Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
15989 O’zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo'mitasi 17/03/2020 01/04/2020 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) норезидент бўлган юридик шахсларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-15989

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида операцияларни
амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) норезидент бўлган юридик шахсларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

 

    Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 129-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

     1. Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) норезидент бўлган юридик шахсларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

     2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Давлат солиқ қўмитаси раиси                                                       Б. Мусаев

 

                    Тошкент ш.,

           2020 йил “___” _________,

                    _______-сон

Ўзбекистон Республикаси
Давлат солиқ қўмитасининг
2020 йил “___” _______ даги
_______-сон қарорига
ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида операцияларни
амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) норезидент бўлган юридик шахсларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 130-сон “Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини бериш ва қўллаш тизими тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) норезидент бўлган юридик шахсларни (бундан буён матнда биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахслар деб юритилади) солиқ органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахслар биржа савдолари амалга оширилган жойдаги солиқ органида ҳисобга қўйилади.

2. Биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахслар солиқ органларида солиқ тўловчининг идентификация рақами берилган ҳолда ҳисобга қўйилади.

3. Биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахсларни солиқ органларида ҳисобга қўйишда (ҳисобдан чиқаришда) тўлов ундирилмайди.

4. Солиқ органлари томонидан биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахсларни ҳисобга қўйишда (ҳисобдан чиқаришда) мазкур Низомда кўрсатиб ўтилган ҳужжатлардан ташқари бошқа қўшимча ҳужжатларни талаб қилинишига йўл қўйилмайди.

5. Биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахслар солиқ органида ҳисобга қўйилгандан сўнг банк ҳисобварақларини очиш ҳуқуқига эга бўлади.

2-боб. Биржа савдоларида қатнашувчи норезидент
юридик шахсларни ҳисобга қўйиш

6. Биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахслар биржа савдоларида қатнашган кундан эътиборан ўттиз календарь кундан кечиктирмай солиқ органига ҳисобга қўйиш тўғрисида қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза;

б) ўзи таъсис этилган мамлакатда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг давлат тилига ёки рус тилига таржима қилинган асл нусхаси ёхуд нотариал тарзда тасдиқланган нусхаси (солиқ тўловчининг хос рақами кўрсатилган ҳолда);

в) раҳбарнинг (ваколатли шахснинг) фуқаролик паспорти нусхаси;

г) ваколатли шахснинг норезидент юридик шахс номидан Ўзбекистон Республикасида ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ишончноманинг ёки бошқа ҳужжатнинг (улар мавжуд бўлган тақдирда) давлат тилига ёки рус тилига таржима қилинган асл нусхаси ёхуд нотариал тарзда тасдиқланган нусхаси.

7. Чет тилида (рус тилидан ташқари) тақдим этилган ҳужжатлар давлат тилига ёки рус тилига таржима қилинган бўлиши, таржиманинг ишончлилиги ва (ёки) таржимон имзосининг ҳақиқийлиги нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши шарт.

Ҳужжатларда ўчириб-ёзишлар ва тузатишлар бўлишига йўл қўйилмайди.

8. Солиқ органлари биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахсларни мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган барча зарур ҳужжатлар асосида ҳисобга қўйиш учун ариза берилган кундан эътиборан беш календарь кун ичида ҳисобга қўйиши шарт.

9. Ҳисобга қўйиш учун тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлмаганда солиқ органлари томонидан бу ҳақда ариза берувчига ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан беш календарь кун ичида хабардор қилинади.

10. Мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ тақдим этилган аризада келтирилган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган тизими орқали Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилади.

11. Маълумотлар Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрида ишловдан ўтказилгач, биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахс солиқ органида ҳисобга қўйилганлиги ва унга идентификация рақами берилганлиги тўғрисида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда гувоҳнома берилади.

12. Биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахсларнинг ҳисоб маълумотлари ўзгарганда, норезидент юридик шахснинг раҳбари (ваколатли шахси) томонидан бундай ўзгаришлар юзага келган кундан эътиборан ўн календарь кундан кечиктирмай ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда Биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахс томонидан солиқ органига аввал тақдим қилинган маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида ариза тақдим этилади.

13. Тақдим этилган маълумотлар асосида солиқ органлари томонидан биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахснинг ҳисоб маълумотларига уч календарь кун ичида тегишли ўзгартиришлар киритилади.

3-боб. Биржа савдоларида қатнашувчи норезидент
юридик шахслар
ни ҳисобдан чиқариш

14. Биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахслар товар-хомашё биржалари ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда ўз фаолиятини тўлиқ тугатиб, банк ҳисобвақларини ёпгандан сўнг, ўттиз календарь кундан кечиктирмай солиқ органига ҳисобдан чиқариш тўғрисида қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза;

б) биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахс солиқ органида ҳисобга қўйилганлиги ва унга идентификация рақами берилганлиги тўғрисида гувоҳнома.

15. Солиқ органлари томонидан биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахсларни ҳисобдан чиқариш қуйидаги шартлар бажарилганда амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаш мажбурияти тўлиқ узилган ва солиқ қарзи мавжуд бўлмаганда;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига юборилган ахборот асосида биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахсларнинг банк ҳисобварақлари ёпилганлиги тасдиқланганда.

16. Биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахсларни ҳисобдан чиқариш солиқ органлари томонидан ариза берилган кундан эътиборан ўн беш календарь кун ичида амалга оширилади.

17. Биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахслар ҳисобдан чиқарилгандан сўнг солиқ органлари томонидан мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотнома тақдим этилади.

4-боб. Якуний қоидалар

18. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

 

 

Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида
операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган
савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган)
норезидент бўлган юридик шахсларни солиқ органларида ҳисобга
қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

 

Биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахсни
солиқ органида ҳисобга қўйиш тўғрисида

АРИЗА

Норезидент юридик шахс сифатида ҳисобга олишингизни сўрайман ҳамда қуйидаги маълумотларни тақдим этаман.

Норезидент юридик шахс ҳақида умумий маълумотлар

Тўлиқ номи

       

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қисқача номи (мавжуд бўлса)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Рўйхатдан ўтган рақами

       

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Рўйхатдан ўтган мамлакатдаги СТИР

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Резидент давлатдаги юридик манзили

       

 

 

 

 

 

 

Почта индекси

       

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Давлат

номи

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳудуд (штат, шаҳар, ўлка, туман)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Кўча

 

 

 

 

Уй рақами

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Телефон рақами (код билан)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ташкилий ҳуқуқий шакли

 

Резидент давлатдаги асосий фаолият тури

       

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ушбу аризада кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман.

1. Юридик шахс раҳбари

2. Юридик шахс вакили

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Фамилияси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Исми

Отасининг исми

           
 
     
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

________________              .         .

              (имзо)                                     (сана)

акилнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Номи

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Рақами

Солиқ органи ходими томонидан тўлдирилади

Ариза топширилганлиги тўғрисидаги маълумотлар

 

Ушбу ариза илова қилинган ҳужжатлар нусхаси билан                  варақда топширилди.

 

 

Ариза қабул қилинган сана

 

 

 

 

 

Аризани қабул қилган ходим

 

__________________________               ____________

                      (Ф.И.Ш)                                                         (имзо)

 

 

Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида
операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган
савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган)
норезидент бўлган юридик шахсларни солиқ органларида ҳисобга
қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

ГОСУДАРСТВЕННЫЙ НАЛОГОВЫЙ КОМИТЕТ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

 

Биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахс солиқ органида 
ҳисобга қўйилганлиги ва унга идентификация рақами берилганлиги тўғрисида

ГУВОҲНОМА

 

СВИДЕТЕЛЬСТВО

о постановке на учет в налоговом органе и присвоении идентификационного номера юридического лица-нерезидента, участника биржевых торгов

НОРЕЗИДЕНТ ЮРИДИК ШАХСНИНГ ИДЕНТИФИКАЦИЯ РАҚАМИ

(ИДЕНТИФИКАЦИОННЫЙ НОМЕР ЮРИДИЧЕСКОГО ЛИЦА- НЕРЕЗИДЕНТА)

 

 

   

 

Тўлиқ номи:

(Полное наименование)

 

 

Қисқача номи:

(Краткое наименование)

 

СТИР берилган сана:

(дата присвоения ИНН)  _____________

 

 ДСИ бошлиғи

 

(начальник ГНИ)

 

Ф.И.О.:

 

                                 Имзо

 

 

 

(подпись)

 

  Муҳр

(печать)

 

Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида
операцияларни амалга оширувчи ва (ёки)
ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг
акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) норезидент
бўлган юридик шахсларни солиқ органларида ҳисобга
қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

 

Биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахс томонидан
солиқ органига аввал тақдим қилинган маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида
АРИЗА

Қуйидаги маълумотларни ўзгартиришингизни сўрайман*:

Норезидент юридик шахс тўғрисидаги

 

Норезидент юридик шсхснинг асосий фаолият тури тўғрисидаги

Норезидент юридик шахснинг манзили

тўғрисидаги

Норезидент юридик шахс раҳбари (вакили)

тўғрисидаги

 

Норезидент юридик шахс ҳақида умумий маълумотлар

Тўлиқ номи

       

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қисқача номи (мавжуд бўлса)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Рўйхатдан ўтган рақами

       

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Рўйхатдан ўтган мамлакатдаги СТИР

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                                       

Резидент давлатдаги юридик манзили

 

 

 

 

 

 

Почта индекси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман (шаҳар)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳудуд

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Маҳалла,

кўча

 

 

 

 

 

 

 

Уй рақами

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Телефон рақами (код билан)

 

 

 

 

 

Хонадон рақами

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Электрон почта манзили 

     

Резидент давлатдаги асосий фаолият тури

       

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ушбу аризада кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман.

1. Юридик шахс раҳбари

2. Юридик шахс вакили

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Фамилияси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Исми

Отасининг исми

 

           
 
     
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

________________              .         .

           (имзо)                             (сана)

 

Вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Номи

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Рақами

 

Солиқ органи ходими томонидан тўлдирилади

Ариза топширилганлиги тўғрисидаги маълумотлар

 

Ушбу ариза илова қилинган ҳужжатлар нусхаси билан                  варақда топширилди.

 

 

Ариза қабул қилинган сана

 

 

 

Аризани қабул қилган ходим

 

________________________               ____________

                  (Ф.И.Ш)                                               (имзо)

* Ўзгариш мавжуд бўлса “1” рақами ёзилади, ўзгариш мавжуд бўлмаса “0” рақами ёзилади.

 

 

Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида
операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган
савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган)
норезидент бўлган юридик шахсларни солиқ органларида ҳисобга
қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

Биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахсни
солиқ органидан ҳисобдан чиқариш тўғрисида

АРИЗА

Биржа савдоларида фаолият тугатилганлиги муносабати билан ҳисобдан чиқаришингизни сўрайман.

 

Юридик шахс тўлиқ номи

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қисқача номи (мавжуд бўлса)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

СТИР

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ушбу аризада кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман.

1. Юридик шахс раҳбари

2. Юридик шахс вакили

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Фамилияси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Исми

Отасининг исми *

 

           
 
     
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

________________              .         .

           (имзо)                             (сана)

 

Вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Номи

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Рақами

 

Солиқ органи ходими томонидан тўлдирилади

Ариза топширилганлиги тўғрисидаги маълумотлар

 

Ушбу ариза илова қилинган ҳужжатлар нусхаси билан                  варақда топширилди.

 

 

Ариза қабул қилинган сана

 

 

 

 

 

Аризани қабул қилган ходим

 

__________________________               ____________

                      (Ф.И.Ш)                                               (имзо)

 

 
 

 

* Мавжуд бўлса

Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида
операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган
савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган)
норезидент бўлган юридик шахсларни солиқ органларида ҳисобга
қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

ГНК

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

______________ ТУМАН (ШАҲАР) ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ

Манзили ________________________________

________________________________________

тел. _______________, факс _______________
 

20__ йил «____» ___________

__________________-сон

 

 

 

Биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахс
солиқ органида ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида
М
А Ъ Л У М О Т Н О М А

_________________________________________________________ шуни маълум қиладики,

                                                (туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси)

_____________________________________________________________________________

(норезидент юридик шахснинг тўлиқ номи)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

СТИР

норезидент юридик шахс раҳбари (вакили)

 

томонидан тақдим этилган ариза асосида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан  _____________________ да солиқ органидан ҳисобдан чиқарилди.

                                           (кун, ой, йил)

 

ДСИ бошлиғи

(ўринбосари)    __________________________________

                                              (Ф.И.Ш)

 

___________________

(имзо)

Муҳр

Umumiy takliflar: 0

293