ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
15829 Хокимият Пешкунского района 12/03/2020 27/03/2020 1

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Пешкў туманидаги Садир ва Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғинининг ҳудудий чегараларини белгилаш тўғрисида.
ID-15829

Ўзбекистон Республикаси

Халқ депутатлари

Пешкў туман Кенгаши

Қ А Р О Р И

 

O’zbekiston Respublikasi

Хalq deputatlari

Peshko` tuman Kengashi

Q A R O R I

 

2020 йил ____ март              Янгибозор маҳалласи                     ЛОЙИҲА

 

 

Пешкў туманидаги Садир ва Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғинининг ҳудудий чегараларини белгилаш тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
4 мартдаги “Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларининг тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 48-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 мартдаги 68-сонли “Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий тузилишини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори шунингдек, Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғинининг 2020 йил 4 мартдаги 26-сонли ҳамда Садир маҳалла фуқаролар йиғинининг 2020 йил 3 мартдаги 15-сонли хатлари, туман хўжалик ҳисобидаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизматининг 2020 йил 5 мартдаги 1-сонли ҳудудларни ўрганиш бўйича далолатномасини инобатга олиб, халқ депутатлари туман Кенгаши

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:

 

1. Тумандаги Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғинининг 2020 йил
4 мартдаги 26-сонли ҳамда Садир маҳалла фуқаролар йиғинининг 2020 йил
3 мартдаги 15-сонли хатлари, туман хўжалик ҳисобидаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизматининг 2020 йил 5 мартдаги 1-сонли ҳудудларни ўрганиш бўйича далолатномаси, Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси 2020 йил 5 мартдаги 2-сонли йиғилиш баёни ижро учун қабул қилинсин.

2. Туман хўжалик ҳисобидаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизматининг 2020 йил 5 мартдаги 1-сонли ҳудудларни ўрганиш бўйича далолатномаси билан Садир маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Алот ва Янги турмуш аҳоли пунктининг бир қисми, жумладан 4Р-66 “Азизобод қ.-Вобкент ш.-Янгибозор қ.-Аллиёр қ.” авто йўлининг 35,5 километридан ғарбдан шарқ йўналиш томонга 260 метр масофада, шу нуқтадан шимолга томонга 230 метр масофада (йўл орқали), шу нуқтадан ғарбдан шарқ томонга 290 метр масофада (экин ерлари), шу нуқтадан шимолдан жануб томонга 235 метр масофада (экин ерлари), шу нуқтадан ғарбдан шарқ томонга 35 метр масофада (4Р-66 авто йўли), шу нуқтадан шимолдан жануб томонга 290 метр масофада (ички йўл), шу нуқтадан шарқдан ғарб томонга 380 метр масофада (экин ерлари), шу нуқтадан шимолдан жануб томонга 125 метр масофада (экин ерлари), шу нуқтадан шарқдан ғарб томонга 215 метр масофада (экин ерлари) чегаралар Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Ҳамид Олимжон ва Дўстлик кўчаларига бириктирилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Садир маҳалла фуқаролар йиғинининг маъмурий ҳудудий жиҳатдан умумий 1313,79 гектар ер майдонидан 24,65 гектар ер майдони Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига қўшиб берилиши натижасида Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғинининг маъмурий ҳудудий жиҳатдан умумий 120,7 гектар ер майдони 145,35 гектарни ташкил этилиши сақлансин.

3. Туман ҳокими ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ж.Умедов, туман давлат хизматлари маркази, туман хўжалик ҳисобидаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати (Ф.Камолов), туман ички ишлар бўлими (Н.Болтаев) ушбу қарор билан тумандаги Садир ва Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудий таркибига тегишли ўзгартириш киритилганлиги инобатга олинсинлар.

4. Туман ҳокими ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ж.Умедов, Мустақиллик (Х.Ҳамроев) ва Садир (М.Ҳодиев) маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда ҳудудий ўзгаришларни инобатга олган ҳолда хўжалик ҳисобида юритиладиган китобларга тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.

5. Ушбу қарор қабул қилингандан сўнг “Пешкў овози” газетаси ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига эълон қилинсин.

6. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссия раислари ва туман ҳокимининг ўринбосарлари (А.Ражабов, Ж.Умедов) зиммаларига юклатилсин.

 

 

 

                   Халқ депутатлари

туман Кенгаши раиси                                              А.Назаров

 

Umumiy takliflar

107