ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
15831 Государственный комитет Республики Узбекистан по статистике 12/03/2020 27/03/2020 0
Указ Президента Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида
ID-15831

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ

Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда қишлоқ хўжалигини
рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида

 

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ хўжалиги тармоғини тубдан ривожлантириш юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда, жумладан, соҳага инвестицияларни кенг жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланиш йўлга қўйилди, инновациялар ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишлари янада жадаллаштирилмоқда, инфратузилма ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш орқали республикада кластер тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, республикада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини асосий ишлаб чиқарувчилари ҳисобланган деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари фаолияти натижалари бўйича статистик ҳисоб-китобларни ташкил этишда қатор камчиликлар мавжуд. Хусусан, ҳудудлардаги қатор маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари фаолиятини аниқ ҳисобга олишнинг тизимли ташкил этилмаганлиги, ўз навбатида маълумотларнинг ҳаққонийлиги, тўлиқлиги ва сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг
2020–2030 йилларга мўлжалланган стратегияси устувор йўналишларидан бири – тармоқ статистикасининг шаффоф тизимини ишлаб чиқиш ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар натижаларининг халқаро талабларга жавоб берадиган ҳисоб-китоблари тизимини ташкил этиш, статистик кузатувларни ўтказиш усулларини янада кенгайтириш ва такомиллаштириш юзасидан аниқ комплекс чора-тадбирларни амалга оширишни тақозо этмоқда.

Халқаро амалиётда, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) тавсиялари асосида дунёнинг кўплаб давлатлари томонидан ҳар 5-10 йилда бир маротаба қишлоқ хўжалигини ялпи рўйхатга олиш амалиёти жорий этилган.

Мазкур тадбир, республика миқёсида қишлоқ хўжалиги соҳасини тўлиқ қамраб олган ҳолда маълумотлар базасини яратиш, статистик ҳисоб-китобларни янада такомиллаштириш, маълумотларни халқаро таққослаш ҳамда мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳаси маълумотларини халқаро рейтингларда тўлиқ акс эттириш имконини беради.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилмаган. Қишлоқ хўжалиги
ер майдонлари, асосий турдаги деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари таркибига кескин таъсир кўрсатган ўзгаришлар, республика қишлоқ хўжалиги кўрсаткичларининг жорий ҳисоби бўйича мавжуд маълумотларни қўллашни сезиларли даражада чекламоқда.

Бутунжаҳон қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш 2020 йил доирасида – қишлоқ хўжалигининг ҳолати ва таркиби тўғрисидаги расмий статистик ахборотларни шакллантириш, унинг мавжуд ва ресурс салоҳиятидан унумли фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги субъектлари фаолиятининг батафсил тавсифларини олиш, халқаро таққослашлар учун маълумотлар базасини кенгайтириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ўтказилсин.

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказиш Концепцияси (1-иловага мувофиқ);

Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказишга доир комплекс чора-тадбирлар режаси (2-иловага мувофиқ);

Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси (3-иловага мувофиқ таркибда);

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссиялар
ташкил этилсин, уларнинг намунавий таркиби (4-иловага мувофиқ) тасдиқлансин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

а) Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

- қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш, ташкил этиш ва ўтказиш, унинг натижаларини шакллантириш, чоп этиш, эълон қилиш билан боғлиқ тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

- қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказишга ваколатли орган ҳамда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш;

- қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларини назорат қилиш;

- қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни молиялаштириш, бирламчи маълумотларни қайта ишлашни ташкил этиш ва якуний натижаларни эълон қилиш масалалари бўйича таклифларни кўриб чиқиш;

- қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказишда иштирок этиш учун жисмоний ва юридик шахсларни, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш масалаларини ҳал қилган ҳолда жалб этишни ташкил этиш;

- ташкилотларни, уларнинг мулкчилик шаклидан қатъий назар, қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ишларга, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш ва ҳамкорлик самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга жалб қилиш масалаларини кўриб чиқиш.

б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда
қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссияларнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

- ҳудудларда қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ишларни аниқ чора-тадбирлар ва масъул ижрочиларни кўрсатган ҳолда ташкил этиш;

- ҳудудларда қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш билан боғлиқ масалалар юзасидан, шунингдек, қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказиш бўйича ваколатли орган ҳудудий бўлинмаларини ва бу жараёнларга жалб қилинган бошқа ташкилотларни моддий-техник таъминланганлигини мустаҳкамлаш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

- ҳудудларда қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича комплекс ишлар бажарилишини назорат қилиш;

- ҳудудларда қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ҳамда иштирок этганларни рағбатлантириш.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик
ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 мартга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг “
Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

- қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказишнинг мақсадлари, вазифалари, тартиби, даври ва муддатлари;

- илғор хорижий амалиётда қабул қилинган замонавий технология
ва услубиётлар асосида
қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш;

- қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказишда, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг иштироки, уларнинг вазифалари, функциялари ҳамда жавобгарлигини кўрсатиш;

- қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказишда, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг иштироки, улар меҳнатига ҳақ тўлашнинг аниқ механизмлари ва манбаларини белгилаш;

- қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш якунларини амалга ошириш бўйича ташкилий-амалий, ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа чора-тадбирлар.

5. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги оммавий ахборот воситаларида ушбу Фармоннинг мақсад ҳамда вазифаларини кенг ёритиш бўйича чиқишлар ва мавзуга оид кўрсатувларни ташкил этсин.

6. Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, тегишли комиссиялар раҳбарлари, мазкур Фармонда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгарлиги белгилаб қўйилсин.

7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Президенти                                                        Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил _  _______ даги ПФ-____-сон Фармонига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда
қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказиш

концепцияси

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказиш Концепцияси (кейинги ўринларда - Концепция), қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказишнинг мақсади, асосий вазифалари, босқичларини белгилайди.

2. Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижасида шаклланадиган маълумотлар, мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳаси учун муҳим манба ҳисобланади.

Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, турмуш даражаси ва фаровонлигини ошириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигига боғлиқ  статистик маълумотларни йиғиш, умумлаштириш, баҳолаш, таҳлил қилиш ва эълон қилиш каби жараёнларни ўз ичига олади. “Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш” ишидан  ҳосил бўлган маълумотлар, мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳаси учун муҳим манба ҳисобланади. Шунингдек, келгусида қишлоқ хўжалигининг бир неча йиллик истиқболли ривожланиши башорат кўрсаткичларини ҳаққоний ҳисоблаш учун ишончли замин яратади. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сиёсий ва бошқарув қарорларини қабул қилишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишда, мамлакат қишлоқ хўжалиги тармоғи ҳолатини ҳаққоний баҳолаш керак.

Рўйхатга олиш даврида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

- қишлоқ хўжалиги объектларининг иқтисодий фаолият турлари;

- меҳнат ресурслари ва уларнинг демографик тавсифлари;

- ер ресурслари ва улардан фойдаланиш;

- қишлоқ хўжалиги экинлари майдони,

- кўп йиллик дарахтзорлар ва токзорлар;

- иссиқхона ва парниклар майдони;

- минерал ва органик ўғитлар солиш;

- қишлоқ хўжалиги ҳайвон ва паррандалар бош сони;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш;

- қишлоқ хўжалиги техникалари;

 - махсус омборхоналар ва сақлаш жойлари;

- мавжуд қайта ишлаш қувватлари;

- қишлоқ хўжалигида кўрсатилган хизматлар ва бошқа кўрсаткичлар бўйича якка тартибда ҳисобга олиш ва батафсил тавсифлашнинг универсал усулини ишга солган ҳолда, расмий статистика маълумотларнинг шаффофлиги, ишончлиги ва аниқлигини таъминлаш керак.

3. Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ташкил этиш кўлами:

- республика даражасида;

- ҳудудий - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида;

- туманлар ва шаҳарлар даражасида;

- маҳалла фуқаролар йиғинлари, фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар даражасида амалга оширилади.

2-боб. Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг мақсади
ва асосий вазифалари

4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, яхлит ва ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирлик бўйича аниқ бир вақтда, қишлоқ хўжалиги фаолиятининг турли тавсифлари тўғрисида, халқаро таққослана оладиган ишончли, холис
ва яхлит маълумотларни ягона статистик услублар асосида йиғиш қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг асосий мақсади ҳисобланади.

5. Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказишнинг асосий вазифалари:

- қишлоқ хўжалиги статистикаси кўрсаткичларининг сифатини, ишончлилигини ва шаффофлигини янада ошириш;

- ҳудудларда қишлоқ хўжалигининг таркибий ҳолатини баҳолаш ҳамда қишлоқ жойларни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишга кўмаклашиш мақсадида, қуйи маъмурий-ҳудудий тавсифга эга аниқ статистик маълумотлар ва ахборотлар базасини кенгайтириб, такомиллаштириш;

- қишлоқ хўжалиги соҳасини, халқаро тажрибаларда фойдаланиладиган статистик маълумотлар билан таққослаш имкониятига эга бўлиш;

- қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш, ресурслардан самарали фойдаланиш ва уларни жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозлар, дастурлар тайёрлаш ва индикатив режалаштириш;

- миллий барқарор ривожланиш мақсадларини шакллантириш ва унинг амалга оширилиши устидан мониторинг ўтказиш;

- қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш даврлари оралиғида дастлаб синов тариқасида рўйхатга олиш, танланма кузатувларни ўтказиш учун статистик маълумотлар базасини яратиш;

- қишлоқ хўжалиги тармоғининг муаммоли масалалари бўйича илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш.

3-боб. Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш босқичлари

6. Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказиш бўйича халқаро тавсиялар ва хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ишлари уч босқични ўз ичига олади. Улар доирасидаги тадбирлар, ҳам босқичма-босқич ва бир вақтнинг ўзида ўтказилиши мумкин:

Биринчи босқичда (3 йилга яқин даврда) қуйидагилар амалга оширилади:

- қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ташкил этиш, ўтказиш тамойиллари, услубий асослари ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

- қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш дастурида, рўйхатга олиш сўровномаларини, рўйхатга олиш ишларини ташкил этиш ва ўтказишни, унинг натижаларини олиш ва эълон қилиш услубиётини ишлаб чиқиш;

- синов асосида қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва ўтказишни ташкил этиш;

- ҳосил бўлган натижаларни таҳлил қилиш ва шу асосида услубий ҳужжатларни такомиллаштириш;

- хариталаш, аҳоли пунктларидаги уйлар рўйхатини тузиш, деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари, фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар, боғдорчилик, полизчилик ва узумчилик ширкатлари рўйхатини шакллантириш ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг ташкилий режаларини тузиш;

- замонавий хариталаш технологияларидан фойдаланган ҳолда, қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш, унинг ўтказилишини назорат қилиш, якуний натижаларни олиш ва тақдим этишнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш;

- ахборот-тушунтириш ишларини ўтказиш;

- рўйхатга олиш сўровномалари ва бошқа ҳужжатларни чоп этиш;

- моддий-техника таъминоти воситаларини тайёрлаш ёки харид қилиш, шунингдек, уларни рўйхатга олиш участкаларига етказиш;

- рўйхатга олиш участкаларини бино, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлаш;

- рўйхатга олиш тадбирида иштирок этувчи вақтинчалик ходимларни ўқитиш;

- қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ бошқа ишлар.

Иккинчи босқичда (10 кундан 60 кунгача бўлган даврда) бевосита қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири амалга оширилади, яъни қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисидаги маълумотлар йиғилади.

Учинчи босқичда (2 йилдан 3 йилгача бўлган даврда) қуйидагилар амалга оширилади:

- қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга доир бирламчи материалларни, қайта ишлаш бўйича ихтисослашган тузилмалар томонидан қабул қилиб олиш;

- рўйхатга олиш материалларини автоматлаштирилган ахборот тизимида қайта ишлашга тайёрлаш;

- бирламчи маълумотларни киритиш, кодлаш, назорат ва таҳрир қилиш;

- рўйхатга олиш бўйича дастлабки натижаларни олиш;

- рўйхатга олиш натижаларини эълон қилиш ва тарқатиш.

4-боб. Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни амалга оширишда маъсул бўлган ташкилотларнинг вазифалари

7. Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

Шунингдек, рўйхатга олиш ишларининг ўтказилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, натижаларни таҳлил қилиш, мазкур комиссиясининг вазифаси ҳисобланади.  

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида, Ўзбекистон Республикасида
2023 йилда қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича, ҳудудий комиссиялар тузилади. Улар норматив-ҳуқуқий ва услубий ҳужжатлар асосида, аниқ чора-тадбирлар ва масъул ижрочиларни кўрсатган ҳолда, тайёрлов тадбирларини ташкил этиш ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўйича тегишли қарорлар қабул қилади.

8. Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказиш бўйича ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат статистика қўмитаси деб юритилади) Республика комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.

9. Давлат статистика қўмитаси:

- илмий ва олий таълим муассасалари иштирокида, қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўйича илмий-услубий қўлланма ва материаллар тайёрлайди;

- ҳар бир аҳоли пунктида, қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни мувофиқлаштирувчи участка раҳбарлари супервайзерлар яъни назоратчи инструктор, давлат статистика органлари ходимлари орасидан тайинланади;

- туман ва шаҳарлар ҳокимликлари билан биргаликда, жойларда рўйхатга олувчи ходимларни ўқитади ва рўйхатга олиш сўровномаларини синов кўринишида тўлдириш бўйича амалий машғулотларни ташкил этади;

-хатоликларни таҳлил қилади ва юзага келган қийинчиликларни тушунтиради;

- машина ўқийдиган рўйхатга олиш сўровномаларини автоматик тарзда қайта ишлаш учун моддий-техник воситаларни сотиб олиш, рўйхатга олиш натижаларини қайта ишлаш тузилмаларини, сервер ускуналари, сканерлар ва бошқа офис техникалари билан таъминлаш учун тендерлар ташкил этиш;

- қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш сўровномаларини киритиш ва қайта ишлаш бўйича автоматлаштирилган ахборот тизими яратилишини;

- автоматлаштирилган ахборот тизимида деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари, фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ҳақида ахборот (қишлоқ хўжалигига оид барча маълумотлар) олиш;

- қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижаларини олиш бўйича дастурий воситалар тайёрланишини таъминлайди;

- Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда, қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказиш ҳақида, аҳолини ва фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи бошқа ташкилотларни хабардор қилиш ишларини мувофиқлаштиради. (SMS-хабарнома орқали реклама роликлари, шиорлар чиқариш ва бошқа шу каби тадбирлар шулар жумласига киради).

10. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография
ва давлат кадастри давлат қўмитаси олдиндан ва Давлат статистика қўмитасининг талабномалари бўйича, босқичма-босқич қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказиш учун, зарур картографик материаллар (шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг схематик режалари, туманлар хариталари) тайёрланишини таъминлайди.

11. Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги, қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш сўровномаларини ва бошқа ҳужжатларни сақлаш бўйича ишларни мувофиқлаштиради, шунингдек, қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг йиғма ҳужжатлари қайта ишланганидан сўнг, уларни доимий сақлаб туради.

12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари вазифалари:

- қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказишга жалб этилган шахсларнинг ўқиши ва ишлаши учун яроқли бўлган мебеллар ва алоқа воситалари билан жиҳозланган вақтинчалик бинолар ажратилишини;

- қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш сўровнома бланкалари ва бошқа ҳужжатларни вақтинчалик сақлаш учун қўриқланадиган бинолар ажратилишини;

- зарур транспорт ва алоқа воситалари тақдим этилишини;

- туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари билан биргаликда, томорқа ер майдонлари мавжуд деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари сонини кўрсатган ҳолда, фуқаролар йиғинларининг тўлиқ рўйхати тузилишини;

- туман (шаҳар) статистика бўлимлари ва давлат хизматлари марказлари билан биргаликда, мавжуд фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар, боғдорчилик, полизчилик ва узумчилик ширкатлари сонини кўрсатиб, уларнинг тўлиқ рўйхати шакллантирилишини таъминлайди.

13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказиш жараёнидаги вазифалари:

- қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказишга жалб этилган шахсларнинг хавфсизлигини ва рўйхатга олиш материалларининг сақланишини;

- қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш даврида, қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказувчи органларнинг бинолари ва юклари қўриқланишини таъминлайди;

- қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказувчи органлар билан биргаликда, зарур маълумотларни беришдан бош тортган ёки рўйхатга олиш учун корхона ва ташкилотлар ҳудудига киришга тўсқинлик қилган шахсларга нисбатан маъмурий таъсир чораларини кўради.

14. Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича алоҳида ишлар, жалб этилган пудратчи ташкилотлар томонидан бажарилади, уларга қуйидагилар киради:

- аҳоли ва фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи бошқа ташкилотлар ўртасида ахборот-тушунтириш ишларини ўтказиш;

- картографик материалларни чоп этиш;

- рўйхатга олиш ҳужжатларини чоп этиш;

- моддий-техник таъминлаш;

- рўйхатга олиш материалларини ташиш;

- технологик-лойиҳа ишларини ўтказиш ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш;

- рўйхатга олиш сўровномаларидаги маълумотларни киритиш
ва автоматлаштирилган ҳолда қайта ишлаш.

15. Зарур ҳолларда, қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасидаги айрим ишлар ва тадбирларни бажаришга кўмаклашиш учун бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар қўшимча равишда жалб этилиши мумкин.

5-боб. Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишларига
жалб этиладиган ходимлар тоифалари

16. Республика миқёсида, қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда, Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати ходимлари иштирок этади. Ҳудудларда ишларни ташкил этиш
ва мувофиқлаштириш, материалларни автоматлаштирилган ҳолда қайта ишлаш, дастлабки якунларни сарҳисоб қилиш ва натижаларни эълон қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар статистика бўлимлари ходимлари жалб этилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, қўлланма ва маълумотнома ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни молиявий ва моддий-техник таъминлаш, ҳисоб-китобларни тайёрлашда, шартнома асосида штатда бўлмаган, юқори малакали мутахассислар вақтинчалик жалб этилади.

17. Туман ва шаҳар миқёсида рўйхатга олиш, инструкторлик, ҳисоб
ва стационар участкаларда ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш учун, тўлов-шартнома асосида ходимлар жалб этилиши мумкин.

18. Регистраторлар, фуқаролар йиғинларидаги хонадонларнинг тайёргарлик босқичида, аввал тузилган рўйхатларни ва картографик материалларни аниқлаш (аниқ ҳудуддаги, томорқа ер майдонлари, мавжуд деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ҳақиқатда мавжудлигини текшириш) учун тўлов-шартнома асосида жалб этилади.

Регистраторларни Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳудудий органлари ходимлари орасидан танлаб олиш масаласи, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ва давлат статистикасининг ҳудудий органлари ҳамкорлигида ташкил этилади.

19. Давлат статистикаси органлари ходимлари, Олий таълим муассасалари ўқитувчилари ва юқори курс талабалари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқитувчилари орасидан, рўйхатга олиш участкалари раҳбарлари, инструкторлар ва рўйхатга олувчиларни танлаб олиш, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан, давлат статистикасининг ҳудудий органлари билан биргаликда, шартнома асосида ташкил этилади. Зарур ҳолларда, бошқа тоифадаги шахслар ҳам, ўз розилигига кўра рўйхатга олиш ишларига жалб қилиниши мумкин.

Вақтинчалик жалб этиладиган ходимларга исмлари ёзилган нишонлар (гувоҳномалар) берилади.

Бунда ходимнинг яшаш жойи, рўйхатга олиш ўтказилаётган фуқаролар йиғинига қатнаш учун қулай бўлиши керак.

6-боб. Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларини автоматлаштириш

20. Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш сўровномаларидаги маълумотларни киритиш, уларни қайта ишлаш ва натижаларини эълон қилишни автоматлаштириш мақсадида, энг янги технологик ечимлар базасида комплекс автоматлаштирилган ахборот тизими яратилади. Бундан ташқари пудратчи жалб этилган ҳолда, миллий ва хорижий тажрибалар инобатга олинади.

21. Рўйхатга олиш сўровномаларидаги қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисидаги шахсий маълумотлар, фойдаланилиши чекланган махфий ахборот ҳисобланади, тарқатишга йўл қўйилмайди ва фақат статистик мақсадларда қайта ишланади.

22. Автоматлаштирилган ахборот тизимининг вазифалари:

- рўйхатга олиш сўровномаларига маълумотларни киритиш, тўплаш
ва сақлашни;

- маълумотларни қайта ишлаш, алмашиш жараёнларини ва ушбу жараёнларни услубий қўллаб-қувватлашни мониторинг қилишни;

- қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказишнинг шахсий маълумотларини автоматик қайта ишлашни;

- шахсий маълумотларга рухсатсиз кириш, ўғирлаш, бузиш ёки уларни йўқотишлардан ҳимоя қилишни;

- маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш шарти билан қўшимча сўровларни шакллантириш учун, шахсий бўлмаган маълумотлар базасига, айрим тадқиқотчиларнинг белгиланган тартибда киришини;

- қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг якуний маълумотларидан фойдаланишни бошқаришни таъминлайди.

7-боб. Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш харажатларини молиявий таъминлаш

23. Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ, белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун кўзда тутилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун билан таъқиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.

24. Молиялаштириш учун зарур маблағлар ҳажми, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқа масъул идоралар ҳисоб-китоблари асосида, шунингдек, тендер савдоларини ўтказиш ва тендер ҳужжатларини расмийлаштириш натижалари бўйича аниқланади.

25. Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга, унинг материалларини қайта ишлашга, натижаларини олиш
ва эълон қилишга жалб этилган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш, махсус ишлаб чиқилган ва тасдиқланган нормативлар асосида амалга оширилади.

8-боб. Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш якунлари

26. Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш якунлари босқичма-босқич шакллантирилади, шу жумладан:

- шаҳар ва туманда рўйхатга олинган деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари, фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар, боғдорчилик, полизчилик ва узумчилик ширкатлари сони бўйича дастлабки натижалар, рўйхатга олувчи ходимлар томонидан тайёрланган йиғма рўйхатлар натижалари асосида шаҳар ва туманга ажратилган ҳолда тузилади;

- якуний натижалар, қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижаларини эълон қилиш дастурига асосан, махсус график бўйича шакллантирилади;

- сўровлар келиб тушишига кўра қўшимча маълумотлар, маълумотлар базаси асосида шакллантирилади.

27. Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижалари расмий, босма, мавзули нашрлар кўринишида, шунингдек, электрон манбаларда (ўзбек, рус ва инглиз тилларида), фойдаланувчиларнинг кенг оммаси учун оммабоп нашрларда (рисолалар, пресс-релизлар, атласлар, тақдимот материалларида) эълон қилинади.

28. Қайта ишланган қоғоз кўринишидаги қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш сўровномалари Ўзбекистон Республикаси ”Ўзархив” агентлиги томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, марказлашган тарзда сақланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил _  _______ даги ПФ-____-сон Фармонига
2-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказишга доир
КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

 

Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

I. Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар

1.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

-қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказишнинг мақсадлари, вазифалари, тартиби, даври ва муддатлари;

-илғор хориж амалиётида қабул қилинган замонавий услубиётлар асосида қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш;

-қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказишда давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг иштироки, уларнинг вазифалари, функциялари ҳамда жавобгарлигини кўрсатиш;

-қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказишда жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг иштироки, улар меҳнатига ҳақ тўлашнинг аниқ механизмлари ва манбаларини белгилаш;

-қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг якуний натижаларини амалга ошириш учун, ташкилий-амалий, ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа чора-тадбирлар.

Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси

2021 йил
1 март

қадар

 

Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда синов тариқасида қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказишни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси

қарори лойиҳаси

2021 йил
май

Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Ўзбекистон Республикасида
2023 йилда қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш, ташкил этиш, ўтказиш, маълумотларни автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш, натижаларини олиш, уларни расмий равишда чоп этиш, эълон қилиш бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган календарь режасини ишлаб чиқиш

Идоравий

норматив-ҳуқуқий

ҳужжат

2020 йил
1 декабрга қадар

Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ташкил этиш, ўтказиш тамойиллари, услубий асослари ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш масалаларини тартибга солувчи услубиятини ишлаб чиқиш.

Идоравий

норматив-ҳуқуқий

ҳужжат

2021 йил
1 ноябрга қадар

 

Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Молия вазирлиги

5.

Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш дастурларини, рўйхатга олиш сўровномаларини, қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш, унинг натижаларини олиш ва эълон қилиш услубиятини ишлаб чиқиш.

Идоравий

норматив-ҳуқуқий

ҳужжат

2021 йил
1 декабрга қадар

 

Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги

 

6.

Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга жалб этиладиган вақтинчалик ходимларни ёллаш ва меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий

норматив-ҳуқуқий

ҳужжат

2021 йил
декабрь

Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Молия вазирлиги

II. Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш

7.

Манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассислари учун, қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказиш бўйича, хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш юзасидан хорижий мамлакатларга, шу жумладан ушбу масалалар юзасидан тажрибага эга бўлган МДҲ давлатларига хизмат сафарларини ташкил этиш.

Хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш мақсадида хизмат сафарларини ташкил этиш

2020-2023 йиллар

Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, БМТнинг Озиқ-овқат
ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонаси,
халқаро ташкилотлар

8.

Маъмурий-ҳудудий бирликлар рўйхати ва чегараларини аниқлаштириш, шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳамда кўчалар номлари, хонадон ва уйлар рақамлари кўрсатилган кўрсаткичларнинг мавжудлигини таъминлаш

Ташкилий тадбирлар, ижрочиларнинг қўшма ҳаракатлар режаси

2022 йил
1 апрелга қадар

 

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси,

ҳудудий комиссиялар,

шаҳар ва туман ҳокимликлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари

9.

Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш, иштирокчиларни картографик материаллар (схематик режа ва харита) билан таъминлаш.

Ташкилий

амалий тадбирлар

2022 йил

1 апрелга қадар (синов)

 

2023 йил

1 апрелга қадар (асосий)

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари,

ҳудудий комиссиялар

10.

Қуйидагиларни таъминловчи “Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш” ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш:

  -рўйхатга олиш сўровномаларидаги маълумотларни киритиш, тўплаш ва сақлаш усули;

-маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш жараёнларини мониторинг қилиш;

-манзиллар, каталоглар ва таснифлагичлар реестрида мавжуд маълумотларни жорий ҳолатини сақлаб туриш;

-қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг шахсий маълумотларини автоматлашган тарзда таҳлил қилиш;

-шахсий маълумотларни рухсатсиз кириш, ўғирлаш, бузиш ёки йўқотишлардан ҳимоя қилишни таъминлаш;

-қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг якуний маълумотларидан фойдаланишни бошқариш.

Ижрочиларнинг

қўшма ҳаракатлар режаси, идоравий ҳужжат

Рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш ва маълумот-ларни таҳлил қилиш муддатларида

Ахборот технологияларини ривожлантириш ва коммуникациялар вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси,

Давлат хизматлари агентлиги

11.

Республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида (телевидение, радио, босма нашрларда) реклама компанияларини қўшган ҳолда, қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш масалалари бўйича ахборот-тарғибот ишларини олиб бориш, жамоат жойларида (вокзаллар, аэропортлар, метрополитен ва бошқалар) қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш.

 

SMS – хабарнома юбориш, видеороликлар,

ижтимоий рекламалар, кўргазмали қуроллар

 

Рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш ва маълумот-ларни таҳлил қилиш муддатларида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ахборот технологияларини ривожлантириш ва коммуникациялар вазирлиги, Миллий телерадиокомпания, Миллий ахборот агентлиги,

Давлат статистика қўмитаси, ҳудудий комиссиялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари

12.

Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларнинг рўйхатини шакллантириш.

Хўжалик юритувчи

субъектлар рўйхати

2021 йил декабрь  (синов)

 

2022 йил декабрь
(асосий)

Давлат статистика қўмитаси,

Давлат хизматлари агентлиги,

ҳудудий комиссиялар

13.

Аҳоли пунктлари, кўчалар номлари, уй ва хонадон рақамларининг мавжудлиги ҳамда фуқаролар йиғинларида мавжуд деҳқон хўжаликлари сонига аниқлик киритиш.

Ташкилий

амалий тадбирлар

2021 йил декабрь  (синов)

 

2022 йил декабрь
(асосий)

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари,

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси,

фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари,

Давлат статистика қўмитаси

14.

Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун вақтинчалик жалб этиладиган ходимларнинг сони, рўйхати ва шахсий таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш.

Ижрочиларнинг қўшма ҳаракатлар режаси

2021 йил

1 февралга қадар (синов)

 

2023 йил
1 февралга қадар

(асосий)

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари

Давлат статистика қўмитаси,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

ҳудудий комиссиялар

15.

Қуйидаги ишлар учун алоқа воситалари билан жиҳозланган бинолар билан таъминлашни ташкил этиш:

-қишлоқ хўжалигини рўйхатга олувчи вақтинчалик ходимларни ўқитиш учун;

-туман (шаҳар) қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўлимлари, рўйхатга олиш инструкторлик ва стационар участкалари учун;

-қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш материалларини қайта ишлаш учун;

-қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш учун мўлжалланган моддий-техникавий воситаларни сақлаш учун;

-рўйхатга олиш ва бошқа ҳужжатларни вақтинчалик сақлаш ва қўриқлаш учун.

Ташкилий

амалий тадбирлар

Рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш ва маълумот-ларни қайта ишлаш муддатларида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари

16.

Туманлар (шаҳарлар) рўйхатга олиш бўлимлари, рўйхатга олиш ва инструкторлик участкаларини транспорт воситалари билан таъминлаш.

Ташкилий

амалий тадбирлар

Рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш ва маълумот-ларни қайта ишлаш муддатларида

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари

17.

Ҳар бир аҳоли пунктлари ҳудудини рўйхатга олиш, инструкторлик ва ҳисоб участкаларига бўлиш, ҳар бир рўйхатга олувчилар учун иш ҳажмини аниқлаш.

Ташкилий

амалий тадбирлар

2022 йил
1 апрелга қадар

Ҳудудий комиссиялар,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари,

Давлат статистика қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари

18.

Рўйхатга олиш ҳужжатларини чоп этиш.

Идоравий ҳужжат

2023 йил
1 мартга қадар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Давлат статистика қўмитаси

19.

Рўйхатга олиш ҳужжатларини туман (шаҳар) рўйхатга олиш бўлимлари, рўйхатга олиш ва инструкторлик участкаларига етказиб бериш.

 

Тадбирлар жадвали

2023 йил
1 майга қадар

Транспорт вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари.

20.

Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари бўйича:

-Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати ходимларини;

-Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти ходимларини;

-Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари ходимларини;

-туман ва шаҳар статистика бўлимлари ходимларини ўқитиш.

Ўқув семинарлари

Тасдиқланган графикка асосан

Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, БМТнинг Озиқ-овқат
ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда

 

21.

Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга жалб этиладиган ходимларни ўқитишни ташкиллаштириш

Ўқув семинарлари

Тасдиқланган графикка асосан

Ҳудудий комиссиялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари,

Давлат статистика қўмитаси

22.

Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини сифатли ўтказилишини таъминлаш.

Ижрочиларнинг қўшма
ҳаракатлар режаси

2023 йил белгиланганмуддатларда

Республика комиссияси,

ҳудудий комиссиялар,

Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари

III. Молиявий ва моддий-техникавий таъминот

23.

Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш, якуний маълумотларни таҳлил қилиш ҳамда эълон қилиш тадбирлари учун харажатлар сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш

Вазирлар Маҳкамаси

қарори лойиҳаси

2021 йил
1 июлга қадар (синов)

 

2022 йил
1 июлга қадар (асосий)

Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

24.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари параметрларини шакллантириш бўйича қарорда кўзда тутилган қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш, якуний маълумотларни таҳлил қилиш ва эълон қилиш тадбирларини молиялаштириш учун ҳар йили маблағ ажратиш.

Харажатлар

сметаси

Рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш ва маълумот-ларни таҳлил қилиш, якуний маълумот-ларни эълон қилиш оралиғида

Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари,
Давлат статистика қўмитаси

25.

Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш, якуний маълумотларни таҳлил қилиш ва эълон қилиш тадбирлари учун зарур товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олишни амалга ошириш.

Ижрочиларнинг қўшма ҳаракатлар режаси

Рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш ва маълумот-ларни таҳлил қилиш, якуний маълумот-ларни эълон қилиш муддатларида

Молия вазирлиги,

Давлат статистика қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

IV. Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш якунлари

26.

Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар бўйича қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки маълумотларини тайёрлаш.

Таҳлилий жадваллар

2024 йил
1 июлга қадар

Давлат статистика қўмитаси

27.

Маълумотларни автоматлаштирилган ҳолда таҳлил қилиш, маълумотлар киритишни кодлаштириш, қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки маълумотларини назорат қилиш ва таҳрирлаш, қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишда маълумотлар базасини шакллантириш.

Таҳлилий жадваллар

2024 йил
1 сентябрга қадар

Давлат статистика қўмитаси

28.

Республика ва ҳудудлар кесимида қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг якуний натижаларини олиш, расмий нашр этиш, тарқатиш, ахборот билан таъминлаш ва эълон қилиш, қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки ва якуний маълумотларини архивда сақлашга тайёрлаш.

Таҳлилий жадваллар

2025 йил
1 июлга қадар

Давлат статистика қўмитаси

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил  _  _____даги -____-сон Фармонига

3-илова

 

Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси

ТАРКИБИ

 

А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Республика комиссияси раиси

Ў.И. Барноев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари,
Комиссия раисининг ўринбосари

Б.А. Бегалов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси, Комиссия раисининг ўринбосари

Ж.А Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири, Комиссия раисининг ўринбосари

Ж.А. Қўчқоров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва саноат вазири

Т.А. Ишметов

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазири

Р.К. Давлетов

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

Э.М. Ганиев

-

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири

П.Р. Бобожонов

-

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири

Ш.М. Садиков

-

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

Н.Б. Хусанов

-

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

И.У. Маджидов

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири

Ш.Х. Шерматов

-

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири

Р.Т. Маматов

 

Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири

А.А. Абдуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси

А.А. Хаитов

-

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

У.М. Юсупов

-

Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги директори

Д.М. Саиджанов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори

А.К. Кучимов

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

А.Ж. Хаджаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

 

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил  _  _____даги -____-сон Фармонига

4-илова

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссияларнинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

 

лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Комиссия раиси

лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари

лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари бошлиқлари, Комиссия раисининг ўринбосари

лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари, Комиссия раисининг ўринбосари

лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт
ва саноат вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва саноат бош бошқармалари бошлиқлари

лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари бошлиқлари

лавозими бўйича

 

Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари

лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари бошлиқлари

лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, вилоятлар ва Тошкент ички ишлар бошқармалари бошлиқлари

лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари

лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касб-ҳунар таълими бошқармалари бошлиқлари

лавозими бўйича

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари бошлиқлари

лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари раислари

лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари бошлиқлари

лавозими бўйича

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар давлат хизматлари агентлиги бошлиқлари

лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар телерадиокомпаниялари раҳбарлари

 

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.

Umumiy takliflar

82