Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
15875 O‘zbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi 13/03/2020 28/03/2020 0
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Футбол маҳорати мактаблари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-15875

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 4 декабрдаги ПФ–5887-сон Фармонига мувофиқ юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш, саралаб олиш ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш, халқаро талаб ва стандартлар асосида футбол бўйича мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Профессионал футбол клублари қошидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган болалар-ўсмирлар футбол мактаблари, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги болалар ва ўсмирлар футбол академиялари негизида ташкил этилаётган Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (кейинги ўринларда вазирлик деб аталади) ҳузуридаги футбол маҳорат мактаблари рўйхати 1-иловага;

вазирлик ҳузурида қўшимча ташкил этиладиган футбол маҳорати мактаблари рўйхати 2-иловага;

профессионал футбол клублари қошидаги болалар-ўсмирлар футбол мактаблари негизида ташкил этилаётган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари рўйхати 3-иловага;

Футбол маҳорати мактаблари тўғрисида низомги 4-иловага;

Футбол маҳорати мактабларига ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага;

Футбол маҳорати мактабларининг бошқарув ходимлари ва тренерлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида низом 6-иловага;

Футбол маҳорати мактаблари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлар жадвали 7-иловага;

Футбол маҳорати мактаблари ўқувчилари учун суткалик озиқ-овқат нормаси 8-иловага;

Футбол маҳорати мактаблари қошидаги футбол клублари тўғрисидаги низом 9-мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Наманган, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё, Жиззах, Сурхандарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилояти ҳокимликлари Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан биргаликда:

бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари болалар - ўсмирлар футбол академиялари ҳамда Денов тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати негизида ташкил этилаётган вазирлик ҳузуридаги футбол маҳорати мактабларини жойлаштириш учун зарур бино ва иншоотлар ажратиш;

уч ой муддатда вазирлик ҳузурида қўшимча ташкил этилаётган футбол маҳорати мактаблари фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур бино ва иншоотлар ажратиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

футбол маҳорати мактаблари Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

футбол маҳорати мактабларида таълим жараёни икки босқичда: (умумий ўрта таълимнинг таянч таълими V-IX синфлар ҳамда умумий ўрта таълим босқичларида бошланғич профессионал таълим X-XI синфлар даражасида) амалга оширилади;

футбол маҳорати мактабларининг IX синф битирувчиларига давлат намунасидаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома ҳамда XI синф битирувчиларига футбол бўйича тренер мутахассислигидан бошланғич профессионал таълим тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб футбол маҳорати мактабларида ўрнатилган тартибда спортчи лавозими жорий этилади ва мазкур лавозимда фаолият юритиш истагини билдирган мактабнинг XI синф битирувчиларига таълим муассасасини тамомлагандан сўнг икки йилгача истисно тариқасида фаолият юритишларига рухсат берилади;

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб футбол маҳорати мактаблари қошида футбол клублари ташкил қилинади ҳамда мазкур клубларнинг ўйинчилар таркиби тегишли футбол маҳорати мактабларида спортчи лавозимида фаолият юритаётганлар ҳамда ушбу мактабда таълим олаётган ўқувчилардан шакллантирилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2020/2021 ўқув йилига қадар умумий ўрта таълимнинг таянч таълими ҳамда умумий ўрта таълим босқичларида бошланғич профессионал таълим жараёнининг узвийлигини ва спорт маҳоратини узлуксиз оширишни таъминлаш, шунингдек футбол маҳорати мактаблари ўқувчиларини тайёрлаш йўналишларини бирхиллаштиришни ҳисобга олган ҳолда ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Республика болалар ва ўсмирлар футбол академиясига (кейинги ўринларда академия деб аталади) ўқувчиларни қабул қилиш ҳамда академияда ўқув жараёнларини 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ташкил қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

6. Академиянинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

футбол бўйича юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни саралаб олиш (селекция) тизими, уларни ўқитиш, тарбиялаш ва индивидуал хусусиятларини ривожлантириш, футбол соҳасидаги спорт қобилиятини шакллантириш;

болалар-ўсмирлар футболини ривожлантириш учун ишончли захирани шакллантириш, истеъдодли ва иқтидорли болаларни футболга жалб этиш ва футбол бўйича салоҳиятини доимий равишда ўстириб бориш, уларда соғлом турмуш тарзига интилишни уйғотиш;

профессионал футболчиларни тайёрлаш тизимини ташкил этиш, юртимиз футболини футбол ривожланган мамлакатлар билан халқаро даражада рақобат қиладиган даражага етказиш, турли ёш тоифасидаги республика терма жамоалари ва профессионал футбол жамоаларига етук футболчиларни тайёрлаш;

футбол ривожланган халқаро мамлакатларда ўтказиладиган мусобақалар ва ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиш орқали республика академия ўқувчиларининг профессионал савиясини ошириб бориш;

футбол соҳасида спорт қобилиятини шакллантиришга ва тўлиқ даражада амалга оширишга кўмаклашувчи муҳит яратиш, академия негизида Ўзбекистоннинг футбол бўйича турли ёш тоифасидаги терма жамоаларини шакллантириш.

7. Белгилансинки:

академия давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган бошланғич профессионал давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланади ва унинг фаолияти футбол бўйича қобилиятли ва иқтидорли ёш футболчиларни танлаб олиш ва уларни асосан миллий терма жамоаларга, шунингдек профессионал футбол жамоаларига профессионал футболчи сифатида тайёрлашга йўналтирилади;

академия ўқувчилари академияда ўқиш давомида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг захира таркиби ҳисобланади;

академияда ўқувчилар сони 132 нафарни ташкил этиб, таълим жараёни икки босқичда (умумий ўрта таълимнинг таянч таълими (VI-IX синфлар) ҳамда умумий ўрта таълим босқичларида бошланғич профессионал таълим (X-XI синфлар) даражасида футбол маҳорати мактаблари учун белгиланган таълим дастурлари асосида) амалга оширилади;

академиянинг IX синф битирувчиларига давлат намунасидаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома ҳамда XI синф битирувчиларига футбол бўйича тренер мутахассислигидан бошланғич профессионал таълим тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади;

академия битирувчилари Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг “Спорт фаолияти: футбол” бакалавриат таълим йўналиши сиртқи таълим шаклига истисно тариқасида қўшимча давлат гранти асосида тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз тўғридан-тўғри ўқишга қабул қилинадилар;

академия ўқувчиларига бепул таълим олиш, футбол маҳорати мактабининг ўқувчилари учун бир кунлик озиқ-овқат меъёрларига мувофиқ озиқ-овқат билан таъминланиш ҳамда академиянинг ўқувчилар турар жойида бепул яшаш ҳуқуқи берилади;

республика академиясининг ходимларига ихтисослаштирилган футбол маҳорати мактаблари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда футбол маҳорати мактабларининг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, компьютер техникаси ва лаборатория анжомлари, шунингдек спорт базаларини спорт анжомлари ва инвентарлари билан жиҳозлашни босқичма-босқич амалга ошириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги:

икки ой муддатда футбол маҳорати мактабларининг намунавий устави тасдиқланиши, шунингдек унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши;

футбол маҳорати мактабларини замонавий педагогик технологияларини эгаллаган малакали педагог кадрлар ҳамда футбол бўйича тренерлар билан тўлдириш юзасидан зарур чораларни кўрсин.

10. Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2021/2022 ўқув йили бошлангунига қадар:

академия устави ҳамда тузилмасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш;

футбол маҳорати мактаблари учун белгиланган намунавий штатлар жадвали доирасида штатлар жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

академияни замонавий педагогик технологияларни эгаллаган малакали педагог кадрлар ҳамда футбол бўйича тажрибага эга бўлган тренерлар билан тўлдириш чораларини кўрсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарорида:

2-банд ва 4-банднинг “а” кичик банди;

1-иловасиси билан тасдиқланган Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида ташкил этилаётган болалар-ўсмирлар футбол академиялари рўйхати ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

12. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиев зиммасига юклансин.

 

 

                 Ўзбекистон Республикасининг

                                 Бош вазири                                                                                  А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “__” _________даги

_____-сон қарорига 1-илова

 

 

 

Профессионал футбол клублари қошидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирадиган
болалар-ўсмирлар футбол мактаблари, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги болалар ва ўсмирлар футбол академиялари негизида ташкил этилаётган Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт
вазирлиги ҳузуридаги футбол маҳорат мактаблари

РЎЙХАТИ

 

 

Т/р

Ташкил этилаётган футбол маҳорати мактаблари

Негизида футбол маҳорати мактаблари ташкил этилаётган Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги болалар ва ўсмирлар футбол академиялари, профессионал футбол клублари қошидаги болалар-ўсмирлар футбол мактаблари

  1.  

Қорақалпоғистон Республикаси
1-сонли футбол маҳорати мактаби

Қорақалпоғистон Республикаси болалар-ўсмирлар футбол академияси

  1.  

Андижон вилояти 1-сонли футбол маҳорати мактаби

Андижон вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси

  1.  

Бухоро вилояти 1-сонли футбол маҳорати мактаби

Бухоро вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси

  1.  

Жиззах вилояти футбол маҳорати мактаби

Жиззах вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси

  1.  

Қашқадарё вилояти 1-сонли футбол маҳорати мактаби

Қашқадарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси

  1.  

Навоий вилояти футбол маҳорати мактаби

Навоий вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси

  1.  

Наманган вилояти 1-сонли футбол маҳорати мактаби

Наманган вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси

  1.  

Самарқанд вилояти 1-сонли футбол маҳорати мактаби

Самарқанд вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси

  1.  

Сирдарё вилояти футбол маҳорати мактаби

Сирдарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси

  1.  

Сурхондарё вилояти 1-сонли футбол маҳорати мактаби

Сурхондарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси

  1.  

Тошкент вилояти 1-сонли футбол маҳорати мактаби

Тошкент вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси

  1.  

Фарғона вилояти 1-сонли футбол маҳорати мактаби

Фарғона вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси

  1.  

Хоразм вилояти 1-сонли футбол маҳорати мактаби

Хоразм вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси

  1.  

Тошкент шаҳар футбол маҳорати мактаби

Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар футбол академияси

  1.  

Андижон вилояти 2-сонли футбол маҳорати мактаби*

Андижон ПФК ҳузуридаги Андижон футбол мактаби

  1.  

Бухоро вилояти 2-сонли футбол маҳорати мактаби*

Бухоро ПФК ҳузуридаги 3-сонли болалар-ўсмирлар футбол мактаби

  1.  

Қашқадарё вилояти 2-сонли футбол маҳорати мактаби*

Шуртан ПФК ҳузуридаги Шахрисабз болалар-ўсмирлар футбол мактаби

  1.  

Наманган вилояти 2-сонли футбол маҳорати мактаби*

Навбаҳор ПФК ҳузуридаги 17- сонли болалар-ўсмирлар футбол мактаби

  1.  

Самарқанд вилояти 2-сонли футбол маҳорати мактаби*

Динамо ПФК ҳузуридаги Динамо футбол мактаби

  1.  

Фарғона вилояти 2-сонли футбол маҳорати мактаби*

Нефтчи ПФК ҳузуридаги Нефтчи футбол мактаби

  1.  

Сурхондарё вилояти 2-сонли футбол маҳорати мактаби*

Денов тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати

 

Изоҳ:

1) *объектларда қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари якунлангандан сўнг ташкил этилади
ва 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб фаолияти йўлга қўйилади.

2) Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирига зарур ҳолларда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда ҳудудий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда қўшимча ташкил этиладиган футбол маҳорати мактаблари рўйхатига умумий сони доирасида манзили бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “__” _________даги _____-сон қарорига 2-илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида қўшимча ташкил этилаётган
футбол маҳорат мактаблари

РЎЙХАТИ

 

Т/р

Қўшимча ташкил этилаётган футбол маҳорати мактаблари

Қайси йилдан ташкил этилиши

  1.  

Қорақалпоғистон Республикаси 2-сонли футбол маҳорати мактаби*

2024/2025 ўқув йилидан

  1.  

Самарқанд вилояти 3-сонли футбол маҳорати мактаби*

2024/2025 ўқув йилидан

  1.  

Сурхондарё вилояти 3-сонли футбол маҳорати мактаби*

2024/2025 ўқув йилидан

  1.  

Андижон вилояти 3-сонли футбол маҳорати мактаби**

2025/2026 ўқув йилидан

  1.  

Наманган вилояти 3-сонли футбол маҳорати мактаби**

2025/2026 ўқув йилидан

  1.  

Тошкент вилояти 2-сонли футбол маҳорати мактаби**

2025/2026 ўқув йилидан

  1.  

Фарғона вилояти 3-сонли футбол маҳорати мактаби**

2025/2026 ўқув йилидан

  1.  

Хоразм вилояти 2-сонли футбол маҳорати мактаби**

2025/2026 ўқув йилидан

 

Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирига зарур ҳолларда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда ҳудудий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда қўшимча ташкил этиладиган футбол маҳорати мактаблари рўйхатига умумий сони доирасида манзили бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “__” _________даги _____-сон қарорига 3-илова

 

 

Профессионал футбол клублари қошидаги болалар-ўсмирлар футбол мактаблари негизида ташкил этилаётган болалар
ва ўсмирлар спорт мактаблари

РЎЙХАТИ

 

Т/р

Ташкил этилаётган болалар
ва ўсмирлар спорт мактаблари

Негизида болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ташкил этилаётган профессионал футбол клублари қошидаги болалар-ўсмирлар футбол мактаблари

  1.  

Чилонзор тумани 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби

Пахтакор ПФК ҳузуридаги 16-сонли болалар-ўсмирлар футбол мактаби

  1.  

Бухоро шаҳар 3-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби

Бухоро футбол ассоциацияси ҳузуридаги 28-сонли болалар-ўсмирлар футбол мактаби

  1.  

Қизилқум тумани 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби

Қизилқум ПФК ҳузуридаги Қизилқум футбол мактаби

  1.  

Нишон тумани 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби

Насаф ПФК ҳузуридаги Нишон болалар-ўсмирлар футбол мактаби

  1.  

Касби тумани 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби

Машъал ПФК ҳузуридаги Касби болалар-ўсмирлар футбол мактаби

 

Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирига зарур ҳолларда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда ҳудудий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда қўшимча ташкил этиладиган футбол маҳорати мактаблари рўйхатига умумий сони доирасида манзили бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “__” _________даги _____-сон қарорига 4-илова

 

 

Футбол маҳорати мактаблари тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом футбол маҳорати мактабларининг мақоми, мақсади ва асосий вазифалари, ҳуқуқлари, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва бошқариш, шунингдек уни молиялаштириш тартибини белгилайди.

2. Футбол маҳорати мактаби бошланғич профессионал давлат  спорт-таълим муассасаси ҳисобланади ва унинг фаолияти футбол бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлашга йўналтирилади.

3. Футбол маҳорати мактаби ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ўз уставига амал қилади.

Футбол маҳорати мактабининг устави Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири томонидан тасдиқланган наъмунавий устав асосида шакллантириш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.

4. Футбол маҳорати мактабининг ўқувчилар сони 154 нафарни ташкил этади.

Футбол маҳорати мактабида таълим жараёни икки босқичда (умумий ўрта таълимнинг таянч таълими (5-9-синфлар) ҳамда умумий ўрта таълим негизида бошланғич профессионал таълим (10-11-синфлар) босқичларида) амалга оширилади.

5. Футбол маҳорати мактаби юридик шахс ҳисобланиб, ўз мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, бланкаларга, штампларга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисоб варақлари ва банк ҳисоб рақамларига эга бўлади.

6. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги футбол маҳорати мактабига умумий раҳбарлик қилади, назоратни ташкил этади, унинг ташкилий-кадрлар ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўради.

 

 

 

2-боб. Футбол маҳорати мактабининг мақсади
ва асосий вазифалари

7. Қуйидагилар футбол маҳорати мактабининг мақсади ҳисобланади:

ўқувчиларни чуқурлаштирилган ихтисосли ўқитиш, ҳар томонлама камол топтириш ва уларнинг спорт мутахассисликлари ва касбларини эгаллашини таъминлаш;

ёш спортчиларни истиқлол ғояларига садоқат, ватанпарварлик ва фидойилик руҳида тайёрлаш, уларда ўз Ватани билан фахрланиш ва миллий маданий-тарихий анъаналарни ҳурмат қилиш туйғусини шакллантириш.

8. Қуйидагилар футбол маҳорати мактабининг асосий вазифалари ҳисобланади:

футбол бўйича дастлабки тайёргарликдан ўтган ҳамда футбол маҳорат мактабида таълим олиш истагини билдирган ўқувчилар танлов асосида футбол маҳорати мактабида ўқишни давом эттириш учун танлаб олиш;

республика ва халқаро мусобақаларда қатнашиш учун спорт захирасини терма жамоалар таркибига тайёрлаш;

ўқувчиларнинг республика ва халқаро спорт мусобақаларида иштирок этиши учун зарур ва етарли бўлган касбий мойиллигини, маҳорати ва кўникмалари чуқур ривожлантирилишини таъминлаш, спорт тайёргарлиги таълимининг навбатдаги босқичларида ўқишини, шунингдек эгалланган мутахассислик бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланишни давом эттириш;

мутахассислар ва спорт захирасини сифатли тайёрлаш учун зарур ташкилий, ўқув-методик, моддий-техник ва психологик-педагогик шарт-шароитларни яратиш;

давлат таълим стандарти доирасида умумий ўрта таълим ва умумий ўрта таълим негизида бошланғич профессионал таълим ўқув дастурларини амалга ошириш;

ўқув-тарбия жараёнининг соғломлаштирувчи йўналишини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, соғлом турмуш тарзи нормаларини жорий этиш.

 

3-боб. Футбол маҳорати мактабининг ҳуқуқлари

9. Футбол маҳорати мактаби қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда бошқа ташкилотлар орқали халқаро мусобақаларда қатнашиш, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасига мувофиқ чет эл мамлакатларида ўқув-машқ йиғинларини ўтказиш;

футбол маҳорати мактабининг тренерлар таркиби ходимларини ва спортчиларини алмашиш, қўшма спорт тадбирлари, байрамлар, кўриклар, семинарлар ва шу кабиларни ўтказиш бўйича хорижий спорт ташкилотлари билан белгиланган тартибда битимлар тузиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ таълим ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро фаолиятда иштирок этиш.

10. Футбол маҳорати мактаби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хорижий мамлакатлар учун мутахассислар тайёрлашни амалга ошириши мумкин.

11. Футбол маҳорати мактаби Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига мувофиқ хорижга (тажриба алмашиш, тажриба орттириш, турли тадбирлар, мусобақалар, олимпиадалар
ва шу кабиларда қатнашиш мақсадида) юбориш учун спортчилар ва тренерлар танлашни амалга ошириши мумкин.

 

4-боб. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш

12. Футбол маҳорати мактабида ўқув жараёни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, келишилган ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим томонидан тасдиқланган ўқув режага асосан амалга оширилади.

13. Ўқув жараёни жадвали, ўқув машғулотлари турлари, аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув-тарбиявий, шунингдек ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишнинг бошқа шакллари тасдиқланган таълим стандартига мувофиқ амалга оширилади.

14. Ўқув йили 2 сентябрда бошланади ва ўқув режасига мувофиқ тугалланади.

15. Футбол маҳорати мактабида ўқиш кундузги шаклда амалга оширилади. Ўқув машғулотларининг қанча давом этиши, ўқувчиларнинг ўқув юкламаси ва ўқув-тарбия жараёнининг бошқа масалалари тасдиқланган ўқув режага мувофиқ белгиланади.

16. Футбол маҳорати мактаби ўқув режаси ўқув, ўқув-машқ машғулотлари, якка тартибда ишлаш ва тарбиявий ишларни ташкил этиш шакллари ва усулларини белгилайди.

Ўқув дастурлари ўқув режасига мувофиқ қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

ўқув дарси – бу ўқув жараёнининг ажралмас қисми бўлиб, таълим иштирокчиларининг ўзаро боғлиқлик шакли, таълимнинг мақсади, мазмуни метод ва воситаларини ўзида мужассам этган тизимдир;

маъруза – ўқитишни ташкил этишнинг етакчи шакли бўлиб, ўқувчиларни ўқув материалининг асосий ҳолатларига, ўқувчиларни йўналтирувчанлик, ахборотлилик, методологик, тарбияловчилик ва ривожлантирувчилик вазифаларини амалга оширишга имкон беради;

семинар – таълим берувчиларни таълим олувчилар билан фаол суҳбатга киришишига йўналтирилган, назарий билимларни амалий фаолиятда амалга ошириш учун зарур шароитни таъминловчи машғулот шакли;

лаборатория иши – ўқувчилар томонидан мустақил равишда экспериментлар ўтказган ҳолда фанларни ўзлаштириши. Тажрибалар шахсий ёки гуруҳга бўлинган ҳолда ташкил этилиши мумкин;

мустақил тайёргарлик – ўқувчилар томонидан ўқитувчи билан мулоқотга киришмаган ҳолда махсус ўқув материалларини ўзлаштириш мақсадида қўлланиладиган ўқув фаолиятининг ажралмас қисми ҳисобланади. Мустақил тайёргарлик дарс жараёнида ва дарсдан ташқари жараёнда оғзаки ёки ёзма равишда қўлланилиши мумкин;

амалий машғулот – ўқитувчи раҳбарлигида илмий-назарий билимларни чуқурлаштириш ва мустақил ишлашга ўргатиш кўникмаларини ҳосил қилиш мақсадида ўтказилади.

Гуруҳда ва якка тартибдаги ўқув-машқ машғулотларида, ўқув-машқ йиғинларида, мусобақаларда қатнашиш ўқув-тарбия жараёнининг асосий шакллари ҳисобланади.

17. Таълим сифати ва спорт тайёргарлик даражасини назорат қилиш тасдиқланган давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ амалга оширилади.

18. Ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган футбол маҳорати мактабининг битирувчиларига бошланғич профессионал таълим босқичини тамомлаганлик тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади.

Ушбу диплом футбол маҳорати мактаби битирувчисига меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини беради.

19. Футбол маҳорати мактабида ўқиш, спорт тайёргарлик, овқатланиш, тиббий даволаниш, иш ва дам олиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, ўқувчиларнинг яшаш шароитлари, шунингдек уларнинг таъминоти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

20. Футбол маҳорати мактаби ўқувчиларининг спорт маҳорати даражасини ошириш мақсадида таътил вақтида 60 кун давом этадиган ўқув-машқ йиғинлари ўтказган ҳолда ўқувчиларнинг фаол дам олишлари ташкил этилади.

21. Футбол маҳорати мактабига қабул қилинган ўқувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

умумий ўрта таълимнинг таянч таълими, умумий ўрта таълим негизида бошланғич профессионал таълим ва махсус спорт фанлари бўйича ўқиш;

ўқув-машқ жараёнида ва мусобақаларда иштирок этиш;

футбол маҳорати мактабининг ўқувчилари учун бир кунлик озиқ-овқат меъёрларига мувофиқ озиқ-овқат билан таъминланиш (истеъмол қилиш);

футбол маҳорати мактаби моддий-техника базаси ва мол-мулкидан бепул фойдаланиш;

ўқувчилар турар жойида бепул яшаш;

белгиланган тартибда ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчириш.

22. Футбол маҳорати мактабида ўқувчилар ўқув синфларида 22 нафардан иборат бўлади. Ўқувчилар умумтаълим ва махсус фанларни ўқитиш бўйича синфларга, спорт тайёргарлиги йўналишлари бўйича эса – спорт гуруҳларига бирлашади.

23. Таълим стандартларига мувофиқ тасдиқланган ўқув режасидаги фанларни ўзлаштирган, шунингдек (босқичли назорат) имтиҳонларни муваффақиятли топширган ўқувчиларни навбатдаги синфга ўтказиш футбол маҳорати мактаби директорининг буйруғи билан амалга оширилади.

24. Ўқувчилар:

бошқа таълим муассасасига кўчиришда, шу жумладан, ўқувчиларнинг ўз ташаббуси билан кўчиришда (ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг аризаси асосида);

тегишли спорт норматив талаблар топширилмаганда, спорт натижаси пасайганда ва тиббий номувофиқлик ҳолатларида;

ўқув интизоми ва футбол маҳорати мактабининг ички-тартиб қоидаларини бузганда, шу жумладан, ахлоқсизлик, спорт одоби, спорт тайёргарлиги режими бузилган, шу жумладан, тақиқланган фармокологик, алкоголли
ва гиёҳванд воситалар қўлланилганда ҳамда спорт билан шуғулланиш учун рухсат этилмайдиган тиббий номувофиқлик бўлган тақдирда;

вафот этганда ўқув йили давомида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда футбол маҳорати мактабидан четлатилади.

25. Футбол маҳорати мактаби ўқувчиларининг спорт тайёргарлик даражаси ўсиб боришини, спорт мусобақаларида эришган натижаларини таҳлил қилиш, ўқув режасида белгиланган фанларни ўзлаштириш, ўқувчилар турар жойида тартиб-интизом талабларига риоя этиш, жамоатчилик ишларида қатнашганлик даражасини аниқлаш мақсадида ўқув йили давомида икки маротаба ички аттестация ўтказилади.

26. Ўқув йили давомида турли сабабларга кўра ўқувчилар сафидан чиқарилган ўқувчилар ўрни ўқув йили давомида икки маротаба аттестация комиссияси қарори билан иқтидорли ўқувчилар ҳисобидан тўлдирилади.

 

5-боб. Футбол маҳорати мактабини бошқариш

27. Таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва бирхиллаштириш, педагог кадрлар билан таъминлаш, мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш
ва уларнинг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда амалга оширилади.

28. Футбол маҳорати мактабига олий маълумотга ва спорт-таълим муассасаларида камида 5 йил амалий иш тажрибасига эга шахслар орасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бошчилик қилади.

29. Директор:

футбол маҳорати мактаби фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ўқувчиларнинг ўқиши ва тарбияланиши, ўқув режалари ва дастурлари бажарилиши, молия-хўжалик фаолияти амалга оширилиши учун жавоб беради, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатига ҳақ тўлаш фонди доирасида ходимларнинг штатлар жадвалини ҳамда тренерлар ва ўқитувчилар таркибининг тариф жадвалини тасдиқлайди;

футбол маҳорати мактаби номидан иш кўради, унинг манфаатларини ифодалайди, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг мол-мулкини тасарруф этади ва шартномалар тузади;

футбол маҳорати мактаби ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва таълим муассасасига юкланган вазифалар
ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

ўз ваколатлари доирасида футбол маҳорати мактаби ўқувчилари
ва барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

футбол маҳорати мактабининг ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш, ўқув-машқ ва ўқув-тарбиявий ишларни такомиллаштириш, малакали педагог кадрлар, тренерлар билан бутлаш ҳамда футбол маҳорати мактаби фаолиятининг бошқа масалаларни кўриб чиқиш учун давлат бошқаруви тегишли органларига таклифлар киритади;

педагоглар ва бошқа ходимлар билан меҳнат шартномаларни тузади
ва уларни бекор қилади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

30. Футбол маҳорати мактабида директор ҳузуридаги коллегиал орган ҳисобланадиган педагогика ва тренерлар кенгаши ташкил этилади.

Педагогик ва тренерлар кенгашининг асосий вазифалари
ва функциялари футбол маҳорати мактаби уставида белгиланади.

Футбол маҳорати мактабининг раҳбар ва мутахассис ходимлари, шунингдек фан ўқитувчилари, тренерлар ҳамда тарбиячиларга қўйиладиган лавозим талаблари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан белгиланади.

31. Футбол маҳорати мактабида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат бўладиган васийлик кенгаши тузилади.

32. Футбол маҳорати мактабини аттестациядан ва аккредитациядан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

6-боб. Таълим жараёни қатнашчилари

33. Ўқувчилар, ўқитувчилар ва тренерлар таркиби, тарбиячилар, тиббиёт ходимлари футбол маҳорати мактаби таълим жараёнининг қатнашчилари ҳисобланадилар.

34. Футбол маҳорати мактаби ўқувчилари таълим стандартларига мувофиқ бепул таълим олиш, қўшимча таълим хизматларидан фойдаланиш, таълим муассасасининг уставида белгиланган шаклда таълим муассасасини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Футбол маҳорати мактаби ўқувчилари футбол маҳорати мактабининг уставига риоя қилишлари шарт.

35. Тегишли касб таълимига, касбий тайёргарликка эга бўлган ва юксак ахлоқий фазилатли шахслар футбол маҳорати мактабида педагогик (тренерлик) фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Суд қарорига кўра педагогик (тренерлик) фаолият билан шуғулланиши тақиқланган ҳамда уларнинг судланганлиги олиб ташланмаган шахслар футбол маҳорати мактабида педагогик (тренерлик) фаолият билан шуғулланишларига
йўл қўйилмайди.

36. Ўқитувчилар ва тренерлар таркибини, тарбиячиларни ва тиббиёт ходимларини футбол маҳорати мактабига ишга қабул қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

37. Футбол маҳорати мактабининг ўқитувчилар ва тренерлар таркибини, тарбиячиларини ва тиббиёт ходимларини аттестациядан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

38. Ўқитувчилар ва тренерларнинг педагогик (тренерлик) юкламаси қонун ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.

39. Ўқитувчилар ва тренерлар таркибини тайёрлаш, қайта тайёрлаш
ва уларнинг малакасини ошириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

40. Педагог ходимлар ва тренерларнинг ҳуқуқлари ва вазифалари қонун ҳужжатларига ва футбол маҳорати мактаби уставига мувофиқ белгиланади.

41. Ўқувчиларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) футбол маҳорати мактабининг таълим фаолияти билан танишиш ҳуқуқига эгадирлар.

 

7-боб. Тиббий-биологик таъминлаш

42. Тиббиёт ходимлари тренерлар билан биргаликда спорт машғулотлари, ўқув-машқ йиғинлари, мусобақалар, дам олиш даврида футбол маҳорати мактаби ўқувчиларини тиббий назоратдан ўтказадилар. Тренерлар тиббий кузатувлар натижаларидан спортчилар тайёрлашнинг якка тартибдаги режаларига тузатишлар киритиш учун фойдаланадилар.

43. Ўқув йили давомида ўқувчилар икки марта чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.

44. Футбол маҳорати мактаби ўқувчиларини тиббий таъминлаш мақсадида функционал ташхис ва саломатликни тиклаш тадбирлари учун саломатликни тиклаш марказига, зарур бино ва асбоб-ускуналарга эга бўлади.

45. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги спортчиларни танлаб олиш ва уларнинг функционал тайёргарлиги ҳолати юзасидан ташхис қўйиш, даволаш-профилактика тадбирлари
ва спортчиларнинг саломатлигини тиклаш жараёнларини мақбуллаштириш, чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш учун футбол маҳорати мактабига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида тегишли аппаратлар, зарур реактивлар ва дори-дармонлар билан таъминлайди.

 

8-боб. Кийим-бош, спорт анжомлари ва инвентарлар
билан
таъминлаш

46. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги футбол маҳорати мактаби ўқувчиларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида кийим-бош билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси учун ҳар йили ажратиладиган маблағлари ҳисобидан спорт анжомлари ва инвентарлар билан таъминлайди.

47. Футбол маҳорати мактаблари ўқувчиларини кийим-бош, спорт анжомлари ва инвентарлар билан таъминлаш меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан тасдиқланади.

 

9-боб. Футбол маҳорати мактаби фаолиятини
 молиявий ва моддий таъминлаш

48. Футбол маҳорати мактаби фаолиятини молиявий таъминлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

таълим хизматларини амалга оширишдан, педагогика, ишлаб чиқариш ва футбол маҳорати мактабининг уставидаги вазифаларига мувофиқ бўлган бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

49. Футбол маҳорати мактаблари белгиланган тартибда тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.

50. Футбол маҳорати мактаби ходимларининг иш ҳақи қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

51. Футбол маҳорати мактабларини тасдиқланган таълим стандартларига мувофиқ ўқув қуроллари, компьютер техникаси
ва лаборатория анжомлари, спорт анжомлари ва инвентарлари билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан марказлашган ҳолда амалга оширилади.

52. Футбол маҳорати мактаби ўзининг молия-хўжалик фаолиятини бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида амалга оширади.

53. Футбол маҳорати мактабининг маблағлари, бинолари, спорт иншоотлари ва асбоб-ускуналари унинг хўжалик тасарруфида бўлади
ва улардан уставдаги вазифаларни ҳал этиш учун фойдаланилади.

54. Футбол маҳорати мактаби белгиланган тартибда ўз ишлари натижаларининг тезкор ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистик ва бухгалтерия ҳисоботларини юритади.

55. Футбол маҳорати мактабида хўжалик ва молия интизомига риоя этилишини назорат қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

 

10-боб. Якуний қоида

56. Футбол маҳорати мактабини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “__” _________даги _____-сон қарорига 5-илова

 

Футбол маҳорати мактабларига ўқувчиларни қабул қилиш,
аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини
кўчириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоида

1. Мазкур Низом футбол маҳорат мактабига ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчириш тартибини белгилайди.

 

2-боб. Футбол маҳорати мактабига ўқувчиларни
қабул қилиш

2. Футбол маҳорат мактабларига футбол бўйича дастлабки тайёргарликдан ўтган ҳамда футбол маҳорати мактабида таълим олиш истагини билдирган ўқувчилар танлов асосида қабул қилинадилар.

3. Футбол маҳорати мактабига ҳар йили умумтаълим мактабининг
4-синфини тамомлаган, 10-11 ёшга тўлган 22 нафар ўқувчи 5-синфдан қабул қилинади. Футбол маҳорати мактаби ўқувчиларининг умумий контингенти 154 нафарни ташкил этади.

 

3-боб. Ҳужжатларни қабул қилиш тартиби

4. Ўқувчиларни танлаб олишни сифатли ташкил этиш мақсадида ҳужжатлар қабул қилиниши бошланишидан бир ой олдин Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг расмий веб-сайтларида футбол маҳорати мактабига ўқувчиларни қабул қилиш бўйича танловни ўтказиш тартиби
ва муддатлари, футбол маҳорати мактаблари манзили, телефон рақамлари, ўқишга қабул қилиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати тўғрисида эълон берилади.

5. Футбол маҳорат мактабларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш, касбий (ижодий) имтиҳонларда иштирок этувчи ўқувчилар рўйхатини шакллантириш ҳамда касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш учун ҳар бир футбол маҳорати мактабида камида 7 кишидан иборат қабул комиссияси тузилади.

6. Қабул комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари вакиллари ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутахассислари жалб этилиши мумкин.

7. Қабул комиссияси раиси ва аъзолари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан белгинланади.

Қабул ҳайъати аъзоларининг вазифалари қабул комиссияси раиси томонидан белгиланади.

8. Ҳужжатлар ҳар йили 15 июнь – 15 июль (шу кун ҳам) мобайнида қабул қилинади.

9. Ўқишга кирувчилар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ўқувчининг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан футбол маҳорати мактаби директори номига ариза;

туғилганлик тўғрисида гувоҳнома нусхаси (гувоҳноманинг асли комиссияга шахсан кўрсатилади), такроран берилган ҳолларда туман (шаҳар) фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органининг тасдиқловчи маълумотномаси, 16 ёшга тўлмаган шахслар учун фуқаролик паспорти ёки хорижга чиқиш паспорти нусхаси (ҳужжатларни топшириш вақтида ҳужжатнинг асл нусхаси кўрсатилади);

тиббий маълумотномалар (Ф-026-у шаклдаги мактаб тиббий анкетаси, Ф-063-у шаклдаги профилактик эмлаш картаси, Ф-086-у шаклдаги тиббий маълумотнома, турар жойидан болалар врачидан кечирган касалликлари тўғрисидаги маълумотнома, психоневрологик диспансердан маълумотнома); 3,5 х 4,5 см. ҳажмдаги 8 дона рангли фотосурат;

спорт таълим муассасалари ёки спорт клублари томонидан берилган тавсифнома (агар мавжуд бўлса);

ўқувчининг спорт паспорти нусхаси ёки футболчи паспорти агар мавжуд бўлса (ҳужжатларни топшириш вақтида унинг асл нусхаси кўрсатилади).

10. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда қабул комиссияси ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.

11. Қабул ҳайъати томонидан 9-бандда кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

12. Ҳужжатларни топширган ота-оналарга уларнинг ҳужжатларини қабул қилиб олинганлиги ҳақида тилхат берилади.

 

4-боб. Касбий (ижодий) имтиҳонларини ўтказиш тартиби

13. Футбол маҳорати мактабига ўқувчиларни қабул қилиш икки босқичли касбий (ижодий) имтиҳонларидан иборат бўлади:

биринчи босқич: 20 июль – 30 июль (шу куни ҳам) мобайнида ўқувчиларнинг футбол ўйини жараёнида ўйин қобилиятини аниқлаш асосида ўқувчиларни саралаб олиш;

иккинчи босқич: 1 август – 20 август (шу куни ҳам) мобайнида саралаб олинган ўқувчиларни ўйин қобилиятини, техник тайёргарлигини, умумий ва махсус жисмоний тайёргарлигини аниқлаш бўйича амалий ҳамда мантиқан тез фикр юритиш ва эътиборни тақсимлашни аниқловчи назарий имтиҳонлар ўтказиш.

14. Касбий (ижодий) имтиҳонларнинг иккинчи босқичи 100 балли тизим бўйича баҳоланади.

15. Касбий (ижодий) имтиҳонлар меъёрлари ва баҳолаш мезонлари Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади.

16. Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари 25 август куни эълон қилинади. Имтиҳондан ўтмаган ўқувчиларнинг ҳужжатлари уларнинг
ота-оналарига ёки уларнинг ўрнини босувчи бошқа шахсларга қайтариб берилади.

17. Футбол маҳорати мактабига ўқувчиларни қабул қилиш жараёнини ёритиш, шунингдек, ўқувчилар қабулини шаффоф, ошкора ва демократик тамойиллар асосида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида видеокузатув олиб борилади.

18. Касбий (ижодий) имтиҳон натижаларидан норози бўлган шахслар танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 24 соат ичида футбол маҳорати мактабининг қабул комиссиясига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Касбий (ижодий) имтиҳон натижаларидан норози бўлган фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун уч кишидан иборат апелляция комиссияси тузилади.

Апелляция комиссияси уч кун муддатда аризаларни ва имтиҳон материалларини кўриб чиқиб, қабул комиссиясига ёзма ҳисобот топширади.

 

5-боб. Футбол маҳорати мактаби ўқувчиларини
аттестациядан ўтказиш

19. Футбол маҳорати мактаби ўқувчилари ўқув йили давомида икки маротаба (қишки ва ёзги) фанларни ўзлаштириши, тегишли спорт нормативларини топширганлиги, спорт натижалари ва тиббий мувофиқлик ҳолатлари юзасидан аттестациядан ўтказиш орқали холисона баҳо бериш
ва уларни синфдан-синфга ўтказиш ҳамда ўтказилган аттестация натижасида қайд этилган талабларга жавоб бермаган ўқувчиларни ўқишдан четлатиш директор буйруғи асосида тузилган ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.

20. Аттестация футбол маҳорати мактаби ўқувчисининг ўқув йили давомидаги спорт тайёргарлиги даражасини таҳлил қилиш, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига мувофиқ ўтказилган спорт мусобақаларида эришган натижалари, ўқув режасида белгиланган фанларни ўзлаштириши, ўқувчилар турар жойида тартиб-интизом талабларига риоя этиши, жамоатчилик ишларида қатнашганлик даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

21. Аттестация комиссияси аъзолари 7 – 9 кишини ташкил этади, футбол маҳорати мактаби директори – комиссия раиси, спорт ишлари бўйича директор ўринбосари – комиссия масъул котиби, таълим муассасанинг касаба уюшмаси қўмита раиси, директорнинг маънавий-маърифий ва ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари, синф раҳбарлари, тренерлар ва услубчилардан иборат таркибда шакллантирилади. Зарур ҳолларда аттестация комиссияси таркибига Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари жалб қилиниши мумкин.

22. Тренерлар аттестация бошланишидан камида 10 кун олдин аттестациядан ўтувчиларнинг аттестацияга оид маълумотлари
ва ҳужжатларини тўплайди ва аттестация комиссиясига тақдим этади.

23. Аттестация комиссиясига аттестациядан ўтувчи ўқувчиларнинг қуйидаги ҳужжатлари тақдим этилади:

йил (ўқув йили) давомида эришган натижалари;

йил бошидаги ва аттестация ўтказилаётган вақтдаги спорт разряди (унвони);

йил давомида қатнашган мусобақалари сони ва спортчи кўрсатган натижа таҳлили;

терма жамоага алоқадорлик даражаси;

кўрсатган энг яхши натижаси;

тренерлар жамоасининг тавсияси;

йил (ўқув йили) давомида умумтаълим ва махсус фанларни ўзлаштириши;

йил (ўқув йили) давомида ўқувчилар турар жойида ички тартиб-қоидаларга риоя этиши;

соғлиғи тўғрисида врач хулосаси.

Аттестация комиссияси аттестациядан ўтувчи ўқувчининг фаолиятига оид қўшимча маълумотлар сўраш ҳуқуқига эга.

24. Директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари раҳбарлигида
3 – 5 кишидан иборат эксперт гуруҳи тузилиб, аттестацияга тақдим этилган ҳужжатлар таҳлил қилинади. Ушбу эксперт гуруҳи аттестациядан ўтувчининг спорт, маънавий-маърифий ва ўқиш жараёнидаги фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш асосида маълумотнома – аттестация варақасини тайёрлайди.

25. Аттестация варақаси бош тренер, гуруҳнинг шахсий тренери, услубчи, бўлим тарбиячиси, синф раҳбари ва бўлим врачи томонидан имзоланади.

26. Тўпланган ҳужжатлар асосида ўқувчилар билан суҳбат ўтказилади, суҳбат жараёнида берилган савол ва жавоблар махсус (саҳифаланган, боғланган, муҳрланган) журналга қайд этилади. Зарур ҳолларда аудио
ёки видеога туширилади.

27. Аттестация натижалари бўйича комиссиянинг хулосаси комиссия аъзолари томонидан очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда аттестация комиссияси раисининг овози
ҳал қилувчи ҳисобланади.

28. Аттестация комиссияси хулосаси аттестация варақасига ёзилади
ва аттестациядан ўтувчига тўғридан-тўғри аттестациядан сўнг эълон қилинади.

29. Аттестация натижаларига кўра комиссия қуйидаги хулосалардан бирини қабул қилади: Футбол маҳорати мактабида ўқишга “Лойиқ” ёки “Нолойиқ”.

30. Аттестация комиссияси хулосалари баённомалар билан тасдиқланади ва улар асосида тегишли буйруқлар чиқарилади.

31. Аттестациядан ўтувчи аттестацияга узрли сабаб билан келмаган тақдирда, уни аттестациядан ўтказиш бошқа муддатга кўчирилади.

32. Аттестация якунларига кўра ўқувчилар сафидан чиқарилган ўқувчилар ўрнига ўқувчилар контингентидан чиқмаган ҳолда, бир йилда икки маротаба (қишда ва ёзда) иқтидорли ўқувчилар ўрнатилган тартибда танлов асосида қабул қилинади.

 

5-боб. Ўқувчининг ўқишини футбол маҳорати мактабидан бошқа таълим муассасасига кўчириш

33. Ўқувчининг ўқишини футбол маҳорати мактабидан бошқа таълим муассасасига кўчириш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

а) ўз хоҳишига кўра (ота-онасининг ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг аризаси асосида);

б) аттестация комиссиясининг қарорига кўра;

в) тиббий номувофиқлик бўлганда – врач хулосасига кўра;

г) ўқув интизоми ва ички тартиб-қоидаларни бузганда, тегишли норматив талаблар топширилмаганда, спорт натижаси пасайганда,
шу жумладан спорт одоби, спорт тайёргарлиги режими бузилган, тақиқланган фармокологик, алкоголли ва гиёҳванд воситалар қўлланилган тақдирда – педагогик кенгашнинг қарорига мувофиқ.

Мазкур банднинг “б”, “в” ва “г” кичик бандларида кўрсатилган ҳолларда ўқувчининг ўқишини бошқа таълим муассасага кўчиришда ўқувчи ёки унинг ота-онасининг розилиги талаб этилмайди.

34. Ўқувчилар сафидан чиқарилган ўқувчи ўқишини доимий турар жойи бўйича умумтаълим мактабида давом эттиради.

 

6-боб. Якуний қоида

35. Мазкур Низомда белгиланган масалалар бўйича низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.

36. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахс қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “__” _________даги

_____-сон қарорига 6-илова

 

 

Футбол маҳорати мактабларининг бошқарув ходимлари ва тренерлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган футбол маҳорати мактаблари директорлари, директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари, директорнинг
маънавий-маърифий ва ўқув ишлари бўйича ўринбосари, директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари (кейинги ўринларда директор ўринбосарлари деб аталади), бош тренерлар ва тренерлар, футболчиларни саралаш (селекция) бўйича тренерлар, дарвозабонларни тайёрлаш бўйича тренерлар, жисмоний тайёргарлик бўйича тренерлар (кейинги ўринларда футбол тренерлари деб аталади), катта инструктор-методист, таҳлилчи, спорт психологи ва тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.

2. Футбол маҳорати мактабининг директори, директор ўринбосарлари, катта инструктор-методисти, таҳлилчи, спорт психологи (кейинги ўринларда футбол маҳорати мактабининг айрим ходимлари деб аталади), тренерлар
 ва бошқа ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими ходимлари иш ҳақи тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарорига, фан ўқитувчилари ҳамда тарбиячиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида” 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Футбол маҳорати мактабининг тиббиёт пункти ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббиёт ходимларининг иш ҳақи тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.

3. Футбол маҳорати мактабининг айрим ходимларига, тренерларига ушбу Низомга асосан қўшимча ва устамалар белгиланади.

 

2-боб. Футбол маҳорати мактабининг айрим ходимларига
устамалар белгилаш

 

4. Футбол маҳорати мактабининг айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш мақсадида уларга, ўқувчилар юқори спорт натижаларига эришган тақдирда, базавий тариф ставкасига қуйидаги ҳар ойлик устамалар белгиланади:

Спорт мусобақалари даражаси

Ўқувчини тайёрлашда бевосита қатнашган ходимларга бир нафар ўқувчи учун устама ҳақ миқдори, базавий тариф ставкасига нисбатан фоизларда

директорга

директор ўринбосарлари, катта инструктор-методисти, таҳлилчи, спорт психологи

тиббиёт пункти ходимларига

I. Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларининг асосий ва захира, республика ва халқаро мусобақаларга ўқувчиларни тайёрлаш

Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионати ва Кубоги совриндорлари (I – III ўрин)

10

8

8

Осиё ўйинлари, Осиё чемпионати ва Кубоги совриндорлари (I – III ўрин)

8

7

7

Ўзбекистон Республикаси чемпионати ва Кубоги совриндорлари (I – III ўрин)

7

6

6

Профессионал футбол мактаблари лигаси совриндорлари (I – III ўрин)

6

5

5

Футбол бўйича барча ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон Республикасининг терма жамоалари асосий таркибига

6

5

5

Футбол бўйича барча ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон Республикасининг терма жамоалари захира таркибига

5

4

4

II. Футбол маҳорати мактабларида спорт захираси тайёргарлиги босқичлари бўйича ўқувчиларнинг тайёрлашда амалга ошириладиган фоизлар миқдори

Олий спорт маҳорати

4

3

3

Спорт маҳоратини такомиллаштириш

3

2

2

Ўқув-машқ

2

1

1

 

5. Агар спорт тайёргарлигидан ўтаётган ўқувчи турли спорт ютуқларига эга бўлса, футбол маҳорати мактабларининг айрим ходимларига, ушбу ўқувчи учун ютуқлар ҳисобга олинган ҳолда белгиланган устаманинг энг юқори миқдори қўлланади.

6. Устамаларнинг жами миқдори:

Футбол маҳорати мактаби директори, директор ўринбосарлари, катта инструктор-методисти, таҳлилчи, спорт психологи ва тиббиёт пункти ходимлари учун белгиланган базавий тариф ставкасининг 300 фоизидан  ошмаслиги керак.

7. Директор ўринбосарлари ҳамда тиббиёт пункти ходимларига устама ҳақ белгилашда тайёрланган спорчилар учун тўпланган умумий фоизлар ходимларга бўлиш орқали бевосита ўқувчини тайёрлашда қушган ҳиссасига қараб директор томонидан белгиланади.

8. Ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган устамаларни белгилаш календарь йил бошида, футбол маҳорати мактабининг ўқувчилари контингентидан ва уларнинг олдинги йилдаги спорт натижаларидан келиб чиққан ҳолда футбол маҳорати мактабининг тренерлари тарификациясини
ва штатлар жадвалини тузишда амалга оширилади.

Йил давомида устамалар миқдорларини ўзгартириш футбол маҳорати мактабининг тасдиқланган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида амалга оширилади ва футбол маҳорати мактаби директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

9. Футбол маҳорати мактабининг айрим ходимлари ва тренерларига устамалар:

Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубоклари совриндорларини тайёрлашни таъминлаганлик учун – кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида ўқувчи томонидан эришилган натижа
(I – III ўринлар) санасидан кейинги ойнинг бошидан эътиборан белгиланади ва ушбу даражадаги кейинги халқаро мусобақалар (кейинги Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва шу кабилар) ўтказилгунга қадар сақлаб қолинади;

Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини тайёрлашни таъминлаганлик учун – кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида ўқувчи томонидан эришилган натижа (I – III ўринлар) санасидан кейинги ойнинг бошидан эътиборан белгиланади ва ушбу даражадаги мусобақалар ўтказилгунга қадар сақлаб қолинади. Ўзбекистон Республикаси футбол терма жамоасининг асосий таркибига спортчилар (стажёрлар) тайёрлашни таъминлаганлик учун – ўқувчи Ўзбекистон Республикаси футбол терма жамоасининг асосий таркибига (стажёрликка) киритилган санадан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади
ва ўқувчининг жамоа таркибида бўладиган бутун даврида сақлаб қолинади.

10. Футбол маҳорати мактаби айрим ходимларига ўқувчининг спортдаги натижалари учун устамаларни тўлаш унинг футбол маҳорати мактаби таркибидан расман чиқиб кетиш (бошқа таълим муассасасига ўтиш, футбол маҳорати мактабидан чиқарилиш, уни битириш) санасидан кейинги ойнинг бошидан эътиборан тўхтатилади.

 

3-боб. Футбол маҳорати макабининг тренерларига
иш ҳақи ва устамаларни ҳисоблаш

 

11. Спорт тайёргарлик босқичи ва спорт турларининг гуруҳларидан келиб чиқиб тренерларга тўланадиган иш ҳақи ва устамаларнинг фоизлари белгиланади.

12. Футбол маҳорати мактабида спорт тайёрлаш босқичлари қуйидагилардан иборат:

Ўқув-машқ босқичи – бу босқичда спортнинг танланган тури бўйича бир йилдан кам бўлмаган тегишли тайёргарликдан ўтган ва умумий жисмоний ҳамда махсус тайёргарлик бўйича қабул қилиш меъёрларини бажарган соғлом ўқувчилардан танлов асосида гуруҳлар шакллантирилади, шунингдек, ўқув йилларига ўтказиш ўқувчилар томонидан умумий жисмоний ва махсус тайёргарлик бўйича ўтказиш – назорат меъёрларини бажариш шарти ҳамда спорт тоифасининг борлиги билан амалга оширилади.

Спорт такомиллаштириш босқичи – ушбу босқичда ўқув-машқ босқичидан ўтган ҳамда махсус жисмоний ва спорт тайёргарлиги бўйича қабул ва ўтказиш меъёрларини, уларнинг спорт маҳорати даражаси талабларини бажарган ўқувчилардан гуруҳлар шакллантирилади, шунингдек ўқув йилларига ўтказиш спорт кўрсаткичлари динамикасининг ижобий ўсиши шарти билан амалга оширилади.

Олий спорт маҳорати босқичи – ушбу босқичга спорт маҳоратини такомиллаштириш босқичидан ўтган, тегишли спорт разрядига эга бўлган ҳамда минтақа ёки республика даражасида Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоалари асосий ва захира таркибига қабул қилиш учун қўйиладиган талабларга жавоб берадиган, шунингдек, спортда барқарор юқори натижалар кўрсатадиган ўқувчилардан жамланади.

13. Спорт тайёргарлиги босқичлари бўйича ўқув гуруҳлари билан ўқув машғулоти ишлари режими (ҳафтадаги академик соатлар) ва гуруҳлардаги ўқувчилар сони қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

 

Ўқувчилар тайёргарлигининг даражаси ва босқичлари

Ўқув йили

Ўқув гуруҳлари билан ўқув машғулоти ишлари режими (ҳафтадаги академик соатлар*)

Олий спорт маҳорати

Бутун давр

32

Спорт такомиллаштириш

2 йил

26

1 йил

24

Ўқув-машқ

3 йилдан кўп

20

3 йил

18

2 йил

14

1 йил

12

Бошланғич тайёрлов

2 йилдан кўп

9

Изоҳ: Ўқув гуруҳлари таркибида бир ёки бир неча Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси (асосий таркиб) мавжуд бўлса ҳафталик ўқув соати ҳажми 36 соатгача оширилиши мумкин.

* Ўқув машғулотлар академик соат бўйича белгиланади, бир академик соат 45 дақиқадан иборат.

14. Ўқув йиллари бўйича спорт тайёргарлиги босқичларига қўйиладиган меъёрий талаблар қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

 

Ўқувчилар тайёргарлигининг даражаси ва босқичлари

Ўқитиш йили

Ўқувчиларга спорт разряди талаблари

I III спорт турлари гуруҳлари

Олий спорт маҳорати

Бутун давр

Спорт усталигига номзод, спорт устаси, халқаро тоифадаги спорт устаси

Спорт маҳоратини такомиллаштириш

2 йил

Спорт тайёргарлигининг умумий жисмоний тайёргарлик ва махсус жисмоний тайёргарлик меъёри мезон кўрсатчиларини бажарган спорт усталигига номзод, спорт устаси, халқаро тоифадаги спорт устаси

1 йил

Спорт тайёргарлигининг умумий жисмоний тайёргарлик ва махсус жисмоний тайёргарлик меъёри мезон кўрсатчиларини бажарган спорт усталигига номзод, спорт устаси

Ўқув-машқ

3 йилдан кўп

Спорт тайёргарлигинин умумий жисмоний тайёргарлик ва махсус жисмоний тайёргарлик меъёри мезон кўрсатчиларини бажарган I разряд, спорт усталигига номзод

3 йил

Спорт тайёргарлигининг умумий жисмоний тайёргарлик ва махсус жисмоний тайёргарлик меъёри мезон кўрсатчиларини бажарган I – III разряд

2 йил

Спорт тайёргарлигининг умумий жисмоний тайёргарлик ва махсус жисмоний тайёргарлик меъёри мезон кўрсатчиларини бажарган I ўсмирлар, III разряди

1 йил

Спорт тайёргарлигининг умумий жисмоний тайёргарлик ва махсус жисмоний тайёргарлик меъёри мезон кўрсатчиларини бажарган II-III ўсмирлар разрядлари

 

4-боб. Футбол тренерларининг лавозим маоши

 

15. Футбол маҳорати мактабининг тренерларига лавозим маошлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкасидан, белгиланган нормативларидан ёки ўқув машғулот ишларининг режалаштирилаётган ҳажмларидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ҳамда ушбу Низомда назарда тутилган устама ва қўшимча ҳақлардан келиб чиққан ҳолда уларни ўқув ва календарь йили бошида тарификациялашда белгиланади.

16. Футбол маҳорати мактабининг тренерлари меҳнатига ҳақ тўлаш
ҳар бир ўқувчи учун белгиланган меъёр бўйича амалга оширилади.

17. Бир нафар ўқувчига нисбатан футбол маҳорати мактаби тренерларининг меҳнатига ҳақ тўлашда тренернинг базавий тариф ставкасига нисбатан қуйидаги фоизлар белгиланади:

 

 

Спорт мусобақалари даражаси

Спорт натижаси

Ўқув даври

Бир нафар ўқувчига нисбатан базавий тариф ставкасига белгиланадиган фоиз миқдори

Бош тренерларга

Тренерларга

Футболчиларни саралаш (селекция) бўйича тренерлар, дарвозабонларни тайёрлаш бўйича тренерлар, жисмоний тайёргарлик бўйича тренерлар

I. Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларининг асосий ва захира, республика ва халқаро мусобақаларга ўқувчиларни тайёрлаш

Футбол бўйича барча ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон Республикасининг терма жамоалари асосий таркибига

бутун даврда

55 %

45 %

40 %

Футбол бўйича барча ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон Республикасининг терма жамоалари захира таркибига

бутун даврда

45 %

35 %

30 %

Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионати ва Кубоги совриндорлари (I – III ўрин)

1-ўрин

бутун даврда

200 %

200 %

200 %

2-ўрин

180 %

180 %

180 %

3-ўрин

160 %

160 %

160 %

Осиё ўйинлари, Осиё чемпионати ва Кубоги совриндорлари (I – III ўрин)

1-ўрин

бутун даврда

150 %

140 %

130 %

2-ўрин

140 %

130 %

120 %

3-ўрин

130 %

120 %

110 %

Ўзбекистон Республикаси чемпионати ва Кубоги ҳамда Профессионал футбол мактаблари лигаси совриндорлари
(I – III ўрин)

1-ўрин

бутун даврда

100 %

90 %

80 %

2-ўрин

90 %

80 %

70 %

3-ўрин

80 %

70 %

60 %

II. Футбол маҳорати мактабларида спорт захираси тайёргарлиги босқичлари бўйича ўқувчиларнинг тайёрлашда амалга ошириладиган фоизлар миқдори

Олий спорт маҳорати

бутун давр

14 %

12 %

2 %

Спорт маҳоратини такомиллаштириш

бутун давр

12 %

10 %

Ўқув-машқ

бутун давр

10 %

8 %

1 %

Бошланғич тайёрлов гуруҳи

бутун давр

8 %

6 %

 

18. Ўқувчиларни Ўзбекистон Республикаси футбол терма жамоаларининг асосий таркибига ва стажёрларини, республика ва халқаро спорт мусобақалари совриндорларини тайёрлаш учун футбол маҳорати мактаби тренерлари меҳнатига ҳақ тўлаш нормативлари миқдорлари
энг юқориси ҳисобланади. Бир нафар ўқувчи учун тренерларига меҳнатга
ҳақ тўлаш нормативларининг аниқ миқдорларини белгилаш тўғрисидаги буйруқ футбол маҳорати мактаби директори томонидан, меҳнатга
ҳақ тўлашнинг белгиланган миқдорлари ва фонди доирасида қабул қилинади.

19. Бир нафар ўқувчи учун нормативлар бўйича ўқув машғулот ишларига футбол маҳорати мактабининг тренери меҳнатига ҳақ тўлашда тренернинг лавозим маошини устамалар ва қўшимча ҳақларсиз ҳисоблаб чиқариш унга белгиланган базавий тариф ставкасини унинг меҳнатига
ҳақ тўлашнинг фоизлар ҳисобидаги нормативига кўпайтириш йўли билан амалга оширилади.

Тренер томонидан бир нечта ўқувчи тайёрланган тақдирда ушбу тренернинг меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи ҳар бир ўқувчи бўйича унинг спортдаги ютуқларини ва тайёрлаш босқичларини ҳисобга олган ҳолда, белгиланган нормативлар миқдорларини жамлаш йўли билан белгиланади.

Бунда тренернинг устама ва қўшимча ҳақларсиз лавозим маоши унга белгиланган базавий тариф ставкаси миқдорининг уч юз фоизидан ошмаслиги керак.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги футбол маҳорати мактабининг юқори тоифали спортчилар тайёрлашда салмоқли натижаларга эришган ўқувчиларнинг (Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон
ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубокларида совринли ўринларни қўлга киритган) айрим футбол тренерларига базавий тариф ставкаси миқдорининг беш юз фоизигача миқдорда лавозим маоши белгилаши мумкин.

20. Бир нафар ўқувчи учун меҳнатга ҳақ тўлаш нормативи миқдори футбол маҳорати мактабининг футбол тренерига:

Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига спортчилар (стажёрлар) тайёрлаганлик учун – ўқувчи Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига (стажёрликка) киритилган санадан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва ўқувчи жамоа таркибида бўладиган бутун даврда сақланиб қолади;

Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун – кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида ўқувчи томонидан эришилган натижа (I – III ўринлар) санасидан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва ушбу даражадаги кейинги халқаро спорт мусобақалари (кейинги Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва шу кабилар) ўтказилгунгача сақланиб қолади;

Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари ҳамда Профессионал футбол мактаблари лигаси совриндорларини тайёрлаганлик учун – кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида ўқувчи томонидан эришилган натижа (I – III ўринлар) санасидан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва шу каби кейинги Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари ҳамда Профессионал футбол мактаблари лигаси ўтказилгунгача, бироқ
бир йилдан кўп бўлмаган даврга сақланиб қолади.

21. Агар футбол маҳорати мактабининг тренери меҳнатига ҳақ тўлаш нормативининг белгиланган миқдори амал қиладиган даврда унинг раҳбарлигида спорт тайёргарлигидан ўтаётган ўқувчи спортдаги натижасини яхшиласа (масалан, Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркиби аъзоси Осиё ўйинлари совриндори бўлса), у ҳолда тренернинг меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи миқдори, ўқувчининг ютуқларини ҳисобга олган ҳолда энг юқори кўрсаткич бўйича тегишли равишда қайта кўриб чиқилади ва унинг янгидан ҳисоблаб чиқилган амал қилиш муддати белгиланади.

22. Агар футбол маҳорати мактаби тренери меҳнатига ҳақ тўлашнинг белгиланган нормативи амал қиладиган даврда унинг раҳбарлигида спорт тайёргарлигидан ўтаётган ўқувчи мазкур тренернинг ўқув гуруҳи таркибидан чиқиб кетса (бошқа спорт-таълим муассасасига ўтказилса ва шу каби ҳолатларда), у ҳолда тренер меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи миқдори:

Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига спортчилар (стажёрлар) тайёрлаганлик учун ўқувчи тренернинг ўқув гуруҳи таркибидан расман чиқиб кетган санадан кейинги ой бошидан эътиборан камайиш томонига қайта кўриб чиқилади;

Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон, Осиё чемпионатлари ва кубоклари, Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган муддат мобайнида сақланиб қолади.

23. Ўқув гуруҳига йил мобайнида бошқа тренер раҳбарлигида, шунингдек, бошқа таълим муссасасидан ўқувчилар сафига қабул қилинган, юқори спорт натижаларига эришган ўқувчи ўтказилган футбол маҳорати мактаби тренери меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи миқдори:

Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига спортчилар (стажёрлар) кирган ўқувчи учун мазкур тренернинг ўқув гуруҳи таркибига расман қабул қилинган санадан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади;

Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон, Осиё чемпионатлари ва кубоклари, Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари ғолиб ёки совриндори бўлган ўқувчи бириктирилган тренер раҳбарлигида кўрсатиб ўтилган мусобақаларда такроран натижага эришгунга қадар белгиланмайди;

Бошқа таълим муассасасидан ўқувчилар сафига қабул қилинган ўқувчи учун тренернинг меҳнатига ҳақ тўлаш, ўқувчининг спорт тайёргарлик гуруҳига мос равишда расман ўқувчилар сафига қабул қилинган санадан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади.

24. Футбол маҳорати мактаби тренерларининг машғулотларга тайёргарлик кўриши, ташкилий ва тарбиявий ишларни олиб бориши, шунингдек, жамоани (ўқувчини) мусобақага тайёрлаш учун сарфлаган вақтига қўшимча ҳақ тўланмайди. Тренернинг спорт тадбирларида (республика
ва халқаро миқёсда) иштироки даври учун ойлик иш ҳақи сақланиб қолади.

25. Фахрий унвонга эга бўлган тренерларга Вазирлар Маҳкамасининг “Фархий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2008 йил 3 январдаги 2-сон қарорига асосан тўловлар белгиланади.

 

5-боб. Якуний қоидалар

 

26. Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларининг асосий
ва захира таркиблари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади ва футбол маҳорати мактабига етказилади.

27. Айрим ходимларга ва тренерларга иш ҳақи ҳамда ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлашнинг тўғрилиги ҳамда асосланганлиги юзасидан жавобгарлик ушбу футбол маҳорати мактабларининг раҳбари ва бош ҳисобчи зиммасига юкланади.

28. Футбол маҳорати мактаби айрим ходимларига ва тренерларга қўшимча ҳақ ва устамаларни тўлаш уларнинг иш ҳақини тўлаш билан
бир вақтда амалга оширилади.

29. Футбол маҳорати мактаби айрим ходимларига ва тренерларга
иш ҳақи ҳамда ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблаш ва тўлашнинг тўғрилиги, холисоналиги юзасидан назорат белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “__” _________даги

_____-сон қарорига 7-илова

 

Футбол маҳорати мактаблари бошқарув, техник, хизмат
кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг

НАМУНАВИЙ ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ

 

Т/р

Лавозимлар номи

Штат бирлиги сони

  1.  

Директор

1

  1.  

Директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари

1

  1.  

Директорнинг маънавий-маърифий ва ўқув ишлари бўйича ўринбосари

1

  1.  

Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари

1

  1.  

Котиб-иш юритувчи

1

  1.  

Кадрлар бўйича инспектор

1

  1.  

Бош юрисконсульт

1

  1.  

Спорт психологи

1

  1.  

Бош бухгалтер

1

  1.  

Бухгалтер

1

  1.  

Ўқув бўлими мудири

1

  1.  

Ёшлар етакчиси

1

  1.  

Катта инструктор-методист

1

  1.  

Таҳлилчи

1

  1.  

Футболчиларни саралаш (селекция) бўйича тренерлар

3

  1.  

Дарвозабонларни тайёрлаш бўйича тренер

1

  1.  

Жисмоний тайёргарлик бўйича тренер

1

  1.  

Спортчи

44

  1.  

Спорт шифокори (олий тоифали)

1

  1.  

Шифокор-травматолог

1

  1.  

Шифокор-диетолог

1

  1.  

Ҳамшира

1

  1.  

Массажист

1

  1.  

Омбор мудири

1

  1.  

Бош ошпаз

2

  1.  

Ошпаз

2

  1.  

Ошхона ишчиси

2

  1.  

Идиш-товоқ ювувчиси

1

  1.  

Тарбиячи

7

  1.  

Ётоқ анжомларини бошқарувчи (кастелянша)

1

  1.  

Кир ювувчи

1

  1.  

Ишчи

2

  1.  

Кутубхоначи

1

  1.  

Сув узатиш тармоқларини таъмирловчи ишчи

1

 

 

Футбол маҳорати мактаблари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий

штатлар жадвалига
ИЛОВА

 

 

Футбол маҳорати мактаблари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи
ва ўқув-ёрдамчи ходимлари учун алоҳида лавозимларни киритиш

НОРМАЛАРИ

 

1-боб. Умумий қоида

 

1. Мазкур нормалар Футбол маҳорати мактаблари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари учун алоҳида лавозимларни киритиш тартибини белгилайди.

 

2-боб. Футбол маҳорати мактабларида алоҳида
лавозимларни киритиш нормалари

 

2. Футбол маҳорати мактабининг ҳар бири алоҳида жойлашган ўқувчилар турар жойи учун уларнинг ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун – 1,0 бирлик (бироқ 4,0 ўрин алмашиш иш вақтидан ортиқ бўлмаган ҳолда) ўқувчилар турар жойининг навбатчи тарбиячиси лавозими киритилади.

3. Футбол маҳорати мактаби ҳар бир алоҳида синф ўқувчилари учун
– 1,0 бирликдан (бироқ 7,0 бирликдан ортиқ бўлмаган) бош тренер ҳамда 1,0 бирликдан (бироқ 7,0 бирликдан ортиқ бўлмаган) тренер лавозимлари киритилади.

4. Футбол маҳорати мактаби ўқув режасида ўқув-лаборатория амалий машғулотлари ўтказилиши кўзда тутилган ҳамда амалий машғулотлар ўтказилиш учун жиҳозланган ҳар бир ўқув-лаборатория хонаси мавжуд бўлса – 1,0 бирлик лаборант лавозими киритилади.

5. Футбол маҳорати мактабининг лингафон, компьютер ва ўқув-техника жиҳозлари ўрнатилган хоналарига хизмат кўрсатиш учун
– 1,0 бирлик лингафон, компьютер ва ўқув-техника жиҳозларига хизмат кўрсатувчи техник лавозими киритилади.

6. Компьютер ва мультимедия мосламалари билан жиҳозланган ўқув хоналарига хизмат кўрсатиш учун – 1,0 бирлик компьютер ва мултимедия жиҳозларига хизмат кўрсатувчи техник лавозими киритилади.

7. Ҳар бир видеокамералар билан жиҳозланган футбол майдони учун – 1,0 бирликдан (бироқ 2,0 бирликдан кўп бўлмаган) видеооператор лавозими киритилади.

8. Спорт иншоотлари, ёпиқ ва очиқ сув ҳавзаси ҳамда бассейнлари мавжуд бўлган футбол маҳорати мактабларида 1,0 бирликдан дезинфектор ҳамда сувдан ҳар бирига алоҳида қутқарувчи, таъмирловчи ва тозалувчи лавозимлари киритилади.

9. Ёпиқ ва очиқ сув ҳавзасида сув иншоотлари насос станцияси операторлари ҳамда бассейнлари мавжуд бўлган 1,0 бирликдан оператор,
кеча-кундуз ишлаш учун дам олиш ва байрам кунлари ҳамда таътил даврида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда ҳар бир алоҳида бино, иншоотлар учун 4,0 бирлик оператор лавозими киритилади.

10. Ёпиқ ва очиқ сув ҳавзасида сув иншоотларига алоҳида хлор билан ишлов берувчи 1,0 бирлик штат лавозими киритилади.

11. Футбол маҳорати мактабининг мевали боғ, гулзор
ва кўкаламзорлаштирилган 0,5 га.дан 2,0 га.гача майдони учун – 1,0 бирлик, кейинги ҳар 2,0 га. майдон учун – 1,0 бирлик боғбон лавозими киритилади. Футбол маҳорати мактабининг ижарага берган майдони бундан мустасно.

12. Биноларнинг ички қисми, шу жумладан хизмат хоналари, йўлаклар, зинапоялар, мажлислар зали ва спорт зали ҳамда ўқув-аудитория (ётоқхонанинг ўқувчилар ётадиган хоналари бундан мустасно) майдонини тозаловчи фаррош лавозими ҳар 700 кв.м. тозалаш майдони
учун – 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.

13. Биноларнинг ички қисмидаги, спорт залларидаги ҳожатхона
ва чўмилиш хоналарини тозаловчи фаррош лавозими ҳар 50 кв.м тозалаш майдони учун – 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.

14. Футбол маҳорати мактабининг 2500 кв.м ва ундан ортиқ қоплама тўшалган (асфальт, бетон, брусчатка) майдонини супуриш учун – 1,0 бирлик ҳовли супурувчи лавозими киритилади. Қоплама тўшалган майдоннинг кейинги ҳар 2500 кв.м учун 1,0 бирликдан ҳовли супурувчи лавозими киритилади.

15. Футбол маҳорати мактабини кеча-кундуз қўриқлаш учун дам олиш ва байрам кунлари ҳамда таътил даврида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда ҳар бир алоҳида бино, иншоотлар учун 4,0 бирлик қоровул лавозими киритилади. Бунда ҳудуддан ташқарида жойлашган бинолар учун ҳам алоҳида 4,0 бирлик қоровул лавозими киритилади.

16. Ҳар бир алоҳида бино, шу жумладан ўқувчилар турар жойи, спорт иншоотлари учун – алоҳида комендант 1,0 бирлик штат лавозими киритилади (очиқ спорт майдонларидан ташқари).

17. Бино, иншоотлар ва жиҳозларни жорий таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи:

электромонтёр лавозими 700 тагача ёритиш нуқталари (выключатель, розетка ва коробка) (футбол маҳорати мактаби балансида бўлган кўча ёритиш нуқталари ҳам ҳисобланади) учун – 0,5 бирлик, ҳар 700 та ёритиш нуқталари учун – 1,0 бирлик (бироқ футбол маҳорати мактабида
3,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда);

чилангар (сантехник) лавозими – сув қувурлари, канализация
ва иссиқлик қуввати билан жиҳозланган ҳар 2800 кв.м. майдон учун
– 1,0 бирлик (бироқ футбол маҳорати мактабида 5,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда);

чилангар лавозими – сув қувурлари, канализация ва иссиқлик қуввати билан жиҳозланган ҳар 2800 кв.м. майдон учун – 1,0 бирлик (бироқ футбол маҳорати мактабида 5,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда);

дурадгор лавозими – футбол маҳорати мактаби биносининг фойдаланиладиган 3500 кв.м. ва ундан ортиқ майдони учун – 1,0 бирлик (футбол маҳорати мактабида 3,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда) киритилади.

Футбол маҳорати мактаби балансидаги биноларнинг эксплуатация ишлари ихтисослаштирилган ташкилот томонидан шартнома асосида амалга оширилганда, иншоотлар ва жиҳозларни жорий таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи ишчилар лавозимлари киритилмайди.

18. Уй-жой коммунал хўжалик тизимига ўтказилмаган футбол маҳорати мактабларида иситиш мавсумида (5 ой) ўт ёқувчи лавозими:

локал иситиш тизимида кўмир, торф, мазут ва ҳоказолар билан иситиладиган хар бир қозонхонага ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун
– 2,0 бирликдан, табиий газ ёқилғиси билан ишлайдиган ҳар бир қозонхоналарда (қозонхона ҳажмидан қатъий назар) ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун – 1,0 бирликдан (бунда ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун – 1,0 бирлиги йил давомида сақланади);

алоҳида кичик қозонлар билан иситиладиган ҳар бир алоҳида манзилда жойлашган бинолар мажмуасига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун қозонлар сони 6 тагача бўлса – 1,0 бирликдан, 6 ва ундан ортиқ бўлса
– 2,0 бирликдан (бунда ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун – 1,0 бирлиги йил давомида сақланади);

иситиш печлари орқали иситиладиган футбол маҳорати мактабларида ҳар 10 та печ учун – 1,0 бирликдан ва кейинги ҳар 5 – 9 та печ учун қўшимча 0,5 бирликдан (лекин футбол маҳорати мактаби учун 0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳолда) киритилади.

19. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган вазирлик ва идоралар аппаратлари, уларга бўйсунувчи ташкилотлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари енгил хизмат автомашиналари чекланган миқдорларига мувофиқ транспорт воситаларининг чекланган сонидан (лимитидан) келиб чиқиб, соз ҳолатдаги ҳар бир автотранспорт воситаси учун – 1,0 бирлик ҳайдовчи лавозими киритилади.

20. Футбол маҳорати мактаби балансига киритилган, спорт тадбирларида ғолиб бўлганлик учун берилган транспорт воситалари учун футбол маҳорати мактабининг харажатлар сметасида ёқилғи-мойлаш материаллари учун маблағлар режалаштирилиб, 1,0 бирлик ҳайдовчи лавозими киритилади. Футбол маҳорати мактаби директори учун хизмат автомашинаси сифатида фойдаланилаётган транспорт воситалари бундан мустасно.

21. Футбол маҳорати мактаби ўқувчиларининг турли хил тадбирларда хавфсиз қатнашишини таъминлаш учун мўлжалланган махсус автотранспорт (автобус, микроавтобус) воситаси мавжуд бўлса, уларнинг ҳар бири учун алоҳида 1,0 бирлик автобус ҳайдовчиси лавозими киритилади.

22. Футбол маҳорати мактаби балансида бўлган ҳар бир футбол майдони учун – 1,0 бирлик (бироқ футбол маҳорати мактабида 4,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда) футбол майдонларида хизмат қилувчи ишчи лавозими киритилади.

 

3-боб. Якуний қоидалар

 

23. Ушбу Меъёрлар асосида тузиладиган штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилишда, унга футбол маҳорати мактабининг асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар (ўқувчилар контингенти, бинолар сони, майдонлар ҳажми, филиаллар (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар) футбол маҳорати мактаби директори ва бош бухгалтери томонидан имзоланган ҳолда илова қилинади.

24. Штатлар жадвалини тузишда футбол маҳорати мактабининг йилнинг 1 январь ҳолатидаги рўйхатида мавжуд бўлган ўқувчилар сони ҳисобга олинади ва у ўқувчилар сони ўзгаришига кўра йилнинг 1 сентябрдаги ҳолати бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкин.

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “__” _________даги _____-сон қарорига 8-илова

 

Футбол маҳорати мактаблари ўқувчилари
учун суткалик озиқ-овқат

НОРМАСИ

 

Т/р

Маҳсулотлар номи

Грамм (брутто)

  1.  

Буғдой нони, 1-нав

600

  1.  

Буғдой уни, 1-нав

30

  1.  

Ёрма, макарон маҳсулотлари

160

  1.  

Қанд-шакар

100

  1.  

Асал

30

  1.  

Қандолатчилик маҳсулотлари

120

  1.  

Сариёғ

80

  1.  

Ўсимлик ёғи

30

  1.  

Сут-қатиқ

600

  1.  

Қаймоқ

50

  1.  

Творог

100

  1.  

Пишлоқ

50

  1.  

Гўшт, парранда гўшти

410

  1.  

Колбаса маҳсулотлари

70

  1.  

Балиқ

100

  1.  

Тухум (дона)

2

  1.  

Картошка

500

  1.  

Сабзавотлар, шу жумладан, помидор пастаси

700

  1.  

Мева-резаворлар, шарбатлар, витаминли ичимликлар

800

  1.  

Қуруқ мевалар, шу жумладан, наъматак - 5 гр, баргак

50

  1.  

Чой

3

  1.  

Какао

5

  1.  

Йодланган туз

10

  1.  

Хамиртуруш

1

  1.  

Минерал сув

500

  1.  

Буғдой майсалари кукуни маҳсулоти

3

 

Оқсиллар

231,8

 

Ёғлар

228,8

 

Углеводлар

957,9

 

Калорияси

6693,8

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “__” _________даги _____-сон қарорига 9-илова

 

 

Футбол маҳорати мактаблари қошидаги футбол клублари тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом футбол маҳорати мактаблари қошидаги футбол клубларининг (кейинги ўринларда футбол клуби деб аталади) мақоми, мақсади ва асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва футбол клубини бошқариш ҳамда уни молиялаштириш тартибини белгилайди.

2. Футбол клуби Ўзбекистон Республикасининг Қонуни “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги 9-моддасига мувофиқ юридик шахс шаклида ташкил этилади ва ўз мустақил балансига, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, бошқа зарур муҳр ва штампларга ҳамда банк ҳисоб рақамларига эга бўлади.

3. Футбол клуби ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ўз уставига амал қилади.

4. Футбол маҳорати мактаби футбол клубининг муассиси ҳисобланади. Футбол клубининг фаолияти футбол бўйича халқаро ва республика даражасидаги спорт мусобақаларида иштирок этиш, шунингдек Ўзбекистонда футболни тарғиб қилиш ва ривожлантиришга кўмаклашиш.

5. Футбол клуби ўз номига, рамзий белгисига, ягона спорт формасига ҳамда бошқа фарқловчи белгиларига эга.

 

2-боб. Футбол клубининг мақсади ва асосий вазифалари

 

6. Футбол клубининг мақсади футбол маҳорати мактабининг ўқувчилари ва спортчилари ўртасида футболни кенг тарғиб қилиш, уларнинг мунтазам равишда футбол билан шуғулланишлари учун шарт-шароитларни яратиш, халқаро ва республика даражасидаги спорт мусобақаларида мунтазам иштирокини таъминлаш, ўқувчилар ва спортчиларнинг футбол маҳоратини янада ошириш, миллий терма жамоаларга иқтидорли футболчиларни саралаб олиш (селекция) ҳамда профессионал футбол клублари учун спортчиларни тарбиялаш ва уларнинг трансферини амалга оширишдан иборат.

7. Футбол клубининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида футбол маҳорати мактабининг ўқувчи
ва спортчилари, ўқитувчилари ва уларнинг ота-оналари (ота-онаси ўрнини босувчи шахслар)ни тизимли равишда жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш;

дарс машғулотларидан ташқари вақтларда футбол билан шуғулланишлари учун шарт - шароитлар яратиш;

ўқувчилар ва спортчилар ўртасида футбол бўйича спорт мусобақалари ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини, хусусан “Профессионал футбол мактаблари лигаси”ни ташкил этиш орқали иқтидорли спортчиларни аниқлаш;

иқтидорли спортчиларни ўз истеъдодларини намоён қилиш учун тегишли шарт-шароитлар яратиш;

футбол клуби аъзоларининг спорт маҳоратини ошириш;

жисмоний тарбия ва спорт жараёнига машғулотлар ўтказиш учун малакали тренерлар ва мутахассисларни жалб этиш, шунингдек, илғор тажрибаларни жорий қилиш.

 

3-боб. Футбол клубининг ҳуқуқлари

 

8. Футбол клуби қуйидаги ҳуқуқларга эга:

“Профессионал футбол мактаблари лигаси” ва бошқа футбол лигаси мусобақаларида иштирок этиш;

футбол клуби аъзоларини бошқа профессионал футбол клубларига трансфер қилиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро фаолиятда иштирок этиш;

ўз фаолияти тўғрисида ахборот тарқатиш;

ўз муассисининг уставиида белгиланган мақсадларига мос келадиган доираларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш;

ўз фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан йиғилишлар ўтказиш;

белгиланган тартибда пуллик соғломлаштириш хизматларини кўрсатиш.

9. Футбол клуби қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

 

4-боб. Футбол клуби тузилмаси

 

10. Футбол клубини бошқариш ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига ва Футбол клуби уставига мувофиқ амалга оширилади.

11. Футбол маҳорати мактаби директори футбол клубига раҳбари ҳисобланади.

12. Футбол клуби аъзолари – футбол маҳорати мактаби ўқувчилари
ва уларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар), спортчилари, футбол тренерлари ҳамда футбол маҳорати мактабининг бошқа ходимлари.

13. Футбол клуби раҳбари ва аъзолари ўз фаолиятларини жамоатчилик асосида амалга оширади.

 

5-боб. Футбол клубига аъзолик

 

14. Футбол клубига аъзо қилиш футбол маҳорати мактаби ўқувчилари
ва уларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар), спортчилари, футбол тренерлари ҳамда футбол маҳорати мактабининг бошқа ходимларининг ўз аризаларига асосан амалга оширилади.

15. Футбол клуби аъзолари қуйидаги ҳолларда футбол клуби аъзолигидан чиқарилади:

ўз аризаларига кўра;

мазкур Низом ёки футбол клуби устави талабларини қўпол равишда бузганда.

 

6-боб. Футбол клуби фаолиятини ташкил этиш

 

16. Футбол маҳорати мактаби директори футбол клуби фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришга умумий раҳбарлик қилади.

Футбол клуби бош тренер, тренер, тиббиёт ходимлари ва ўйинчилардан таркиб топади.

17. Футбол клубининг ўйинчилар таркиби футбол маҳорати мактабининг 10-11-синф ўқувчилари ҳамда ушбу мактабда “спортчи” лавозимида фаолият юритаётган ходимлардан ташкил топади. Футбол клубига бошқа футболчиларни жалб этишга йўл қўйилмайди.

18. Футбол клубида машғулот гуруҳларини тўлдириш ўйинчиларнинг ёши, тиббий аҳволи ва жисмоний тайёргарлик даражасига қараб футбол клуби бош тренери томонидан белгиланади.

19. Футбол клубида машғулотлар белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув машғулот режаси асосида амалга оширилади.

20. Футбол клуби ўйинчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш футбол клуби раҳбари томонидан тиббий ходимлар билан ҳамкорликда амалга оширилади.

21. Футбол клубида  ўқув-машғулотларни ташкил этиш ва олиб бориш бош тренер ва тренер томонидан амалга оширилади.

22. Футбол клуби фаолиятини доимий назорт қилиш футбол клуби раҳбари томонидан амалга оширилади.

23. Футбол клуби аъзоларининг йиғилиши зарурат туғилганда футбол клуби раҳбари томонидан чақирилади ва баённома билан расмийлаштирилади.

 

7-боб. Футбол клуби аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

 

24. Футбол клуби аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

спорт инвентарлари ва жиҳозлари, иншоотлари ва услубий қўлланмалардан фойдаланиш;

маслаҳат олиш, клуб ишини яхшилаш бўйича ўз таклифларини киритиш;

махсус ташкил этилган курслар, семинар ва йиғинларда таълим олиш
ва машқ қилиш (тренировка);

муассаса моддий спорт базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш, футбол майдонининг табиий ва сунъий қопламасини яхшилаш ишларида ёрдамлашиш.

25. Футбол клуби аъзоларининг мажбуриятлари:

ўз соғлиғини назорат қилиш ва шахсий гигиена қоидаларига риоя этиш бўйича тиббиёт ходимининг тавсияларига риоя қилиш;

жисмоний тарбия ва спорт, футбол билан доимий шуғулланиш, жисмоний тайёргарлигини яхшилаш;

футбол клубининг мулки ва спорт инвентарларини авайлаш, уларга зарар етказилганда жавобгар бўлиш;

мусобақаларда, ўқув машғулотларида тартиб-интизомда ўрнак бўлиш;

спорт тадбирлари жараёнида хавфсизлик техникаси бўйича қоидаларни билиш ва уларни бажариш;

машғулот ва мусобақаларда махсус қийим-бошда иштирок этиш.

26. Футбол клуби аъзоларига жароҳатланишга олиб келадиган, клуб аъзоларининг шахсий мулки, клуб ёки муассасанинг мулкига зарар етказадиган бирор бир ҳаракатларни амалга ошириш ман этилади.

 

8-боб. Ҳужжатлаштириш, ҳисобга олиш ва ҳисобот

 

27. Футбол клуби қуйидаги ҳужжатларга эга бўлиши зарур:

футбол клуби тўғрисида низом;

футбол ўқув-машғулот жадвали секцияларининг дарс жадвали, дастурлари, ўқув режалари;

футбол клуби умумий йиғилишларининг баённомалари;

мусобақа баённомалари, уларни ўтказиш низомлари, ҳисоботлари;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кўрсатмалар;

машғулот ва тадбирларни ўтказишда хавфсизлик техникаси бўйича қоидалар;

футбол клуби аъзолари ҳақида “маълумотлар базаси” (электрон варианти, клуб ўқувчиларининг ариза, анкеталари ҳисобга олинганлигини тасдиқловчи китоб, журнал, дафтар ёки бошқа ҳужжат);

футбол клуби раҳбарининг ва ходимларининг лавозим йўриқномаси.

9-боб. Молиялаштириш манбалари

 

28. Футбол клуби фаолиятини молиялаштириш – ҳомийларнинг маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳайриялари ҳисобидан амалга оширилади.

10-боб. Якуний қоида

 

29. Футбол клубини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “__” _________даги _____-сон қарорига 10-илова

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган
деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарорида:

а) 2-банд;

б) 4-банднинг “а” кичик банди;

в) 1-илова.

Вазирлар Маҳкамасининг “Футбол маҳорати мактаблари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасига
ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

Вазирлар Маҳкамасининг “Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарори

2. Қуйидагилар республика академияси ва ҳудудий академияларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

футбол бўйича юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни саралаб олиш (селекция) тизимини йўлга қўйиш, уларни ўқитиш, тарбиялаш ва индивидуал хусусиятларини ривожлантириш, футбол соҳасидаги спорт қобилиятини шакллантириш;

болалар-ўсмирлар футболини ривожлантириш учун ишончли захирани шакллантириш, истеъдодли ва иқтидорли болаларни футболга жалб этиш ва футбол бўйича салоҳиятини доимий равишда ўстириб бориш, уларда соғлом турмуш тарзига интилишни уйғотиш;

профессионал футболчиларни тайёрлаш тизимини ташкил этиш, мамлакат футболини футболи ривожланган мамлакатлар билан халқаро даражада рақобат қиладиган даражага етказиш, турли ёш тоифасидаги республика терма жамоаларга ва профессионал футбол жамоаларига етук футболчиларни тайёрлаш;

футбол ривожланган халқаро мамлакатларда ўтказиладиган мусобақалар ва ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиш орқали республика ва ҳудудий академиялар ўқувчиларининг профессионал савиясини ошириб бориш.

Ўз кучини йўқотмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 4 декабрдаги ПФ–5887-сон Фармони қабул қилинганлиги сабабли.

4. Белгилаб қўйилсинки:

а) республика академияси ва ҳудудий академиялар қобилиятли ёш футболчиларни танлаб олувчи ва тайёрловчи, мактабдан ташқари спорт-таълим муассасаси ҳисобланади;

республика академияси ўқувчиларининг умумий контингенти 132 нафар, ҳар бир ҳудудий академиянинг умумий контингенти 154 нафарни ташкил этади;

республика академиясига ҳудудий академияларнинг ўқувчилари орасидан энг иқтидорли ва белгиланган синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ўқувчилар 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 7-синфга қабул қилинади;

ҳудудий академияларга белгиланган синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган иқтидорли ўқувчилар 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 5-синфга қабул қилинади;

республика академияси ва ҳудудий академиялар ўқувчиларининг таълим олиши тегишлича мазкур академияларга яқин жойдаги умумтаълим мактабларида умумтаълим дастури бўйича амалга оширилади;

ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган республика академияси ва ҳудудий академияларнинг 11-синфлари битирувчиларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат намунасидаги диплом берилади;

республика академияси ва ҳудудий академияларни битирганлик тўғрисидаги диплом берилган мутахассислик бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш ёки ўқишнинг келгуси босқичида таълим олишни давом эттириш ҳуқуқини беради;

республика академияси ва ҳудудий академияларнинг раҳбар ва педагог ходимларига ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади;

Ўз кучини йўқотмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 4 декабрдаги ПФ–5887-сон Фармони қабул қилинганлиги сабабли.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида ташкил этилаётган болалар-ўсмирлар футбол академиялари рўйхати (Илова 1)

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 2 июндаги 410-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида ташкил этилаётган болалар-ўсмирлар футбол академиялари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ташкил этилаётган болалар-ўсмирлар футбол академиялари

Негизида болалар-ўсмирлар футбол академиялари ташкил этилаётган Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари

1.

Қорақалпоғистон Республикаси болалар-ўсмирлар футбол академияси

Нукус шаҳар футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати

2.

Андижон вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси

Андижон шаҳридаги футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернати

3. 

Бухоро вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси

Шофиркон тумани 18-сонли футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати

Қоракўл тумани 5-сон ихтисослаштирилган спорт мактаб интернати

4.

Жиззах вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси

Жиззах вилояти футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати

5.

Қашқадарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси

Ғузор тумани 76-сонли футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати

6.

Навоий вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси

Навоий вилояти футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернат

7.

Наманган вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси

Наманган шаҳар 15-футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати

8.

Самарқанд вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси

Самарқанд вилояти футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати

9.

Сирдарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси

Янгиер шаҳар футбол мактаб-интернати

10.

Сурхондарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси

Термиз шаҳар 1-сон футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати

11.

Тошкент вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси

Тошкент вилояти футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати

12.

Фарғона вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси

Фарғона вилояти футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати

13.

Хоразм вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси

Янгибозор тумани 9-сон футбол мактаб-интернати

14.

Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар футбол академияси

Тошкент шаҳар футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати

 

Ўз кучини йўқотмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 4 декабрдаги ПФ–5887-сон Фармони қабул қилинганлиги сабабли.

 

 

 

Umumiy takliflar: 0

1491