Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
15923 O’zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi 16/03/2020 31/03/2020 2
Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида
ID-15923

Лойиҳа

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

 

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида

 

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган “Давлат божи тўғрисида”ги 600-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил № 1, __-модда) иловасининг 4-банди “б” кичик банди:

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошиси иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

мазкур Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

         Президенти                                                 Ш. Мирзиёев

 

Тошкент ш.,

2020 йил “__” март,

___ -сон

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси

Қонуни лойиҳасига

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

 

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги “207-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ–5953-сон Фармонининг 4-банди ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Лойиха билан Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи
ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан Тошкент шаҳри
ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган уйларда кўчмас мулк олди-сотдиси шартномаларини расмийлаштириш учун давлат божининг алоҳида ставкаси бекор қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралдаги
ПҚ–2761-сон “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, шунингдек мазкур лойиҳанинг мазмунини аҳолига етказиш ва қонун лойиҳаси матнидан монеликсиз фойдаланиш имконини яратиш мақсадида, лойиҳа regulation.gov.uz веб-порталига жойлаштирилган.

Ушбу Қонун лойиҳасини қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қўшимча маблағлар ажратишни талаб этмайди.

 

 

Вазир                                                                         П.Р. Бобожонов

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги

Қонун лойиҳасига

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

 

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

Давлат божи ставкаларининг

миқдорлари

 

4. Нотариал ҳараткатларни амалга оширганлик учун:

б) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулкнинг олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун

 

Иккинчи хатбоши

 

Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахслар томонидан кўчмас мол-мулк сотиб олинганда

 

 

шартнома суммасининг 5 фоизи, бироқ БҲМнинг камида 10 баравари миқдорида

Учинчи хатбоши

 

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган ҳамда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан — БҲМнинг 3300 бараваридан кам бўлмаган миқдорида янги қурилган кўчмас мол-мулк сотиб олинганда

 

 

шартнома суммасининг 10 фоизи миқдорида

 

Давлат божи ставкаларининг

миқдорлари

 

4. Нотариал ҳараткатларни амалга оширганлик учун:

б) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулкнинг олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун

 

 

 

 

 

Чиқариб ташланмоқда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Иккинчи хатбоши

 

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган ҳамда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан — БҲМнинг 3300 бараваридан кам бўлмаган миқдорида янги қурилган кўчмас мол-мулк сотиб олинганда

 

 

шартнома суммасининг 10 фоизи миқдорида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ–5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг
44-бандига мувофиқ чиқариб ташланмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Давлат божи ставкаларининг миқдорлари тўғрисидаги илованинг  
4-банди “б” кичик бандининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташланганлиги муносабати билан учинчи хатбоши иккинчи хатбоши сифатида ўзгартилмоқда

 

 

 

Вазир                                                                                                                                          П.Р. Бобожонов

Umumiy takliflar: 0

451