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштириш” комиссиясининг 2020 йил 3 февралдаги 1-сонли йиғилиш баёни ва Сирдарё вилояти топономик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи комиссиянинг 2020 йил 3 февралдаги 1-сонли йиғилиш баённомаси ижро ва раҳбарлик учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги “Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларни чегараларини белгилаш ва ўзгартириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 48-сонли қарорига асосан Ховос тумани “Фарҳод” маҳалла фуқаролар йиғини таркибидан 4 та қишлоқ аҳоли пункти (Ислом, Қайирма, Қўшқанд ва Увоқ)  бўлиниши ҳисобидан  янги “Нурли келажак” маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этилсин. Янги ташкил этилган “Нурли кележак” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига кирувчи 511 та оила, 2074 нафар аҳоли, 368 та хонадон ҳамда 17 та кўчалар деб белгилансин.

3. Туман ҳудудидаги ном берилмаган кўчаларга берилган номлар бўйича таклифлар 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (О.Донабоев, Т.Шодиев), туман Ички ишлар бўлими (А.Эгамназаров), туман Давлат хизматлари маркази (О.Хайруллаев), туман статистика бўлими (Э.Ахунов), туман молия бўлими (Ш.Худойбердиев)  ва тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига:

-янги “Нурли келажак” маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этилганлиги муносабати  билан давлат реестрига тегишли ўзгартиришлар киритиш;

             -“ Нурли келажак” маҳалла фуқаролар йиғинига юмалоқ муҳр ва бурчакли тамғаларини тегишли тартибда олиш ҳамда туман ички ишлар паспорт бўлинмаси томонидан фуқароларни рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш масалалари ва бошқа турдаги меъёрий ҳужжатларни расмийлаштиришда алоҳида эътибор қаратиш вазифалари юклатилсин.

5. Туман “Ермулккадастр” давлат корхонаси (Х.Аззамов) га:

10 кун муддатда “Нурли келажак” маҳалла фуқаролар йиғини чегараси чизмаси, харитаси ва тавсифини тайёрлаб, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига тақдим этиш учун туман ҳокимлигига харита ва тегишли ҳужжатларни топшириш вазифаси юклатилсин.

6. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (И.Махмудов, Т.Шодиев, О.Донабоев),  туман молия бўлими мудири (Ш.Худойбердиев)ларга;

-Ўзбекистон         Республикаси президентининг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4944-сонли ҳамда 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сонли Фармонларига асосан маҳалла фуқаролар йиғини раиси, масъул котиби, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси ва ҳарбий стол юритувчиси лавозимлари учун тегишли штат жадвали ва уларга ойлик иш ҳаққи тўлаш учун тегишли маблағ ажратиш;

-“Нурли келажак” маҳалла фуқаролар йиғини ходимларининг иш фаолиятларини ташкил этиш мақсадида ҳудудда бўш турган бинолар ҳисобидан хона ажратиш вазифалари юклатилсин.

7. “Ховос овози” таҳририяти (А.Абдурахмонов)га;

         - мазкур  қарорни “Ховос озози” газетасида эълон қилиш вазифаси юклатилсин.

8. Ушбу карор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ғ.Райимназаров ва туман ҳокимининг ўринбосари Т.Шодиев зиммаларига юклатилсин.

9. Мазкур сессия қарорининг нусхаси Сирдарё вилояти ҳокимлигига тақдим этилсин.

10. Мазкур қарор расмий нашрларда эълон қилинган кундан бошлаб қонуний кучга киради.

                       Кенгаш раиси                                                Р.Бобоев

Umumiy takliflar: 0

242