Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
15935 O'zbekiston yoshlar ittifoqi 17/03/2020 01/04/2020 1
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада такомиллаштириш тўғрисида
ID-15935

 

       Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

      1. Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 11 сентябрдаги 760-сон қарорида белгиланган 2116 та уй-жой учун 72 млрд. сўмдан 350 та уй-жой қийматининг дастлабки бадали сифатида 13,3 млрд. сўм ажратилганлиги, 58,7 млрд. сўм ажратилмасдан қолганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

        2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож ёш оила сифатида ҳисобга қўйилган ва тавсиянома берилган 580 нафар ёш оилалар учун 2019 йилда қурилган ёшлар уйлари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

       Белгилансинки, ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган ёш оилалар олдинроқ муддатда ҳисобга қўйилганлиги ва тавсиянома олганлиги асосида аниқланади.

         3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу қарорнинг 1-иловасига асосан “Ёшлар” уйлари бўйича Республика комиссияси томонидан тавсия қилиниб ҳисобга қўйилган 472 нафар ёш оилаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ–5886-сон Фармони билан тасдиқланган 2020 йилда «Қишлок қурилиш инвест» ИК» МЧЖ иштирокида қишлоқ жойларда кўп квартирали арзон уй-жойлар қуришнинг асосий параметрлари ва 2020 йилда «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК» МЧЖ иштирокида шаҳарларда кўп квартирали арзон уй-жойлар қуришнинг асосий параметрларига асосан алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар учун назарда тутилган уй-жойлардан ажратишда аҳолининг талабидан келиб чиқиб мазкур параметрларга тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

    Белгилансики, ушбу бандда назарда тутилган ёш оилаларга имтиёзли ипотека кредитларининг дастлабки бадали истисно тариқасида 2020 йилда шаҳарлар ва қишлоқ жойларда қуриладиган квартира (уй-жой) қийматининг 25 фоизини ташкил этади.

      4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг асосланган ҳисоб-китобига мувофиқ:2019 йилда қурилган 580 та ёшлар уйларининг дастлабки бадали сифатида

     27,0 млрд сўм маблағни 2020 йилнинг I чораги якуни бўйича республика бюджетининг прогноз кўрсаткичларидан ортиқча бажарилган қисми ҳисобига;

    2020 йилда қуриладиган уй-жойлар учун 472 нафар ёш оилаларга 2020 йилда республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратилишини таъминласин.

       5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

     6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодиёт ва саноат вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

 

              Ўзбекистон Республикасининг

               Бош вазири                                                                                                                 А. Арипов

 

Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 
2020 йилги --- мартдаги --- сон қарорига 
1-илова 

Вазирлар Маҳкамасиинг 760-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож сифатида  ҳисобга қўйилган ва тавсиянома берилган ёш оилалар  учун 2020 йилда берилиши лозим уйлар  
РЎЙХАТИ

 

Ҳудуд номи Ёш оилалар  учун 2019 йилда қурилган уй-жойлар сони
(қолдиқ қисми)
Ёш оилаларга уй-жой берилиши лозим бўлган ҳамда 2020 йилда дастури доирасида бериладиган уйлар сони
Уй-жойлар (квартиралар) сони Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан ажратиладиган бошланғич бадалнинг жами суммаси,
млн. сўмда
Қорақолпоғистон Республикаси  8 70,0 33
Андижон вилояти 25 1 057,7 0
Бухоро вилояти     31
Жиззах вилояти 52 2 166,4 0
Кашкадарё вилояти     84
Навоий вилояти     105
Наманган вилояти     12
Самарканд вилояти     20
Сурхандарё вилояти 22 449,1 0
Сирдарё вилояти 22 243,3 86
Тошкент вилояти     60
Фарғона вилояти 98 4 544,2 12
Хоразм вилояти 84 3 664,5 29
Тошкент шаҳри 269 14 810,7  
Жами 580 27 005,9 472

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
“___” ____________даги ___-сон қарорига

2-ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2014 йил 8 сентябрдаги 250-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 37-сон, 468-модда):

а) 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 1-иловада:

         3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“3. Қайд этилсинки, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларга узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари беришнинг қуйидаги шартлари белгиланади:

шаҳарларда кўп квартирали арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун — 2 (2020 йил 1 январдан бошлаб — 1) йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан (2020 йил 1 январдан бошлаб биринчи 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада) ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 20 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал квартира қийматининг 25 (2020 йил 1 январдан бошлаб қуриладиган уй-жойлар
учун 10) фоизини ташкил этади;

қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун — 2 (2020 йил 1 январдан бошлаб — 1) йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан (2020 йил 1 январдан бошлаб биринчи 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада) ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 20 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал уй-жой смета қийматининг 25 (2020 йил 1 январдан бошлаб қуриладиган уй-жойлар учун 10) фоизини ташкил этади.

Ёш оилаларнинг квартира сотиб олиш тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади”;

12-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Бунда Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ҳар йили давлат дастурларида мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилалар учун белгиланадиган уй-жойлар сонидан келиб чиққан ҳолда ёш оилани уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож сифатида ҳисобга қўяди”.

12-банднинг иккинчи хатбошиси учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашда қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил
23 сентябрдаги 753-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 39-сон, 1045-модда):

а) 3-банди иккинчи-учинчи хатбошиларидаги “10” сони “25 (2020 йил
1 январдан бошлаб қуриладиган уй-жойлар учун 10)” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

уй-жойларнинг дастлабки бадаллари Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг тавсияномасига асосан ёш оилаларнинг ўз маблағлари ҳисобига шакллантирилади (Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил __ _________даги ___-сон қарори 3 ва 4-бандларида назарда тутилган 1052 та уй-жойларни истисно этганда);

3. Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 11 сентябрдаги 760-сон қарорининг иккинчи банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“2. Белгилаб қўйилсинки, ёш оилалар учун қурилаётган 1402 та уй-жой уй-жой қиймати дастлабки бадалининг 65 фоизигача бўлган қисми Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари ҳисобига беғараз ажратилади”.

 

 

Umumiy takliflar: 1

996