Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
15922 O’zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi 16/03/2020 31/03/2020 151
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини янада соддалаштириш тўғрисида
ID-15922

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини янада соддалаштириш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги 2020 йил 2 мартдаги ПФ–5953-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига яшаш ва турган жойи бўйича доимий прописка тартибини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Ички ишлар, Мудофаа, Адлия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, “Давергеодезкадастр” қўмитаси 2020 йил 1 июлгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий прописка қилиш билан боғлиқ ҳаракатларни амалга ошириш тартиб-таомилларини автоматлаштирилишини ҳамда идоралараро электрон ҳамкорликни йўлга қўйилишини таъминласин.

3. “Давергеодезкадастр” қўмитаси кўчмас мулк объектларининг манзиллари ягона реестрига мувофиқ фойдаланилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий прописка қилиш билан боғлиқ ҳаракатларни идоралараро электрон ҳамкорлик орқали “Ягона дарча” тамойили асосида “Манзил” автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда Манзил тизими деб юритилади) воситасида амалга оширишни таъминласин.

5. Белгилансинки, идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий прописка қилиш билан боғлиқ ҳаракатлар:

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида – 2020 йил 1 июлдан;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ички ишлар, Адлия, Мудофаа, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва “Давергеодезкадастр” қўмитаси билан биргаликда:

2020 йил 1 июлгача бўлган муддатда — ариза берувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида шахсий кабинет орқали доимий прописка билан боғлиқ ҳаракатларни амалга ошириш механизмини жорий қилсин;

Ички ишлар вазирлиги ушбу қарорнинг қўлланилиши юзасидан мониторинг олиб борсин ва таҳлил қилсин ҳамда зарурият бўлганда, доимий прописка билан боғлиқ идоралараро маълумот алмашинуви тизимини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Мудофаа вазирлиги билан биргаликда 2021 йилнинг 1 январига қадар:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг “Автоматлаштирилган ахборот тизими ва маълумотлар базаси” тизимини  жорий этиш учун туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимларини ҳимояланган ягона тармоққа уланишини таъминласин;

Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази Мудофаа вазирлигининг “Автоматлаштирилган ахборот тизими ва маълумотлар базаси” автоматлаштирилган тизимни “Манзил” ҳамда “Хорижга чиқиш паспорти” тизимлари билан интеграция қилишни таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ахборот тизимини Олий суд ахборот тизими билан интеграция қилиш чоралари кўрилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарорнинг, 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

              Бош вазири                                                                                                                   А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “__” мартдаги __ -сон қарорига

ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида

 НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўз бекистон Республикаси фуқароларини (кейинги ўринларда фуқаролар деб аталади) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

васийлик – ўн тўрт ёшга тўлмаган етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, шунингдек, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларни уларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жойлаштиришнинг ҳуқуқий шакли;

даволаш муассасалари – санаторийлар, даволаш пансионатлари, давлат тасарруфидаги ва хусусий клиникалар, шифохоналар, касалхоналар ва бошқа тиббий муассасалар;

жойлаштириш воситалари – меҳмонхоналар, апартотеллар, апартаментлар комплекси (резиденция), спа-меҳмонхоналар, бутик-отеллар, мотеллар, туристик лагерлар, дам олиш уйлари ва зоналари, туристик қишлоқлар, кемпинглар, санаторийлар, пансионатлар, дам олиш зоналари ва уйлари (марказлари), туризм ва спорт базалари, палаткали (кемпинг) лагерлар ва комплекслар, оилавий меҳмон уйлари, ўтов ва палаткали лагерлар ва бошқа объектлар, шунингдек, тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти автотранспортлари;

қариндошлар – ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари;

меҳнатга қобилиятсиз фуқаролар – болаликдан ногиронлар, олтмиш ёшга тўлган эркаклар ва эллик беш ёшга тўлган аёллар, белгиланган тартибда биринчи ва иккинчи гуруҳ ногирони деб топилган фуқаролар;

ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари – чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳнома (чақирилувчилар учун), ҳарбий гувоҳнома ва захирадаги офицернинг гувоҳномаси (ҳарбий хизматга мажбурлар учун);

ҳомийлик – ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, шунингдек, суд томонидан муомала лаёқати чекланган фуқароларни уларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жойлаштиришнинг ҳуқуқий шакли;

“E-mehmon” дастури – меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларида яшовчиларни ҳисобга олишнинг махсус электрон автоматлаштирилган дастури.

3. Фуқаролар қонун ҳужжатларига мувофиқ доимий яшаш жойларида пропискадан ўтишлари ва (ёки) турган жойларида ҳисобда туришлари шарт.

Агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, турган жойи бўйича ҳисобга олинмаганлиги ёки доимий пропискада турмаганлиги фуқарога хизмат кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланиши мумкин эмас.

Фуқаролар янги яшаш жойига келган кунидан эътиборан ўн кун ичида доимий пропискага ёки ҳисобга туриш учун ҳужжатларни ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига (кейинги ўринларда МваФРБ деб аталади) тақдим этишлари шарт.

Туғилган бола ФХДЁ органи томонидан унга туғилганлик тўғрисида гувоҳномани  расмийлаштириш чоғида отаси ёки онасининг доимий прописка манзилига идоралараро автоматлаштирилган тизим орқали маълумотларни киритиш йўли билан доимий прописка қилинади.

16 ёшга тўлмаган фуқаро ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг доимий прописка манзилига доимий прописка қилиниши ёки турган жойи бўйича ҳисобга қўйилиши шарт.

4. Фуқароларни доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олишни расмийлаштириш учун тегишинча Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида яшаб турган жойларига яқин бўлган МваФРБга мурожаат қилишлари мумкин.

“Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифалари рўйхати (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади)нинг 1, 6 ва 7-бандларига мансуб фуқаролар электрон кўринишда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали давлат хизматидан фойдаланишлари мумкин.

5. Давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) МваФРБга ўзи келиб мурожаат этганда:

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;

қолган маблағлар – Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этганда:

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг ҳисобрақамига ўтказилади;

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;

қолган маблағлар – Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади.

2-боб. Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби

6. Фуқароларни доимий прописка қилиш Рўйхатга мувофиқ амалга оширилади.

Рўйхатда назарда тутилмаган шахслар тоифаси Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди.

7. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқароларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни умумий мулк асосида олишига қаратилган олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш, шунингдек, гаровга (ипотекага) қўйиш, кўчмас мулкдан (кўчмас мулкнинг бир қисмидан) воз кечиш ва кўчмас мулкни ўзгага беришнинг бошқа усулларига оид битимларни нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказишга йўл қўйилмайди.

8. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқароларнинг ушбу ҳудудларда доимий пропискадан ўтишларида қонунчиликда белгиланган бир киши учун турар-жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидаларига риоя этилиши шарт.

Қонунчиликда белгиланган турар-жой майдонининг ижтимоий нормаси бир киши ҳисобига ўн олти квадрат метрдан кам бўлмаган умумий майдон ҳажмида, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун эса – йигирма уч квадрат метрдан кам бўлмаган хажмда бўлиши талаб этилади.

9. Қонун ҳужжатларига мувофиқ уй-жой олган фуқаролар Рўйхатнинг
1-бандига асосан доимий прописка қилинади.

Уй-жой мулкдор(лар)и (кейинги ўринларда мулкдор деб аталади) доимий пропискадан ўтиш учун МваФРБ қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма).

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ариза ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;

паспорт ёки ID-карта, ёҳуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси; (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари.

Рўйхатнинг 1 ва 8-бандлари асосида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқароларнинг қариндошлари Рўйхатнинг 2 ва 5-бандлари асосида доимий прописка қилинади.

10. Қариндошлар доимий прописка қилинган уй-жой майдонига Рўйхатнинг
2-бандига мувофиқ доимий прописка қилинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган фуқароларни доимий прописка қилиш учун мулкдор МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма).

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ мулкдор аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса:

Доимий прописка қилинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси, ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари ёҳуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

Вояга етмаган шахснинг хусусий мулки бўлган уй-жой майдонига унинг қариндошларини доимий прописка қилиш ота-онасининг ёки васийнинг (ҳомийнинг) розилиги асосида ҳал этилади.

11. Рўйхатнинг 3-бандига мувофиқ васийлик ва ҳомийликдаги  шахслар – васий (ҳомий) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига доимий прописка қилинади.

Тарбиялаш, даволаш ва бошқа муассасалардаги етим болалар, ота-оналарининг қаровисиз қолган болалар, шунингдек, қариялар уйларидаги шахслар кўрсатиб ўтилган муассасалар томонидан берилган турар жойга Рўйхатнинг
3-бандига биноан доимий прописка қилинади.

Васийлик ва ҳомийликдаги шахснинг васийси (ҳомийси) бўлган фуқаро МваФРБ қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма).

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ мулкдор аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса:

Васийлик ва ҳомийликдаги шахснинг паспорти ёки ID-картаси, ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;

васийлик ёки ҳомийликни тасдиқловчи ҳужжатлар.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган васийликдаги (ҳомийликдаги) фуқароларнинг қариндошлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди.

Васийликдаги (ҳомийликдаги) фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудида истиқомат қиладиган фуқаролар билан никоҳдан ўтган ҳолларда, ушбу фуқаролар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Рўйхатнинг 5-бандига мувофиқ доимий прописка қилинади.

12. Рўйхатнинг 4-бандига мувофиқ ота-онаси бўлмаган вояга етмаган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар, шунингдек, меҳнатга қобилиятсиз бўлган ҳамда ўз оиласи (эри (хотини) ва фарзандлари) бўлмаган вояга етган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар – ўзларининг туғишган ака-ука ёки опа-сингиллари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига доимий прописка қилинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган фуқароларни доимий прописка қилиш учун мулкдор МваФРБ қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма).

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ мулкдор аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса:

Доимий прописка қилинаётган фуқаронинг паспорти, ID-картаси;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар;

ота-онасининг ўлими ҳақидаги гувоҳнома ёҳуд ота-онасини ўлган деб эълон қилиш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарори;

васийликни (ҳомийликни) тасдиқловчи ҳужжатлар;

тиббий меҳнат эксперт комиссияси маълумотномаси (меҳнатга қобилиятсиз фуқаролар учун).

Фуқаролар ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган, шу жумладан оиласи (эри (хотини), ота-онаси, шунингдек, фарзандлари) йўқлиги тўғрисида нотўғри маълумот тақдим этган тақдирда, доимий пропискаси бекор қилинади.

Мазкур банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошиларида кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими орқали олиниши мумкин.

13. Рўйхатнинг 5-бандига мувофиқ эр (хотин) – хотини (эри) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига, башарти камида бир йил биргаликда яшаётган бўлса, доимий прописка қилинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган фуқароларни доимий прописка қилиш учун мулкдор МваФРБ қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма).

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ мулкдор аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса:

Доимий прописка қилинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси, ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари ёҳуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

Рўйхатнинг 5-банди асосида доимий прописка қилинадиган фуқароларнинг олдинги никоҳидан ёки никоҳсиз туғилган фарзандлари (ўз оиласига эга бўлмаган) Рўйхатнинг 2-банди бўйича доимий прописка қилинади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинганидан сўнг уч йил ичида никоҳ бекор қилинган тақдирда, эр (хотин) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида олинган доимий пропискасини йўқотади.

Никоҳи хорижий давлатда қайд этилган фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг консуллик легаллаштириш қонун ҳужжатлари талаблари асосида расмийлаштирилган ёки Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) талабларига мувофиқ апостиль белгиси қўйилган никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этади.

“Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам  ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида”ги Конвенцияга (1993 йил 22 январь, Минск) ҳамда “Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам  ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида”ги Конвенцияга (Кишинев, 2002 йил  7 октябрь) аъзо давлатларда никоҳи қайд этилган фуқаролар томонидан ушбу давлатлар қонун ҳужжатлари талаблари асосида тасдиқланган никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси билан расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи икки томонлама халқаро шартнома тузилган давлатлар ҳудудида никоҳи қайд этилган фуқаролар томонидан тақдим этиладиган никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага консуллик қонунлаштирилиши ёки апостиль белгисини қўйиш талаб этилмайди.

14. Рўйхатнинг 6-бандига мувофиқ  Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлган фуқаролар – улар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш масаласи юзасидан мурожаат этган такдирда, доимий прописка қилинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган фуқароларни доимий прописка қилиш учун мулкдор МваФРБ қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма).

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ мулкдор аризаси ёки нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;

Доимий прописка қилинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси, ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари ёҳуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

никоҳ тузилганлиги, болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийлик ёҳуд ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар.

15. Рўйхатнинг 7-бандига мувофиқ Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган фуқаролар – улар Тошкент вилоятида бошқа манзил бўйича доимий прописка қилиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда, доимий прописка қилинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган фуқароларни доимий прописка қилиш учун мулкдор МваФРБ қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма).

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ мулкдор аризаси ёки нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;

Доимий прописка қилинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси, ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари ёҳуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

никоҳ тузилганлиги, болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийлик ёҳуд ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар.

Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўчиб кириш учун берилган ордер асосида фуқаролар тегишинча Рўйхатнинг 6 ва 7-бандларига мувофиқ  доимий прописка қилинади.

16. Рўйхатнинг 8-бандига мувофиқ илгари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқаролар – ўқишни, ишни, узоқ муддатли хизмат сафарини тугатганидан, шунингдек, озодликдан маҳрум этиш муассасаларидан озод этилганидан кейин яшаш учун тегишинча Тошкент шаҳрига ва Тошкент вилоятига қайтиб келганда, доимий прописка қилинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган фуқароларни доимий прописка қилиш учун мулкдор МваФРБ қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма).

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ мулкдор аризаси ёки нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;

Доимий прописка қилинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси, ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари ёҳуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

озодликдан маҳрум этиш муассасасидан озод қилинганлиги тўғрисида маълумотнома;

никоҳ тузилганлиги, болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийлик ёҳуд ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар;

ишга, узоқ муддатли хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги ҳужжатларнинг кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган нусхалари, диплом, шунингдек, ўқишни кўчирганда ёки ўқишдан четлаштирилганда, бу ҳақда ўқув муассасасининг маълумотномаси;

17. Рўйхатнинг 9-бандига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси томонидан ёҳуд Ўзбекистон Республикаси президенти билан  келишилган ҳолда лавозимларга сайланган, тайинланган, тасдиқланган фуқаролар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек, уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) – мазкур фуқаролар лавозимда турадиган даврга доимий прописка қилинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган фуқароларни доимий прописка қилиш учун мулкдор МваФРБ қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади

уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма).

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ мулкдор аризаси ёки нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;

Доимий прописка қилинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси, ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари ёҳуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

никоҳ тузилганлиги, болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийлик ёҳуд ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда лавозимларга сайлаш, тайинлаш, тасдиқлаш тўғрисидаги маълумотлар электрон ҳамкорлик тизими орқали олинади.

18. Рўйхатнинг 10-бандига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайланган фуқаролар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек, уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) – мазкур фуқаролар лавозимда турадиган даврга доимий прописка қилинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган фуқароларни доимий прописка қилиш учун мулкдор МваФРБ қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади;

уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма).

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ мулкдор аризаси ёки нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;

Доимий прописка қилинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси, ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари;

никоҳ тузилганлиги, болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийлик ёҳуд ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар;

давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайланганлик тўғрисидаги маълумотлар электрон ҳамкорлик тизими орқали олинади.

19. Рўйхатнинг 11-бандига мувофиқ давлат ҳокимияти органларига, давлат бошқаруви органларига, хўжалик бирлашмаларига, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларига ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосликдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек, уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) – мазкур фуқаролар лавозимда турадиган даврга доимий прописка қилинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган фуқароларни доимий прописка қилиш учун мулкдор МваФРБ қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма).

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ мулкдор аризаси ёки нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;

Доимий прописка қилинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси, ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари ёҳуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

никоҳ тузилганлиги, болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийлик ёҳуд ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар;

давлат ҳокимияти органи, давлат бошқаруви органи, хўжалик бирлашмаси, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилоти раҳбарининг мазкур Низомнинг  2-иловасига мувофиқ шаклда ишга таклиф этилаётган фуқаронинг (юқори малакали мутахассис ёки тор ихтисосликдаги мутахассис) илтимосномаси электрон ҳамкорлик тизими орқали олинади.

Ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Фуқаро Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси, прокуратура, ички ишлар, мудофаа ёки адлия органларига ишга қабул қилинган ёки ўтказилган тақдирда, ишга қабул қилинаётган шахсни (ходимни) доимий прописка қилиш тўғрисидаги илтимоснома мазкур органлар раҳбарларининг ўринбосарлари томонидан ҳам имзоланиши мумкин.

20. Рўйхатнинг 12-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ–694-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ уй-жой билан таъминланган ҳарбий хизматчилар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек, уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) доимий прописка қилинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган фуқароларни доимий прописка қилиш учун мулкдор МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма).

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ мулкдор аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;

Доимий прописка қилинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси, ёҳуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

никоҳ тузилганлиги, болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийлик ёҳуд ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ–694-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини турар жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳарбий хизматчи хизмат қилаётган жойдан берилган турар жой олинганлиги тўғрисидаги маълумотнома.

21. Туғилганлик, никоҳ тузилганлиги ёки ажрашганлиги, ўлим тўғрисидаги гувоҳномалар “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими орқали олиниши мумкин.

22. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган фуқарога тегишли уй-жой майдонига доимий прописка қилиш учун унинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ нотариал тартибда тасдиқланган розилиги талаб этилади.

Фуқаро “Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида”ги Конвенцияга (Минск, 1993 йил 22 январь) ҳамда “Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам  ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида”ги Конвенцияга (Кишинев, 2002 йил  7 октябрь) аъзо давлатлар ҳудудида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси билан расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи икки томонлама халқаро шартнома тузилган давлатлар ҳудудида бўлган тақдирда, унинг розилиги тегишли давлат қонунчилигига мувофиқ тасдиқланиши мумкин.

Фуқаро Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенцияга (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) аъзо давлат ҳудудида бўлганда, унинг розилиги ушбу Конвенция талабларига мувофиқ апостиль белгиси орқали тасдиқланиши мумкин.

23. Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ҳақиқийлиги текширилиб, фуқаро Рўйхатда назарда тутилган шахслар тоифасига мувофиқ бўлган тақдирда, 3-иловага мувофиқ доимий прописка расмийлаштириш юзасидан электрон сўровнома шакллантирилади.

Фуқаронинг сўровига кўра, Рўйхатнинг 1, 4, 6–8-бандларига асосан доимий прописка расмийлаштирилганда мазкур Низомнинг 4-иловасига, Рўйхатнинг
2, 3, 5, 9–12-бандларига асосан доимий прописка расмийлаштирилганда
5-иловасига мувофиқ QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағи тақдим этилади.

Паспорт олинганда, алмаштирилганда, бу ҳақдаги маълумотлар Манзил тизимда масъул ходим томонидан янгиланади.

24. Вояга етмаганлар доимий прописка қилинган, бироқ Манзил тизимига киритилмаган ҳолларда, аввалги яшаш жойидаги МваФРБ томонидан Манзил тизимига киритилади.

Рўйхатнинг 2-банди асосида доимий прописка қилинаётган вояга етмаганлар аввалги яшаш жойи бўйича МваФРБнинг доимий пропискада эмаслиги тўғрисидаги электрон маълумотномаси асосида прописка қилинади.

25. Рўйхатнинг 9–12-бандлари бўйича доимий прописка қилинган фуқаролар ва улар билан бир вақтда доимий пропискани расмийлаштирилмаган оила аъзоларини (эри, хотини, шунингдек, ўз оиласи бўлмаган фарзандларини) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилиш, мулкдор розилиги билан тегишинча Рўйхатнинг 9–12-бандлари бўйича амалга оширилади.

26. МваФРБ томонидан доимий прописка қилинган 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган харбий хизматга мажбур фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар ҳудудий мудофаа ишлари бўлимларига реал вақт режимида электрон тизими орқали юборилади.

27. Мулкдор ўз оила аъзоларини ва бошқа шахсларни доимий прописка қилиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги фуқароларини доимий прописка қилишда бир киши учун белгиланган ижтимоий норма қоидалари қўлланилмайди:

эр-хотин – бир-бирининг доимий прописка қилинган уй-жой майдонига;

ота-оналар, фарзандлар – бир-бирининг доимий прописка қилинган уй-жой майдонига;

буви-бува, неваралар – бир-бирининг доимий прописка қилинган уй-жой майдонига;

васийлик ва хомийликдаги шахслар – васий, хомий доимий пропискада бўлган уй-жой майдонига;

балоғатга етмаган, ота-онаси бўлмаган туғишган ака-укалар, опа-сингиллар, шунингдек, меҳнатга лаёқатсиз туғишган ака-укалар, опа-сингиллар, агар уларнинг
ўз оилалари бўлмаса, ёшидан қатъи назар, акаси, укаси, опаси, синглисининг прописка қилинган уй-жой майдонига;

Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискада бўлган туғишган ака-укалар, опа-сингиллар – бир-бирининг доимий прописка қилинган уй-жой майдонига;

илгари мазкур аҳоли пунктида яшаган, меҳнат шартномаси билан ишлаш учун вақтинча бошқа жойга кетган шахслар, шунингдек, амалдаги қонунчиликка мувофиқ вақтинча бошқа жойга кетганда, уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қоладиган фуқаролар – олдинги истиқомат жойига ёки қариндошларининг уй-жой майдонига;

озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахслар – олдинги истиқомат жойига, ўз оила аъзоларининг, қариндошлари ёки ҳукм қилингунга қадар яшаб турган бошқа шахсларнинг уй-жой майдонига;

муддатли ҳарбий хизмат тугагандан сўнг, Қуролли Кучлар резервига  бўшатилган ҳарбий хизматчилар – олдинги истиқомат жойига, ота-онаси ёки бошқа қариндошларининг уй-жой майдонига.

 

3-боб. Доимий пропискани бекор қилиш тартиби.

 

28. Фуқаронинг доимий пропискаси қуйидаги ҳолларда бекор бўлади:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бир манзилдан бошқа манзилга доимий прописка қилинганда;

мулкдорнинг аризасига кўра – бир киши учун турар-жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидалари асосида доимий прописка қилинган фуқаролар;

мулкдор ўзгарганда, унинг аризаси ва уй-жойга эгалик қилишни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида;

суднинг фуқарони уй-жойдан фойдаланиш хуқуқини, доимий пропискани бекор қилиш, кўчириш, шахсни бедарак йўқолган ёки вафот этган деб топиш ҳақидаги қарори асосида;

фуқаро қонунда белгиланган тартибда хорижга доимий яшашга кетганида;

соҳта ҳужжатлар ёки ҳақиқатга мувофиқ бўлмаган ҳужжатлар асосида доимий прописка қилинганлиги аниқланганда;

умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганда – суднинг қонуний кучга кирган ҳукми асосида;

вафот этганда – фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзуви органининг ўлим ҳақида гувоҳнома ёки маълумотномаси асосида.

29. Тақдим этилган ҳужжатларда ҳақиқатга мувофиқ бўлмаган маълумотлар аниқланган, шунингдек, доимий пропискага эга бўлиш учун асос бўлган ҳужжатлар қалбакилаштирилганлиги аниқланган тақдирда доимий прописка МваФРБ томонидан бекор қилинади, кейинчалик материаллар тергов органларига юборилади.

30. Давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари раҳбарларининг илтимосномаси асосида Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган фуқаро ишдан озод қилинган, бошқа ишга ўтган ёки пенсияга чиққан тақдирда, қарор қабул қилингандан кейин икки кун муддатда фуқаронинг охирги доимий пропискадан ўтган жойдаги МваФРБга хабар берилади.

Давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари билдиришномаси асосида МваФРБ, агар ушбу фуқарода доимий прописка учун бошқа асослар мавжуд бўлмаса, мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ ички ишлар органи бошлиғи томонидан тасдиқланган хулоса асосида фуқаронинг доимий пропискасини бекор қилади.

31. Доимий прописка қилиш ва доимий пропискани бекор қилиш учун асос бўлган ҳужжатлар номенклатура бўйича йиғма жилдларга тикилади ҳамда МваФРБда беш  йил давомида сақланади.

32. Доимий прописка қилиш рад этилган тақдирда, фуқароларга жавоб хати берилади ва аризалари ички ишлар органлари котибиятидан рўйхатдан ўказилади ва фуқароларнинг шикоят ва аризалари йиғма жилдига тикилади.

33. Фуқароларнинг паспортида мавжуд бўлган олдинги яшаш манзили бўйича доимий пропискаси мазкур Низомнинг  7-иловасига мувофиқ штамп асосида бекор қилинади.

 

4-боб. Фуқароларни Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби

 

34. Фуқарони Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш (кейинги ўринларда ҳисобга олиш деб аталади) фуқарони яшаш жойидан доимий пропискадан чиқармасдан ўн кундан бир йилгача муддатга амалга оширилади. Доимий пропискадан ўтмаганлик турган жойи бўйича ҳисобга олишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатга келган фуқаролар ҳисобга олинмайди.

35. Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидаги жойлаштириш воситалари маъмурияти томонидан, улар келганларидан кейин бу ерда бўлиш муддатидан
ва келишининг даврийлигидан қатъи назар, шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидаги жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларига келган фуқароларни ҳисобга олиш ушбу муассасаларнинг маъмурияти томонидан улар келган заҳоти бу ерда бўлиш муддатидан ва келишининг даврийлигидан қатъи назар, шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида “E-mehmon” автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш орқали амалга оширилади.

36. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобда туриш учун фуқаро келган кунидан бошлаб ўн кун муддатда хоҳишига кўра, ўзига қулай манзилдаги МваФРБга ёки Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилади.

Бундан ташқари, фуқаро ЯИДХП орқали мустақил равишда ҳисобга туриши мумкин.

37. Ҳисобда туриш учун Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинган ҳолларда фуқаро ва турар жой эгаси номидан давлат хизматлари маркази ходими томонидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровнома электрон тарзда тўлдирилади.

Сўровнома қуйидаги ҳужжатларга асосан тўлдирилади:

Мулкдор ва фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси;

уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма);

16 ёшга тўлмаган шахслар учун – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хизмат кўрсатилганда, ваколатли орган томонидан лозим бўлган маълумотлар идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олинади.

38. Мулкдор номидан нотариал тасдиқланган ишончнома орқали ҳаракатланаётган шахслар фуқарони турар жойга ҳисобга қўйишга розилик бериш учун МваФРБга мурожаат қиладилар.

39. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг мулкдор уни ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.

Электрон рақамли имзоси бўлмаган ҳолларда  шахсий имзо ва идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

40. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши (кадастр ҳужжатлари, паспорт маълумотлари, нотариал тасдиқланган розилик хати), шунингдек, давлат хизмати кўрсатиш учун давлат божини тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Бошқа ҳар қандай ҳолат давлат хизмати кўрсатишни рад этишга асос бўлмайди.

41. Фуқаро давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

42. Давлат хизматлари марказларида сўровнома тўлдирилгач, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) электрон тизим орқали юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

43. Сўровнома ваколатли органнинг электрон тизимига ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига келиб тушган вақтдан бошлаб бир кун мобайнида мавжуд маълумотлар базасидан уй-жой ва фуқаро ҳақидаги маълумотлар автоматик тарзда текширилади.

Текшириш натижасига кўра, ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойида ҳисобга олиш тўғрисида фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатга QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағини (кейинги ўринларда ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи деб аталади) тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборилади.

44. Қўшимча текшириш талаб этилган ҳолларда электрон тизим орқали тегишли маълумотнома Давлат хизматлари марказига юборилади.

Бунда қўшимча текшириш муддати уч кундан ошмаслиги лозим.

45. Давлат хизматлари маркази ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи келиб тушгандан сўнг уни фуқаронинг электрон манзилига юборади ва бу ҳақда уни ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

46. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат ҳимояланган идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

47. Ҳисобда туриш учун МваФРБга мурожаат қилган фуқаролар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

Мулкдор ва фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси;

уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма);

16 ёшга тўлмаган шахслар учун – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

Мулкдорнинг турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа ҳудудларидан мавсумий иш билан шуғулланишга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар) келган фуқаролар учун мавсумий иш ҳақида шартнома ёки мавсумий иш берувчининг аризаси бўлса, ушбу банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошидаги ҳужжатлар талаб этилмайди.

Мулкдор томонидан турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) билан бирга ҳисобга туриши лозим бўлган фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари тақдим қилинганда, ушбу фуқароларнинг шахсан ўзлари келиши талаб этилмайди.

48. Мазкур Низомнинг 45-бандида кўрсатилган тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан кейин МваФРБ инспектори тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, шу куннинг ўзида ариза берувчига ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағини беради.

Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи фуқаронинг турган жойида ҳисобга олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ва паспорт, ID-карта, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) тақдим этилган тақдирда, унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқийдир.

МваФРБ инспектори ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағини расмийлаштириб беришда фуқарога қайта ҳисобга олиш тартибини ва ариза топшириш муддатини тушунтиради.

49. 16 ёшга тўлмаган шахсни ҳисобга олишни расмийлаштиришда унинг шахсини тасдиқлаганлик учун жавобгарлик ижарага олинган уй-жойда биргаликда яшайдиган вояга етган шахс зиммасига юкланади.

50. Ариза берувчининг паспорти ва ID-картасига ҳисобга олиш тўғрисида белги қўйилмайди.

51. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига ҳисобга қўйилган фуқаро ҳисобга олиш жойида яшаши керак.

52. Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган фуқаролар турар жойи (уй-жой майдони) бўйича ҳисобга олинади. Бунда таълим муассасаси томонидан фуқаронинг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатидан нусха (16 ёшга тўлмаган шахслар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, 35х45 мм. ўлчамли иккита фотосурат) ва таълим муассасаси томонидан турар жой билан таъминланганлиги тўғрисида маълумотнома ҳудудий МваФРБга тақдим этилади. Агар фуқаро олий таълим муассасасига қабул қилинган бўлса, уни ҳисобга олиш учун мазкур Низомнинг 5-бандида белгиланган тартибда давлат божи ундирилади.

53. Фуқаро таълим муассасасининг турар жойидан бошқа турар жойда яшаш истагини билдирганда, мазкур Низомнинг 34 ва 45-бандларида кўрсатилган тегишли ҳужжатлар асосида фуқаро танлаган жойидаги МваФРБ томонидан ҳисобга олинади.

54. Ҳисобга олишни қайта расмийлаштириш ушбу Низомнинг 34 ва 45-бандларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Ушбу Низомнинг 32 ва 45-бандларида назарда тутилган ҳужжатларда нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги ҳисобга олишни расмийлаштиришни рад этиш учун асос бўлади.

Фуқароларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобда туриши рад этилган тақдирда, МваФРБ инспектори томонидан хулоса тузилади. Ушбу хулоса МваФРБ бошлиғи томонидан тасдиқланади, унда рад этишнинг аниқ асослари кўрсатилган бўлиши керак.

Ҳисобда туришни расмийлаштиришнинг рад этилиши юзасидан суд тартибида шикоят қилиш мумкин.

55. Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи йўқолган ёки бузилган тақдирда, фуқаро тегишли МваФРБга ўз шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этган ҳолда ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи йўқолиши ёки бузилиши ҳолатларини кўрсатиб, ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағининг дубликатини расмийлаштириш ҳақидаги аризани тақдим этади.

МваФРБ инспектори аризада кўрсатилган жойда ушбу фуқаронинг ҳисобга олиниши тўғрисидаги маълумотлар мавжудлигини текширади. Улар тасдиқланган тақдирда, ариза берувчига ўша куннинг ўзида ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағининг дубликатини расмийлаштиради.

56. Ҳисобга олиш бекор қилиш таълим муассасаси раҳбарияти ва иш берувчининг билдиришномаси, мулкдор ёки фуқаронинг ташаббуси билан амалга оширилади.

57. МваФРБ фуқаро ва мулкдор ўртасида тузилган ижара шартномаси бекор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан сўнг фуқарони ҳисобга олишни бекор қилади.

58. Ўқиш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқарида жойлашган бошқа таълим муассасасига кўчирилган, фуқаро академик таътил олган ёки таълим муассасасидан ўқишдан четлатилган тақдирда, ушбу муассасалар раҳбарияти тегишли қарор қабул қилинган кунда бу ҳақда фуқаро турар жойи бўйича ҳисобга қўйилган ҳудуддаги МваФРБни хабардор қилиши шарт.

Иш берувчи мавсумий ишчилар билан шартнома бекор қилинган кунда бу ҳақда фуқаро турар жойи бўйича ҳисобга қўйилган ҳудуддаги МваФРБни хабардор қилиши шарт.

59. Ички ишлар органи таянч пунктининг профилактика инспекторлари ўзлари хизмат кўрсатадиган ҳудудда паспорт режими қоидаларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширадилар.

 

6-боб. Якунловчи қоидалар

 

60. Ушбу Низом талабларига риоя этилишини назорат қилиш ички ишлар органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан назорат қилинади.

61. Органлар ва ташкилотлар раҳбарлари доимий пропискани расмийлаштириш масаласи бўйича ички ишлар органига юбориладиган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги учун жавоб берадилар.

62. Фуқаролардан мазкур Низомда кўрсатилгандан ташқари бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш, “Давергеодезкадастр” қўмитасининг базасида мавжуд бўлмаган ҳамда кадастр рақами бўлмаган турар жойларга доимий прописка қилиш, ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш қатъиян тақиқланади.

63. Нотурар жой биноларга фуқароларни доимий прописка қилиш ва ҳисобга олишни расмийлаштириш тақиқланади.

Корхона ташкилот ёки уқув муассасаларнинг тасарруфидаги уй-жойлар, ётоқхоналарга фуқароларни доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича хисобга олиш мазкур корхона, ташкилот ёки ўқув муассасасининг рухсат хати асосида амалга оширилади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа ҳудудларидан мавсумий иш билан шуғулланишга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар) келган фуқаролар, истисно тариқасида, нотурар жой биноларга ҳисобга олиниши мумкин.

64. Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқароларнинг яшаши учун турар жой майдони тақдим этадиган мулкдор турар жой майдони берилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида ушбу шахслар тўғрисида ички ишлар органларини хабардор қилиши шарт.

65. Чегара зонасида жойлашган аҳоли пунктларида доимий пропискага эга бўлиш ва турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун ушбу зонага киришга яшаш жойи бўйича ички ишлар органларидан чегара зонасига киришдан олдин белгиланган тартибда олинган рухсатнома ҳам тақдим этилади.

66.Фуқарони доимий прописка қилиш ва ҳисобга олиш белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида ҳам амалга оширилиши мумкин.

67. Чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари асосида доимий пропискага олинганидан сўнг МваФРБ томонидан Мудофаа ишлари бўлимига электрон тизимда мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда сўровнома юборилади. Мудофаа ишлари бўлими  мазкур сўровнома асосида ҳарбий хизматга мажбур ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга олади ва ҳарбий ҳисобдан чиқариш тўғрисида олдинги ҳарбий рўйхатда турган Мудофаа ишлари бўлимига хабарнома юборади.

Чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар томонидан ҳарбий ҳисоб ҳужжатларини тақдим этмаслик доимий пропискани расмийлаштиришни рад этишга асос бўлади.

68. Бир нечта уйга ёки квартирага эга бўлган мулкдор улардан фақат биттасига доимий пропискадан ўтиши мумкин.

69. Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятининг муайян ҳудудида доимий пропискада бўлган фуқаро тегишинча Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятининг бошқа манзилида истиқомат қилса, паспорт тизими қоидаларини бузган ҳисобланмайди.

70. Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятининг муайян ҳудудида доимий пропискага эга бўлган фуқаро тегишинча Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятининг бошқа манзилида турган жойи бўйича ҳисобга олинмайди.

71. Ишончсиз ва бузиб кўрсатилган электрон маълумотлар учун уларни шакллантирган ва тақдим этган шахслар жавобгардир.

72. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Umumiy takliflar: 77

12277