Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
15929 O'zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi 16/03/2020 31/03/2020 1
Idoralarning buyruq yoki qarori
Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида
ID-15929

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил
23 декабрдаги 327-сон “Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам
улгуржи-сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

  1. Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, улар иловага мувофиқ миқдорларда белгилансин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 24 декабрдаги 158, 2018-85-сон “Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги қарори (рўйхат рақами 3107, 2018 йил 28 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 52-сон, 1009-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  3. Мазкур қарор 2020 йил 1 ноябрдан кучга киради.

 

 

Молия вазири

Д. Кучкаров

Тошкент ш.,

2019 йил “____” ________,

___________-сон

 

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Мусаев

Тошкент ш.,

2019 йил “____” ________,

___________-сон

 

 

               

Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг

 

2019 йил  “____” декабрдаги

___________ - сон қарорига

ИЛОВА

 

 

 

Алкоголли маҳсулотлар*

учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар

 

Сотилаётган товарнинг номи

Ишлаб чиқарувчи

корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи

 

Энг кам чакана нарх

 

Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида

 

8 600

10 200

Коньяк, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида

 

31 000

36 600

Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида

 

22 000

26 000

 

*Пиводан ташқари

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Алкоголли ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги қонунининг
7-моддаси ва “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги қонунининг 3-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси қарор қиладилар:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси
ва Давлат божхона қўмитасининг 2004 йил 11 февралдаги 31, 2004-22
ва 03-02/8-14-сонли қарори билан тасдиқланган Алкоголли ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1320, 2004 йил 3 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 9-сон, 110-модда) иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Молия вазири                                                                                 Т. Ишметов

 

Тошкент ш.,

2020 йил «___»_______,

________ - сон

 

Давлат солиқ қўмитаси раиси                                                 Б. Мусаев

 

Тошкент ш.,

2020 йил «___»_______,

________ - сон

 

Давлат божхона қўмитаси раиси                                            М. Азимов

 

Тошкент ш.,

2020 йил «___»_______,

________ - сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг
2020 йил “___” ________даги
___, _______, _________-сон қарорига ИЛОВА

 

 

Алкоголли ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар

 

 

1. Қуйидаги таҳрирда банд билан тўлдирилсин:

“10-1. Импорт қилувчида эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган алкоголь маҳсулотлари мавжуд бўлганда, эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган товарларни сотишнинг рухсат этилган муддати тугашига қадар беш ой қолган кунда тайёр маҳсулот қолдиқларига янги намунадаги акциз маркалари янгидан ёпиштирилиб, товарлардан эски намунадаги акциз маркалари олиб ташланиши керак.”.

2. 11-банд қуйидаги таҳрирда хатбоши билан тўлдирилсин:

“Товарлардан олиб ташланган акциз маркалари эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган товарларни сотишнинг рухсат этилган муддати тугашига қадар беш ой қолган кунда комиссия томонидан куйдириш йўли билан йўқ қилиниши керак, бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади.”.

3. Ушбу ўзгартиришлар “Агробанк” АКБ билан келишилган.

 

 

“Агробанк” АКБ Бошқарув раиси                             Р. Маматкулов

 

 

2020 йил “___” ________

 

 

 

ПОСТАНОВЛЕНИЕ

МИНИСТЕРСТВА ФИНАНСОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

ГОСУДАРСТВЕННОГО НАЛОГОВОГО КОМИТЕТА
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

ГОСУДАРСТВЕННОГО ТАМОЖЕННОГО КОМИТЕТА
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

 

О внесении дополнений в Положение о порядке введения акцизных марок нового образца на алкогольную и табачную продукцию

 

В соответствии со статьей 7 Закона Республики Узбекистан «О государственной налоговой службе», со статьей 3 Закона Республики Узбекистан «О государственной таможенной службе», Положением о Министерстве финансов Республики Узбекистан, утвержденным постановлением Президента Республики Узбекистан от 18 марта 2017 года
№ ПП-2847, Министерство финансов, Государственный налоговый комитет
и Государственный таможенный комитет Республики Узбекистан постановляют:

1. Внести дополнения в Положение о порядке введения акцизных марок нового образца на алкогольную и табачную продукцию, утвержденное постановлением Министерства финансов, Государственного налогового комитета и Государственного таможенного комитета Республики Узбекистан от 11 февраля 2004 года №№ 31, 2004-22
и 03-02/8-14 (рег. № 1320 от 3 марта 2004 года) (Собрание законодательства Республики Узбекистан, 2004 г., № 9, ст. 110), согласно приложению.

2. Настоящее постановление вступает в силу со дня его официального опубликования.

 

 

Министр финансов                                                                         Т. Ишметов

 

г. Ташкент,

«___»_______ 2020 года,

№ ________

 

Председатель Государственного

налогового комитета                                                                      Б. Мусаев

 

г. Ташкент,

«___»_______ 2020 года,

№ ________

 

Председатель Государственного

таможенного комитета                                                                   М. Азимов

 

г. Ташкент,

«___»_______ 2020 года,

№ ________

Приложение

к постановлению Министерства финансов, Государственного налогового комитета и Государственного таможенного комитета Республики Узбекистан
от «___» ________ 2020 года
№№ ____, ________, ________________

 

 

Дополнения, вносимые в Положение о порядке введения акцизных марок нового образца на алкогольную и табачную продукцию

 

 

1. Добавить пункт следующего содержания:

«10-1. При наличии на импортерах остатков алкогольной продукции, маркированной акцизными марками старого образца, на день за пять месяцев до истечения разрешенного срока реализации товаров с акцизными марками старого образца, остатки готовой продукции подлежат перемаркировке акцизными марками нового образца, с удалением
с товаров акцизных марок старого образца.».

2. В пункте 11 добавить абзац следующего содержания:

«Удаленные с товаров акцизные марки старого образца, числящиеся на день за пять месяцев до истечения разрешенного срока реализации товаров с акцизными марками старого образца, подлежат уничтожению комиссией, путем сжигания, о чем составляется соответствующий акт.».

3. Настоящие изменения согласованы с АКБ «Агробанк».

 

 

Председатель правления АКБ «Агробанк»                               Р. Маматкулов

 

 

«___» ________ 2020 г.

 

Umumiy takliflar: 0

242