ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
15821 Агентство по развитию рынка капитала Республики Узбекистан 12/03/2020 27/03/2020 0
Распоряжение Кабинета Министров
Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аеропортининг алоҳида муҳим йўловчиларига хизмат кўрсатиш тўғрисидаги Низомига, Ўзбекистон Республикаси аеропортларида расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш тўғрисидаги Низомига қўшимчалар киритиш
ID-15821

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4127-сон қарори 4 бандининг “г” кичик бандида кўрсатилган Агентлик директори, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади, мақоми, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шароитлари бўйича тегишли равишда вазир, вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарига тенглаштирилганлиги асосларини таъминлаш мақсадида:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойишига қуйидаги қўшимчаларни киритиш:

1) Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аеропортининг алоҳида муҳим йўловчиларига хизмат кўрсатиш тўғрисидаги Низомига илованинг 1-рўйхати 6 бандини қуйидаги мазмундаги 6.6 кичик банд билан тўлдирилсин:

«6.6. Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг директори ва унинг ўринбосарлари»;

2) Ўзбекистон Республикаси аеропортларида расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш тўғрисидаги Низомига илованинг 1-рўйхати 6 бандини қуйидаги мазмундаги 6.8 кичик банд билан тўлдирилсин:

«6.8. Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг директори ва унинг ўринбосарлари».

2. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Траспорт вазирининг биринчи ўринбосари – И. Махкамов, ва «Uzbekistan Airports» АЖ бошқаруви раиси – Р. Исмоилов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

                 Бош вазири                                                                                             А. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойишига қўшимчалар киритиш тўғрисидаги
Тушунтириш хати

 

Фармойиш лойиҳаси (келгуси ўринларда – лойиҳа) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4127-сонли «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, ушбу Қарор 4 бандининг “г” кичик бандига асосан Агентлик директори, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади, мақоми, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шароитлари бўйича тегишли равишда вазир, вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарига тенглаштирилган.

Таклиф қилинаётган қўшимчаларнинг киритилиши Агентлик директори, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарига вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари учун транспорт воситаларидан фойдаланиш учун мўлжалланган имтиёзлардан фойдаланишни осонлаштиради.

Мазкур лойиҳа Агентлик рахбарияти томонидан хорижий хизмат сафарларига чиқиш, шунингдек, Тошкент шаҳрига ташриф буюраётган хорижий давлат ва халқаро ташкилотларнинг вакилларини кутиб олишда зарур шарт-шароитларни яратишга қаратилган.

Мазкур қўшимчаларни киритиш Республика давлат бюджетидан қўшимча харажатларни талаб этмайди.

 

Директор ўринбосари                                                                                        Д.Мухамедов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳасига

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аеропортининг алоҳида муҳим йўловчиларига хизмат кўрсатиш тўғрисидаги Низомига илованинг 1-рўйхати

Тўлдирилмоқда

«6.6. Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг директори ва унинг ўринбосарлари»

 

Мазкур тўлдириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24 январь 2019 йил ПҚ-4127-сон

«Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарорининг 4 бандининг
г кичик банди, Агентлик директори, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади
 ва лавозимдан озод этилади, мақоми, тиббий
ва транспорт хизмат кўрсатиш шароитлари бўйича тегишли равишда вазир, вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарига тенглаштирилишини таъминлаш мақсадида киритилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси аеропортиларда расмий делегатсияларга хизмат кўрсатиш тўғрисидаги Низомига илованинг 1-рўйхати

Тўлдирилмоқда

«6.8. Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг директори ва унинг ўринбосарлари»

 

Мазкур тўлдириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24 январь 2019 йил ПҚ-4127-сон «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарорининг 4 бандининг
г кичик банди, Агентлик директори, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади
ва лавозимдан озод этилади, мақоми, тиббий
ва транспорт хизмат кўрсатиш шароитлари бўйича тегишли равишда вазир, вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарига тенглаштирилишини таъминлаш мақсадида киритилмоқда.

 

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директор ўринбосари                                                             Д.Мухамедов

Umumiy takliflar

107