ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
15842 Хокимият Дустликского района 12/03/2020 27/03/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4944-сонли ҳамда 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сон Фаромонлари ижросини таъминлаш ҳақида
ID-15842

Қарор лойихаси

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги  “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4944-сонли ҳамда 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сон Фаромонлари ижросини таъминлаш ҳақида

 

Тумандаги таркибида маҳаллалар тузилган шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғинларини маҳалла фуқаролар йиғинларига бирлаштириш туғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги хамда 2020 йил  18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сон Фаромонларини ахоли ўртасида кенг тарғибот қилиш ва ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари туман Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3-февралдаги ПФ-4944-сонли хамда 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фаромонлари рахбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Таркибида ахолиси мавжуд Наврўз ШФЙ,  Қахрамон ҚФЙ, Олтин водий ҚФЙ, Саритепа ҚФЙ, Бунёдкор ҚФЙ, Манас ҚФЙ, Боғзор ҚФЙ, Мевазор ҚФЙлар  “қишлоқ” ва “шахарча” фуқаролар йиғини,  “Маҳалла” фуқаролар йиғини сифатида ўзгартирилсин.

3. Туман ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи (Г.Холмурадова)га Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сон Фаромонини ижросини таъминлаш мақсадида  туманда фаолият юритаётган махалла фуқаролар йиғинлари низоми белгиланган тартибда қайта ишлаб чиқилсин ва тасдиқлаш вазифаси юклатилсин. 

4. Туман ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи (Г.Холмурадова), туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Б.Исроилов) билан биргаликда маҳалла фуқаролар йиғинлари раиси ва ходимлари малакасига қўйилган талаблар асосида ўрганиб чиқиш бўйича тегишли  чора-тадбирларини белгилаб олсин.

5. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Б.Данияров), туман ҳокимлиги хузуридаги “Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича” туман комиссияси, туман ҳокимлиги ташклий-назорат гуруҳи (М.Мирзаев), туман ҳокимлиги хуқуқшуноси (Д.Тошмуродов) бир хафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 4 мартдаги  48-сонли қарори билан “Шаҳарлар, посёлкалар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлатириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларани чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларанинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисида” Низоми талаблар асосида маҳалла фуқаролар йиғинларини тенг миқдор асосида, тенглик принципида  қайтадан аҳоли сонига нисбатан ҳудуд чегаралари кўриб чиқиш ва  номларини танлаш ва ном беришни туман Адлия бўлими билан келишиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олишни;

- Туман қурилиш бўлими бошлиғи (О.Ўринбоев)га  туман ишчи гуруҳи томонидан тақдим этилган маълумотларни инобатга олган ҳолда ҳудудлари ўзгарган айрим маҳалла фуқаролар йиғинларининг географик харитаси (чизмаси)ни ўзгарганлиги муносабати билан тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари харитасини қайтадан шакллантириш бўйича маълумотларни туман Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдаги сессиясида кўриб чиқиш учун тақдим этиш  вазифаси юклатилсин.

6. Туман “Давлат хизматлари маркази” (Ш.Товбоев), туман Статистика бўлими (А.Маъмиров)га маҳалла фуқаролар йиғинларини қайта рўйхатдан ўтказиш, гувохномаси бериш ва маҳалла фуқаролар йиғинлари бўйича маълумотларга тегишли ўзгартиришлар киритиш тавсия этилсин.

7. Туман Ички ишлар бўлими (И.Нурматов)га тумандаги таркибида маҳаллалар тузилган шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғинларини маҳалла фуқаролар йиғинларига бирлаштирган қишлоқ ва шахарча фуқаролар йиғининг муҳр ва штампларини бекор қилиш ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларига муҳр ва штампларини ясатишга руҳсат бериш вазифаси топширилсин.

8. Ушбу қарор матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан  қонуний кучга киритилган деб хисоблансин.

9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари зиммаларига топширилсин.

 

 

Халк депутатлари туман

Кенгаши раиси                                                                                          У.Узақов

Umumiy takliflar

130