Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
15906 O‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi 14/03/2020 29/03/2020 1
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерлари ва ташкилотчилари фаолиятини баҳолаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-15906

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 28 январдаги ПҚ–4575-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш учун зарур норматив базани яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерлари ва ташкилотчилари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерлари ва ташкилотчилари фаолиятини баҳолаш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерлари ва ташкилотчилари фаолияти Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан баҳоланади.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

                  Бош вазири                                              А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “___” ________даги ___-сонли қарорига
1-илова

 

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерлари
ва ташкилотчилари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерлари ва ташкилотчилари (кейинги ўринларда кластер деб аталади) фаолиятини баҳолаш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низом кластерларга ажратилган ёки бириктирилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, хомашёни ишлаб чиқариш ва қайта ишлашга инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда қайта ишланган пахта толаси ва иккиламчи маҳсулотлардан юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, тайёр маҳсулотларни ташқи бозорга йўналтириш ҳамда фермер хўжаликларини молиявий манфаатдорлигини таъминлаш каби кўрсаткичларни ўз ичига олади.

3. Кластерлар фаолиятини баҳолаш ваколатли орган томонидан ҳар йили феврал ойининг якунига қадар  амалга оширилиб борилади.

2-боб. Кластерлар фаолиятини баҳолаш мезонлари

4. Қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш ва маҳсулот етиштириш самарадорлиги:

кластерга ажратилган ёки бириктирилган ер майдонларининг ирригация-мелиорация ҳолатини яхшилаш бўйича амалга оширилган тадбирлар:

а) ички суғориш тармоқларини тозаланганлиги (шунингдек, зовурларни қазиш) ва ундаги иншоотларни реконструкция қилинганлиги;

б) ер участкасини сақлаш шартларига ва сувдан фойдаланиш тартибига риоя этилганлиги, ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, тупроқ унумдорлигини ошириш чора-тадбирлари кўрилганлиги, шунингдек ушбу мақсадлар учун ўз маблағларини ажратганлиги;

в) мелиоратив ҳолати ёмон, фойдаланишдан чиққан ва сув таъминоти оғир бўлган ер майдонларини яхшилаш бўйича зарур тадбирларнинг амалга оширганлиги;

г) суғориладиган ерларни шўр босиши ва захланиши, ерларнинг ва сув манбаларининг ифлосланиши ва зарарланишини олдини олиш бўйича тадбирларнинг амалга оширилганлиги;

д) замонавий сув тежамкор (томчилатиб суғориш тизими) технологияларни жорий этилганлиги;

е) ер участкасидан қонун ҳужжатларида, ижарага олиш шартномасида кўрсатилган талаблар ва қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш шартлари асосида мақсадли, самарали ва оқилона фойдаланганлиги;

ё) ер участкалари майдонлари узоқ муддатли ер ижара шартномасида белгиланган ўлчамларга нисбатан камайтириб юбориш ҳолатларига, суғориладиган майдонларга асоссиз равишда бино-иншоотлар қурилганлиги ёки бошқа турдаги зарар етказилганлиги;

пахта ҳосилини етиштиришнинг самарали усулларини жорий қилинганлиги;

а) кластерлар томонидан қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, алмашлаб экиш тизимини қўлланганлиги;

б) пахтанинг янги навларини яратиш, синаш, сифатли уруғларни тайёрлаш, етиштиришнинг илмий асосланган агротехнологияларини жорий этиш ва илмий-тадқиқот муассасалари олим ҳамда мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган янги ишланмаларни тадбиқ этилганлиги;

в) кластерлар ва фермер хўжаликларида пахтани етиштириш ва ҳосилни териб олиш жараёнида қўл кучини камайтириш ва механизация даражасини ошириш бўйича юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари билан таъминланганлиги;

5. Кластерлар ва пахта хом ашёсини етиштириувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасида шартнома муносабатлари ва пахта хомашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш:

а) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек етказиб берилган моддий-техника ресурслар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилганлиги, сўнгги уч йил давомида етиштирилган маҳсулотларни сотишдан тушадиган маблағлар банк ҳисоб-варақларида айланиши таъминлаганлиги;

пахта хом ашёсини етиштириш бўйича шартномаларнинг расмийлаштирилганлиги.

а) фермер хўжаликларига пахта етиштириш учун аванс маблағларининг ўз вақтида ажратилганлиги ва уруғлик чигит, ёнилғи мойлаш маҳсулотлари, минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини узлуксиз етказиб берилганлиги ҳамда мазкур ресурсларнинг заҳираси яратилганлиги;

б) қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилганлиги;

пахта хом ашёсини етиштириш бўйича шартнома шартларини бажарилганлиги;

молиявий кўрсаткичлар:

а) етиштирилган пахта хом ашёсини фермер хўжаликларидан ҳарид қилиш ва шартномага асосан якуний маблағларни ўз вақтида тўлаб берилганлиги;

б) ажратилган имтиёзли кредит маблағларининг ўз вақтида тўлиқ қопланганлиги;

в) пахта тўқимачилик кластер корхоналари фермер хўжаликлари томонидан етказиб берилган пахта хомашёсини қайта ишлаб, якуний ишлаб чиқилган юқори қўшилган қийматли маҳсулот ҳисобидан фермер хўжаликларига қўшимча ҳақ тўлаганлиги;

6. Кластерларда қайта ишлаш қувватларини мавжудлиги:

пахта хомашёсини қайта ишлаш бўйича:

а) тегирмон усулида:

б) пахта тозалаш корхоналари ва пахта тайёрлаш пунктларининг бино ҳамда иншоотлари 5 йил муддатга бўлиб тўлаш шарти билан баҳолаш қийматида сотиб олинганлиги;

в) ўз маблағи ҳисобидан янги пахтани қайта ишлаш корхонасини ташкил этилганлиги;

толани қайта ишлаш ва юқори қийматли рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича қувватларни яратилганлиги:

а) ип-калава (аралаш ип калава);

б) ип-газлама (аралаш ип-газлама);

в) трикотаж мато;

г) матони бўяш;

д) юқори қийматли рақобатбардош тайёр маҳсулотлар.

7. Пахта хом ашёсини тўлиқ қайта ишлаш ва тўқимачилик ҳамда тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича вертикал интеграциялашган ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш бўйича зиммасига қабул қилинган инвестиция мажбуриятларини бажарилганлиги.

8. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш ва экспортга йўналтириш бўйича ярим тайёр ва юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқарилганлиги, ички ва ташқи бозорга йўналтирилганлиги:

а) чигитдан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларини экспортга йўналтириш;

б) тайёр трикотаж маҳсулотларини экспортга йўналтириш;

9. Пахта толасини мажбурий маркировка (тамғалаш)
ва автоматлаштирилган тарзда ҳисобга олиш тизимини жорий этилганлиги.

10. Булғуси пахта ҳосили ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни суғурталанганлиги.

11. Соҳага ахборот коммуникация технологияларини жорий этилганлиги, бунда ишлаб чиқариш, транспорт, агротехник тадбирлар ва тижорат банки билан интеграциялашганлиги, “онлайн” назоратни йўлга қўйилганлиги.

3-боб. Якуний қоидалар

12. Кластерлар фаолиятини баҳолаш рейтинг баллари асосида иловага мувофиқ амалга оширилади.

13. Мазкур Низомда тартибга солинмаган масалалар комиссия томонидан амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган тартибда кўриб чиқилади ва баҳоланади.

 

 

 

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерлари

ва ташкилотчилари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисида низомга

илова

 

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерлари ва ташкилотчилари
фаолиятини баҳолаш бўйича

РЕЙТИНГ БАЛЛАРИ

 

Т/р

Баҳолаш мезонлари

Рейтинг кўрсатгичлар

Рейтинг баллари

1

Кластер фаолияти даврида қатор орасига ишловчи техникаларининг мавжудлиги

1 донадан - 50 донагача

1 балл

51 донадан – 200 донагача

5 балл

201 донадан – 500 донагача

10 балл

2

Юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаларининг мавжудлиги

1 донадан - 10 донагача

1 балл

11 донадан – 100 донагача

5 балл

101 донадан – 200 донагача

10 балл

3

Ер участкасини сақлаш шартлари ва сувдан фойдаланиш тартибига риоя этилганлиги, тупроқ унумдорлигини ошириш чора-тадбирларини кўрилганлиги

Мавжуд тизимдан фойдаланилганда

1 балл

Мавжуд тизимдан ва қисман ўз маблағи ҳисобидан амалга оширганда

5 балл

Ўз ҳисобидан қўшимча тадбирлар амалга оширганда

10 балл

 

4

Сув тежамкор (томчилатиб суғориш) технологияларини жорий этилганлиги

1 гектардан – 100 гектаргача

1 балл

101 гектардан – 1000 гектаргача

5 балл

1000 гектардан – 10000 гектаргача

10 балл

 

5

Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ерларни фойдаланишга киритганлиги

100 гектардан – 500 гектаргача

1 балл

501 гектардан – 1000 гектаргача

5 балл

1001 гектардан – 2000 гектаргача

10 балл

 

6

Ирригация ва мелиорация тизимининг йўлга қўйилганлиги

Мавжуд тизимдан фойдаланилганда

1 балл

Мавжуд тизимдан ва қисман ўз маблағи ҳисобидан амалга оширганда

5 балл

Ўз ҳисобидан қўшимча тадбирлар амалга оширганда

10 балл

 

7

Ўсимликларни ҳимоя қилишга қаратилган тадбирларнинг амалга оширганлиги

Мавжуд тизимдан фойдаланилганда

1 балл

Ўз ҳисобидан қўшимча тадбирлар амалга оширганда

5 балл

Ўз ҳисобидан қўшимча тадбирлар амалга оширганда ҳамда биолабораториялар мавжуд бўлганда

10 балл

 

8

Янги иш ўринлари яратилганлиги

1 нафардан – 100 нафаргача

1 балл

101 нафардан – 500 нафаргача

5 балл

501 нафардан – 1000 нафаргача

10 балл

 

9

Ҳосилни қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш қувватларининг мавжудлиги

Фақатгина қабул қилиш маскани бўлса

1 балл

Сотиб олиш шарти билан қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш қувватлари мавжуд бўлса

5 балл

Қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш қувватни янгидан барпо этган бўлса

10 балл

 

10

Замонавий ишлаб чиқариш қувватларини жорий этилганлиги

1000 тоннадан – 3000 тоннагача

1 балл

3001 тоннадан – 5000 тоннагача

5 балл

5001 тоннадан – 10000 тоннагача

10 балл

 

11

Ишлаб чиқаришнинг узлуксиз (занжири) ташкил этилганлиги

Фақатгина йигирув фабрикаси мавжуд

1 балл

Пахта тозалаш, Ёғ-мой корхонаси ва йигирув фабрикаси

5 балл

Пахта тозалаш, Ёғ-мой корхонаси, йигирув фабрикаси, тўқув фабрикаси ва тикув фабрикаси

10 балл

 

12

Ишлаб чиқариладиган маҳсулот турларининг мавжудлиги

10 турдаги истеъмол товарлари

1 балл

11-50 турдаги истеъмол товарлари

5 балл

51-100 турдаги истеъмол товарлари

10 балл

 

13

Ахборот коммуникацион тизимларнинг соҳага жорий этилганлиги

Ишлаб чиқариш жараёни тўлиқ қамраб олинган ва тижорат банклари билан интеграциялашган

1 балл

Ишлаб чиқариш ва транпорт жараёнлари тўлиқ қамраб олинган ва тижорат банклари билан интеграциялашган

5 балл

Ишлаб чиқариш, транспорт, агротехнологик тадбирлар on-line назорат қилинади ва тижорат банклари билан интеграциялашган

10 балл

 

14

Пахта етиштириш харажатларини молиялаштириш

Имтиёзли ва тижорат кредитлари ҳисобидан

1 балл

Имтиёзли ёки тижорат кредити ва ўз маблағи ҳисобидан

5 балл

Ўз маблағи ҳисобидан

10 балл

 

15

Экспорт салоҳиятининг мавжудлиги

Ип-калава

1 балл

Чигитдан саноат маҳсулотлари

5 балл

Ярим тайёр маҳсулот (мато ва газлама)

5 балл

Юқори қўшилган қийматли маҳсулот (пайпоқ, трикотаж ва тикув маҳсулотлари)

10 балл

16

Суғурта тизимининг йўлга қўйилганлиги

Ҳосилнинг 10-30 фоизгача суғурта қилинган

1 балл

Ҳосилнинг 31-50 фоизгача суғурта қилинган

5 балл

Ҳосилнинг 51-100 фоизгача суғурта қилинган

10 балл

17

Маркировка жорий этилганлиги

 

10 балл

18

Илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этганлиги

Пахта хомашёси етиштиришда

1 балл

Пахта хомашёси етиштиришда ва уни қайта ишлашда

5 балл

Хомашё етиштиришдан уни қайта ишлаш ва чуқур қайта ишлаш натижасида юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқаришгача

10 балл

19

Хом ашёси учун фермер хўжаликлари билан якуний ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширганлиги

 

10 балл

20

Ажратилган имтиёзли кредит маблағларини қопланганлиги

 

10 балл

21

Фермер хўжаликларига юқори қўшилган қийматли маҳсулот ҳисобидан қўшимча ҳақ тўлаганлиги

 

10 балл

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “___” ________даги ___-сонли қарорига
2-илова

 

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерлари фаолиятини
баҳолаш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

 

1

лавозимига кўра

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ишчи гуруҳи раҳбари

2

лавозимига кўра

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари

3

лавозимига кўра

Молия вазирлиги,

Ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари

4

лавозимига кўра

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги

5

лавозимига кўра

Сув хўжалиги вазирлиги

6

лавозимига кўра

Инновацион ривожлантириш вазирлиги

7

лавозимига кўра

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

8

лавозимига кўра

Давлат солиқ қўмитаси

9

лавозимига кўра

“Давергеодезкадастр” қўмитаси

10

лавозимига кўра

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

11

лавозимига кўра

Марказий банк ва тижорат банклари

12

лавозимига кўра

Давлат божхона қўмитаси

13

лавозимига кўра

Давлат активларини бошқариш агентлиги

14

лавозимига кўра

“Ўзстандарт” агентлиги

15

лавозимига кўра

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси

16

лавозимига кўра

Суғурта компаниялари

 

Umumiy takliflar: 0

328