Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
15982 Деҳқонобод тумани ҳокимияти 25/03/2020 09/04/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Деҳқонобод туманида дам олиш кунларида ярмарка ташкил этишни самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-15982

Деҳқонобод туманида дам олиш кунларида ярмарка ташкил этишни самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш Қоидаларига мувофиқ, туман ҳудудида дам олиш кунлари ярмаркаларни ташкил этиш билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига асосан,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Деҳқонобод тумани Бўстон МФЙ ҳудудида жойлашган ЯТТ Ёкубова Гулабза Абраевнага тегишли яшил бозорда шанба ва якшанба кунлари соат 07-00 дан 17-00 гача ярмарка ташкил этилиши белгилансин.

2. Ярмаркаларда қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини ва уларни қайта ишлашдан олинган товарларни, шунингдек илгари фойдаланишда бўлган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини сотишга рухсат берилиши;

ярмарка ҳудудида савдо ўринларининг бепул берилиши;

ярмаркалар учун ажратилган савдо ўринларининг тоза ва тартибли сақланишига сотувчилар маъсул эканлиги кўрсатиб ўтилсин.

3. Ярмаркаларда маҳсулотларни сотиш қуйидаги ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилиши белгилаб қўйилсин:

товарга оид ҳужжатлар ( тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берлиган сотилаётган маҳсулот жисмоний шахс томонидан унга ёки унинг оила аъзоларига ажратилган ер участкада етиштирилганлигини тасдиқловчи, белгиланган шаклдаги ҳужжат (маълумотнома));

сотувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар.

4. ЯТТ Ёкубова Гулабза Абраевна:

Яшил бозор ҳудуддан савдо ўринларининг бепул берилишини;

ярмарка ўтказилишини оммовий ахборт воситалари орқали кенг ёритишни таъмнласин ва яшил бозор пешойвонига эълонлар жойлаштирилишини ташкил этилишни инобатга олсин.

5. Давлат солиқ инспекцияси (И.Номозов) ҳар якшанба кунлари ярмарка ўтказилаётганлигини ҳамда ярмарка ҳудудида савдо ўринларининг бепул берилишини ва ярмаркада товарга оид ҳужжатлар мавжудлигини доимий назоратқилсин.

6. Давлат санитария эпидемиолгия назорат инспекцияси туман бўлими
(Р.Эшбоев) ярмаркада сотилаётган маҳсулотларнинг турларига қараб жойлаштириш ва улар сифатининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига тўғри келишини доимий назоратга осин.

7. Ички ишлар бўлими (Ғ.Ҳайдаров) ярмарка ўтказиладиган кунда жамоат тартибини сақлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширилишини таъминласин.

8. Мазкур қарор “Деҳқонобод овози” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг dehqonobodpress телграм канали ва фейсбукдаги саҳифасига жойлаштирилсин.

9. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирсин. 

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эшатов зиммасига юклансин.

Umumiy takliflar: 0

187