Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
15977 O’zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo'mitasi 17/03/2020 01/04/2020 33
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Qarori
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институтни ташкил этиш тўғрисида
ID-15977

Ўзбекистон Республикаси молия ва солиқ соҳасининг кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг замонавий тизимини яратиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга доир давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5953-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институти (кейинги ўринларда Институт деб юритилади) ташкил этилсин.

2. Белгилаб қўйилсинки, Институт “Солиқлар ва солиққа тортиш”, “Молиявий назорат ва аудит”, “Солиқ, молия ва тижорат ҳуқуқи”, “Иқтисодиётда ахборот технологиялари” таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлашни ва юқори даражада фундаментал ҳамда илмий-амалий тадқиқотлар олиб борилишини таъминлайдиган таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Институт тузилмасида Россия Федерацияси Ҳукумати ҳузуридаги Молия университетининг бўлинмаси (факультети) ташкил этилади ва унинг моддий-техник таъминоти Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

3. Институтда кадрларни тайёрлаш тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари сифатида қуйидагилар белгилансин:

профессор-ўқитувчилар таркибини юқори даражадаги касбий ва педагогик маҳоратга, шу жумладан, амалий иш тажрибасига эга бўлган мутахассислар билан жамлаш;

халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, олий таълимнинг илғор стандартларини жорий этиш, жумладан, ўқув дастурларида назарий билим олишга йўналтирилган таълимдан амалий кўникмаларни шакллантириш тизимига босқичма-босқич ўтишни таъминлаш;

малакали кадрлар тайёрлашни бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг замонавий усуллари, халқаро солиққа тортиш, трансферт нархларни белгилаш, таваккалчиликларни таҳлил қилиш, бизнес-таҳлил технологиялари (Business Intellegence) ва солиқ маъмурчилигида илғор ахборот технологияларини (Big Data) қўллаш асосида ташкил этиш;

ўқув жараёнида ўқитишнинг замонавий шакл ва методлари, шу жумладан педагогик ва ахборот технологияларини, масофавий таълимни, ўқитиш ва тренингларни интерфаол ҳамда муаммоли-вазиятли услубларини кенг жорий этиш, талаба, тингловчи ва педагог кадрларнинг глобал ахборот-ҳуқуқий ҳамда таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш;

етакчи хорижий таълим муассасалари билан кадрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш.

4. Қуйидагилар:

Институт тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Институтнинг самарали фаолияти кўрсатишини таъминлаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича “Йўл харитаси” 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Давлат солиқ қўмитаси раисига Институт тузилмасига белгиланган штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

5. Белгилаб қўйилсинки:

Институтни бошқариш Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан амалга оширилади;

Институтнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимига юқори малакали хорижий мутахассис тайинланади;

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази директори Институт проректори ҳисобланади;

Институт тузилмасида “Солиқ эволюцияси музейи” ташкил этилади;

Институт ўрнатилган тартибда стипендия тўлаш ва моддий таъминот белгилашни таъминлаган ҳолда таълим муддати уч йил бўлган бакалаврларни ва таълим муддати бир йил бўлган магистрларни тайёрлайди;

Институтга ўқишга қабул Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиблари асосида амалга оширилади;

2020/2021 ўқув йилида Институтнинг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш квотаси 3-иловага мувофиқ 420 киши (шу жумладан, давлат грантлари бўйича 130 киши), магистратурасига 26 киши (шу жумладан, давлат грантлари бўйича 5 киши) этиб белгиланади;

вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг (иш берувчилар) эҳтиёжларидан келиб чиқиб, кундузги бакалавриат таълим йўналишларига мос бўлган йўналишлар доирасида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида сиртқи таълим шаклида ўқитиш ташкил этилади;

Институт ректори, проректорлари, факультет деканлари, декан ўринбосарлари, профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимларининг лавозим маошлари олий таълим муассасалари ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорида белгиланади;

Меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Институтнинг бўлим бошлиқлари – факультет деканига, бош мутахассис – катта ўқитувчига, етакчи мутахассис – ўқитувчига тенглаштирилади, бошқа ходимларнинг лавозим маошлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратининг тегишли лавозимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорларида белгиланади;

Институтнинг маъмурий-бошқарув ва профессор-ўқитувчилар таркибига Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати ходимларининг тегишли тоифалари учун хизматни ўташ тартиблари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ходимларининг тегишли тоифалари учун мукофотларни тўлаш тартиби татбиқ этилади;

Институтга профессор-ўқитувчилар ўқув-услубий ва илмий фаолияти бўйича вақт меъёрларини, шунингдек, улар учун чекланган ўқув юкламасини мустақил белгилаш ҳуқуқи берилади.

6. Институтда давлат грантлари асосида таҳсил олган талабаларга ўқишни тамомлаганидан сўнг, давлат солиқ хизмати органларида камида беш йил ишлаб бериш мажбурияти юклатилади.

7. Институт уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда:

а) Институтни ўқитишнинг замонавий шакл ва услубларини қўллаш кўникмаларига ҳамда амалий иш тажрибасига эга, шунингдек, хорижда тажриба орттирган малакали кадрлар билан тўлдирсин;

б) тегишли фанлар ва предметлар бўйича янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини тайёрлашнинг комплекс дастури ишлаб чиқилишини таъминласин;

в) битирувчиларга нисбатан малака талабларини, ўқув режалари ва дастурларини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда танқидий қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин:

ўқув жараёнини илғор халқаро тажрибани, талабаларда тил тайёргарлигини, таҳлил қилиш қобилиятини, тизимли таҳлил ва солиқ соҳасида бошқариш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган талабларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш;

ихтисослик фанлари ўқув юкламасида амалий машғулотлар ҳажмини тренажер-имитацион ва дастурий комплексларни қўллаш ҳисобига ошириш ва амалга оширилишини тартибга солувчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

8. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги:

ҳар йили белгиланган тартибда ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган мақсадли илмий-техникавий дастурларни шакллантириш доирасида Давлат солиқ қўмитасининг буюртмаси бўйича миллий ва халқаро солиқ солиш услубиёти ҳамда амалиётига доир илмий тадқиқотлар лойиҳаларининг танловларини доимий равишда ташкил этилишини таъминласин;

2021 йилдан эътиборан Институтга солиқ соҳасида илмий тадқиқотларни амалга ошириш бўйича таянч докторантура ва докторантурага қабул квоталари ажратилишини назарда тутсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (Б.Мусаев) “Эл-юрт умиди” жамғармаси (А.Бекмуродов) билан биргаликда Институт профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларини қонунчиликда белгиланган тартибда хорижий давлатларнинг етакчи таълим, илмий ва бошқа муассасаларига магистратура ҳамда докторантурада таълим олиш, стажировка ўташ ва малака ошириш учун юбориш чораларини кўрсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков), Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов), Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов) ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Давлат солиқ қўмитаси (Б. Мусаев) билан биргаликда талаба ва тингловчиларнинг соҳавий вазирлик ва идораларнинг тегишли бўлинмаларида малакавий амалиётини ташкил этишда Институтга ҳар томонлама амалий кўмак кўрсатсин.

11. Институт Тошкент шаҳар, Кичик ҳалқа йўли, 3-уй манзилига жойлаштирилсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (Б. Мусаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) ва Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига (Ж.Қўчқоров) Институтнинг замонавий ўқув биноси, кутубхона биноси, фаоллар зали, спорт зали ва ётоқхона биносини қуриш, шунингдек мавжуд биноларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича, истисно тариқасида:

а) қуйидагиларни:
Давлат солиқ қўмитасини – буюртмачи этиб;
“KOVCHEG – ART” масъулияти чекланган жамиятини – лойиҳачи этиб;
лойиҳани амалга ошириш доирасида тендер савдолари
ва танловлар ўтказмасдан, энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида пудратчи ташкилотни, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи ҳамда асбоб – ускуналар ва жиҳозларни етказиб берувчи ташкилотларни белгилаш тўғрисидаги таклифига;
б) буюртмачи, лойиҳачи ва пудратчи ташкилотларга асосланган ҳисоб – китобларга кўра, қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари учун 30 фоизгача бўнак (аванс) ҳамда зарур қурилиш материаллари ва жиҳозларини харид қилиш учун 100 бўнак (аванс) маблағлари ажратишга рухсат берилсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ж.Қўчқоров):

Давлат солиқ қўмитасининг буюртмалари ва тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Институтнинг бино ва иншоотларини замонавий талабларга мувофиқ қуриш, мавжуд бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ва жиҳозлаш бўйича 2020 йил учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан зарурий маблағларнинг ажратилишини;

2021 йил ва кейинги йиллар учун Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш Давлат дастурини шакллантиришда Институтнинг бино ва иншоотларини қуриш, мавжуд бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун капитал қўйилмалар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан шакллантирилишини;

Институтнинг моддий-техник базасини ривожлантириш учун Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази” ва “Солиқ-сервис” давлат унитар корхоналарининг 2020-2021 йиллар якунлари бўйича соф фойдасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ажратмалар Давлат солиқ қўмитасининг ихтиёрида қолдирилишини таъминласин.

14. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (Б. Мусаев) Жаҳон банки томонидан Институтни ташкил этишга ажратиладиган 10 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағларининг самарали ишлатилишини таъминласин.

15. Институт фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Институтнинг бюджетдан ташқари жамғармалари, жумладан таълимнинг тўлов-шартнома шаклидан тушадиган маблағлар, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари, шартнома асосида хизматларни амалга оширишдан тушган маблағлар, грантлар, шунингдек, хорижий ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.

Институтда бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди билан бир қаторда бюджетдан ташқари маблағлар, хусусан тўлов-шартнома (жумладан, оширилган шартнома асосида таълим олувчилар) маблағлари ҳисобидан маъмурий-бошқарув, профессор-ўқитувчи, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларни уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондидан 85 фоиз миқдоригача бўлган моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси (кейинги ўринларда – Махсус жамғарма) ташкил этилсин.

16. Белгилаб қўйилсинки:

Институт ректори Махсус жамғарма маблағлари ҳисобига Институт ходимларига уларнинг ишлари ҳажми ва самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошининг 100 фоизигача бўлган миқдорда ойлик устама белгилаш, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ бошқа қўшимча моддий рағбатлантириш чораларини қўллаш ҳуқуқига эга;

Махсус жамғарма маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби, шунингдек, Институт ходимларига ойлик устама белгилаш мезонлари Институт томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланади.

17. Давлат солиқ қўмитасининг Бухоро, Фарғона ва Тошкент солиқ коллежларини 2019/2020 ўқув йилида 3-курсини тамомлаган ўқувчиларига бир йиллик амалий ишда синов амалиётини ўтамасдан коллежни тамомлаганлик тўғрисидаги диплом берилишига розилик берилсин.

18. Институтда ўқишга талабгорларни тизимли равишда босқичма-босқич тайёрлашни йўлга қўйиш мақсадида:

Давлат солиқ қўмитасининг Тошкент солиқ коллежи умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари қабул қилинадиган, 2 йиллик инновацион таълим дастурлари асосида ўқитиладиган Институт ҳузуридаги академик лицейга;

Давлат солиқ қўмитасининг Бухоро солиқ коллежи Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи 5-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида ўқитиладиган Институт ҳузуридаги техникумга айлантирилсин.

Институт ҳузуридаги академик лицей фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгилансин.

19. Давлат солиқ қўмитаси (Б.Мусаев) икки ой муддатда:

Институт уставини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Институтнинг Васийлик кенгаши тўғрисидаги Низомни ва Васийлик кенгашининг Иш режасини тасдиқласин;

Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Институтнинг харажатлар сметасини ва белгиланган штатлар сони доирасида штатлар жадвалини тасдиқласин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.

20. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Бош вазирнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари – иқтисодиёт ва саноат вазири Ж.А. Қўчқоров ва Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А.Мусаев зиммасига юклатилсин.

 

                  Ўзбекистон Республикаси
                                  Президенти                                                   Ш. Мирзиёев

                      Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил “____” _________ даги ________-сон қарорига
1-илова
                     
                     
                               
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти
ТУЗИЛМАСИ
                               
    Институт кенгаш   РЕКТОР       Васийлик кенгаши
      1      
                               
                               
  Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича  проректор      Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор       Проректор - Малака ошириш маркази директори     Ректор ёрдамчиси
  1     1             1
                               
  Ўқув-услубий бўлим     Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими        Бухгалтерия     Матбуот котиби         
  8     2       6     1
                               
  Магистратура бўлими     Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими       Режа-молия бўлими     Халқаро ҳамкорлик бўлими
  1     2       3     2
                               
  Сиртқи  бўлим     Таҳририй-нашриёт бўлими       Ишлар бошқармаси бошлиғи     Девонхона ва архив 
  2     4       1     3
                               
  Ахборот-технологиялар маркази     Илмий кенгаш котиби       Бош муҳандис           Таълим сифатини назорат қилиш бўлими
  8     1       1     3
                               
  Ёшлар билан ишлаш, Маънавият ва маърифат бўлими          Ахборот-ресурс маркази       Ўқитишнинг техник воситалари бўлими     Мониторинг ва ички назорат бўлими
  4     15       2     2
                               
  Факультетлараро умумтаълим кафедралари          ҚҚС маъмурчилиги халқаро маркази       Фуқаро ва меҳнат муҳофазаси мутахассиси     Буюртмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг бўлими
                  3     4
                               
  Психолог                                     Техник-фойдаланиш ва хўжалик бўлими     Ходимлар бўлими
  1               3     4
                               
  Талабалар турар жойи               Россия Федерацияси Ҳукумати ҳузуридаги Молия университетининг бўлинмаси (факультети)     Юрисконсульт          
  1                   1
                               
            ФАКУЛЬТЕТЛАР       1 ва 2-бўлимлар
                  2
                               
                               
  Солиққа тортиш ва ҳисоб факультети     Молия ҳуқуқи факультети       Бухгалтерия ҳисоби ва аудит факультети     Иқтисодиётда ахборот технологиялари факультети
    6       3         4       3
                               
  Кафедралар     Кафедралар       Кафедралар     Кафедралар
                               
                               
Изоҳ: Институт (факультетлари, кафедралар ва бошқа таркибий бўлимлар) ходимларининг умумий чекланган сони олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар таркибидан ташқари) — 110 нафар.
Профессор-ўқитувчилар, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар сони олий таълим муассасалари учун ўрнатилган нормативлар асосида белгиланади.
110
Штатлар сони кафедра ва факультетлардан ташқари  1500-2000 нафар талабарлардан ҳисоб-китоб қилинган

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил “____” _________ даги ________-сон қарорига
2-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институтини ташкил этиш ва унинг моддий-техник базасини яратиш бўйича

“ЙЎЛ ХАРИТАСИ”

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти (кейинги ўринларда фискал институт) фаолиятини самарали ташкил этиш

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Фискал институти Уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Устав лойиҳаси

бир ой муддатда

-

Давлат солиқ қўмитаси (Б.Мусаев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И.Мажидов)

  1.  

Фискал институтни малакали кадрлар, шу жумладан ўқув, илмий-методик ишларни ташкил этиш мақсадида бошқа таълим, тадқиқот муассасаларининг мутахассислари билан тўлдириш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

уч ой муддатда

-

Давлат солиқ қўмитаси (Б.Мусаев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И.Мажидов)

  1.  

Қуйидагиларни қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш:

Фискал институтнинг тегишли таълим дастурларини якунлаган шахсларга қўйиладиган малака талаблари;

Фискал институтнинг янгиланган, замонавий талаблар ва стандартларга жавоб берадиган, шунингдек, таълим жараёнини солиқ органлари фаолиятининг асосий вазифа ва йўналишлари билан боғлиқлигини таъминлайдиган ўқув режалари ва дастурлари.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил 1 августга қадар

-

Давлат солиқ қўмитаси (Б.Мусаев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И.Мажидов),
Адлия вазирлиги

(Р.Давлетов)

  1.  

Қуйидагиларни:

Фискал институт ходимларининг стажировка ўташи;

Фискал институт лавозимларини ички идоравий ротация асосида эгаллаш тартибини белгиловчи қоидаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ички идоравий ҳужжат

2020 йил 1 июнга қадар

-

Давлат солиқ қўмитаси (Б.Мусаев)

  1.  

Фискал институтнинг Васийлик кенгаши тўғрисидаги Низомни ва Васийлик кенгашининг Иш режасини тасдиқлаш.

Давлат солиқ қўмитаси буйруғи

Икки ой муддатда

-

Давлат солиқ қўмитаси (Б.Мусаев)

  1.  

Институт ҳамда давлат грантлари асосида талабаликка тавсия этилган номзодлар ва уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида номзод давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ишлаб бериш ҳақида шартнома шаклини ишлаб чиқиш.

Давлат солиқ қўмитаси буйруғи

Икки ой муддатда

-

Давлат солиқ қўмитаси (Б.Мусаев)

  1.  

Фискал институтнинг Ахборот-ресурс маркази фондини замонавий ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар билан тўлдириш, шу жумладан, маҳаллий ва хорижий ҳуқуқий ҳамда ахборот-таҳлилий нашрларга мунтазам обунасини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил 1 августга қадар

Бюджет маблағлари, солиқ органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари,
бошқа манбалар

Молия вазирлиги

(Т.Ишметов),
Давлат солиқ қўмитаси (Б.Мусаев),
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Д.Саиджанов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И.Мажидов)

  1.  

Фискал институтни «Электрон таълим» миллий тармоғига, А.Навоий номидаги Миллий кутубхонанинг электрон ахборот-кутубхона фондига ва етакчи хорижий ахборот-кутубхона ресурслари фондларига улаш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил 1 сентябрга қадар

Бюджет маблағлари, солиқ органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари,
бошқа манбалар

Давлат солиқ қўмитаси (Б.Мусаев),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И.Мажидов)

  1.  

Фискал институтда илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш ва олий ўқув юртидан кейинги таълим институтини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил 1 сентябрга қадар

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси

(А.Юсупов),
Давлат солиқ қўмитаси (Б.Мусаев)

  1.  

Фискал институтнинг ўқув дастурларига (режаларига) киритилган фанлар бўйича ўқув қўлланмалар ва ўқув-услубий материалларни тайёрлаш ва нашр этиш дастурини тасдиқлаш.

Дастур лойиҳаси

2020 йил 1 августга қадар

Бюджет маблағлари, солиқ органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари,
бошқа манбалар

Давлат солиқ қўмитаси (Б.Мусаев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И.Мажидов)

  1.  

Фискал институтнинг «Солиқ ва ҳаёт» илмий-амалий ҳуқуқий журналини ташкил этиш, рўйхатдан ўтказиш ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан иқтисод ва юриспруденция соҳасида асосий илмий-амалий натижаларни нашр қилиш учун тавсия қилинадиган илмий нашрлар рўйхатига киритиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил 1 сентябрга қадар

Солиқ органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари,
бошқа манбалар

Давлат солиқ қўмитаси (Б.Мусаев),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Д.Саиджонов),
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси

(А.Юсупов)

  1.  

Фискал институтнинг халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш:

етакчи илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий, ўзаро ҳамкорлик келишувларини тузиш, қўшма дастурларни амалга ошириш;

Фискал институт профессор-ўқитувчиларнинг таркибини малакасини ошириш ва талабаларни ўқитиш жараёнига хорижий мутахассисларни жалб қилиш амалиётини жорий этиш;

Фискал институтнинг ўқитувчилари ва ходимларини хорижий мамлакатлар таълим муассасаларида стажировка ўташи, шунингдек, доимий равишда солиқ маъмуриятчилигининг долзарб масалалари бўйича халқаро илмий-амалий форумларда иштирок этишини ташкил этиш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил 1 сентябрга қадар

-

Давлат солиқ қўмитаси (Б.Мусаев),

“Эл-юрт умиди” жамғармаси (А.Бекмуродов),
Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов),
Молия вазирлиги

(Т.Ишметов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И.Мажидов)

  1.  

Фискал институт ўқитувчиларининг Россия Федерацияси Ҳукумати ҳузуридаги Молия университетида малака ошириш ва касбий қайта тайёрлаш дастурларига жалб қилиш.

Фискал институт талаблари ва абитуриентларини 2020/2021 ўқув йилида Россия Федерацияси Ҳукумати ҳузуридаги Молия университетининг бакалавриати ва магистратурасига қабулини ташкиллаштириш.

Россия Федерацияси Ҳукумати ҳузуридаги Молия университети билан биргаликда ишлаб чиқиладиган “Йўл харитаси”

Бир ой муддатда

“Йўл харитаси”га мувофиқ

Давлат солиқ қўмитаси (Б.Мусаев),

“Эл-юрт умиди” жамғармаси (А.Бекмуродов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И.Мажидов)

  1.  

Фискал институтнинг иқтидорли талабалари учун “Давлат солиқ қўмитаси раиси стипендияси”ни жорий этиш.

Ички идоравий ҳужжат

2020 йил 1 октябрга қадар

Солиқ органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Давлат солиқ қўмитаси (Б.Мусаев)

  1.  

Фискал институт қошида «Солиқ эволюцияси музейи»ни ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар режаси

Икки ой муддатда

-

Давлат солиқ қўмитаси (Б.Мусаев),
Тарих институти

(А.Зиё)

  1.  

Фискал институтнинг расмий интернет веб-сайти ва саҳифасини яратиш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил 1 августга қадар

Солиқ органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, бошқа манбалар

Давлат солиқ қўмитаси (Б.Мусаев),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков)

II. Фискал институтнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш

  1.  

Белгиланган тартибда бино ва иншоотлар мажмуасини қуриш, реконструкция қилиш учун, шу жумладан, қуйидагиларни ўз ичига қамраб олган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш:

Фискал институти маъмурий биноларининг мажмуаси (шу жумладан, ўқув корпуси ва маъмурий биноси);

меҳмонхона ва ётоқхона;

спорт мажмуаси (ёпиқ ва очиқ майдончалар);

ошхона ва бошқа объектлар.

Лойиҳа-смета ҳужжатлари

Алоҳида графикка мувофиқ

Бюджет маблағлари, солиқ органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари,
бошқа манбалар

Давлат солиқ қўмитаси (Б.Мусаев),
Қурилиш вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимияти (А.Ортиқҳўжаев)

  1.  

Масофавий (электрон) таълимни ташкил этиш ва видеоконференцияларни ўтказиш учун ускуналарни харид қилиш ва ўрнатиш, шунингдек, масофавий таълим тизимини видеоконференцалоқа, онлайн тестлар ва сўровларни ўтказиш, тегишли дастурий маҳсулотлардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил 1 декабрга қадар

Бюджет маблағлари, солиқ органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари,
бошқа манбалар

Давлат солиқ қўмитаси (Б.Мусаев),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков)

  1.  

Фискал институт буюртмасига биноан Институтнинг Ахборот-ресурс марказини замонавий техника, зарур жиҳозлар ва қўшимча воситалар билан жиҳозлаш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил 1 сентябрга қадар

Бюджет маблағлари, солиқ органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари,
бошқа манбалар

Давлат солиқ қўмитаси (Б.Мусаев),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков)

  1.  

Фискал институтга «Ўзбектелеком» АК билан тендер (танлов) ўтказмасдан шартнома тузиш ва уни кейинги муддатларга мустақил узайтириш ҳуқуқини бериш орқали Фискал институтни юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланишини таъминлаш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил 1 августга қадар

Бюджет маблағлари

Молия вазирлиги

(Т.Ишметов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков)

  1.  

Фискал институтни автотранспорт воситалари (4 та), шу жумладан автобуслар (1 дона) билан ҳамда Институт буюртмаларига асосан хизмат ва махсус автотранспорт воситалари учун зарур ҳажмдаги автобензин ва дизель ёқилғисини белгиланган тартибда ажратилиши ва харид қилинишини таъминлаш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил 1 сентябрга қадар

Бюджет маблағлари

Молия вазирлиги

(Т.Ишметов),
Давлат солиқ қўмитаси (Б.Мусаев),
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

(О.Рустамов)

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил “____” ____________ ________ -сон
қарорига 3-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институтига 2020/2021 ўқув йили учун давлат гранти ва тўлов контракт асосида бакалавриат таълим йўналишлари
ва магистратура мутахассисликлари бўйича

ҚАБУЛ КВОТАСИ

 

Т/р

Шифр

Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлар номи

2020/2021 ўқув йилига қабул режаси

Жами

шу жумладан:

давлат гранти

тўлов контракт

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти

446

135

311

 

 

Бакалавриат таълим йўналишлари

420

130

290

1.

5230800

Солиқлар ва солиққа тортиш (кундузги)

160

60

100

2.

5230800

Солиқлар ва солиққа тортиш (сиртқи)

60

 

60

3.

р/й

Молиявий назорат ва аудит (кундузги)

70

30

40

4.

р/й

Молиявий назорат ва аудит (сиртқи)

25

 

25

5.

р/й

Иқтисодиётда ахборот технологиялари (кундузги)

30

15

15

6.

р/й

Иқтисодиётда ахборот технологиялари (сиртқи)

25

 

25

7.

5240100

Юриспруденция (солиқ, молия ва тижорат ҳуқуқи) (кундузги)

50

25

25

 

 

Магистратура мутахассисликлари

26

5

21

1.

5А230801

Солиқлар ва солиққа тортиш

10

3

7

2.

р/й

Молиявий назорат

8

1

7

3.

5А230902

Аудит

8

1

7

 

Umumiy takliflar: 1

1521