ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
1583 Хокимият Наманганской области 21/12/2018 05/01/2019 3

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
“Наманган” эркин иқтисодий зонаси таркибига кирувчи ҳудудлар чегараларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-1583

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 августдаги “Наманган”  эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5517-сонли Фармони ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Наманган вилояти ҳокимлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография   ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмиталарининг “Наманган” эркин иқтисодий зонаси ҳудуди чегараларини аниқлаш бўйича таклифлари иловага мувофиқ маъқуллансин.

2. Мазкур қарор ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С.Р.Холмурадов зиммасига юклатилсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

“___” ________2018 йилдаги ____-сонли қарорига илова 

 

Наманган эркин иқтисодий зонаси таркибига кирувчи ҳудудлар чегараси таърифи:

1-ер участкаси:

1-бошланғич нуқта Тошкент-Наманган автомобиль йўлининг Чуст канали кесишган жойдан шарқий томонга 710 метр масофада дала йўлигача, шимол томонга олиб борадиган дала йўли бўйлаб 300 метр масофада жойлашган.

1-нуқтадан чегара шимолий-ғарбий йўналишда дала йўли билан 1200 метр масофада бетон ариқгача, бетон ариқдан шу йўналиш бўйича 440 метр, сўнгра шимолий йўналиш бўйича 315 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.

2-нуқтадан чегара қуруқ ер билан жанубий-ғарбий йўналишда 90 метр масофада дала йўлигача, сўнгра шу йўналиш бўйича қуруқ ер билан 1110 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.

3-нуқтадан чегара қуруқ сой билан жанубий-шарқий 550 метр, сўнгра  жанубий-шарқий йўналишга бурилиш ҳосил қилиб, 240 метр масофадан сўнг, жанубий-ғарбий йўналишда 300 метр дала йўлигача, шу йўналиш бўйича дала йўли бўйлаб 200 метр, сўнгра ғарбий йўналиш дала йўли бўйлаб 70 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.

4-нуқтадан чегара “Навоий” массиви чегараси бўйлаб қуруқ ер билан жанубий-шарқий йўналишда 150 метр масофада 5-нуқтагача давом этади.

5-нуқтадан чегара қуруқ ер билан жануб йўналишда “Навоий” массиви чегараси бўйлаб бурилишлар ҳосил қилиб, 1250 метр масофада 6-нуқтагача давом этади.

6-нуқтадан чегара қуруқ ерлар билан шимолий-шарқ йўналишда 450 метр, сўнгра шу йўналиш бўйича боғзор ерлар билан 850 метр масофада 1-нуқта қўшилгунга қадар давом этади.

2-ер участкаси:

1-бошланғич нуқта Тошкент-Наманган автомобиль йўлининг жанубий томонида Чуст канали кесишган жойидан бошланган дала йўли билан 400 метр масофада жанубий-шарқий йўналишда дала йўли бўйлаб, ушбу дала йўли бўйлаб жануб томонга 80 метр масофада жойлашган.

1-нуқтадан чегара дала йўли бўйлаб жанубий йўналишда 1520 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.

2-нуқтадан чегара қуруқ ер билан ғарбий йўналишда 130 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.

3-нуқтадан чегара Поп тумани билан чегарадош ариқ бўйлаб шимолий-ғарб йўналишида бурилишлар ҳосил қилиб, 1420 метр масофада 4-нуқтага туташади.

4-нуқтадан чегара шарқий томонга 90 метр масофада дала йўли билан, сўнгра шимолий-шарқ томонга ариқ билан 420 метр масофада 1-нуқта қўшилгунга қадар давом этади.

3-ер участкаси:

1-бошланғич нуқта Тошкент-Наманган автомобиль йўлининг Чуст-Чортоқ автомобил йўли кесишган жойининг шимолий қирғоғида жойлашган.

1- нуқтадан чегара Чуст-Чортоқ автомобил йўли бўйлаб шимолий-шарқ йўналиш бўйича 340 метр масофада дала йўли кесишган ергача, кейинчалик дала йўли билан жанубий йўналишда 750 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.

2-нуқтадан чегара шимол йўналиш бўйича Тўрақўрғон тумани билан чегарадош ариқ бўйлаб 400 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.

3-нуқтадан чегара дала йўли билан шимолий-ғарб йўналиши бўйича 180 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.

4-нуқтадан чегара Чуст-Чортоқ йўли бўйлаб жанубий-ғарбий йўналиш бўйича 610 метр масофада 5-нуқтагача дала йўли билан туташган жойгача давом этади.

5-нуқтадан чегара дала йўли бўйлаб шимолий-ғарбий йўналишда бурилишлар ҳосил қилиб 210 метр масофада 6-нуқтагача давом этади.

6-нуқтадан чегара қуруқ ер билан шимолий-шарқ йўналиш бўйича 250 метр масофада 7-нуқтагача давом этади.

7-нуқтадан чегара шимолий йўналиш бўйича қуруқ ер билан 550 метр, сўнгра шу йўналиш бўйича бурилишлар ҳосил қилиб номсиз ариқ бўйлаб 380 метр масофада 8-нуқта бетон ариқгача давом этади.

8-нуқтадан чегара шимолий-ғарбий йўналишда бетон ариқ бўйлаб бурилишлар ҳосил қилиб 450 метр масофада 9-нуқтагача давом этади.

9-нуқтадан чегара ғарбий йўналишда қуруқ ер билан 200 метр масофада 10-нуқтагача давом этади.

10-нуқтадан чегара жанубий йўналишда қуруқ ер билан 450 метр масофада, сўнгра чегара қуруқ ер билан жанубий-шарқий йўналиш бўйича 180 метр, шу йўналиш бўйича боғзор ери билан 70 метр масофада дала йўли билан туташади, дала йўли бўйлаб жанубий-шарқий йўналишда 100 метр масофада 11-нуқтагача давом этади.

11-нуқтадан чегара  жанубий йўналишда қуруқ ер билан 650 метр масофада 12-нуқтагача давом этади.

12-нуқтадан чегара ғарбий йўналиш бўйича қуруқ сой билан 350 метр, сўнгра шу йўналиш бўйича ариқ билан бурилишлар ҳосил қилиб 300 метр масофада 13-нуқта дала йўлигача давом этади.

13-нуқтадан чегара жанубий йўналиш бўйича дала йўли билан 60 метр масофада, кейинчалик ушбу дала йўли билан бурилишлар ҳосил қилиб жанубий-шарқий йўналиш бўйича 880 метр масофада 14-нуқтагача давом этади. 

14-нуқтадан чегара Чуст-Наманган автомобил йўли билан 240 метр масофада 1-нуқта қўшилгунга қадар давом этади.

4-ер участкаси:

 

Бошланғич нуқта “Жанубий айланма йўли”нинг Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани “Исоқхон Тўра Ибрат” массивидан ўтган қисмидан ўтувчи Катта Наманган каналидан 70 метр масофада шарқ томонга юриб 1-нуқтадан бошланиб, шимолдан жануб томонга 1148 метр масофада юриб 2-нуқтада тўхтаб, жанубий-шарқ томонга 449 метр масофада юрилиб, бузилиб кетган собиқ дала шийпонининг шарқ томонидаги ички дала йўли кесишмасидаги 3-нуқтага келади. Чегара 3-нуқтадан ички дала йўли орқали 880 метр юриб, Поросмон аҳоли яшаш пуктидан чиқаётган ички дала йўли билан 4-нуқтада туташади. Чегара 4-нуқтадан шарқ томонга бурилиб, 570 метр дала орқали юриб, дала йўлнинг кесишмасида 5-нуқтага етиб келади. Чегара 5-нуқтадан ички дала йўли орқали юриб 1065 метрда 6-нуқтада тўхтаб, 90 градус бурчак остида ғарбга бурилиб, 820 метрда ички суғориш ариғидан ўтувчи қубурни устидан ўтиб, 30 метрда иккинчи ички суғориш ариғига қўйилган қубур устидан 20 метр ўтиб 7-нуқтага чиқади ва чегара шу нуқтада шимолга бурилиб, 790 метр масофада “Жанубий айланма йўл”ни қирғоғидаги 8-нуқтага чиқади ва шу нуқтада чегара ғарб томонга бурилиб 886 метр масофа юриб 1-нуқта билан боғланади.  

5-ер участкаси :

Бошланғич 1-нуқта “Жанубий айланма йўл”нинг шимолий томонидаги ички йўл билан “Жанубий айланма йўл” кесишмасида жойлашган. Шу нуқтадан “Жанубий айланма йўл” бўйлаб 885 метрда 2-нуқтага чиқади.
2-нуқтада чегара “Катта Наманган канали” бўйлаб 440 метр юриб, “Исоқхон Тўра Ибрат” массивининг чегараси билан 3-нуқтада туташади. Чегара 3-нуқтадан бошлаб 1120 метр масофада массивнинг чегараси бўйлаб бориб 4-нуқтага чиқади, шу нуқтадан чегара жанубий ғарб томонга бурилиб 130 метр юриб 5-нуқтага чиқади ва ажратилаётган ер участкасининг чегараси “Исоқхон Тўра Ибрат” массиви чегараси бўйлаб шимолий ғарбга бурилиб, 190 метр масофада закан тармоғи бўйидаги ички дала йўлидаги 6-нуқтага чиқади ва ажратилаётган ер участкасининг чегараси шу нуқтадан жануб томонга бурилиб, ички закан бўйидаги ички дала йўли орқали 1010 метр масофада (махаллий аҳолининг дала томорқа ер майдони бурчагида) 7-нуқтага чиқади ва шу нуқтада ажратилаётган ер участкасининг чегараси жанубий-ғарб томонга бурилиб маҳаллий аҳолининг дала томорқа ер майдонларининг жанубий (пастки) томонидаги чегараси орқали 170 метр масофада юриб, ички суғориш ариғига жойлашган 8-нуқтага чиқади ва чегара шу нуқтадан шимолга бурилиб, юқоридаги ички суғориш ариғи орқали 70  метр масофада ички закан тармоғи бўйидаги ички дала қўлига жойлашган 9-нуқтага чиқади ва ажратилаётган ер участкасининг чегараси жануб томонга бурилиб, юқоридаги ички закан тармоғи бўйидаги ички дала йўли орқали 270 метр масофада 1-нуқта билан боғланади.

Umumiy takliflar

835