Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
15783 Гулистон шаҳар ҳокимияти 12/03/2020 27/03/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Гулистон шаҳар “Бўстон” маҳалласи Буюк келажак массиви ҳудудида ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва тартибга солиш тўғрисида
ID-15783

 

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги
370-сон “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори, Гулистон шаҳар ИИО ФМБнинг 2020 йил 9 мартдаги “Гулистон шаҳар “Бўстон” маҳалласи Буюк келажак массиви ҳудудида ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва тартибга солиш тўғрисида”ги 30/1626-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига асосланиб,

                                                                   ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Гулистон шаҳар ИИО ФМБнинг 2020 йил 9 мартдаги “Гулистон шаҳар “Бўстон” маҳалласи Буюк келажак массиви ҳудудида ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва тартибга солиш тўғрисида”ги 30/1626-сонли хати ижро учун қабул қилинсин.

2. Гулистон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (З.Қаюмов), Гулистон шаҳар ИИБ ЙҲХБ (А.Абдуллаев)ҳамдавилоят ҳокимлиги қошидаги “Махсус эксплуатация” бўлими (Ф.Эгамбердиев)ларга:

Гулистон шаҳар “Бўстон” маҳалласи Буюк келажак массиви ҳудудига кириш жойининг ўнг ва чап томонига 3.24 “Юқори тезликни чекланган, 5 км/соат” йўл белгиларини остига “Ҳудуд бўйича” ахборот ишора белгиларини ўрнатиш вазифаси юклатилсин.

3. Шаҳар ҳокимлиги девонхонаси (А.Қуватов), мазкур қарорни “Гулистон янгиликлари” газетасида нашр этилишини ва шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини, қоғоз ва электрон шаклларда бир кунлик муддатда, тегишли давлат органлари ҳамда ташкилотларга етказилишини ташкиллаштирсин.

4.Ушбу қарор расмий манбаларда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ж.Яриев зиммасига юклатилсин.

 

 

Шаҳар ҳокими                                                                                                            Т. Дадабаев

 

 

 

Umumiy takliflar: 0

278